Тизим номи | Тизим фаолияти учун масъул ташкилот | Тизимда яратиладиган имкониятлар | Ишга тушириш муддати |
«НP-AI audit assistant» платформаси | Ҳисоб палатаси | Аудит объектлари кесимида маълумотларни йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш, узатиш ва интеллектуал тарзда таҳлил қилиш; | 2026 йил август |
аудит натижалари асосида прогнозлаш (предиктив) таҳлилларни амалга ошириш ҳамда келгуси аудит йўналишларини белгилаш; аудит натижалари бўйича тезкор ва асосли қарор қабул қилишга кўмаклашиш. | 2027 йил декабрь | ||
Сунъий интеллект конструктори (AI-constructor) модули | Ҳисоб палатаси | «Масофавий аудит» ААТда рискларни баҳолаш, аномалияларни аниқлаш ва прогнозлаш; давлат аудити жараёни учун махсус СИ-агентлар, интеллектуал ёрдамчи ва таҳлилий моделларни конструктор усулида яратиш; давлат харидлари, бюджет маблағлари ва ижтимоий тўловларга оид катта ҳажмли маълумотларни таҳлил қилиш учун no-code ва low-code инструментларини жорий қилиш. | 2026 йил декабрь |
«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш» модули | Ҳисоб палатаси | норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги зиддиятларни бартараф этиш, уларни такомиллаштириш, эскирган ҳамда ўз аҳамиятини йўқотган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш бўйича Давлат молиявий назорати органлари ва ички аудит хизматлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш (кейинги ўринларда — Мувофиқлаштирувчи кенгаш) таклифлар киритиш; мазкур таклифларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг топшириқларини тегишли вазирлик ва идораларга юбориш ва ижросини назорат қилиш; бюджет интизомини мустаҳкамлаш бўйича фуқароларнинг таклифларини қабул қилиш ва Мувофиқлаштирувчи кенгашга кўриб чиқиш учун киритиш. | 2027 йил июль |
«Автоматик ҳисобот текширувчи» (AI-based Reporting validator) ахборот тизими | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Барча бюджет ижроси ҳисоботларини ягона электрон базага жамлаш, ҳисобот ва маълумотларни тозалаш, стандартлаштириш ва автоматик юклаш; бюджет ижроси ҳисоботларини автоматик равишда кўриб чиқиш; арифметик, мантиқий ва тузилмавий хатоликларни аниқлаш, ҳисоботлар ўртасидаги зиддиятларни топиш. | 2026 йил декабрь |
«Электрон вакил» модули | Ҳисоб палатаси | Давлат органлари ва ташкилотларининг мақсадли индикаторлари, давлат ташқи қарзи ва грантлари бўйича лойиҳалари, қўшимча даромад ва бюджетдан ташқари жамғармалари, ривожлантириш дастурлари мониторинги ва таҳлилини ўтказиш; ситуацион марказлар фаолияти самарадорлик кўрсаткичлари назоратини олиб бориш; «Масофавий аудит» ААТда давлат органлари ва ташкилотларида Ҳисоб палатасининг вакили сифатида бош инспекторлар фаолияти ҳисоботларини юритиш. | 2026 йил декабрь |
«Давлат харажатлари скоринги»ахборот тизими | Ғазначилик хизмати қўмитаси | Бюджет тизими бюджетлари маблағларидан молиялаштириладиган харажатларнинг самарадорлиги, мақсадлилиги ва таваккалчилик даражасини баҳолаш; давлат ташкилотлари, лойиҳалар ва харажатлар бўйича хавф даражасини (паст, ўрта, юқори) автоматик аниқлаш ва рейтинг шакллантириш; сунъий интеллект ва таҳлилий алгоритмлар орқали бюджет интизоми бузилиши, ортиқча харажатлар ҳамда хавфли операцияларни автоматик белгилаш; Давлат бюджети маблағларининг сарфланиши, хавф индекси, аниқланган камчиликлар ва таҳлил натижаларини интерактив дашбордлар орқали кузатиб бориш. | 2027 йил январь |
«Аудитни бошқариш» ахборот тизими | Ҳисоб палатаси | Халқаро стандартлар талабларига мувофиқ равишда аудит фаолиятини ташкил этиш, аудиторларга методологик ёрдам кўрсатиш ва сифат назорати тизимини мустаҳкамлаш; аудитнинг ҳар бир босқичида маълумотлар шаффофлиги ва аниқлигини таъминлаш, ягона стандартлашган ҳужжатларни юритиш тизимини жорий этиш; назорат тадбирлари ҳужжатларининг электрон тўпламини шакллантириш ва архивлаш, аудит жараёнларини бошқариш ва натижаларини мониторинг қилиш. | 2027 йил июнь |
«Давлат активларини бошқариш тизимини назорат қилиш» модули | Ҳисоб палатаси | «Масофавий аудит» ААТда давлат корхоналари ва унинг тизим ташкилотлари ҳисобини олиб бориш ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш; «Масофавий аудит» ААТда давлат корхоналари ҳисоби, уларнинг кўчар ва кўчмас мол-мулклари, ишчи ходимлар динамикаси ва молиявий ҳолати мониторингини олиб бориш; «Масофавий аудит» ААТда давлат мулкини, шу жумладан, давлат иштирокидаги корхоналар мол-мулкини хусусийлаштириш (улушларни сотиш) босқичини ҳамда хусусийлаштириш якунлангандан кейин пост-мониторинг қилиш. | 2027 йил июнь |
Босқичлар | Субъектлар | Тадбирлар | Муддатлар | |||
Давлат молиявий назорати органлари ва ички аудит хизматлари | Назорат тадбири, шу жумладан, аудит тадбири якуни бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги зиддиятларни бартараф этиш, уларни такомиллаштириш, эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш билан боғлиқ бўлган тизимли муаммо ва уларнинг ечими юзасидан таклифлар тайёрлаш ва ҳар бир банд бўйича тегишли масъулларни белгилаш | Ўн беш кун муддатда | ||||
