АВТОМОБИЛЬ ЁНИЛҒИСИ ҚУЙИШ ШОХОБЧАЛАРИНИНГ ИШИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА РЕСПУБЛИКА ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИНИ НЕФТЬ МАҲСУЛОТЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИ ЯХШИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур ҳужжатда кўрсатилган янги автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари қуришга рухсат олиш ва қурилишни келишиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарорига асосан 2011 йилнинг 1 сентябридан бекор қилинган.
Республика истеъмолчиларини нефть маҳсулотлари билан таъминлаш ва уларни сотишда қоидабузарликларнинг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.06.2018 й., 09/18/444/1353-сон)
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 444-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.06.2018 й., 09/18/444/1353-сон)
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 710-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2024 й., 09/24/710/0867-сон)
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 710-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2024 й., 09/24/710/0867-сон)
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги]
АЁҚШ ходимлари белгиланган тартибда техника ва ёнғин хавфсизлиги бўйича малакасини ошириш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва билимларини текширишдан ўтишлари лозим.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.12.00 Савдо қоидалари;
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги]
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ваколатли давлат органлари билан биргаликда АЁҚШларни санитария, экология, ёнғин хавфсизлиги ва савдо қоидаларига риоя этилиши юзасидан назорат қиладилар ва тўлиқ жавоб берадилар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.06.2018 й., 09/18/444/1353-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.10.00 Тадбиркорлар бирлашмалари (уюшмалар, ассоциациялар ва б.) / 09.01.10.02 Тадбиркорларнинг бошқа бирлашмалари (уюшмалар, ассоциациялар, жамғармалар ва б.)]
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмасининг, шунингдек хусусий автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари эгаларининг автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари ҳудудий уюшмаларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин. Маълумот учун қабул қилинсинки, қуйидагилар уюшмалар фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.10.00 Ёқилғи саноати (нефть қазиб чиқариш ва нефтни қайта ишлаш саноати, газ ва кўмир саноати)]
автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларининг иш тартиби бўйича таклифларни кўриб чиқиш ва уларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тақдим этиш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.10.00 Ёқилғи саноати (нефть қазиб чиқариш ва нефтни қайта ишлаш саноати, газ ва кўмир саноати)]
хусусий автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари эгаларининг талаб қилинадиган нефть маҳсулотлари ҳажмлари тўғрисидаги таклифларини кўриб чиқиш ҳамда уларни етказиб бериш юзасидан «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси бўлинмалари билан шартномалар тузиш бўйича таклифлар киритиш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.10.00 Ёқилғи саноати (нефть қазиб чиқариш ва нефтни қайта ишлаш саноати, газ ва кўмир саноати);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
хусусий автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари эгалари манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ифодалаш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.05.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек, 07.28.04.00 га қаранг)]
хорижий инвестицияларни ҳамда ватанимиз юридик ва жисмоний шахслари маблағларини автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари тармоғини ривожлантириш ва реконструкция қилишга жалб этиш.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
6. Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи-энергетика ҳамда Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш комплекслари, ҳудудий ишчи гуруҳлари раҳбарлари бир ой муддатда автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари ҳудудий уюшмаларининг таъсис конференцияларини тайёрласинлар ва ўтказсинлар, қонунчиликда белгиланган тартибда раҳбар ва ижро этувчи органларини сайлашда кўмаклашсинлар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги зарур тартибни ҳамда автомобиль ёнилғиси куйиш шохобчаларининг мазкур қарорга 1-иловада баён қилинган талабларга мувофиқ фаолият кўрсатишини таъминлаш учун ички ишлар органлари ва бўлинмаларининг масъулиятини оширсин.
10. Ҳукуматнинг айрим қарорларга қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 июндаги 236-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 11-12-сон, 97-модда)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрини нефть маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 7 сентябрдаги 382-сон қарорининг 1-бандидан, шунингдек мазкур қарор билан тасдиқланган Тошкент шаҳрини нефть маҳсулотлари билан таъминлаш тўғрисидаги низомнинг 1-бандидан «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида» сўзлари чиқариб ташлансин.
11. Қуйидагилар:
Вазирлар Маҳкамасининг «Ёнилғи-мойлаш материалларини сотишни тартибга солиш тўғрисида» 1994 йил 6 майдаги 240-сон қарори билан тасдиқланган Автоёнилғи қуйиш шохобчаларининг ишлаш қоидаларининг 8 ва 20-бандлари;
Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрини нефть маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 7 сентябрдаги 382-сон қарори билан тасдиқланган Тошкент шаҳрини нефть маҳсулотлари билан таъминлаш тўғрисидаги низомга илова;
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 11 сентябрдаги 433-фм фармойишига 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир Ў. Т. Султонов зиммасига юклансин.
Қарорнинг бажарилиши тўғрисида 1998 йил ноябрда ва 1999 йил январда ахборот берилсин.