Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
ДЕЛЕГАЦИЯЛАРИНИНГ ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАРГА ТАШРИФЛАРИНИ ВА ЧЕТ ЭЛ ДЕЛЕГАЦИЯЛАРИНИ, ДАВЛАТ ВА СИЁСИЙ АРБОБЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШНИ УЮШТИРИШ ҲАМДА ШУ МАҚСАДЛАР УЧУН ДАВЛАТ БЮДЖЕТИДАН АЖРАТИЛАДИГАН МАБЛАҒЛАРНИ САРФЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг «Ўзбекистон Республикаси раҳбарлари ва делегацияларининг хорижий мамлакатларга ташрифлари ҳамда чет эл делегацияларини, давлат ва сиёсий арбобларини қабул қилиш билан боғлиқ тадбирларни уюштиришда ягона ёндашувни таъминлаш тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси раҳбарлари ва делегацияларининг хорижий мамлакатларга ташрифларини ва чет эл делегацияларини, давлат ва сиёсий арбобларини қабул қилишни уюштириш ҳамда шу мақсадлар учун давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларни сарфлаш тартиби тўғрисидаги илова қилинаётган
Низом тасдиқлансин.
2. Белгилаб қўйилсинки, раҳбарлар ташрифлари ва делегацияларни, шунингдек айрим шахсларни қабул қилиш харажатлари сметаси Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари билан белгиланган тартибда тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси раҳбарлари ва делегацияларининг хорижий мамлакатларга ташрифларини ва чет эл делегацияларини, давлат ва сиёсий арбобларини қабул қилишни уюштириш ҳамда шу мақсадлар учун давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларни сарфлаш тартиби тўғрисида
1.1. Ташрифлар — бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери ёки Олий Мажлиси Сенати Раисининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳамда улар бошчилик қилган делегацияларнинг хорижий мамлакатлар раҳбарларининг расмий таклифи билан хорижий давлатга боришларидир.
1.2. Ташрифнинг ҳажми деганда ташриф дастурига кирувчи амалий ва протокол тусидаги тадбирларнинг жами назарда тутилади. Томонлар давлат бошлиқлари ёки делегацияларнинг бўлажак ташрифларининг муддатлари, тури ва шакли тўғрисида олдиндан келишиб оладилар. Хорижий мамлакатда бўлиш дастури Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан олдиндан тузилади ҳамда тасдиқлаш учун белгиланган тартибда киритилади.
1.3. Делегация аъзолари ва ҳамроҳлик қилувчи шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилади.
1.4. Ташрифлар давомида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан эсдалик совғалари топширилиши назарда тутилади ҳамда қабул маросимлари уюштирилиши мумкин.
1.5. Ўзбекистон Республикаси раҳбарлари ва делегацияларининг ташрифларини ташкилий таъминлаш тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ишлар бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси девони ва Олий Мажлиси Сенати девони томонидан амалга оширилади. Протокол тадбирларни тайёрлаш ва амалга ошириш учун жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юклатилади.
1.6. Ўзбекистон Республикаси раҳбарлари ва делегацияларининг ташрифларини уюштириш билан боғлиқ барча харажатлар (шу жумладан, ҳукумат номидан қабул маросимига, қимматли совғалар, эсдалик совғалари ва бошқаларга сарфланган харажатлар) давлат бюджети ҳисобидан қопланади.