1.Давлат ва жамият қурилиши / Фуқаролик. Аҳоли. Паспорт тизими]
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансуб эмаслик тўғрисида маълумотномалар бериш Тартибини тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 27 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 513]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2021 йил 30 августдаги 40ққ-сон ва Ташқи ишлар вазирлигининг 2021 йил 26 августдаги 67-сонли ««Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансуб эмаслик тўғрисида маълумотномалар бериш тартибини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 513-1, 07.09.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансуб эмаслик тўғрисида маълумотномалар бериш Тартиби тасдиқлансин (1-илова).
2. Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент ш. ИИББ, вилоятлар ИИБ бошлиқлари, ЎзР ТИВ Консуллик бошқармаси, Ўзбекистон Республикасининг дипломатия ваколатхоналари ва консуллик муассасалари:
2.1. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансуб эмаслик тўғрисида маълумотномалар бериш Тартиби ички ишлар органларининг ҳамда Ташқи ишлар вазирлигининг манфаатдор хизматлари ва бўлинмалари ходимлари томонидан ўрганиб чиқилишини ташкил этсин, натижалар бўйича синовлар ўтказсин.
2.2. Ички ишлар органлари ушбу буйруқ бажарилишининг бориши тўғрисида ҳар ойнинг 5-кунига ЎзР ИИВга маълумотнома билан хабар бериб турсин.
3. ЎзР ИИВ Хўжалик бошқармаси (А.Я. Юнусов) ЎзР ИИВ КЧваФБ буюртмасига мувофиқ мазкур буйруқни бажариш учун зарур бўлган бланкалар тайёрланишини ташкил этсин.
4. ЎзР ТИВ Консуллик бошқармаси (Ш.И. Акмалов), Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатия ваколатхоналари ва консуллик муассасалари шахсларнинг Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансуб эмаслиги тўғрисидаги материаллар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ўз вақтида ва сифатли тақдим этилишини, шунингдек маълумотномалар фуқароларга ўз вақтида топширилишини таъминласин.
5. Ушбу буйруқнинг ижро этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари милиция генерал-майори Б.Р. Парпиев ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари И.Р. Эргашев зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансуб эмаслик тўғрисида маълумотномалар бериш
ТАРТИБИ
I-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Тартиб 1992 йил 2 июлда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги 632-XII сонли Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган.
2. «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансублик Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг жойлардаги органлари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг чет элдаги муассасалари томонидан белгиланади.
3. Ушбу Тартиб Ўз.Р. фуқаролиги тўғрисидаги Ўз.Р. Қонуни кучга киргунга қадар, яъни 1992 йил 28 июлга қадар Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетган шахсларга нисбатан, шунингдек Ўзбекистон Республикасида яшайдиган ва 1992 йил 28 июлдан кейин Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиб кетган, бироқ «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини қабул қилмаган шахсларга нисбатан амал қилади.
II. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансуб эмаслик тўғрисида маълумотномалар бериш тартиби
5. Чет элда доимий истиқомат қиладиган ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул қилмаган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансуб эмаслик тўғрисида маълумотнома олиш истагини билдирган шахслар Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатия ваколатхоналарига ва консуллик муассасаларига, Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган шахслар эса яшаш жойи бўйича ички ишлар органларига анкета-аризалар (1-илова) тақдим этадилар.
5.1. Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатия ваколатхоналари ва консуллик муассасалари мазкур шахслар рўйхатини тузадилар ҳамда анкета-аризаларни илова қилган ҳолда уларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали ушбу масалани узил-кесил ҳал қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига юборадилар.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги юқорида кўрсатилган рўйхатлар ва анкета-аризаларни олгач, уч кунлик муддатда уларни олдинги яшаш жойи бўйича ички ишлар органларига юборади.
5.2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий истиқомат қиладиган ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансуб эмаслик тўғрисида маълумотнома олиш истагини билдирган шахслар яшаш жойларидаги ички ишлар органларининг кириш-чиқиш ва фуқаролик бўлинмаларига анкета-аризалар (1-илова) тақдим этадилар.
6. Ички ишлар органларининг кириш-чиқиш ва фуқаролик бўлинмалари чет элда доимий яшайдиган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат қиладиган фуқароларнинг ўзларига Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансуб эмаслик тўғрисида маълумотнома бериш ҳақидаги ИИВ, ИИББ, ИИБдан келиб тушган анкета-аризаларини олгач, уларни махсус дафтарда (4-илова) қайд этадилар ва шундан кейин 15 кунлик муддат ичида:
а) Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансуб эмаслик тўғрисида маълумотнома олишни истайдиган фуқароларнинг аввалги яшаш, ишлаш ёки ўқиш жойи бўйича мулкий мажбуриятлари борлигини, судланганлигини, улар Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетган санани текширадилар;
б) шахс доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасидан ташқарига «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга киритилгунига қадар, яъни 1992 йил 28 июлга қадар чиқиб кетганлиги факти аниқланган тақдирда белгиланган намунадаги тегишли маълумотнома (2-илова) расмийлаштирилади;
в) Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги доимий яшаш жойига «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни амалга киритилганидан кейин, яъни 1992 йил 28 июлдан кейин чиқиб кетган шахсларга белгиланган намунадаги тегишли маълумотнома (3-илова) расмийлаштирилади;
г) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансуб эмаслик тўғрисида маълумотнома олишни истайдиган шахсларга белгиланган намунадаги маълумотнома (3-илова) расмийлаштирилади.
7. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансуб эмаслик тўғрисида маълумотнома олиш ҳақида илтимос қилаётган фуқароларнинг аввалги яшаш жойи ва доимий яшаш жойидаги ички ишлар органларига келиб тушган нотариал тасдиқланган анкета-аризалари паспорт бўлинмаларида сақланаётган 1-шаклдаги аризаларга, 1-шакл бўлмаган тақдирда эса — алоҳида ишларга қўшиб қўйилади, бу ишлар 10 йил сақланади.
8. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансуб эмаслик тўғрисидаги маълумотномалар зарур текшириш тадбирлари ўтказилганидан кейин ички ишлар органларининг бошлиқлари томонидан имзоланади, гербли муҳр билан тасдиқланади, келиб тушган анкета-ариза рақами билан рўйхатга олинади ва фуқароларнинг қўлига берилади ёки Ўзбекистон Респуликаси ИИВга юборилади. Шундан кейин маълумотномалар чет элда яшаётган фуқароларга топшириш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юборилади.
9. Фуқароларнинг ўзларига Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансуб эмаслик тўғрисида маълумотномалар бериш ҳақидаги аризаларни ҳисобга олиш уларнинг олдинги ёки ҳозирги яшаш жойларидаги ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади (4-илова).
10. Чет элда ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансуб эмаслик тўғрисида маълумотнома олган шахслар ҳақидаги маълумотлар ҳар ойда, 5-кундан кечиктирмай ҚР ИИВ, Тошкент ш. ИИББ, вилоятлар ИИБ томонидан умумлаштирилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига юборилади.
11. Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансуб эмаслик тўғрисидаги аризалари ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилиши учун жавобгарлик бевосита ички ишлар органларининг бошлиқлари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар зиммасига юклатилади.
1-ИЛОВА
Фото
АРИЗА-АНКЕТА
Менга Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул қилмаганлик ёки мансуб эмаслик тўғрисида маълумотнома беришингизни сўрайман. Бир вақтнинг ўзида қуйидаги менинг қарамоғимда бўлган вояга етмаган фарзандларим Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаслик истагини билдирмоқда:
Т/р
Ф.И.О.
Туғилган вақти ва жойи
Қариндошлик даражаси
14 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ўзларининг имзолари билан розиликларини тасдиқлайдилар.*
Ўзим ҳақимда қуйидаги маълумотларни маълум қиламан:
1.Фамилияси, исми ва отасининг исми _____________________________________________
(ўзгарган бўлса қайд этилсин)
2. Туғилган вақти ва жойи _______________________________________________________
7. Жиноий ёки маъмурий жавобгарликка тортилганлиги, тортилган бўлса қачон, нима учун ва ким томонидан _______________________________________________________________
9. Ҳозирги вақтда ҳарбий ҳизматга муносабати ______________________________________
10. Ўзбекистон Республикасидаги охирги доимий яшаган манзилингиз ___________________ қайси ҳужжатга асосан чиқиб кетгансиз, серия ________________№____________________ қачон ва қаердан берилган______________________________________________________
11. Фуқаролигини қабул қилиш истагида бўлган давлатингиз ___________________________
12. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул қилмаслигингиз сабаби________________ ____________________________________________________________________________
13. Ўзбекистон Республикасида яшаётган яқин қариндошларингиз _______________________
____________________________________________________________________________(қариндошлик даражаси, Ф.И.О. туғилган вақти ва жойи
ва 28 июль 1992 йилда Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги Қонуни кучга киришидан олдин яъни «____» _______199___ йилда Ўзбекистон Республикасидан доимий рўйхатдан чиқиб кетган. Шунга мувофиқ, у Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳисобланмайди. У билан бирга 14 ёшга тўлмаган ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансуб ҳисобланмаган қуйидаги фарзандлари чиқиб кетган __________________________________
____________________________________________________________________________(Ф.И.О., туғилган вақти ва жойи)
____________________________________________________________________________(туғилган вақти ва жойи)
шу ҳақдаким, Сизнинг «____» _______20__ йилдаги мурожаатингиз ва Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги 632-XII сонли Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳисобланмайсиз.