Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Скандинавия мамлакатлари билан сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорликни фаоллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Скандинавия мамлакатлари билан ҳамкорликни фаоллаштиришга доир тадбирлар режасига иловага
* мувофиқ розилик берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тадбирларнинг режада белгиланган муддатларда ўз вақтида бажарилишини таъминласинлар.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги икки томонлама алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш, шартномавий-ҳуқуқий база яратиш, шунингдек олий даражадаги ташрифларни ташкил этиш мақсадида 1999 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон Республикаси эксперт гуруҳини Скандинавия мамлакатларига юборсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. Т. Султонов зиммасига юклансин.