Масъул вазирлик ва идоралар | Таклифлар асосида тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш ҳамда давлат молиявий назорати органлари ва ички аудит хизматлари орқали уни кўриб чиқиш учун «Давлат аудити» дастурий комплексидан фойдаланган ҳолда Давлат молиявий назорати органлари ва ички аудит хизматлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашга киритиш | Ўн кун муддатда | ||||
3-босқич | Мувофиқлаштирувчи кенгаш | Кўриб чиқиш натижасига кўра таклифлар маъқулланган тақдирда, уни ўрганиш, такомиллаштириш ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш учун масъул вазирлик ёки идорага* юбориш. Бунда маъқулланмаган таклифларни қайта ишлаш учун масъул вазирлик ва идораларга қайтариш | Ўн кун муддатда | |||
4-босқич | Масъул вазирлик ёки идора | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини кўриб чиқиш ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш учун Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимига жойлаштириш | Бир ой муддатда | |||
5-босқич | Масъул вазирлик ёки идора | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилгандан сўнг унинг хусусиятидан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига юбориш. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат кўринишидаги лойиҳани давлат рўйхатидан ўтказиш | Белгиланган тартиб ва муддатда | |||
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Ижро муддати | Масъул ижрочилар |
I. Ташкилий, ҳуқуқий ва институционал асосларни шакллантириш | ||||
1. | Давлат аудити фаолиятини рақамлаштириш жараёнини такомиллаштириш бўйича инструментларни яратиш. | Қуйидагилар юзасидан чора-тадбирларни белгилаш: хавф (риск) таҳлили механизмларини 30 тага етказиш; 50 та сервис ва модулларни яратиш. Бунда ушбу чора-тадбирлар билан боғлиқ харажатлар Ҳисоб палатасига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳамда Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади. | 2030 йил декабрь | Ҳисоб палатаси, Рақамли технологиялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
2. | «Сунъий интеллект лабораторияси» моддий-техника базасини мустаҳкамлаш. | 1. «Сунъий интеллект лабораторияси» фаолиятини йўлга қўйиш. Бунда: | 2026 йил декабрь | Ҳисоб палатаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Божхона қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
лабораторияга зарур график процессорли DGX кластерини хорижий ишлаб чиқувчи ташкилот ёки унинг расмий етказиб берувчилардан Давлат бюджети маблағлари асосида харид қилиш ҳамда бошқа зарурий техник қурилмаларни қонунчиликда белгиланган тартибда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан харид қилиш; | Уч ой муддатда | |||
лабораторияда қўллаш учун зарур бўлган сунъий интеллект моделларини хорижий ишлаб чиқувчи ташкилот ёки унинг расмий етказиб берувчиларидан Давлат бюджети маблағлари асосида харид қилиш чораларини кўриш. | Бир ой муддатда | |||
2. Ҳисоб палатасининг сўровига мувофиқ сунъий интеллект ва «Big Data» технологияларини жорий этишда методик ва технологик кўмак кўрсатиш, сунъий интеллект технологиялари учун GPU кластерини белгиланган тартибда ажратиш. | 2026 йил 1 август | Рақамли технологиялар вазирлиги | ||
3. | Давлат органлари ва ташкилотларида Ҳисоб палатасининг вакили сифатида фаолият юритаётган бош инспекторлар фаолиятини рақамлаштириш. | Бош инспекторлар фаолияти устидан масофавий назорат ва тизимли таҳлилни амалга ошириш мақсадида «Электрон вакил» модулини жорий этиш. | 2026 йил декабрь | Ҳисоб палатаси, Рақамли технологиялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
4. | Давлат органларининг хавф профили модули фаолиятини йўлга қўйиш. | 1. «Масофавий аудит» ААТда «Давлат органларининг хавф профили» модулини жорий этиш. Бунда назорат тадбирлари натижалари, масофавий назорат ва сунъий интеллект технологиялари асосида хавфларни баҳолаш орқали юқори хавфли фаолият йўналишлари, тизимлар, дастурлар, лойиҳалар ҳамда операцияларни ўзида мужассам этувчи дастурий таъминот яратишни назарда тутиш. | 2027 йил июнь | Ҳисоб палатаси, Рақамли технологиялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Давлат органлари ва ташкилотларининг бюджет интизоми рейтингини юритишни назарда тутувчи идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда қуйидагиларни назарда тутиш: 100 балли тизимда баҳоланган ҳолда «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларга ажратиш; ҳар йили олдинги йилнинг 1 январидан баҳоланиш ўтказилаётган йилнинг 1 январига қадар бўлган даврни рейтинг баҳолаш тизими билан қамраб олиш; рейтинг баҳолашни мустақил амалга оширувчи экспертлар гуруҳини шакллантириш; рейтинг якунида «яшил» тоифадаги ташкилотлар тажрибасини оммалаштириш, «сариқ» тоифадаги ташкилотларга фаолиятини янада яхшилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, «қизил» тоифадаги ташкилотларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш, фаолиятини яхшилашга оид чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиб, ижросини ҳар чоракда ташкилотлар раҳбарлари иштирокида Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида муҳокама қилиш. | 2027 йил март | Ҳисоб палатаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар | ||
