Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 21 январдаги
Фармонининг Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг ўзининг «VISA» дебет ва кредит карточкаларини муомалага чиқаришни жадаллаштиришга доир қисмини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1994 йилнинг 25 апрелида республикада хорижий банкларнинг «VISA» карточкаларига хизмат кўрсатиш дастури бошланганлиги, 14 июндан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳамда хорижий мамлакатларда Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг «VISA» карточкаларининг муомалага чиқарилиши ва уларга хизмат кўрсатилиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Чет эл валюталарининг сохта банкнотлари кириб келишига йўл қўймаслик мақсадида белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистонда «VISA» карточкаларининг муомалага киритилиши муносабати билан мулкчилик шаклларидан қатъи назар, республика корхона ва ташкилотлари, шунингдек, жисмоний шахслар томонидан чет эл валютасидаги нақд пулли тўлов-ҳисоб-китоб операциялари асосан «VISA» карточкалари бўйича амалга оширилади.
Республика вазирликлари, давлат қўмиталари, концернлар, уюшмалар, банк муассасалари, корхоналар ва тижорат тузилмалари чет мамлакатларга доимий равишда бориб турадиган ходимлар учун, белгиланган лимитлар доирасида, хизмат сафарлари харажатлари маблағларидан фойдаланишнинг Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки томонидан чиқарилган «VISA» карточкалари ёрдамида нақд пулсиз тизимига ўтишни таъминласинлар.
3. «Ўзбексавдо» давлат уюшмаси, Ўзбекбирлашув, «Ўзбектуризм» миллий компанияси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ва эркин муомаладаги валютада хизмат кўрсатувчи бошқа тузилмалар тасарруфларидаги иловага
* мувофиқ корхона ва ташкилотлар билан Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ўртасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ҳамда хорижий банклар томонидан чиқарилган «VISA» карточкаларини муомалага киритиш бўйича шартномалар тузишни 1994 йилнинг 10 июнигача таъминласинлар.
Маълумот учун қабул қилинсинки, халқаро нормаларга мувофиқ, ташкилот ва корхоналар «VISA» карточкалари бўйича хизмат кўрсатишни хизматлар ва товарлар нархларига операцияларни бажарганлик учун воситачилик харажатларини қўшмасдан амалга оширадилар.
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки манфаатдор идоралар билан биргаликда иловада кўрсатилган ташкилот ва корхоналарни ҳамда «VISA» карточкалари бўйича хизмат кўрсатишда қатнашувчиларни зарур асбоб-анжомлар, жиҳозлар билан таъминласин, уларнинг ходимларини ўқитишни ташкил этсин. Натижалари 1994 йилнинг 1 августигача Вазирлар Маҳкамасига маълум қилинсин.
5. Алоқа вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки талабномаларига биноан тегишли тур ва сифатдаги алоқа каналлари беришни, шунингдек, «VISA» карточкалари бўйича хизмат кўрсатишни ташкил этиш учун телекоммуникация хизматлари кўрсатишни таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки хорижий мамлакатлардаги савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларига «VISA» карточкалари эгаларига улар бўйича хизмат кўрсатиш қоидаларини тушунтиришга доир зарур чора-тадбирларни кўрсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ў. Т. Султонов зиммасига юклансин.