toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 31.01.2008
Ҳужжат 25.03.2004 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
САМАРҚАНД ВА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТЛАРИНИНГ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТОВАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАРИ ТОМОНИДАН ЯГОНА ЕР СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 15 мартда 1324-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 21 январдаги 2, 2008-04-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1761, 21.01.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2004 йилги Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги 567-сон қарорининг ижросини таъминлаш юзасидан қарор қиламиз:
1. Илова* қилинаётган Самарқанд ва Тошкент вилоятларининг қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Молия вазири М. НУРМУРОТОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 13 январь,
11-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Ж. САЙФИДДИНОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 13 январь,
2004-10-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 11-сон, 132-модда, 2005 й., 5-6-сон, 53-модда)