5. | 2026 — 2030 йилларга мўлжалланган давлат аудити фаолиятида сунъий интеллект технологияларини татбиқ этиш ва ривожлантириш концепциясини тайёрлаш. | 1. Қуйидаги босқичларни ўз ичига олган Концепцияни тасдиқлаш: ташкилий, ҳуқуқий ва институционал асосларни шакллантириш; рақамли интеграция ва интеллектуал аудит тизимларини жорий этиш; интеллектуал давлат аудити экотизимини шакллантириш. | 2026 йил 1 август | Ҳисоб палатаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги |
2. Ҳисоб палатаси томонидан Концепцияни амалга ошириш бўйича Ишчи комиссия таркибини тасдиқлаш ва унинг вазифаларини белгилаш. | Ҳисоб палатаси | |||
3. Концепцияни амалга ошириш бўйича Ишчи комиссия аъзолари ҳамда Ҳисоб палатасининг замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларини жорий қилиш ва ривожлантиришга масъул бўлган тузилма ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги «Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5349-сон Фармони доирасида ойлик устамалар тўлаб бориш. Ушбу тўловларни 2026 йилда Ҳисоб палатасига ажратилган Давлат бюджети маблағлари ва унинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга ошириш. | 2026 йил июлдан бошлаб | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ҳисоб палатаси | ||
2027 йилдан бошлаб зарур маблағларни Ҳисоб палатасининг асосланган ҳисоб-китобига кўра Давлат бюджети параметрларида назарда тутиш. | Доимий | |||
6. | Ҳисоб палатаси фаолиятида, шу жумладан, давлат аудити соҳасида сунъий интеллект ва рақамли технологиялардан фойдаланиш сиёсати, этика қоидалари ҳамда ички стандартларни ишлаб чиқиш. | 1. Ҳисоб палатасида «Big Data» ва сунъий интеллектдан кенг фойдаланиш тартибини ишлаб чиқиш ва йўналишларини белгилаш. | 2026 йил июль | Ҳисоб палатаси, Рақамли технологиялар вазирлиги |
2. Сунъий интеллектдан фойдаланиш йўналишлари ва уни қўллаш бўйича халқаро тажрибаларни ўрганиб, тегишли ички идоравий ҳужжатлар қабул қилиш. | 2026 йил октябрь | |||
3. Сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш сиёсатини ишлаб чиқиш. Бунда сунъий интеллект ва рақамли технологиялардан фойдаланишда ахборот хавфсизлиги, давлат сирлари ва шахсий маълумотларни муҳофаза қилиш бўйича талабларни белгилаш. | 2026 йил декабрь | |||
7. | Ғазначилик хизмати фаолиятини рақамлаштиришга алоҳида эътибор берган ҳолда такомиллаштириш. | Ғазначилик хизмати фаолиятини рақамлаштириш ҳамда унинг янги функция ва вазифалари доирасида Бюджет кодекси ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2027 йил 1 июнь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ҳисоб палатаси |
8. | Сунъий интеллект ва рақамли инновацияларни жорий қилиш шўъбасини ташкил этиш. | Шўъба фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш. Бунда қуйидагиларни шўъбанинг асосий вазифалари этиб белгилаш: ахборот технологиялари аудитини ўтказиш; Ҳисоб палатаси фаолиятига сунъий интеллект ва рақамли технологияларни жорий этиш ишларини мувофиқлаштириш. | 2026 йил июль | Ҳисоб палатаси |
9. | «НP-AI Audit Assistant» платформасини такомиллаштириш. | 1. Ҳисоб палатаси фаолиятида, шу жумладан, аудит жараёнида фойдаланилаётган ахборот тизимлари, маълумотлар базалари ва рақамли ресурсларни тўлиқ хатловдан ўтказиш. | 2026 йил август | Ҳисоб палатаси, Рақамли технологиялар вазирлиги, «Unicon-soft» МЧЖ |
2. Ҳисоб палатаси фаолиятида, шу жумладан, давлат аудити соҳасида маълумотлар алмашинувининг ягона архитектурасини ишлаб чиқиш. | 2026 йил октябрь | |||
3. «НP-AI Audit Assistant» платформасини «Давлат аудити» дастурий комплекси ва «Масофавий аудит» ААТ маълумотлар базалари билан интеграция қилиш. | 2026 йил сентябрь | |||
4. Матнли маълумотларни NLP моделлари орқали embedding (вектор кўринишга) трансформация қилиш ва уларни семантик қидирувни таъминловчи «Vector Database»да сақлашни жорий этиш. 5. «НP-AI Audit Assistant» сунъий интеллект платформасида пилот тариқасида қуйидаги модулларни бошланғич жорий этиш: | 2027 йил май | |||
назорат тадбирлари натижаларига асосланган ҳолда давлат органлари ҳамда ташкилотлар фаолиятида, ҳудудлар бўйича молиявий назорат соҳаларида хулоса, тавсия ва прогнозлаштириш имкониятини яратиш; | 2027 йил май | |||
халқаро ва миллий аудит стандартларига асосланган ҳолда фойдаланувчиларга жавоб ва тавсиялар бериш орқали тезкор қарор қабул қилиш имконини яратиш; | 2026 йил декабрь | |||
