1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.21.00 Енгил, маҳаллий саноат]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТЕРИ ХОМ АШЁСИ ХАРИД ҚИЛИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекчармпойабзали» уюшмасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида»ги 2000 йил 4 мартдаги 76-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада тери хом ашёсини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 1994 йил 21 декабрдаги ПФ-1025-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда тери, мўйна-тери ва хом ашёнинг бошқа турлари (қоракўл теридан ташқари) тайёрлаш ҳажмларини кўпайтириш, қайта ишлаш корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларини иш билан тўлиқроқ таъминлаш, тери маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва уни экспортга етказиб беришни кенгайтириш, хом ашё топширувчиларни янада рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади
1. «Ўзбекенгилсаноат» уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва тери тармоғи хўжалик юритувчи субъектларнинг:
а) тугатилаётган «Чарм» корпорацияси ва унинг ҳудудий савдо-тайёрлов бўлинмалари негизида 1-иловага* мувофиқ таркибда «Ўзбекенгилсаноат» уюшмаси ҳузурида очиқ турдаги акциядорлик жамияти шаклидаги «Ўзбек чарми» акциядорлик компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги;
«Ўзбекенгилсаноат» уюшмасининг 130 млн. сўм миқдоридаги таъсис бадали;
компания таркибига кирувчи акциядорлик жамиятининг таъсис бадаллари ҳисобига белгиланган тартибда шакллантириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар «Ўзбек чарми» акциядорлик компаниясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
тармоқ хўжалик юритувчи субъектларнинг тери ва тери-мўйна хом ашёси (қоракўл теридан ташқари) тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлаш, уларни пойабзал, тикув ва чарм-атторлик буюмлари тайёрлаш учун рақобатга бардошли тайёр чарм товарларга қайта ишлаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;
ўзининг ҳудудий савдо-тайёрлов бўлинмалари орқали сифатли тери хом ашёси тайёрлашнинг кенг тармоғини ташкил этиш ва топширувчиларнинг манфаатдорлигини ошириш, шу жумладан нақд тушумнинг бир қисмидан аҳолидан белгиланган тартибда тери хом ашёси харид қилиш учун фойдаланиш;
ягона техника ва инвестиция сиёсатини олиб бориш, кооперациянинг янги ташкилий шаклларини ривожлантириш, илғор технологияларни жорий этиш, рақобатга бардошли тери ва тери-мўйна маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун корхоналарни замонавийлаштириш ва техника билан қайта жиҳозлаш;
хорижий инвестицияларни жалб этиш, ички ва ташқи бозорларнинг маркетинг тадқиқотларни амалга ошириш, экспорт қилинадиган маҳсулотлар ҳажмини кўпайтириш.
қўйилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида акциядорлик компанияси, юридик шахслар сифатида ўзига ҳисоб берадиган шуъба ҳудудий савдо-тайёрлов корхоналарини уларга белгиланган тартибда ўз мулкининг бир қисмини бериш йўли билан ташкил этади, уларнинг уставларини тасдиқлайди ва раҳбарларини тайинлайди;
тери ва тери-мўйна хом ашёси тайёрлаш бўйича шуъба ҳудудий савдо-тайёрлов корхоналари ва туман савдо-тайёрлов кооперативлари, шунингдек «Ўзбек чарми» акциядорлик компанияси ва «Гулмир-Дери» қўшма корхонаси ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик белгиланган тартибда тузиладиган шартномалар асосида амалга оширилади.
5. Белгилансинки:
«Ўзбек чарми» акциядорлик компаниясининг бош директори ва унинг ўринбосари «Ўзбекенгилсанот» уюшмаси бошқарувининг тақдимномасига кўра компания Кузатувчи кенгаши томонидан белгиланган тартибда тайинланади ва кейинчалик акциядорлар умумий йиғилишида тасдиқланади;
«Ўзбек чарми» акциядорлик компанияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари хўжалик фаолиятини маблағ билан таъминлаш, шу жумладан уларнинг бошқарув аппаратлари харажатлари ўз хўжалик фаолияти, хизматлар кўрсатиш, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа даромадлар ҳисобига амалга оширилади.
6. «Ўзбекенгилсаноат» уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда таъсис йиғилишини ўтказсин, Кузатувчи кенгашни сайласин ва «Ўзбек чарми» акциядорлик компаниясининг уставини тасдиқласин.
7. Ўзбекистон Республикасининг тижорат банкларига:
«Ўзбек чарми» компаниясининг эркин сотиш учун мўлжалланган акциялари пакетларининг бир қисмини белгиланган тартибда сотиб олиш;
«Ўзбек чарми» компаниясининг терини қайта ишловчи корхоналарини техника билан қайта жиҳозлашни маблағ билан таъминлаш учун белгиланган тартибда узоқ муддатли кредитлар бериш имкониятини кўриб чиқиш тавсия этилсин.
9. «Ўзбекенгилсаноат» уюшмаси:
«Ўзбек чарми» компанияси билан биргаликда ишлаб турган корхоналарнинг қувватларидан самарали фойдаланиш, қўшма корхоналар ташкил этиш ва рақобатга бардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун юқори сифатли тери товарлари ишлаб чиқариш ҳисобига компания хўжалик юритувчи субъектларининг молиявий аҳволини барқарорлаштириш дастурини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол бозори комплекси билан келишган ҳолда тасдиқласин;
ҳамма жойда тери ва тери-мўйна хом ашёси топширувчиларга истеъмол товарлари сотиш бўйича чакана савдо дўконлари шохобчалари ташкил этсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси «Ўзбек чарми» акциядорлик компанияси корхоналарига махсус истеъмолчилар учун маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган республикада ишлаб чиқарилмайдиган, импорт бўйича келтириладиган моддий ва техника ресурсларига қўшилган қиймат солиғи ва божлар тўлашни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда икки ойгача кечиктирилсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзгўштсутсаноат» уюшмаси, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари «Ўзбек чарми» акциядорлик компаниясининг тайёрлов ташкилотларини тери, тери-мўйна (қоракўл теридан ташқари) хом ашёси тайёрлашда, шунингдек савдо дўконлари шохобчалари ташкил этиш учун шарт-шароитлар яратишда ҳар томонлама қўллаб-қувватласинлар ва кўмаклашсинлар.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг ўринбосари М. З. Усмонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 4 декабрь,
510-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 4 декабрдаги 510-сон қарорига 2-ИЛОВА
«Ўзбекенгилсанот» давлат уюшмаси ҳузуридаги «Ўзбек чарми» акциядорлик компаниясининг ташкилий
тузилмаси
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 4 декабрдаги 510-сон қарорига 3-ИЛОВА