toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 31.01.2008
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ,
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИнинг
қарори
ЕР ОСТИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН СОЛИҚНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 6 февралда 1098-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 21 январдаги 2, 2008-04-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1761, 21.01.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуни 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2004 йилга Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги 567-сон қарорига мувофиқ қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2002 йил 14 январда 6, 2002-10-сонли қарори билан тасдиқланган «Ер остидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги йўриқномага (2002 йил 15 февраль, рўйхат рақами 1098-сон — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 йил, 3-4-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Молия вазири М. НУРМУРОДОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 6 январь,
8-сон
Давлат солиқ қўмитаси раисиЖ. САЙФИДДИНОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 6 январь,
2004-08-сон
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2004 йил 6 январдаги 8, 2004-08-сонли қарорига
ИЛОВА
Ер остидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш
1. 2-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
2. 10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Ер остидан фойдаланганлик учун солиқ юридик шахслар томонидан солиқ солиш объекти ва тасдиқланган ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланади. Солиқ бўйича хисоб-китоблар ўсиб борувчи якун бўйича 2-иловадаги шаклга мувофиқ, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича — йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатида давлат солиқ органларига тақдим этилади»
3. 11-банднинг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«б) рангли тош хом ашёси, палеонтологик қолдиқлар ва бошқа геологик коллекция материаллари намуналарини тўплаганлик учун — ҳар чоракда ҳисоб-китобларни такдим этиш учун белгиланган кундан кечиктирмай».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 5-сон, 62-модда)