анъанавий SQL асосидаги маълумотлар базалари, семантик вектор қидирув технологиялари ва катта тил моделларини (LLM) ўзаро интеграция қилиш орқали комплекс интеллектуал таҳлил тизимини яратиш. | 2027 йил декабрь | |||
6. Табиий тилда савол қабул қилиб, жавоб бериш функциясини ишга тушириш ҳамда фойдаланувчилар учун интерактив панеллар, диаграммалар ва рейтинглар яратиш. | Ҳар бир модул якуни бўйича ўн кун муддатда | |||
10. | Ҳисоб палатасида рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга кўмаклашувчи гуруҳ ташкил этиш. | 1. Давлат молиявий назорати органлари ва ички аудит хизматларининг идоралараро масофавий назорат маркази таркибида Таҳлилий моделлаштириш ва автоматлаштириш гуруҳини тузиш. 2. Гуруҳ фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш. Бунда: гуруҳнинг асосий вазифалари этиб қуйидагиларни белгилаш: давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари, маълумотлар базаларини доимий ўрганиш, уларнинг имкониятлари, маълумотлар таркиби ва сифатини таҳлил қилиш; «Таклифларни бошқариш» модули орқали келиб тушган таклиф ва ташаббусларни баҳолаш, уларни муҳокамадан ўтказиш орқали қабул қилинган қарорлар ижросини мониторинг қилиш; Марказ амалга ошираётган таҳлилларни автоматлаштириш учун зарур бўлган таҳлилий моделлар, ишлаш қоидалари, алгоритмлар, техник топшириқлар ва функционал талабларни ишлаб чиқиш; хавф (риск) таҳлили механизмларини жорий этишда маълумотлар етишмаслиги ҳолатларини аниқлаган ҳолда зарур маълумотларни шакллантириш, уларни йиғиш бўйича техник йўриқномалар, маълумотлар моделлари ҳамда методик тавсиялар тайёрлаш; таҳлилий жараёнларни формаллаштириш, бизнес-жараёнлар, таҳлил сценарийлари ва хавф (риск)ларни аниқлаш механизмларини диаграмма, схема ва моделлар кўринишида расмийлаштириш; хавф (риск) индикаторлари ва таҳлилий қоидалар реестрини шакллантириш, юритиш, уларнинг долзарблигини таъминлаш, такомиллаштириш бўйича берилган таклифларни амалиётга жорий этиш; таҳлилчилар, аудиторлар ва дастурчилар ўртасида ягона ҳамкорлик механизмини шакллантириш, бизнес-жараён талабларини техник талабларга трансформация қилиш ва лойиҳалар ижросини мувофиқлаштириш. | 2026 йил июль | Ҳисоб палатаси |
11. | Ҳисоб палатасининг назорат ишлари йиллик дастурини шакллантиришда фуқароларнинг иштирокини таъминлаш. | Ҳисоб палатасининг назорат ишлари йиллик дастурини шакллантиришда синов тариқасида унинг сайти орқали фуқароларнинг таклиф ва ташаббуслари асосида ҳар чоракда битта энг кўп овоз тўплаган мавзуда тармоқ ёки ҳудудда аудит ўтказилишини инобатга олиш тартибини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчаларни Ҳисоб палатасининг амалдаги ички идоравий ҳужжатига киритиш. | 2026 йил декабрь | Ҳисоб палатаси |
12. | «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида айрим қурилиш объектларининг самарадорлигини баҳолаш. | 1. «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида бюджет, давлат мақсадли жамғармалари, бюджетга тенглаштирилган маблағлар ҳамда давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган корхоналар маблағлари ҳисобидан қурилиб, фойдаланишга топширилган ва қурилиши тугалланмаган объектларни ҳисобга олиш, хатловини юритиш, мониторинг қилиш ва таҳлил қилиш имконини берувчи модул ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш. Бунда: қурилиши тугалланмаган объектлар ва қурилиб, фойдаланишга топширилган объектлар самарадорлиги баҳолаш; базавий ҳисоблаш миқдорининг 60 минг бараваридан юқори қийматдаги объектларни Ҳисоб палатаси томонидан, ушбу қийматдан паст бўлган объектларни эса, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси, Давлат молиявий назорати инспекцияси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан баҳолаш; кадастр, коммунал хизматлар ва соҳавий ташкилотларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш орқали объектнинг фойдаланилаётганлиги, қувватдан фойдаланиш даражаси ва бўш турган объектларни автоматик аниқлаш тизимини йўлга қўйиш; назоратни фақат қурилиш даври билан чекламасдан, лойиҳалаштиришдан тортиб фойдаланишга топширилгандан кейинги 3 йиллик эксплуатация даврини ҳам қамраб олиш. | 2027 йил июль | Ҳисоб палатаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Давлат молиявий назорати инспекцияси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида ҳар бир объект учун ягона электрон паспорт шакллантириш, унда ер ажратишдан бошлаб эксплуатацияга қабул қилишгача бўлган барча маълумотларни яратиш. Бунда ер ажратиш бўйича маълумотлар — Рақамли технологиялар вазирлиги, эксплуатация давридаги маълумотлар — Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан интеграция орқали тақдим этилади. | 2027 йил январь | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ҳисоб палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар | ||
II. Рақамли интеграция ва интеллектуал аудит тизимларини жорий этиш босқичи | ||||
