1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ҳисобга олиш, статистика ва ҳисобот]
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Ўзбекистон Республикаси молия вазири Р. Азимов
2000 йил 15 июнь 47-сон
ЧОРАКЛИК ВА ЙИЛЛИК МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ ТАҚДИМ ЭТИШ МУДДАТЛАРИ ТЎҒРИСИДАги
Низом
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 3 июлдаги 942-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур низом Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 8 октябрдаги 181-сонли «Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари ҳамда уларнинг таркиби ва мазмуни тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3567, 04.11.2024 й.) асосан 2025 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуни ва бухгалтерия ҳисобининг 1-сонли «Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот» миллий стандартига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Низомда бухгалтерия ҳисоби субъектлари томонидан молиявий ҳисоботларни тақдим қилиш муддатлари белгиланган.
(муққадиманинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Кичик ва ўрта корхоналар, микрофирмалар ҳисоботни фақат жойлардаги давлат статистика органлари ва солиқ органларига тақдим этадилар.
ЧОРАКЛИК ВА ЙИЛЛИК МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИ ТАҚДИМ ЭТИШ МУДДАТЛАРИ
1. Вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар учун умумлаштирилган чораклик ва йиллик ҳисоботларни тақдим этишнинг қуйидаги муддатлари белгиланади:
чораклик ҳисоботлар учун ҳисобот чораги тугагандан сўнг 40 (қирқ) кун мобайнида;
йиллик ҳисоботлар учун ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай.
2. Хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари учун йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддати ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай белгиланади.
3. Юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет ташкилотлари молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни молия органларига йилда бир марта ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадилар.
чораклик молиявий ҳисоботлар учун ҳисобот даври тугагандан кейинги ойнинг 25-кунига қадар;
йиллик молиявий ҳисоботлар учун ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай.
Кичик корхоналар ва микрофирмалар фақат йиллик молиявий ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай тақдим этадилар.
ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
5. Вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, жамоатлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан хорижий сармоялар иштирокидаги субъектлар мазкур Низомни бузганликлари учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
6. Мазкур Низом кучга кирган пайтдан бошлаб қуйидаги меъёрий ҳужжатлар ўз кучини йўқотади:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 1993 йил 22 мартдаги 21-сонли «Корхоналар ва ташкилотлар чораклик бухгалтерия ҳисоботининг ҳажми ва шакллари тўғрисида»ги хати;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 1993 йил 27 октябрдаги 76-сонли «Корхоналар ва ташкилотлар йиллик бухгалтерия ҳисоботининг ҳажми ва шакллари тўғрисида»ги хати;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 1994 йил 17 январдаги 8-сонли Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 1993 йил 27 октябрдаги 76-сонли хатини тўлдириш масаласи бўйича хати;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 1993 йил 16 ноябрдаги 81-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бошқармасининг 66-сонли «Чораклик ва йиллик бухгалтерия ҳисоботларини тақдим этиш муддатлари тўғрисида»ги хати;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 1994 йил 30 июндаги 17-02/35-сонли «Ярим йиллик бухгалтерия ҳисоботини тақдим этиш муддатлари тўғрисида»ги хати;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 1995 йил 19 апрелдаги 44-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 34-сонли «Молиявий натижалар тўғрисидаги бухгалтерия ҳисоботини тақдим этиш тўғрисида»ги хати;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 1996 йил 31 октябрдаги 165-сонли «1996 йилдан бошлаб умумлаштирилган чораклик ва йиллик бухгалтерия ҳисоботлари ва балансларни тақдим этиш муддатлари тўғрисида»ги буйруғи;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 1996 йил 6 февралдаги 17-7/20-сонли «1996 йил учун чораклик бухгалтерия ҳисоботларининг ҳажми тўғрисида»ги хати (ўзбек тилида);
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 1996 йил 6 февралдаги 11-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 96-13-сонли хати.