toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Юридик шахсларни Хусусий бандлик агентликларининг реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳада бюрократик тартиботларни тубдан қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 8 сентябрдаги ПФ-157-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатишда тартиб-таомилларни соддалаштириш ҳамда электрон давлат хизматларини кўрсатиш кўламини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Юридик шахсларни Хусусий бандлик агентликларининг реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
юридик шахсларнинг Хусусий бандлик агентликларининг реестрига киритиш учун Давлат хизматлари марказлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилиши;
Хусусий бандлик агентликларининг реестрига ўзгартириш киритиш тартиб-таомилларини белгилаш;
Хусусий бандлик агентликларининг реестрига киритилганлик бўйича гувоҳнома намунасини тасдиқлаш.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
3. Ушбу қарорга асосан давлат хизматларини кўрсатувчи ваколатли давлат ораганлари ва ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:
ушбу қарорда назарда тутилган давлат хизматлари ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин;
ЯИДХПда давлат хизматларини кўрсатишнинг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
давлат органлари ва ташкилотлари томонидан мазкур қарорга мувофиқ давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартибига риоя этилиши устидан доимий назорат ўрнатсин;
давлат хизматларини кўрсатиш тартибларини бузганлик учун давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазо чораларини қўлласин.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 27 апрель,
204-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 27 апрелдаги 204-сон қарорига
1-ИЛОВА
Юридик шахсларни Хусусий бандлик агентликларининг реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Маъмурий регламент (кейинги ўринларда — Регламент) юридик шахсларни (кейинги ўринларда — ариза берувчи) Хусусий бандлик агентликларининг реестрига (кейинги ўринларда — Реестр) киритиш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Регламент талаблари қуйидаги хизмат турларини кўрсатиш истагида бўлган ариза берувчига нисбатан татбиқ этилади:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иш қидираётган шахсларга иш танлаш;
иш берувчилар учун кадрларни танлаш;
ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари.
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича лицензия олган лицензиатлар Реестрга автоматик равишда киритилади.
3. Давлат хизмати Давлат хизматлари маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги (кейинги ўринларда — ваколатли орган) томонидан кўрсатилади.
4. Давлат хизматлари маркази ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
5. Давлат хизмати Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ кўрсатилади.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
6. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келган ҳолда мурожаат қилади ёки давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
7. Ариза берувчи шахсан келиб мурожаат қилган тақдирда, Давлат хизмати маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилган тақдирда эса, мустақил равишда Регламентга 2-иловага мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
Давлат органлари ва ташкилотлари ушбу сўровномада кўрсатилган маълумот ва ҳужжатлар «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тақдим этилишини таъминлайди.
Ариза берувчидан сўровномада кўрсатилмаган маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
8. Ариза тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (ЭРИ, Face-ID, мобил-ID, дактилоскопия ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, аризани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
9. Ариза кўриб чиқилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Бунда ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Ариза кўриб чиқилгани учун йиғим тўлангани Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланади.
10. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда:
18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
0,5 фоизи — «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Ўзбекистон Респубикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги шахсий ҳисобварағига;
қолган маблағлар — ваколатли органга;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
11,75 фоизи — «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Ўзбекистон Респубикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги шахсий ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўлангани Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);
қолган маблағлар — ваколатли органга ўтказилади.
11. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг аризаси кўрмасдан қолдирилади ва тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
12. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этганда, унинг аризаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг барча ҳужжатлар ўн дақиқа мобайнида, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса ариза автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.
13. Ваколатли орган уч иш куни ичида аризани кўриб чиқиб, ариза берувчига Реестрга киритилгани ҳақидаги Регламентга 3-иловага мувофиқ гувоҳномани ёки Реестрга киритишни рад этиш ҳақидаги QR-код (матрик штрихли код) қўйилган хабарномани тегишли Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига электрон равишда юборади.
14. Давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда;
ариза берувчининг штатида олий маълумотли камида икки нафар ходим (раҳбар билан бирга) мавжуд эмаслиги.
Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асосларга кўра, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслик важи билан рад этишга йўл қўйилмайди.
Реестрга киритишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, рад этишнинг сабаблари ва қонунчилиқ ҳужжатларининг аниқ нормалари кўрсатилади.
Рад этиш учун асос бўлиб хизмат қилган сабаблар бартараф этилгандан сўнг такроран мурожаат қилинган тақдирда, аризани рад этишга йўл қўйилмайди.
15. Давлат хизматини кўрсатиш рад этилганда, ариза берувчи бир ой муддатда давлат хизматини кўрсатишни рад этиш асосларини бартараф қилган ҳолда йиғим тўламасдан қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Бунда ариза берувчи томонидан рад этиш сабаблари бартараф этилмагани аризани кўрмасдан қолдиришга асос бўлади.
Ушбу бандда белгиланган муддат ўтгандан кейин берилган аризалар янги берилган ҳисобланади ва умумий тартибда кўриб чиқилади.
16. Давлат хизматлари маркази гувоҳнома ёки хабарнома келиб тушгандан сўнг ўн дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига (мавжуд бўлса) юборади ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази ариза берувчи шахсан келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра унга гувоҳномани ёки хабарномани электрон ёки қоғоз шаклида бериши шарт.
Сўровномада ариза берувчи томонидан давлат хизматини кўрсатишнинг натижасини олиб кетишга масъул шахс кўрсатилган ҳолатларда, давлат хизматини кўрсатишнинг натижасини ушбу шахсга тақдим этишда тегишли ишончнома талаб этилмайди.
3-боб. Реестрни юритиш тартиби
17. Реестр ваколатли орган томонидан юритилади ва унда қуйидаги маълумотлар қайд этилади:
юридик шахснинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган ери (почта манзили), фаолият манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), телефон рақами;
юридик шахснинг филиаллари ва ваколатхоналари ҳақидаги маълумотлар;
хусусий бандлик агентлиги раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР);
лицензия берилган (қайта расмийлаштирилган, лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилган, қайта тикланган, тугатилган, у бекор қилинган, дубликатлари берилган) сана ва унинг рақами (мавжуд бўлган тақдирда).
18. Реестрдаги ахборот ваколатли органнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
4-боб. Реестрга ўзгартириш киритиш тартиби
19. Хусусий бандлик агентлиги қуйидаги ҳолларда етти иш куни ичида Регламентнинг 6-бандида белгиланган тартибда ваколатли органни хабардор қилиши шарт:
юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, номи ёки жойлашган ери (почта манзили) ва фаолият манзили ўзгарганда;
юридик шахснинг филиаллари ва (ёки) ваколатхоналари ҳақидаги маълумотлар ўзгарганда.
20. Хабарнома юборганлик учун тўлов ундирилмайди.
21. Ваколатли орган ариза берувчининг аризаси келиб тушган кундан бошлаб уч иш куни ичида Реестрга ўзгартириш киритади ва ариза берувчини бу ҳақида хабардор қилади.
5-боб. Реестрдан чиқариш тартиби
22. Реестрдан хусусий бандлик агентлиги унинг таъсисчилари ёки таъсис ҳужжатлари билан бунга ваколатли бўлган органининг қарорига ёхуд суднинг қарорига асосан тугатилганда чиқарилади.
23. Хусусий бандлик агентлиги рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан тегишли давлат реестрига тугатиш тўғрисидаги ёзув киритилгандан сўнг ваколатли орган хабардор қилинган ҳолда тугатилган деб ҳисобланади ҳамда Реестрдан чиқарилади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
24. Давлат хизматлари маркази ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
25. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари маркази Регламент талаблари бажарилиши бўйича давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятини, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат қилади.
26. Ариза берувчи Давлат хизматлари маркази, адлия органлари ва ваколатли орган, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
27. Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Юридик шахсларни Хусусий бандлик агентликларининг реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Юридик шахсларни Хусусий бандлик агентликларининг реестрига киритиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтади.