13. | «НP-AI Audit Assistant» платформасида амалга ошириладиган таҳлиллар ҳамда прогнозлаштириш йўналишларини яратиш. | «НP-AI Audit Assistant» платформасида: |
| |
бюджет харажатлари, пенсия жамғармаси ҳамда субсидия йўналишларида таҳлил ва прогнозларни амалга ошириш; | 2027 йил апрель | Ҳисоб палатаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | ||
давлат харидлари ҳамда қурилиш йўналиши бўйича таҳлил ва прогнозларни амалга ошириш. Жумладан: бюджет тушумларини автоматик кузатиб бориш; ҳудудларнинг қўшимча имкониятларига баҳо бериш; хавф юқори бўлган соҳалар, тармоқлар ва субъектларни аниқлаш; масъулларга автоматик сигнал бериш; бюджет даромадлари, маҳаллий бюджетни прогнозлаштириш ҳамда имтиёз йўналишларида таҳлилни амалга ошириш. | 2027 йил давомида | Ҳисоб палатаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги | ||
Бунда вазирлик ва идоралар ҳамда ҳудудларнинг салоҳиятидан келиб чиқиб даромад, харажат, камчилик ва хавфларни прогноз қилиш моделларини жорий этиш; | 2027 йил декабрь | Ҳисоб палатаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Солиқ қўмитаси | ||
ташқи қарз йўналишлари бўйича таҳлил ва прогнозларни амалга ошириш; | 2028 йил май | Ҳисоб палатаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ҳисоб палатаси, давлат улуши мавжуд тижорат банклари | ||
банк соҳаси бўйича таҳлил ва прогнозларни амалга ошириш; | 2027 йил декабрь | |||
сунъий интеллект моделларини LoRA (Low-Rank Adaptation) технологияси асосида қайта ўқитиш натижасида модел жавобларининг аниқлиги, барқарорлиги ва мазмунан тўлиқлигини таъминлаш. | 2028 йил июнь | Ҳисоб палатаси, Рақамли технологиялар вазирлиги | ||
Давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган ташкилотларда AI-constructor модули имкониятидан тегишли шартнома асосида фойдаланиш орқали уларнинг фаолиятига оид маълумотларни тизимга ўқитиш ҳамда шу асосда фойдаланувчилар томонидан тезкор ва асосланган қарорлар қабул қилинишини йўлга қўйиш. | 2028 йил июль | Ҳисоб палатаси, Рақамли технологиялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар | ||
14. | «НP-AI audit assistant» платформасидан давлат аудити жараёнида кенг фойдаланиш. | Платформани давлат аудити жараёнига жорий этиш. Бунда биринчи навбатда, платформада «Масофавий аудит» ААТ хавф (риск) таҳлиллари ва «Давлат аудити» дастурий комплексидаги аудит тадбирлари натижалари асосида автоматик тарзда аудитни режалаштириш ва унинг дастурларини шакллантиришни йўлга қўйиш. | 2027 йил 1 август | Ҳисоб палатаси, Рақамли технологиялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
15. | Катта ҳажмли маълумотлар («Big Data») ва сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш орқали «Масофавий аудит» ААТда янги хавф (риск) таҳлили механизмлари ва мониторингини жорий қилиш. | 1. Айнан бир ҳудудда ва бир давр учун тайёрланган лойиҳа-смета ҳужжатларидаги қурилиш материаллари нархларини сунъий интеллект ёрдамида ўзаро солиштириш имкониятини яратиш. | 2027 йил октябрь | Ҳисоб палатаси, Рақамли технологиялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
2. «Масофавий аудит» ААТда субсидиялар тўғри ва мақсадли ажратилишини мониторинг қилиш имконини берувчи модулни ишга тушириш. | 2027 йил декабрь | |||
16. | Аудит тадбирларининг давлат аудити олий аудит органларининг халқаро стандартлари (ISSAI) асосида ўтказилишини таъминлаш мақсадида «Аудитни бошқариш» ахборот тизимини жорий қилиш. | 1. «Аудитни бошқариш» ахборот тизимининг техник топшириғини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш. Тасдиқланган техник топшириққа асосан ахборот тизимини ишлаб чиқиш. | 2027 йил 1 июнь | Ҳисоб палатаси, Рақамли технологиялар вазирлиги |
2. Ишлаб чиқилган ахборот тизимини тест синовидан ўтказиш ва амалиётга жорий этиш. | 2027 йил сентябрь | |||
17. | Мактабгача таълим ташкилотларида харажатларни режалаштиришни самарали ташкил этиш. | Мактабгача таълим ташкилотларига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар режалаштирилишида соҳага оид ҳисобот ва маълумотларни рақамлаштириш ҳамда мавжуд ахборот тизимлари маълумотлари асосида амалга оширишни йўлга қўйиш. | 2027 йил январь | Ҳисоб палатаси, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги |
18. | Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг «Ягона миллий лойиҳа бошқаруви ахборот тизими» платформасини жорий этиш ва ундан фойдаланиш тартибини белгилаш ва мутахассисларни ўқитиш, унинг интеграциясини, зарур функцияларини ишга тушириш. | 1. Платформани жорий этиш ва ундан фойдаланишни ташкил этиш регламентини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш. Бунда лойиҳа ташаббускорлари томонидан маълумотлар ўз вақтида ва сифатли киритилмаслиги бўйича жавобгарликка тортиш механизмини инобатга олиш. 2. Платформада: | Икки ой муддатда | Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ҳисоб палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
