1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.09.00 Гуманитар ва техник ёрдам]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Гуманитар ва техник ёрдам]
«ТАСДИҚЛАНГАН» Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси 16.03.1998 й.
3а-сон қарори
Қўмита раисининг биринчи ўринбосари А.А. АХУНОВ
«ТАСДИҚЛАНГАН» Ўзбекистон Республикаси Молия вазириннг ўринбосари Ш. АБДУЛЛАЕВ 15.04.1998 й.
«ТАСДИҚЛАНГАН» Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари М. ҚУРОЛОВ 30.04.1998 й.
«ТАСДИҚЛАНГАН» Ўзбекистон Республикаси
Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари С. ОЛИМБОЕВ
27.03.1998 й.
Халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар ҳамда илмий техникавий ҳамкорлик бўйича халқаро битимлар доирасида хориждан келтирилаётган пул маблағлари ва асбоб-ускуналарнинг ажратилган грантлар мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш
Мазкур тартиб Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 19 июндаги 12-мҳ-сонли «Aйрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3521, 20.06.2024 й.) асосан 2024 йил 22 сентябрдан давлат реестридан чиқарилади.
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 19 январдаги 31-сонли «Халқаро илмий-техникавий алоқаларни ривожлантиришни, халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар грантлари бўйича илмий дастурлар ва лойиҳаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида» қарори ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита) халқаро ва хорижий ташкилотлардан ҳамда жамғармалар, илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича халқаро битимлар доирасида хориждан текин, гуманитар ва техник ёрдам тариқасида тақдим этиладиган грантлар бўйича келтирилаётган пул маблағлари ва асбоб-ускуналарнинг ажратилган грантлар мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги тўғрисида хулосаларни (кейинги ўринларда — Хулоса) бериш тартибини белгилайди.
1.2. Халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар грантлари бўйича ҳамда текин, гуманитар ва техникавий ёрдам тартибидаги илмий-техникавий ҳамкорлик соҳасидаги халқаро битимлар доирасида юридик ва жисмоний шахслар томонидан олинган илмий тадқиқотлар, илмий-техникавий ва инновация дастурлари ва лойиҳаларини бажаришга йўналтирилган пул маблағлари ва моддий-техник захиралар хулосаларни бериш объекти ҳисобланади.
1.3. Қўмитанинг хулосаси халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармаларнинг грантлари, шунингдек, илмий-техникавий ҳамкорлик соҳасидаги халқаро шартномалар доирасида текин гуманитар ва техник ёрдам тартибида илмий тадқиқотлар, илмий-техникавий ва инновацион дастурлар ва лойиҳаларни бажаришга йўналтирилган пул маблағлари ва моддий-техник захираларнинг олувчиси ҳисобланган юридик ва жисмоний шахсларга берилади.
1.4. Грантларни олган жисмоний шахслар даромадлар тўғрисидаги декларацияни тақдим этишда грантлар бўйича олинган даромаднинг қиймати, даромад солиғи миқдори, Қўмитанинг солиққа тортиш мақсадлари учун йиллик умумий йиллик даромаддаги чиқариб ташланган маблағлар бўйича хулосасини кўрсатади.
Солиққа тортиш мақсадида грант қийматини Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси — сўмда ҳисоблаш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг юридик шахснинг ҳисобига ўтказилган ёки жисмоний шахс томонидан пул маблағларининг олинган кунидаги курсига биноан амалга оширилади.
1.5. Грантлар бўйича келтириладиган асбоб-ускуналарнинг амортизацияси ва ҳисобдан чиқариш амалдаги қонунчиликка мувофиқ умум қабул қилинган тартибда амалга оширилади.
II. ЭКСПЕРТИЗАНИ ЎТКАЗИШ ВА ХУЛОСАЛАРНИ БЕРИШ ТАРТИБИ
2.1. Олинган пул маблағлари, моддий-техника захиралари (асбоб-ускуналар, жиҳозлар, материаллар, ахборот ва ташкилий техника тизимлари ва воситалари)нинг ажратилган грантларнинг мақсадлари ва вазифаларига мувофиқлиги бўйича хулоса Қўмита томонидан грантни олувчи — илмий тадқиқотлар, илмий-техникавий ва инновацион дастурлар ва лойиҳалар ижрочисининг Қўмита раисининг ўринбосари номига 1-шакл бўйича (1-илова) қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ёзма мурожаати асосида берилади:
халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалардан грантлар ажратилганини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари (шартнома, грантни тузиш учун берилган илмий лойиҳа, ишларни бажариш учун календарь режа, харажатлар сметаси ва иш мақсадини белгиловчи бошқа ҳужжатлар);
бажариш учун олинган пул маблағлари ёки асбоб-ускуналар (жиҳозлар, материаллар, ахборот ва ташкилий техника тизимлари ва воситалари)ни тасдиқловчи халқаро илмий-техникавий ва инновацион дастурлардан кўчирма;
олинган пул маблағлари ва моддий-техник воситаларни тасдиқловчи ва уларнинг ажратилган грантларнинг ёки халқаро илмий-техникавий дастурлар ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича халқаро шартномалар бўйича лойиҳаларнинг мақсадлари ва вазифаларига мувофиқлиги бўйича тадқиқот ишларини бажариш учун экспертизасини ўтказишга имкон берувчи бошқа ҳужжатлар.
