1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.04 Лизинг (шунингдек, 09.14.17.04 га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Мажбурият ҳуқуқи. Мажбуриятларнинг алоҳида турлари;
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НОРМАТИВ ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Лизинг операцияларини ўтказишда божхона ҳужжатларини расмийлаштириш ва божхона назоратини амалга ошириш тартиби 1-иловага мувофиқ;
(тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 апрелдаги 199-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 17-сон, 197-модда)
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 6 май,
194-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 6 майдаги 194-сон қарорига 1-ИЛОВА
Лизинг операцияларини ўтказишда божхона ҳужжатларини расмийлаштириш ва божхона назоратини амалга ошириш
ТАРТИБИ
Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 19 декабрдаги 556-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва лизинг операциялари бўйича юкларни божхонада ўз вақтида расмийлаштиришни назарда тутади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.04 Лизинг (шунингдек, 09.14.17.04 га қаранг);
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.02 Импорт]
1. Лизинг операциялари бўйича юкларни божхонада расмийлаштириш, асосан, экспорт-импорт операцияларини ўтказишда қўлланиладиган умумий равишда белгиланган схема бўйича ҳеч қандай тўсиқларсиз ва мазкур Тартибга мувофиқ амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.04 Лизинг (шунингдек, 09.14.17.04 га қаранг);
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.11.00 Ташиш. Транспорт экспедицияси (шунингдек, 09.15.14.00, 09.15.16.00ларга қаранг)]
2. Лизинг контрактлари бўйича товарларни экспорт қилиш қонунчилик билан белгиланган тартибда амалга оширилади. Экспорт қилувчи юкларни транспорт воситаларига ортиш бошлангунга қадар божхона органларига мустақил равишда ёки мазкур участкага хизмат кўрсатадиган божхона брокери орқали барча ҳужжатларни (Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларида, шу жумладан, вакил қилинган банкда ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасида рўйхатдан ўтказилган контрактни, товарнинг келиб чиқиш сертификатини, мувофиқлик сертификати ва транспорт-ташиш ҳужжатларини), агар белгиланган намунадаги юкнинг божхона декларациясини расмийлаштириш учун қонунчиликда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, тақдим этади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.03.00 Темир йўл транспорти / 09.15.03.04 Йўловчи ва юк ташиш, ўзаро ҳисоб-китоблар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.01.00 Умумий масалалар]
3. Божхона брокери ёки декларант, юклар, ҳужжатлар тегишли текширувдан ўтказилгандан сўнг, белгиланган намунада юкнинг божхона декларациясини расмийлаштиради ва уни барча бошқа ҳужжатлар билан бирга божхона органи ходимига тақдим этади.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.04 Лизинг (шунингдек, 09.14.17.04 га қаранг);
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.01.00 Бож тўловларининг умумий қоидалари]
Лизинг объекти сифатида олиб кетиладиган товарларга божхона тўловларини ҳисоблаш белгиланган тартибда амалга оширилади. Лизинг объектини олиб кетиш чоғида божхона тўловларини тўлаш унинг божхона қийматининг тўланган қисми миқдоридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилиб (лизинг тўловлари), банк ҳужжатлари билан тасдиқланади. Кейинчалик божхона тўловлари лизинг тўловлари келиб тушишига кўра 20 кун мобайнида тўланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 21 майдаги 168-сонли қарорига мувофиқ хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 10-сон, 78-модда)
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.02.00 Божхона ишини бошқариш. Божхона органларида хизматни ўташ]
4. Божхона органи ходими ҳужжатларни, юкларни ва декларант ёки божхона брокери томонидан тақдим этилган ахборотнинг ишончлилигини текширади. У юк ортишга тайёрлаб қўйилган транспорт воситаларини, уларнинг божхона органлари томонидан қўйиладиган талабларга мувофиқлигини ҳам пухта текширади, шундан сўнг юкларни ортишга рухсат беради.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг)]
5. Юклар божхона назоратида ортилади. Юклар транспорт воситаларига ортиб бўлингач, юкларни муҳофаза қилиш мақсадида, божхона органи ходими юкни жўнатувчи иштирокида транспорт воситасининг тегишли жойларига божхона белгисини қўйишга мажбурдир.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт]
6. Декларант ёки божхона брокери томонидан тўлдирилган юкнинг божхона декларацияси, божхона пости назоратчиси томонидан тегишли текширишдан ўтказилгандан сўнг, қонунчилик билан белгиланган тартибда божхона нуқтаи назаридан расмийлаштирилади. Божхона текширувидан ўтган экспорт қилинаётган товар (юк)нинг транспорт-ташиш ҳужжатларига божхона постининг «Божхона юки» ва «Чиқаришга рухсат этилган» ёзувли тамғалари қўйилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 37-боби («Декларациялаш»).
7. Божхона нуқтаи назаридан тўғри расмийлаштирилган ва ёки божхона белгиси бўлган, ёхуд божхона органининг рухсати билан жўнатувчи белгиси остида келаётган юк ортилган транспорт воситалари ўз йўналиши бўйича жўнатилади.
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.01.00 Бож тўловларининг умумий қоидалари;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.02.00 Божхона божлари. Бож тарифи]
8. Лизингга берувчи номига импорт бўйича келувчи товарларни божхонада расмийлаштиришда декларант ёки божхона брокери уларни қонунчиликка мувофиқ талаб қилинадиган ҳужжатлар билан бирга божхона органига тақдим этади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.04 Лизинг (шунингдек, 09.14.17.04 га қаранг);
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт]
9. Товарни лизинг бўйича экспорт қилиш (экспорт лизинги) уни вақтинча олиб кетиш ҳисобланади. Товарни вақтинча олиб кетиш муддати лизинг контрактига кўра лизинг муддатига мувофиқ белгиланади.
Вақтинча олиб кетилган лизинг товари қайтариб олиб келинганда у импорт товар ҳисобланмайди ва ундан божхона пошлиналари ҳамда йиғимлар олинмайди.