лойиҳа ташаббускорлари хатлари, мурожаатлари ва аризаларини edo.ijro.uz, murojaat.gov.uz ва бошқа рухсат берувчи давлат органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш; маълумотларни қайта ишлаш функциясини ишга тушириш. | Икки ой муддатда | |||
3. Платформага маълумотлар киритиш ва улардан фойдаланиш доирасида лойиҳа ташаббускорларини ўқитиш. | 2027 йил 1 январга қадар икки ой муддатда | |||
19. | Давлат мулкини, давлат иштирокидаги корхоналарнинг мулкини хусусийлаштириш (улушларни сотиш) ва давлат мулкини ижарага бериш жараёнларини мониторинг қилиш. | 1. Давлат мулкини, давлат иштирокидаги корхоналарнинг мулкини хусусийлаштириш (улушни сотиш) ва давлат мулкини ижарага бериш бўйича Давлат активларини бошқариш агентлигининг «Давлат мулки» ахборот тизимидаги «Хусусийлаштириш мониторинги» модули, «Мулкни ижарага бериш» ахборот тизими ва солиқ органлари тизими маълумотларини «Масофавий аудит» ахборот тизимининг «Давлат активларини бошқариш тизимини назорат қилиш» модулига интеграция қилиш. | 2027 йил март — ноябрь | Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ҳисоб палатаси, Рақамли технологиялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Давлат мулкини, шунингдек, давлат иштирокидаги корхоналарнинг мулкини хусусийлаштириш (улушларни сотиш) ҳамда давлат мулкини ижарага бериш жараёнларини амалга ошириш босқичида, шунингдек, хусусийлаштириш якунланганидан кейин сотилган корхоналар ҳолати устидан пост-мониторинг қилиб бориш тизимини йўлга қўйиш. | 2027 йил июнь | |||
3. «Давлат активларини бошқариш тизимини назорат қилиш» модулини такомиллаштириш. | Доимий | |||
20. | «Масофавий аудит» ААТда жорий қилинган «Fincontrol» модулини такомиллаштириш. | 1. Стратегик йирик давлат корхоналарида давлат харидларини мониторинг қилиш, таҳлил қилиш ҳамда хавф-хатарларни аниқлаш механизмларини йўлга қўйиш. | 2026 йил декабрь | Ҳисоб палатаси, «UzAssets» АЖ ва унинг бошқарувидаги стратегик йирик давлат корхоналари |
2. «Масофавий аудит» ААТга интеграция қилинган ахборот тизимларидан келиб тушаётган маълумотлар асосида корхоналар фаолиятини сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиш имкониятини яратиш. «Масофавий аудит» ААТда корхоналар фаолиятини автоматик таҳлил қилиш имкониятини тест синовидан ўтказиш ва уни амалиётга босқичма-босқич жорий этиш. | 2027 йил 1 апрель | |||
3. Стратегик йирик давлат корхоналари томонидан тегишли ҳисоботлар ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай, йил якуни бўйича эса кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай Ҳисоб палатасининг «Fincontrol» модулига киритиб борилишини таъминлаш. | Доимий | Стратегик йирик давлат корхоналари | ||
4. «Fincontrol» модули имкониятидан тегишли шартнома асосида фойдаланиш орқали уларнинг фаолиятига оид харидларини мониторинг қилиш, бизнес режани чуқур таҳлил қилиш ҳамда хавф-хатарларни аниқлаш механизмларини тизимга ўқитиш ва шу асосда фойдаланувчилар томонидан тезкор ва асосланган қарорлар қабул қилинишини йўлга қўйиш. | Доимий | Ҳисоб палатаси, «UzAssets» АЖ ва унинг бошқарувидаги стратегик йирик давлат корхоналари | ||
21. | Давлат ривожлантириш дастурларини шакллантириш жараёнини рақамлаштириш. | 1. Давлат ривожлантириш дастурларини шакллантириш жараёнида давлат органлари ва ташкилотларнинг ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиш ва автоматик таҳлил қилиш механизмларини жорий этиш. 2. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «Давлат инвестицияларини бошқариш» ахборот тизимини ҳамда «Ягона миллий лойиҳа бошқаруви» ахборот тизими билан интеграция қилган ҳолда, дастурлар доирасида тасдиқланган манзилли рўйхатларни ўзаро таққослаш орқали дастурларга киритилган бир хил (такрорий) объектларни эрта аниқлаш имкониятини яратиш. | 2027 йил 15 декабрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ҳисоб палатаси |
22. | Қурилиш объектлари бўйича шартномаларнинг белгиланган муддатларда бажарилишини ташкил этиш. | Пудрат шартномасининг «Ишларни бажариш графиги»ни рақамлаштириш доирасида «Давлат инвестицияларини бошқариш» ахборот тизимида қуйидаги функцияларни ишга тушириш: қурилиш объекти бўйича молиялаштирилган аванс санасини инобатга олган ҳолда «Ишларни бажариш графиги» ва пудрат ташкилоти томонидан солиқ органларига топширилган ҳисоб-фактуралардаги иш ҳажмлари қийматларини солиштириш; қурилиш объектларини фойдаланишга топширишнинг шартномаларда белгиланган муддатларида шартномавий қиймати билан пудрат ташкилоти томонидан солиқ органларига топширилган ҳисоб-фактуралардаги иш ҳажмлари қийматларини солиштириш, ишлар бажарилганлиги бўйича шартномавий қийматлар доирасида бажарилган ишлар тўлиқ расмийлаштирилган ҳолатларни риск этиб белгилаш. | 2027 йил 1 апрель | Ҳисоб палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
