1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.02.00 Қурилиш соҳасидаги бошқарув. Қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ҳисобга олиш, статистика ва ҳисобот;
2.Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
«ОБЪЕКТЛАР, ҚУВВАТЛАРНИ ИШГА ТУШИРИШ ВА УЛАРНИНГ ҚУРИЛИШИГА КИРИТИЛГАН ИНВЕСТИЦИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТЎҒРИСИДА ҲИСОБОТ» БЎЙИЧА 1-ҚУРИЛИШ (ЙИЛЛИК) ВА 1-ҚУРИЛИШ (ЧОРАКЛИК) ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҲИСОБОТИ ШАКЛЛАРИНИ ТЎЛДИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 17 февралда 1314-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2007 йил 25 августдаги 7-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2004 йил 23 январдаги 3-сон «Объектлар, қувватларни ишга тушириш ва уларнинг қурилишига киритилган инвестициялардан фойдаланиш тўғрисида ҳисобот» бўйича 1-қурилиш (йиллик) ва 1-қурилиш (чораклик) давлат статистика ҳисоботи шаклларини тўлдириш тартиби тўғрисидаги Йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»гиқарори (рўйхат рақами 1314-1, 12.09.2007 й.) билан ўз кучини йўқотган.
«Давлат статистикаси тўғрисида»ги Қонунга асосан ва Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 24 сентябрдаги 409-сонли «Қурилиш доирасидаги ҳисоботларни янада такомиллаштириш бўйича тадбирлар» тўғрисидаги қарори асосида Давлат статистика қўмитаси қарор қилади:
1. «Объектлар, қувватларни ишга тушириш ва уларнинг қурилишига киритилган инвестициялардан фойдаланиш тўғрисида ҳисобот» бўйича 1-қурилиш (йиллик) ва 1-қурилиш (чораклик) давлат статистика ҳисоботи шаклларини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага* мувофиқ тасдиқлансин.