Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги тизими ходимларининг чекланган сони 70 киши, шу жумладан агентлик марказий аппарати ходимлари сони (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) 12 киши, ҳудудий бўлимлар ходимлари сони ҳар бир минтақада 4-5 кишидан иборат этиб белгилансин.
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигига Агентлик бошлиғининг бир нафар ўринбосарига ҳамда 5 кишидан иборат ҳайъатга эга бўлишига рухсат этилсин.
2. Агентлик ва унинг марказий аппарати ташкилий тузилмаси
1 ва
2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
3. «Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги тўғрисидаги низом»нинг V бўлими
10-банди ва 11-бандининг
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«10. Агентлик бошлиғи Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган бир нафар ўринбосарга эга бўлади.
11. Агентликда таркибига Агентлик бошлиғи (ҳайъат раиси), лавозими бўйича бошлиқ ўринбосари, шунингдек Агентлик тизимининг бошқа ходимлари кирувчи 5 кишидан иборат ҳайъат тузилади. Ҳайъатнинг шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади».
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигини ташкил этиш тўғрисида» 1998 йил 11 июлдаги 296-сон қарори 3-бандининг
биринчи ва
иккинчи хатбоши, шунингдек қарорга
2 ва
3-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Л. Ахметов зиммасига юклансин.