23. | «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида шартномавий муносабатларнинг айрим йўналишларини такомиллаштириш. | «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимини такомиллаштиришда қуйидагиларни назарда тутиш: объектларни лойиҳалаш ишларини қурилиш ишлари билан параллель олиб боришга рухсат берилган муддатни, параллель лойиҳалашга берилган муддат якунлангунига қадар лойиҳалар давлат экспертизасидан ўтказилганлигини, белгиланган муддат якунлангандан сўнг бир ой ичида лойиҳа экспертизадан ўтказилмаслик ҳолатларини риск этиб белгилашни назарда тутувчи функцияни ишга тушириш; энг мақбул таклифлар асосида ёки тўғридан-тўғри белгиланган пудратчининг шартнома тузилган кунига пудрат ташкилотининг СТИРи орқали reyting.mc.uz платформасидаги салоҳиятини (рейтингини), Миллий статистика қўмитасининг маълумотлар базаси орқали қачон ташкил этилганлиги бўйича хавф (риск) таҳлили функциясини яратиш. | 2027 йил 1 апрель | Ҳисоб палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги |
24. | Бюджет ижроси ҳисоботларини автоматик кўриб чиқиш, арифметик, мантиқий ва структуравий хатоларни аниқлаш, ҳисоботлар ўртасидаги зиддиятларни топиш, NLP (Natural Language Processing) орқали матнли ҳисоботларни таҳлил қилишни йўлга қўйиш. | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимида «Автоматик ҳисобот текширувчи — AI-based Reporting validator» тизимини ишлаб чиққан ҳолда унда қуйидагиларни назарда тутиш: | 2027 йил декабрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Ҳисоб палатаси |
техник талаблар ва методологияни ишлаб чиқиш (арифметик, мантиқий ва структуравий текширув мезонларини, ҳисобот форматлари ва маълумотлар стандартларини белгилаш, NLP орқали таҳлил қилинадиган матнли маълумотлар турларини аниқлаш); | Уч ой муддатда | |||
ягона маълумотлар базасини шакллантириш (барча бюджет ижроси ҳисоботларини ягона электрон базага интеграция қилиш, маълумотни тозалаш, стандартлаштириш ва автоматик юклаш механизмини жорий этиш); | Икки ой муддатда | |||
автоматик текширув алгоритм ва модулларини ишлаб чиқиш (арифметик ҳисоб-китобларни автоматик текшириш алгоритмларини яратиш, мантиқий ва структуравий хатоларни аниқлаш қоидаларини жорий қилиш, ҳисоботлар ўртасидаги зиддиятларни автоматик солиштириш функциясини ишлаб чиқиш); | Уч ой муддатда | |||
NLP асосида матнли таҳлил тизимини жорий этиш (матнли изоҳ ва ҳисоботларни таҳлил қилувчи NLP моделларини ўқитиш ва интеграция қилиш, номувофиқ, такрорий ёки хавф (риск) мавжуд бўлган маълумотларни автоматик аниқлаш механизмларини ишга тушириш); | Дастлаб олти ой муддатда, кейинчалик доимий | |||
синовдан ўтказиш ва амалиётга татбиқ этиш (тизимни пилот тартибда тестдан ўтказиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш, масъул ходимларни ўқитиш ва тизимни босқичма-босқич доимий фойдаланишга жорий қилиш). | Дастлаб лойиҳа якуни бўйича, кейинчалик доимий | |||
25. | Коррупциявий хавф-хатарларни «Рақамли комплаенс» ахборот дастурий комплекси орқали Коррупцияга қарши курашиш агентлигига тақдим этишни йўлга қўйиш. | Ҳисоб палатасининг ахборот тизимлари орқали давлат харидлари, қурилиш ҳамда ижтимоий тўловлар бўйича коррупциявий хавф-хатарлар аниқланганда, тегишли маълумотларни Коррупцияга қарши курашиш агентлигига унинг «Рақамли комплаенс» ахборот дастурий комплексига интеграция қилиш орқали электрон шаклда тақдим этиб бориш. | Доимий | Ҳисоб палатаси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги |
III. Тўлиқ интеллектуал давлат аудити экотизимини шакллантириш | ||||
26. | Давлат аудити ва молиявий назоратида сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича асослар яратиш. | Давлат молиявий назорати соҳасида сунъий интеллектдан фойдаланишнинг ҳуқуқий, этик ва ахборот хавфсизлиги талабларини назарда тутувчи «Давлат аудити ва молиявий назоратида сунъий интеллектдан фойдаланиш» миллий методологиясини ишлаб чиқиш. | 2028 йил декабрь | Ҳисоб палатаси, Рақамли технологиялар вазирлиги |
27. | Ҳисоб палатасида «Smart Audit» ва «Digital Audit Ecosystem» моделларини тўлиқ жорий этиш. | 1. Давлат аудити соҳасида тўлиқ рақамли ва интеллектуал экотизимни шакллантириш, сунъий интеллект технологияларини стратегик қарор қабул қилиш жараёнларига интеграция қилиш ҳамда халқаро стандартлар даражасидаги рақамли аудит моделини яратиш. | 2029 йил декабрь | Ҳисоб палатаси, Рақамли технологиялар вазирлиги |
2. Ҳисоб палатасининг барча ахборот тизимларини «Smart Audit» ва «Digital Audit Ecosystem» моделларини тўлиқ жорий этган ҳолда ягона платформада бирлаштириш. | 2030 йил декабрь | Ҳисоб палатаси, Рақамли технологиялар вазирлиги | ||
