Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси фаолиятини ташкил этиш ва туризм соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 19 ноябрдаги ПҚ-348-сон қарори ижросини таъминлаш, меҳмонхона хизматлари соҳасида экологик барқарорлик тамойилларини кенг жорий этиш, энергия самарадорлигини ошириш ҳамда халқаро эътироф этилган «яшил» сертификатлаш тизимини рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
2. Белгилансинки, мазкур қарор доирасида меҳмонхоналар томонидан халқаро эътироф этилган «яшил» сертификатларни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисми Туризм қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан унинг маблағларидан фойдаланишнинг белгиланган тартибига мувофиқ қопланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
3. Туризм қўмитаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда мазкур қарор кучга кирган кундан бошлаб бир ой муддатда ушбу қарор билан тасдиқланган Маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизматини Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали кўрсатишни таъминласин.
4. Адлия вазирлиги давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматини кўрсатишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича уларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси А.Ў. Аққулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 13 июнь,
312-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июндаги 312-сон қарорига 1-ИЛОВА
Меҳмонхоналарда халқаро эътироф этилган «яшил» сертификатларни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини қоплаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Маъмурий регламент (кейинги ўринларда — Регламент) меҳмонхоналар томонидан халқаро эътироф этилган «яшил» сертификатларни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини қоплаш тартибини белгилайди.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
2. Харажатлар Давлат хизматлари маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита) томонидан қопланади.
3. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
талабгор — мазкур Регламентга 2-илова билан тасдиқланган халқаро эътироф этилган «яшил» сертификат олган, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга кўра мувофиқлик сертификати асосида фаолият юритувчи меҳмонхона хўжалиги;
харажатларни қоплаш — халқаро эътироф этилган «яшил» сертификатни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини қоплаб бериш;
«яшил» сертификат — мазкур Регламентга 1-иловада келтирилган рўйхатда назарда тутилган халқаро эътироф этилган сертификатлаш органлари томонидан меҳмонхоналарга берилган сертификат.
4. Талабгор харажатларни қоплаш учун ҳужжатларни топшириш санасида қуйидаги талабларга жавоб бериши зарур:
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида назарда тутилган солиқ ва йиғимлар бўйича қарздорлиги бўлмаслиги;
қайта ташкил этиш ёки тугатиш жараёнида бўлмаслиги;
фаолияти қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда вақтинча тўхтатилган бўлмаслиги;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.01.00 Умумий қоидалар]
суд қарори асосида тўловга қобилиятсиз деб эълон қилинган бўлмаслиги.
5. Харажатлар битта меҳмонхона учун бир марта қоплаб берилади.
6. Харажатларни қоплаш учун маблағлар ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ схема бўйича ажратилади.
2-боб. Харажатларни қоплаш учун ариза тақдим этиш ва уни кўриб чиқиш тартиби
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
7. Талабгор харажатларни қоплаш учун Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали Қўмитага ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ ариза билан мурожаат қилади.
Бунда аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
«яшил» сертификатнинг нусхаси;
меҳмонхона ва халқаро эътироф этилган «яшил» сертификатларни расмийлаштириш учун сертификатлаш органи билан белгиланган тартибда тузилган икки томонлама шартнома ва тўлов топшириқномасининг нусхалари.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.03 Электрон рақамли имзо]
8. Талабгор аризани ЯИДХП орқали тўлдирганда, ундан электрон рақамли имзо талаб этилмайди.
9. Қўмита ариза келиб тушган кундан бошлаб ўн иш кунида унинг мазкур Регламентда белгиланган талабларга мослигини ўрганиб чиқади.
Аризани кўриб чиқишда қўшимча ўрганиш ўтказиш талаб этилса, Қўмита ариза берувчини давлат хизматлари маркази (ўзи келган ҳолда мурожаат қилинганда) ёки ЯИДХП (электрон тарзда мурожаат қилинганда) орқали хабардор қилган ҳолда, аризани кўриб чиқиш муддатини беш иш кунигача узайтириши мумкин.
