toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 31.01.2008
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИГАН ТОВАРЛАР БЎЙИЧА ЮРИДИК ШАХСЛАР ТОМОНИДАН АКЦИЗ СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 15 мартда 1325-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 21 январдаги 2, 2008-04-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1761, 21.01.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
1. Илова* қилинаётган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарлар бўйича юридик шахслар томонидан акциз солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги (янги таҳрирда) йўриқнома тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси томонидан 2002 йил 14 январдаги 11, 2002-14-сонли қарорлари билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарлар бўйича юридик шахслар томонидан акциз солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома» (2002 йил 11 март, рўйхат рақами 1106-сон — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 й., 5-сон);
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2002 йил 30 декабрдаги 11-1, 2002-90-сонли қарорлари билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарлар бўйича юридик шахслар томонидан акциз солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (2003 йил 25 февраль, рўйхат рақами 1106-1-сон — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 й., 4-сон);
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2003 йил 30 майдаги 71, 2003-54-сонли қарорлари билан тасдиқланган «Тозаланган ўсимлик (пахта) ёғи ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ушбу маҳсулотга қўшимча икки фоизли акциз солиғини ҳисоблаб чиқиш ва ушбу маблағларни «Ёғмойтамакисаноат» уюшмасининг махсус ҳисобига ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» (2003 йил 10 июнь, рўйхат рақами 1247-сон — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 й., 11-сон);
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2003 йил 25 июндаги 74, 2003-57-сонли қарорлари билан тасдиқланган «Таркибида 30 фоиз ва ундан ортиқ спирт бўлган ароқ, коньяк (бренди) ва бошқа алкоголь маҳсулотлари, шунингдек таркибида 10 фоиздан 30 фоизгача спирт бўлган спиртли вино ҳамда бошқа узум, мева ва бошқа алкоголли ичимликлар, таркибида 10 фоизгача спирт бўлган вино, шампан виноси ва кам қувватли ичимликлар ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ушбу маҳсулотларга қўшимча акциз солиғини ҳисоблаш ва кўрсатилган маблағларни «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» ХКнинг махсус ҳисобига ўтказиш тўғрисида низом (2003 йил 1 август, рўйхат рақами 1261-сон — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 й., 15-сон).
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 15 январь,
16-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Ж. САЙФИДДИНОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 15 январь,
2004-13-сон
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 11-сон, 133-модда; 2005 й., 10-11-сон, 80-модда; 40-сон, 310-модда; 47-48-сон, 364-модда; 2006 й., 11-сон, 98-модда; 2007 й., 13-сон, 124-модда)