toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 01.03.2007
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ҲАЙДОВЧИЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ, ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ (МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ), ИМТИҲОНДАН ЎТКАЗИШ ВА УЛАРГА МИЛЛИЙ ҲАЙДОВЧИЛИК ГУВОҲНОМАЛАРИ БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг янги намунасини тасдиқлаш тўғрисида»ги 2006 йил 19 декабрдаги 261-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш (малакасини ошириш), имтиҳондан ўтказиш ва уларга миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш ишларини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 августдаги 156-сонли қарори билан чиқарилган— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 31-32-сон, 317-модда)
Ўзбекистон Республикасида жорий этиладиган автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи янги нусхадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг намунаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига:
Халқаро ҳаракатланиш хавфсизлиги Конвенцияси талабларига жавоб берадиган миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини тайёрлашга буюртма бериш, уларни серия рақамлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига тақсимлаш;
1998 йилнинг охирига қадар ҳайдовчиларга бериладиган миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини марказлашган тартибда компьютер ва бошқа техник жиҳозлар асосида ҳисобга олиш, уни шакллантириш учун мажбурий маълумотномалар рўйхатини тузиш;
миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш ва зарур бўлганда уларни Ахборот марказидан қидириб топишнинг компьютерлаштирилган дастурини жорий этиш юклансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» ишлаб чиқариш бирлашмасига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги буюртмаси асосида юқори сифатли миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини етарли миқдорда тайёрлаб бериш юклансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Коммуникациялар комплекси котибияти ва Ички ишлар вазири З. Алматовга юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 19 октябрь,
445-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 августдаги 156-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 31-32-сон, 317-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 августдаги 156-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 31-32-сон, 317-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 19 октябрдаги 445-сон қарорига
3-ИЛОВА
Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг намунаси

ҲАЙДОВЧИЛИК ГУВОҲНОМАСИ
‎PERMIS DE CONDUIRE

ЎБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ UZ REPUBLIC OF UZBEKISTAN‎‎

1. Фамилияси________________________________________‎‎

‎‎‎‎‎‎‎‏
‎‎‎‎‎‎‎‏11. Бошқариш ҳуқуқи берилган транспорт воситаларининг тоифалари
‎‎

‎‏
‎‏рухсат белгилари

2. Исми_____________________________________________‎‎
Отасининг исми______________________________________‎‎
3. Туғилган жой ва санаси______________________________‎‎

А‎

‎‎‎‎Мотоцикллар‎

‎‎8. ААА
‎№ 000000

В‎

А тоифасига кирмайдиган, тўла вазни 3,5 тоннагача бўлган ва ҳайдовчи ўрнидан ташқари ўриндиғи 8 дан ошмайдиган автомобиллар‎‎



‎‎‏С. Ж.

‎‎4.____________________________________‎

С‎

‎‎‎‎D тоифасига кирмайдиган тўла вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобиллари‎

‎‎Яшаш жой

D‎

Йўловчи ташишга мўлжалланган, ҳайдовчи ўрнидан ташқари ўриндиғи 8 дан ортиқ автомобиллар‎‎
‎‎5. ____________________________________

E‎

‎‎тиркамали транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга

‎‎Берилган жой

‎‎Фуқаролик шахсий коди

‎‎6.____________________________________ ‎‎

М. Ў.‎

‎‎7.____________________________________

‎‎Ҳақиқийлик муддати

‎‎10._______________________ ‎‎9.________________________‎ ‎‎

‎‎шахсий имзо‎

‎‎Имтиҳон ҳайъати раиси имзоси‎

‎‎