10. Қўмита талабгорнинг аризасини ўрганиш даврида қуйидаги ҳужжатларни масъул давлат органлари ва ташкилотлардан мустақил равишда, шу жумладан, «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграция платформаси орқали онлайн текшириб олади:
талабгорнинг номи, жойлашган жойи (почта манзили), унинг рўйхатдан ўтган рақами, санаси, гувоҳнома берган орган номи, СТИРи ва тижорат банкидаги ҳисобварағи реквизитлари;
меҳмонхонага берилган мувофиқлик сертификати;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.01.00 Умумий қоидалар]
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида ва бошқа ҳужжатларда назарда тутилган солиқ ва йиғимлар бўйича қарздорлиги мавжуд ёки мавжуд эмаслиги.
11. Қўмита томонидан тадбиркорлик субъектларидан келиб тушган аризаларни Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Кенгаши томонидан кўриб чиқилиши ҳамда тегишли қарор қабул қилинишини ташкил этади.
12. Қўмита аризани ўрганиб чиқиб, бир иш кунида харажатларни қоплаш ёки харажатларни қоплашни рад этиш тўғрисида (рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда) қарор қабул қилади ҳамда қарорнинг электрон нусхасини қарор қабул қилинган кундан сўнг бир иш кунида Давлат хизматлари маркази (ўзи келган ҳолда мурожаат қилинганда) ёки ЯИДХП (электрон тарзда мурожаат қилинганда) орқали талабгорга юборади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.16.00 Банк ҳисобварағи]
13. Харажатни қоплаш тўғрисидаги қарорда қопланаётган сумма миқдори, меҳмонхонанинг жойлашган жойи (почта манзили) ва унинг кадастр рақами, харажатнинг 50 фоизи қопланаётган тадбиркор номи ва СТИРи ҳамда тижорат банкидаги ҳисобварағи реквизитлари кўрсатилади.
14. Харажатларни қоплаш қуйидаги асосларга кўра рад этилади:
аризада ушбу Регламентга 3-иловада назарда тутилган маълумотлар тўлиқ кўрсатилмаганда ёки нотўғри маълумот тақдим этилганда;
талабгор мазкур Регламентнинг 4-бандида назарда тутилган талабларга мувофиқ келмаганда.
15. Харажатларни қоплашни ушбу Регламентда назарда тутилмаган асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
16. Талабгор харажатларни қоплашни рад этиш тўғрисидаги қарор нусхасини олган кундан бошлаб кўпи билан бир ой давомида қарорда кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиши ҳамда уларнинг бартараф этилганини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, Қўмитага такроран ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
17. Ариза такроран тақдим этилган кундан бошлаб етти иш кунида қайта кўриб чиқилади. Бунда харажатларни қоплашни янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
18. Ушбу Регламентнинг 16-бандида кўрсатилган муддат тугагандан сўнг тақдим этилган ариза янги берилган деб ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.16.00 Банк ҳисобварағи]
19. Қўмита харажатларни қоплаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб ўн иш куни ичида талабгорнинг хизмат кўрсатувчи тижорат банкларидаги ҳисобварағига маблағларни ўтказиб беради.
21. Талабгор харажатларни қоплаш учун тақдим этилган маълумотлари ва ҳужжатларининг тўғрилигига жавобгар ҳисобланади.
22. Қўмита мазкур Регламентга асосан ишларни ташкил этиш, мувофиқлаштириш ҳамда ажратилган маблағларнинг талабгорга ўтказилишини таъминлаш учун масъул ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари]
23. Талабгор Қўмитанинг харажатларни қоплаб беришни рад этиш тўғрисидаги қароридан рози бўлмаган тақдирда, Қўмитанинг қарори юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.
24. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Меҳмонхоналарда халқаро эътироф этилган «яшил» сертификатларни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини қоплаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Меҳмонхоналарда халқаро эътироф этилган «яшил» сертификатларни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини қоплаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Меҳмонхоналарда халқаро эътироф этилган «яшил» сертификатларни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини қоплаш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Талабгор
Туризм қўмитасига Давлат хизматлари маркази ёки Ўзбекистон Республикаси ЯИДХП орқали харажатларни қоплаш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади.
Ўз хоҳишига кўра
2-босқич
Туризм қўмитаси
Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Кенгаши билан келишилган ҳолда аризани кўриб чиқади ва харажатларнинг 50 фоизини қоплаш ёки қоплаб беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда Давлат хизматлари марказига ёки талабгорнинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборади.
10 иш кунида
3-босқич
Талабгор
Харажатларни қоплашни рад этиш тўғрисидаги қарорни олганда, қарорда кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш ва уларнинг бартараф этилганини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, Туризм қўмитасига такроран Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилади.
1 ойдан кўп бўлмаган муддатда
4-босқич
Туризм қўмитаси
Ариза такроран тақдим этилганда, уни қайта кўриб чиқади.
7 иш кунида
5-босқич
Туризм қўмитаси
Харажатларнинг 50 фоизини қоплаш тўғрисида қарор қабул қилинганда, талабгорнинг тижорат банкидаги ҳисобварағига маблағларни ўтказиб беради.
10 иш кунида
Меҳмонхоналарда халқаро эътироф этилган «яшил» сертификатларни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини қоплаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
НАМУНА
Ўзбекистон Республикаси
Туризм қўмитасига
Меҳмонхонага халқаро эътироф этилган «яшил» сертификатни расмийлаштириш бўйича сарфланган харажатларнинг 50 фоизини қоплаш тўғрисида
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июндаги 312-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 ноябрдаги «Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар фаолиятини ташкил этиш, ушбу соҳада давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 622-сон қарорида:
«5. Меҳмон уйи хизматлари меҳмон уйини ташкил этиш учун яроқли турар жой объектига эга бўлган якка тартибдаги тадбиркор ёки оилавий тадбиркорлик субъекти томонидан кўрсатилади.
6. Хостел, ўтовли ва чодирли оромгоҳларда ташриф буюрувчиларга (туристларга) вақтинча яшаш ва қўшимча хизматлар якка тартибдаги тадбиркорлар ёки юридик шахслар томонидан кўрсатилади»;
«14. Сўровномада нотўғри ёки тўлиқ бўлмаган маълумотлар аниқланган тақдирда, ваколатли орган ариза берувчига аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун ўн иш кунидан ошмаган муддат беради.
15. Қуйидаги ҳолатлар давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади:
ариза берувчи томонидан ушбу Регламентда белгиланган муддатда аниқланган камчиликлар бартараф этилмаган бўлса;
ўрганиш натижаларига кўра объектнинг мазкур Регламентда назарда тутилган талабларга мувофиқ эмаслиги аниқланса»;
«25. Реестрдан кўчирма қуйидаги ҳолларда қайта расмийлаштирилади:
объект номи ўзгарганда;
объектнинг почта манзили ўзгарганда;
қўшимча жойлаштириш хоналари ташкил этилганда;
ҳуқуқий ворислик юзага келганда.
Реестрдан кўчирмани қайта расмийлаштириш учун ариза берувчи Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади.
Ваколатли орган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиб, уч иш куни ичида Реестрдан кўчирмани қайта расмийлаштиради ёки қайта расмийлаштиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 сентябрдаги «Меҳмонхона хўжалиги фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 550-сон қарорининг 1-иловаси 3-банди еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«яшил меҳмонхона» — Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхатда назарда тутилган халқаро эътироф этилган ёки миллий экологик сертификатлардан камида бирига эга бўлган меҳмонхона».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2026 й., 09/26/312/0602-сон)