28. | Давлат аудити жараёнида рақамли из қолдириш ва автоматик комплаенс мониторинг тизимини жорий қилиш. | 1. Аудит жараёнида шакллантириладиган электрон ҳужжатлар, таҳлилий маълумотлар ва қарорлар бўйича рақамли из (digital trace) механизмларини яратиш. 2. Қонунчилик ва ички норматив ҳужжатлар талабига мувофиқликни автоматик баҳоловчи сунъий интеллект асосидаги комплаенс мониторинг модулларини ишлаб чиқиш. 3. Шубҳали операциялар, хавфли транзакциялар ва белгиланган талаблардан оғиш ҳолатларини автоматик аниқлаш ҳамда масъул ходимларга хабар бериш механизмларини жорий этиш. 4. Комплаенс хавфлари ва қонунбузилиш ҳолатлари бўйича реал вақт режимида мониторинг олиб борувчи интеллектуал тизимларни ишга тушириш. 5. Автоматик комплаенс мониторинг натижалари асосида риск индикаторлари, таҳлилий ҳисоботлар ва эрта огоҳлантириш механизмларини шакллантириш. | 2029 йил декабрь | Ҳисоб палатаси, Рақамли технологиялар вазирлиги |
IV. Кадрларни ўқитиш, малака ошириш ва қайта тайёрлаш ҳамда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш | ||||
29. | Давлат аудити ва молиявий назорати фаолиятини амалга оширувчи мутахассисларни электрон ўқитиш учун асослар яратиш. | Давлат аудити ва молиявий назорати фаолиятини амалга оширувчи мутахассислар учун электрон ўқув дарсликларини жорий этиш. | 2026 йил декабрь | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ҳисоб палатаси |
30. | Давлат аудити ва молиявий назорати органлари ҳамда унинг ходимлари учун ўқув ва услубий дастурларни амалга ошириш. | Давлат аудити ва молиявий назорати бўйича амалдаги электрон кутубхона ва таълим платформасини такомиллаштириш, шунингдек, ўқув материаллар, кейслар ҳамда методик тавсиялар банкини яратиш чораларини кўриш. | 2027 йил май | Ҳисоб палатаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
31. | Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Давлат аудити олий мактаби фаолиятини тизимли ташкил этиш. | 1. Давлат аудити олий мактаби фаолиятини замонавий ёндашувлар асосида самарали ташкил этиш ва ривожлантириш, шунингдек, унинг моддий-техника базасини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни белгилаш ҳамда амалга ошириш. | 2026-2027 йиллар | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ҳисоб палатаси, Рақамли технологиялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Давлат аудити олий мактаби базасида сунъий интеллект ва рақамли технологияларнинг ишончлилиги, хавфсизлиги ҳамда самарадорлигини баҳолаш мавзусида доимий равишда малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш. | Доимий | |||
3. Аудит жараёнига сунъий интеллект ва рақамли технологияларни кенг жорий этиш бўйича ўқув дастурларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2026 йил октябрь | |||
32. | Ҳар йили «Аудит жараёнларида сунъий интеллект ва рақамли технологияларни қўллашда инновацион ғоялар» мавзусида маҳаллий ёки халқаро конференциялар ташкил этиш. | 1. Маҳаллий ёки халқаро конференцияда иштирок этадиган халқаро ва маҳаллий ташкилотлар билан музокаралар ўтказиш ва уларнинг рўйхатини шакллантириш. 2. Маҳаллий ёки халқаро конференцияни юқори савияда ўтказиш юзасидан ишчи гуруҳини ташкил этиш, унинг вазифаларини белгилаш ва амалга ошириш. 3. Маҳаллий ёки халқаро конференция материалларини тўплаш ва чоп этиш. | Доимий | Ҳисоб палатаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги |
33. | Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар олий аудит органлари билан сунъий интеллект технологияларини аудит жараёнларида қўллаш бўйича ҳамкорлик учрашувини ташкил этиш. | 1. Учрашувда иштирок этадиган халқаро ва маҳаллий ташкилотлар билан музокаралар ўтказиш, уларнинг рўйхатини шакллантириш. 2. Учрашувни юқори савияда ўтказиш юзасидан ишчи гуруҳини ташкил этиш, унинг вазифаларини белгилаш ва амалга ошириш. 3. Учрашув материалларини тўплаш ва чоп этиш. | 2027 йил март-апрель | Ҳисоб палатаси, Ташқи ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
« | ||||||||
Қашқадарё вилояти | 74 | 74 | ||||||
9. | Дендрология боғи | Қарши тумани «Ҳилол» МФЙ | «Яшил» техникум | 1163, 1165, 1172 | 21,2 | 21,2 | Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар | |
Жами: | 21,2 | 21,2 | ||||||
10. | Ботаника боғи | Қарши тумани «Ҳилол» МФЙ | «Sulton tex group» МЧЖ | 18:13:000006800 | 52,8 | 52,8 | Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар | |
Жами: | 52,8 | 52,8 | ||||||
»; | ||||||||
« | ||||||||
Самарқанд вилояти | 196 | 70 | 126 | |||||
15. | Дендрология боғи | Самарқанд вилояти, Ургут тумани | Қишлоқ хўжалиги | 1049, 1044, 1043, 1038, 1042,1045, 1046,1047, 1039, 1040, 1041, 1042, 1063, 1064, 1065 | 50 | 50 | Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар | |
Самарқанд шаҳри | Шаҳар ҳокимлиги захираси ва Ўрмон хўжалиги | 39.725931, 66.929070 | 116 | 116 | Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар | |||
Жами: | 166 | 50 | 116 | |||||
16. | Ботаника боғи | Самарқанд шаҳри Хишрав қўрғони 8-уй | «Яшил» техникум | 39.634354, 66.89635 | 30 | 20 | 10 | Техникумга қарашли ер майдони |
Жами: | 30 | 20 | 10 | |||||
». | ||||||||