Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 21 январдаги ПФ-745-сон
Фармонини ижро этиш юзасидан ҳамда бозор иқтисодиётига ўтиш шароитларида уюшган жиноятчиликка ва коррупцияга қарши самарали кураш олиб бориш, рэкет ва порахўрлик ҳолларига барҳам бериш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар Ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси тузилмаларида коррупция ва рэкетга ва террорчиликка қарши кураш бошқармалари ташкил этилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар Ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг коррупция ва рэкетга ва террорчиликка қарши кураш бошқармаларининг намунавий тузилмаси ва штатлар сони
иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бошқармаларнинг штатдаги ходимлари сонини вазирликнинг белгиланган ходимлари сони ва штатлари доирасида шакллантирсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тузилмасидаги Коррупция ва рэкетга қарши кураш бошқармаси Коррупцияга, рэкетга ва террорчиликка қарши кураш Бош бошқармасига айлантирилсин.
4. Кўрсатиб ўтилган Бош бошқарма таркибига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ички қўшинларининг ҳарбий қисми (7777 ҳ\қ) штатлари сони ҳисобидан террорчилик билан курашувчи махсус бўлинма киритилсин.
Алоҳида хизмат шароитлари учун Ушбу бўлинманинг бошлиқлар таркибига, Коррупция, рэкет ва террорчиликка қарши кураш бошқармаси бошлиғига ҳамда унинг ўринбосарларига амалдаги лавозим маошлари 25 фоиз устама билан тўлансин ва пенсияга чиқиш вақтида узоқ муддат ишлаганликни ҳисоблашда хизматнинг 1 ойи 1,5 ой деб ҳисоблансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги унинг тузилмасида коррупция ва рэкетга қарши кураш бошқармалари ташкил этилиши муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлаш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига зарур маблағлар ажратсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 5 февралдаги 57-4-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
катта ва ўрта бошлиқлар таркибига кирувчи ходимлар сони