Ихтиёрига кўра

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

1. Давлат хизматлари маркази ходими сўровномани тўлдириб, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигига (кейинги ўринларда — ваколатли орган) юборади.

1. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг 10 дақиқада

2. ЯИДХП

2. Тўлдирилган сўровномани автоматик тарзда ваколатли органга юборади.

2. Реал вақт режимида

3-босқич

Ваколатли орган

Аризани кўриб чиқиб, ариза берувчи Реестрга киритилгани ҳақидаги гувоҳномани ёки Реестрга киритишни рад этиш ҳақидаги QR-код (матрик штрихли код) қўйилган хабарномани тегишли Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига электрон равишда юборади.

3 иш куни ичида

4-босқич

Давлат хизматлари маркази

Гувоҳномани ёки QR-код (матрик штрихли код) қўйилган хабарномани ариза берувчига тақдим этади.

10 дақиқа ичида

Юридик шахсларни Хусусий бандлик агентликларининг реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
Юридик шахсларни Хусусий бандлик агентликларининг реестрига киритиш бўйича
СЎРОВНОМА

Ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар

1. Юридик шахснинг СТИР:

2. Юридик шахснинг номи:

Адлия вазирлиги

3. Юридик шахснинг жойлашган ери (почта манзили):

4. Банк МФО:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

5. Банк номи:

6. Банкдаги ҳисобварағи:

7. Электрон почта манзили:

8. Юридик шахс телефон рақами:

9. Кўрсатиладиган хизматлар:

✓ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иш қидираётган шахсларга иш танлаш;

✓ иш берувчилар учун кадрларни танлаш;

✓ ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари.

10. Юридик шахснинг фаолият кўрсатиш манзили:

Кадастр агентлиги

Қўшимча маълумотлар

11. Директорнинг биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта маълумотлари (серияси ва рақами, ЖШШИР):

12. Директорнинг тўлиқ Ф.И.О.:

Ички ишлар вазирлиги

13. Директорнинг меҳнат дафтарчаси ҳақидаги маълумотлари:

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

14. Директорнинг олий маълумоти ҳақидаги диплом маълумотлари:

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

15. Юридик шахс ходимининг биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта маълумотлари (серияси ва рақами, ЖШШИР):

16. Юридик шахс ходимининг тўлиқ Ф.И.О.:

Ички ишлар вазирлиги

17. Юридик шахс ходимининг меҳнат дафтарчаси ҳақидаги маълумотлари:

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

18. Юридик шахс ходимининг олий маълумоти ҳақидаги диплом маълумотлари:

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Юридик шахсларни Хусусий бандлик агентликларининг реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi

Migratsiya agentligi

GUVOHNOMA

Xususiy bandlik agentliklarining reyestriga kiritilgani haqida

№ 000000

_________________________________________________________________________________________

(tashkilotning nomi)

(tashkilotning STIRi)

_________________________

(tashkilot Reyestrga kiritilgan sana)

________________________________________________________________________________________

(faoliyatni amalga oshirish manzili)

Koʻrsatiladigan xizmatlar:

___________________________________________________________

___________________________________________________________

___________________________________________________________

___________________________________________________________

_________________________

(hujjat yaratilgan sana)

QR-kod

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 27 апрелдаги 204-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 13-банднинг тўртинчи хатбошиси «Ягона идентификациялаш тизими» сўзларидан кейин «ёки шахсни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) усули» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 21-банднинг ўн бешинчи хатбошиси «Ягона идентификациялаш тизими» сўзларидан кейин «ёки шахсни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) усули» сўзлари билаг тўлдирилсин;
в) қуйидаги мазмундаги 51-боб билан тўлдирилсин:
«51-боб. Тадбиркорлик субъекти бўлган юридик шахслар раҳбар маълумотларини ўзгартириш тартиби
392. Тадбиркорлик субъекти бўлган юридик шахслар ўзининг раҳбар маълумотларини ўзгартириш учун исталган вақтда Давлат хизматлари марказларига ўзи келган ҳолда ёки Тизим воситасида мурожаат қилииши мумкин.
Юридик шахс шахсан ёки унинг номидан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи орган ходими юридик шахс номидан, Тизим орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда мазкур Низомга 14-иловага мувофиқ шаклдаги аризани электрон шаклда тўлдиради.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
юридик шахс иштирокчиларининг раҳбарни ўзгартириш ҳақидаги қарори;
юридик шахс янги раҳбарининг меҳнат муносабатларини бошлагани ҳақидаги буйруғи.
393. Рўйхатдан ўтказувчи орган ходими 10 дақиқада ариза ва унга илова қилинган маълумотларни кўриб чиқиб, улардаги маълумотлар Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестрига мувофиқ бўлганда, шунингдек, юридик шахс иштирокчиларининг раҳбарни ўзгартириш ҳақидаги қарори юридик шахснинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилганда, юридик шахслар раҳбар маълумотларини ўзгартириш бўйича маълумотларни Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базасига юборади.
394. Юридик шахслар раҳбар маълумотлари Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базасида реал вақт режимида ўзгартирилади.
Юридик шахслар раҳбар маълумотларининг Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базасида ўзгартирилгани келгусида юридик шахсни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига меҳнат муносабатлари юзага келгани, ўзгаргани ёки бекор қилингани ҳақида тегишли ёзув киритиш мажбуриятидан озод қилмайди»;
қуйидаги мазмундаги 14-илова билан тўлдирилсин:
«Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
14-ИЛОВА
Тадбиркорлик субъекти бўлган юридик шахслар раҳбар маълумотларини ўзгартириш тўғрисида
АРИЗА

I. Юридик шахс ҳақида маълумотлар

1. Номи:

2. Ташкилий-ҳуқуқий шакли:

3. СТИР:

4. Манзили:

II. Юридик шахс раҳбари ҳақидаги маълумотлар

1. Аввалги раҳбар ЖШШИР:

2. Аввалги раҳбар биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта серияси ва рақами:

3. Янги раҳбар ЖШШИР:

4. Янги раҳбар биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта серияси ва рақами:

5. Янги раҳбар телефон рақами:

».

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомнинг 43-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида:
а) 2-илованинг «II. Бола ҳақидаги маълумот:» бўлими қуйидаги мазмундаги 4-банд билан тўлдирилсин:

«

4. Бола эгизакми

Ҳа

Йўқ

»;

б) 3-илованинг «II. Бола ҳақидаги маълумот:» бўлими қуйидаги мазмундаги 4-банд билан тўлдирилсин:

«

4. Бола эгизакми

Ҳа

Йўқ

».

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 348-сон қарори билан тасдиқланан Давлат хизматлари марказлари ёки онлайн тарзда (масофадан туриб) расмий ахборот ресурслари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 8-банди биринчи хатбошиси «жисмоний шахслар» сўзларидан кейин «(16 ёшга тўлган ва белгиланган тартибда биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси) олган Ўзбекистон Республикаси фуқароси, чет эл фуқароси ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахс)» сўзлари билан тўлдирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сон қарори билан тасдиқланган Умумий турдаги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисидаги низомнинг 34-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«йўлланма шакллангани ҳақида хабарномада қайд этилган тасдиқ коди».
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги 636-сон қарори билан тасдиқланган Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек, юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида:
а) қуйидаги мазмундаги 221-банд билан тўлдирилсин:
«221. Ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг енгил автотранспорт воситасида йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро ташиш фаолиятини амалга ошириш учун аризаларини кўриб чиқишда қуйидагилар амалга оширилади:
ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида солиқ органларида рўйхатдан ўтгани (ушбу Регламентнинг 15-банди бешинчи хатбошиси бундан мустасно) — Солиқ қўмитасининг ахборот тизимлари орқали;
автотранспорт воситасига оид маълумотлар — Ички ишлар вазирлигининг ахборот тизимлари орқали;
автотранспорт воситасига мулк ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг мавжудлиги — Адлия вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлигининг ахборот тизимлари орқали автоматик тарзда текширилади.
Бунда юқоридаги маълумотлар ахборот тизимлари орқали тасдиқланган тақдирда, ариза берувчига реал вақт режимида давлат божи кўрсатилган хабарнома юборилади»;
б) 24-банднинг биринчи хатбошисидаги «бир иш кунида» сўзлари «10 дақиқада» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 3-иловада 6-босқич «Бажариш муддатлари» устунидаги «1 иш кунида» сўзлари «10 дақиқада» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Юридик ва жисмоний шахслар»;
8-позициянинг учинчи устуни иккинчи хатбошисидаги «1 иш куни» сўзлари «реал вақт режимида (10 дақиқа)» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 612-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентида:
а) 1-банднинг учинчи хатбошисидаги «52» рақами «53» рақами билан алмаштирилсин;
б) 2-илованинг 7-позицияси иккинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур давлат хизматидан фойдаланиш вақтида ариза берувчи композит шаклда наркология диспансери ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш хизматидан фойдаланиши мумкин.
Бунда мазкур маълумотномаларни берганлик учун тўловлар бир йўла тўланади ҳамда тўлов миқдорлари ушбу маълумотномаларнинг паспортларида белгиланган тартибда тақсимланади»;
в) 3-илованинг 7-позицияси иккинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур давлат хизматидан фойдаланиш вақтида ариза берувчи композит шаклда руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш хизматидан фойдаланиши мумкин.
Бунда мазкур маълумотномаларни берганлик учун тўловлар бир йўла тўланади ҳамда тўлов миқдорлари ушбу маълумотномаларнинг паспортларида белгиланган тартибда тақсимланади»;
2-позициянинг иккинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Юридик ва жисмоний шахслар»;
4-позициянинг иккинчи устуни 1-банди қуйидаги мазмундаги саккизинчи — ўн тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Ариза берувчи юридик шахс учун:
тўлиқ номи;
СТИР;
маълумотнома тили (ўзбек/рус);
электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса) ва телефон рақами;
архив идораси жойлашган вилоят ва туман;
сўралаётган архив ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотлар (ҳужжат номи, ҳужжатнинг мазмуни (батафсил кўрсатилиши лозим), қайси орган томонидан қабул қилинган (имкон қадар), санаси ва рақами (имкон қадар), қўшимча маълумотлар (агар бўлса)»;
5-позициянинг учинчи устуни қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Давлат хизмати тезлаштирилган тартибда кўрсатилганда, юқоридаги умумий тўловлардан ташқари БҲМнинг 1 баравари миқдорида қўшимча тўлов ундирилади.
Тезлаштирилган тартибда давлат хизмати кўрсатилгани учун ундириладиган қўшимча тўлов мазкур паспортнинг 5-позициясида белгиланган тартибда тақсимланади ва ваколатли органга ўтадиган қисми идоравий нотариал архивларнинг моддий-техник базасини ривожлантириш ва идоравий нотариал архивларнинг ходимларини моддий рағбатлантириш учун йўналтирилади.»;
олтинчи — ўн тўртинчи хатбошилар тегишлича саккизинчи — ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
6-позициянинг учинчи устуни қуйидаги мазмундаги олтинчи — тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Давлат хизмати тезлаштирилган тартибда кўрсатилганда:
а) нотариал расмийлаштирилган ҳужжатларнинг дубликати — 2 иш куни;
б) нотариал ҳаракатларни рўйхатга олиш реестр китобидан кўчирма — 1 иш куни;
в) архив ҳужжатларидан нусхалар, шунингдек, мол-мулкка нисбатан тақиқ (хатлов) мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотномалар — 1 иш куни»;
е) қуйидаги мазмундаги 53-илова билан тўлдирилсин:
«Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига
53-ИЛОВА
Алимент тўловларидан карздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш
ПАСПОРТИ

