2.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Ҳарбий хизмат. Муқобил хизмат]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИНИНГ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРИГА ТУРАР ЖОЙНИ ИЖАРАГА ОЛГАНЛИК (ИЖАРАДА ТУРГАНЛИК) УЧУН ҲАР ОЙЛИК ПУЛ КОМПЕНСАЦИЯСИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларини ижтимоий муҳофаза қилишни таъминлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 30 июндаги ПҚ-112-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун пул компенсацияси контракт бўйича хизмат қилаётган, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари йўналиши бўйича турар жой билан таъминланмаган оддий аскар, сержант ва офицерлар таркибига кирувчи шахсларга амалдаги сарф-харажатлар доирасида (коммунал хизматлар ҳақи бундан мустасно):
Оила аъзолари уч киши ва ундан ортиқ бўлган тақдирда (ҳарбий хизматчининг ўзини ҳисобламаган ҳолда) ушбу пул компенсацияси миқдорлари 50 фоизга оширилади. Бунда ҳарбий хизматчининг ҳарбий хизматни ўташ жойига келган оила аъзолари: хотини (эри), уларнинг болалари ва ота-оналари, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ижарага олувчининг оила аъзолари деб эътироф этилган бошқа шахслар ҳисобга олинади.
Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ олдинги яшаш жойида уй-жой майдонини бронь қилган ва бронь қилинган уй-жой майдонига уй-жой майдони билан таъминланмаган бошқа ҳарбий хизматчиларни жойлаштирган, ёхуд уй-жой майдонини ушбу мақсадлар учун Ўзбекистон Республикасининг тегишли вазирликлари ва идораларининг квартира органларига берган ҳарбий хизматчиларга ҳам пул компенсацияси мана шу миқдорларда тўланади.
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идораларининг тегишли квартира органлари томонидан берилган олдинги хизмат жойи бўйича турар жой майдонини топширганлик (бронь қилганлик) тўғрисида белгиланган шаклдаги маълумотнома нусхаси;
оила бошлиғининг хизматни ўташ жойига келиши учун ҳарбий хизматчи билан келган ва бирга яшаётган оила аъзоларининг таркиби тўғрисида (туғилган санаси кўрсатилган ҳолда) ҳарбий қисм штабининг (кадрлар органининг) маълумотномаси;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 апрелдаги 113-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган— ЎР ҚҲТ, 2012 й., 16-сон, 183-модда)
4. Биргаликда никоҳда бўлган ҳарбий хизматчиларга (хотинига, эрига) пул компенсацияси хизматни ўташ жойидан эри (хотини) турар жой майдони билан таъминланмаганлиги ва пул компенсацияси олмаслиги ҳақидаги маълумотнома бўлган тақдирда ҳарбий хизматни ўташ жойи бўйича улардан бирига тўланади.
Ҳарбий хизматчи аёллар бола 2 ёшга тўлгандан кейин уни парвариш қилиш учун таътилга чиққанлари тақдирда пул компенсацияси бутун таътил даври учун тўланади.
5. Пул компенсацияси ҳарбий хизматчининг хизматни ўташ жойи бўйича молия органи томонидан ўтган ой учун тарқатиш ведомости бўйича тўланади, бир вақтнинг ўзида ҳарбий қисм командири (бошлиғининг), корхона ва муассасанинг тўланиши керак бўлган пул компенсацияси суммаси ва тўлов қайси давр учун амалга оширилаётганлиги кўрсатилган буйруғи асосида жорий ой учун пул таъминоти тўланади.
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига хизмат сафарига юборилган ҳарбий хизматчиларга пул компенсацияси ушбу ҳарбий хизматчилар таъминотнинг бошқа турларига бириктирилган ҳарбий қисм, корхона ва муассасанинг молия органи томонидан тўланади. Мудофаа вазирлигининг корхоналар ва ташкилотлардаги ҳарбий ваколатхоналари ҳарбий хизматчиларига пул компенсациялари улар учун пул таъминоти тайинланган ҳарбий қисм, корхона ва муассасаларнинг молия органи томонидан тўланади.
Пул компенсациясини олувчи ҳар бир ҳарбий хизматчига алоҳида шахсий ҳисоб варағи юритилади, ҳарбий хизматчига тақдим этилган барча ҳужжатлар унга тиркаб қўйилади. Шахсий ҳисобварақлари ҳарбий қисмнинг молия органида тўловлар тамом бўлгунгача ва ҳарбий қисмнинг молия-хўжалик фаолияти ҳужжатлар билан тафтиш қилиниши жараёнида амалга оширилган харажатларнинг тўғрилиги текширилгунгача сақланади ҳамда сақлаш муддатлари тамом бўлгандан кейин белгиланган тартибда йўқ қилиниши керак.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.13.00 Бошқа кафолатлар ва компенсациялар]
6. Пул компенсацияси миқдорини белгилаш чоғида ҳисобга олинадиган оила таркиби ўзгарган тақдирда, бу ҳақда ҳарбий хизматчи рапорт беради, янги миқдорлардаги пул компенсацияси ушбу ўзгартиришлар белгиланган тартибда кучга киргандан бошлаб тўланади.
Ҳарбий хизматчининг айби билан ортиқча олинган пул компенсацияси суммаси ундан тўлиқ миқдорда ундириб олинади.
7. Пул компенсацияси тўлаш билан боғлиқ харажатлар:
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.06.00.00 Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш / 15.06.02.00 Касбий таълимнинг ҳарбий таълим муассасалари]
а) смета-бюджет тартибида молиялаштириладиган ҳарбий қисмлар, ҳарбий-таълим муассасалари, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда — бюджет маблағлари ҳисобидан;
б) хўжалик ҳисобидаги вазирликлар ва идораларнинг ҳарбий қисмларида, муассасалари, корхоналари ва ташкилотларида — ўз маблағлари ҳисобидан тўланади.
8. Сарфланган пул маблағлари тўғрисидаги ҳисобот Молия вазирлиги билан келишув бўйича тегишли вазирлик ва идора томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича ҳарбий қисмнинг молия органи томонидан йилнинг ҳар чорагида юқори турувчи молия органига (таъминловчи молиявий органга) тақдим этилади.