1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.07.00 Шаҳар транспорти]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Шаҳар йўловчи транспорти тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Мунтазам шаҳар автобус йўналишларида йўловчилар ташиш фаолиятини такомиллаштириш, замонавий шаҳар автобусларини харид қилишда тадбиркорлик субъектларига янада қулайликлар яратиш ҳамда соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни меҳнат қонунчилигига мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.02 Импорт;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
1. Ҳайдовчи билан бирга 60 киши ёки ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган, «Евро-5» ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган M3тоифадаги (III синфга мансуб бўлмаган) янги транспорт воситаларини (автобус/электробус ёки троллейбуслар) 2027 йил 31 декабрга қадар Ўзбекистон Республикасига импорт қилишда утилизация йиғимининг ноль ставкаси қўлланилсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.07.00 Шаҳар транспорти]
2. Брутто-шартнома асосида ташкил этилган мунтазам шаҳар автобус йўналишларида тушумлар тўлиқлигини таъминлаш мақсадида шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.06 Пластик карточкалар бўйича ва электрон тўлов тизимлари орқали ҳисоб-китоб]
а) йўловчи томонидан йўлкира ҳақи автоматлаштирилган тўлов тизими терминаллари (валидаторлар) билан жиҳозланган автобусга чиқиш вақтида қуйидаги усуллар орқали тўланади:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.06 Пластик карточкалар бўйича ва электрон тўлов тизимлари орқали ҳисоб-китоб]
транспорт картасини валидаторга теккизган ҳолда уни валидация қилиш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.06 Пластик карточкалар бўйича ва электрон тўлов тизимлари орқали ҳисоб-китоб]
банк картаси, смартфон ва бошқа контактсиз электрон тўлов турларидан фойдаланиш (NFC, QR, Biometric, BLE, UWB ва бошқа жорий этилаётган технологиялар ёрдамида тўлаш);
ижтимоий/транспорт картасини валидаторга теккизган ҳолда имтиёзли ёки бепул юриш ҳуқуқини тасдиқлаш;
б) йўлкира ҳақи мазкур бандда назарда тутилган усуллар орқали автобусга чиқиш вақтида тўланмаганда (тасдиқланмаганда), йўловчи автобусда чиптасиз юрган деб ҳисобланади.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:
шаҳардан икки ва ундан кўп километр масофада ташқарига чиқувчи йўловчи ташиш йўналишларини шаҳар ичи автобус йўналишлари тоифасига киритиш;
мунтазам шаҳар автобус йўналишларида белгиланган меъёрий иш вақтидан ортиқ ишлаётган ҳайдовчиларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш ва қонунчиликка мувофиқ иш вақти нормасини таъминлаш.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 13-боби.
4. Транспорт вазирлиги:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби]
уч ой муддатда Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда йўловчиларнинг троллейбусда, трамвайда, шаҳар ичида ва шаҳар атрофига қатнайдиган автобусда чиптасиз юрганлиги учун маъмурий жавобгарликни кучайтириш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
жорий йилнинг 1 сентябрига қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва Автоматлаштирилган тўлов тизими оператори билан биргаликда пойтахт жамоат транспорти ва шаҳар атрофи темир йўл қатновларида йўлкира ҳақини тўлашнинг интеграциялашган тизимини, шу жумладан, «электропоезд-автобус» ва «электропоезд-метро» жозибадор тариф режаларини жорий қилсин;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда аҳоли ўртасида ушбу қарорнинг мақсадлари, моҳияти ва амалий аҳамияти, шу жумладан жамоат транспортидан фойдаланишда йўлкира ҳақининг тўлаш усуллари ва тартибини кенг ёритилишини таъминласин.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда транспорт вазири И.Р. Махкамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 3 июнь,
276-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 июндаги 276-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарори билан тасдиқланган Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташиш қоидаларида:
а) 23-банднинг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«б) шаҳар четидан 5 кмгача ёки белгиланган тартибда тасдиқланган шаҳарларнинг транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош режаларига мувофиқ кўпи билан 12 кмгача четга чиқувчи шаҳар автобус йўналишлари»;
транспорт картасини валидаторга теккизган ҳолда уни валидация қилиш;
банк картаси, смартфон ва бошқа контактсиз электрон тўлов турларидан фойдаланиш (NFC, QR, Biometric, BLE, UWB ва бошқа жорий этилаётган технологиялар ёрдамида тўлаш);
ижтимоий/транспорт картасини валидаторга теккизган ҳолда имтиёзли ёки бепул юриш ҳуқуқини тасдиқлаш»;
в) қуйидаги мазмундаги 281-банд билан тўлдирилсин:
«281. Йўлкира ҳақи ушбу Қоидаларнинг 28-бандига мувофиқ ўз вақтида тўланмаганда (тасдиқланмаганда), йўловчи автобусда чиптасиз юрган деб ҳисобланади ва белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 июндаги 352-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхатининг 5592-позицияси «ТИФ ТН бўйича номи» устунидаги «(автобуслар/электробуслар)» сўзлари «(I ва II синфга мансуб бўлган автобуслар/электробуслар)» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 18 мартдаги 116-сон қарори билан тасдиқланган Шаҳар автобус йўналишларининг бошланғич нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 4а-илованинг матнида:
а) 5-позициянинг «Кўрсаткичлар номи» устунидаги «йўналиши» сўзи «йўналиши бир ҳафталик» сўзлари билан алмаштирилсин;
«* Йўналишнинг паспорти ва йўналишга қўйилган талаблар асосида бир ҳафталик миқдор ҳисобланади.
** Битта автобус учун талаб этиладиган ҳайдовчилар сонини аниқлашда, 1 нафар ҳайдовчи йил давомида 11 ой фаолият кўрсатиши ҳамда 1 ой меҳнат таътилида бўлишини инобатга олган ҳолда 1,09 коэффициент қўлланади. Ҳайдовчилар сони 0,5 аниқликкача яхлитланади (яхлитлашда бирлик сондан кейин ҳосил бўлган 0,25 гача бўлган сонлар инобатга олинмайди, 0,25 дан 0,74 гача 0,5 миқдорида қабул қилинади, шунингдек, 0,74 дан ошган сонлар бутун сон сифатида қабул қилинади)».
Изоҳ. Ушбу илованинг 1-банди «б» кичик банди 2026 йил 1 сентябрдан эътиборан кучга киради.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2026 й., 09/26/276/0559-сон)