1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.16.05.00 (Кучини йукотган) Республика йўл жамғармасига ажратмалар ва йиғимлар / 07.92.00.00 (Кучини йукотган) Мажбурий тўловлар, ажратмалар ва йиғимлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ РЕСПУБЛИКА ЙЎЛ ЖАМҒАРМАСИГА МАЖБУРИЙ АЖРАТМАЛАР БЎЙИЧА ҲИСОБ-КИТОБ ШАКЛИ ВА УНИ ТЎЛДИРИШ ВА ТАҚДИМ ЭТИШ БЎЙИЧА ҚОИДАЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 6 февралда 1308-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 4 апрелдаги 35 ва 2007-30-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика Йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар бўйича ҳисоб-китоб шакли ва уни тўлдириш ҳамда тақдим этиш бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1676, 02.05.2007 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 августдаги 361-сонли «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни ҳисоб шакли 1-иловага* мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг ҳисоб шаклини тўлдириш ва тақдим этиш Қоидалари 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.