Талабгор хулоса бериш учун Қўмитага киритилган ҳужжатлардаги маълумотлар чинлиги учун жавобгардир.
2.3. Қўмита аризада келтирилган воситалар, асбоб-ускуналарнинг халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармаларнинг грантларига, халқаро илмий-техникавий ва инновацион дастурларга мувофиқлигини аниқлаш учун тақдим этилган ҳужжатлар бўйича экспертизани ўтказади. Экспертизага республиканинг ихтисослаштирилган муассасалари ва ташкилотлари экспертлари жалб этилиши мумкин. Экспертизани ўтказиш, хулосани тайёрлаш ва бериш бўйича харажатлар энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баробари миқдорида ариза берувчининг зиммасида бўлади.
Экспертиза натижаларига кўра, экспертиза учун талабларга тўлиқ мувофиқ келадиган аризанинг ҳужжатлари билан қабул қилиб олингандан кейин 10 иш кунидан кечиктирмасдан юридик ва жисмоний шахслар учун 2-шакл бўйича (2-илова), жисмоний шахслар учун 3-шакл бўйича (3-илова) Қўмита бланкасида расмийлаштирилган, раҳбарият томонидан имзоланган хулоса берилади.
2.4. Хулосанинг асл нусхаси субъект — грантни олувчининг қўлига, унинг нотариал тасдиқланган нусхалари эса солиқ, божхона ва банк муассасаларига тақдим этилади.
III. ГРАНТЛАРНИ ОЛГАН ШАХСЛАРГА БЕРИЛАДИГАН ИМТИЁЗЛАР
3.1. Жисмоний шахсларнинг солиққа тортиладиган йиллик умумий даромадига халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармаларнинг грантлари бўйича ҳамда Қўмитанинг хулосалари асосида илмий-техникавий соҳадаги халқаро шартномалар доирасида олинган пул маблағлари суммаси киритилмайди.
Мазкур имтиёз, грант олувчилар билан лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ишлар ва хизматларни бажаришга тузилган шартномалар асосида грант олувчи — юридик шахслардан фойда олган грантларнинг ижрочилари — жисмоний шахсларга ҳам татбиқ этилади.
3.2. Ўзбекистон Республикасида халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармаларнинг грантлари, шунингдек, илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича халқаро шартномалар бўйича бажариладиган илмий-техникавий ва инновацион дастурларни амалга ошириш учун келтириладиган асбоб-ускуналар (жиҳозлар, материаллар, ахборот ва ташкилий техника тизимлари ва воситалари) божхона расмийлаштирувида ундириладиган божхона божи, қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғидан озод этилади.
3.3. Ўзбекистон Республикаси божхона органлари халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар ҳамда илмий-техникавий ҳамкорлик соҳасидаги халқаро шартномалар доирасида келтирилган асбоб-ускуналар (жиҳозлар, материаллар, ахборот ва ташкилий техника тизимлари ва воситалари) реестрини юритади ва белгиланган тартибда назоратини амалга оширади.
Хориждан келтирилган асбоб-ускуналар (жиҳозлар, материаллар, ахборот ва ташкилий техника тизимлари ва воситалари) бегоналаштирилган ҳолатда барча тўловлар ва солиқлар грант олувчи томонидан белгиланган тартибда тўланади.
Илова қилинган материалларни хориждан грант асосида келтирилган пул маблағлари ва асбоб-ускуналар бўйича хулоса бериш учун кўриб чиқишингизни сўрайман.
ни бажариш учун __________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________
(Ф.И.О. ёки ташкилотнинг номи тўлиқлигича)
грантни олувчи ҳисобланади. Илова Нусхалар: грант ажратилишини тасдиқловчи ҳужжатлар (шартнома ва б.); тасдиқланган халқаро илмий-техникавий ва инновацион дастурлар.
Ушбу орқали Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси тасдиқлайдики, Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 19 январдаги 31-сон «Халқаро илмий-техникавий алоқаларни ривожлантиришни, халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар грантлари бўйича илмий дастурлар ва лойиҳаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида» қарорига мувофиқ,
ва инновацион дастур ёки лойиҳа ижрочисининг номи)
да бажариш учун келтирилган ___________ минг сўм қийматидаги пул маблағлари, ________________________ қийматидаги _________________________________________________________________________________________________
(асбоб-ускуналар, жиҳозлар, материаллар ахборот ва ташкилий техника тизимлари ва воситалари)
грант мақсадлари ва вазифаларига мувофиқ келади. Хулоса Ўзбекистон Республикасининг солиқ, божхона идоралари ва банк муассасаларига тақдим этиш учун берилди.
Ушбу орқали Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси тасдиқлайдики, Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 19 январдаги 31-сон «Халқаро илмий-техникавий алоқаларни ривожлантиришни, халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар грантлари бўйича илмий дастурлар ва лойиҳаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида» қарорига мувофиқ,
(иш, илмий-техникавий ёки инновацион иш _________________________________________________________________________________________________ ёки лойиҳанинг номи)
ишларни бажариш учун олган __________________________ минг сўм қийматидаги пул маблағлари грантнинг мақсадлари ва вазифалари мувофиқ келади ҳамда унинг йиллик умумий даромадига киритилмайди. Хулоса Ўзбекистон Республикасининг солиқ, божхона органлари ва банк муассасаларига тақдим этиш учун берилди.