1.

Давлат хизмати номи

Алимент тўловларидан қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома

2.

Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси

Жисмоний шахс ёки унинг яқин қариндошлари (ота-онаси, эри ёки хотини ва болалари)

3.

Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар)

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг туман (шаҳар) бўлимлари

4.

Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар

Сўровномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

фамилияси, исми ва отасининг исми;

биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР маълумотлари);

маълумотнома тили (ўзбек/рус/инглиз);

электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами.

5.

Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори

Бепул

6.

Давлат хизматини кўрсатиш муддати

3 иш куни

7.

Изоҳ

».

8. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 декабрдаги 681-сон қарори билан тасдиқланган Давлат умумий ўрта таълим муассасалари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 9 ва 10-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Номзодлар ўқув курсида ўқиш учун Давлат хизматлари марказлари, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки махсус портал орқали мурожаат қилади.
Аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунларида тушганда, календарь бўйича навбатдаги иш куни аризаларнинг ваколатли органга тушган ва ваколатли орган томонидан қабул қилинган кун деб ҳисобланади.
Номзодлар шахсан ёки унинг номидан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП ёки махсус портал орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Низомга 11-иловага мувофиқ шаклдаги аризани электрон шаклда тўлдиради.
Бунда номзодлар камида бакалавр даражасига ҳамда мактаб директорлари учун белгиланган малака талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
10. Таълимда менежмент ёки таълимда бошқарув мутахассислиги бўйича магистр даражасига эга бўлган номзодлар ўқув курсида ўқимасдан, сертификат олиш бўйича якуний синов жараёнларида иштирок этишлари мумкин. Бунда мазкур номзодлар сертификат олиш бўйича якуний синов жараёнларида иштирок этиш учун Давлат хизматлари маркази, ЯИДХП ёки махсус портал орқали мурожаат қилади.
Институт берилган аризани икки иш кунида кўриб чиқиб, номзод ҳақиқатда ўқув курсида ўқимасдан, сертификат олиш бўйича якуний синов жараёнларида иштирок этиш мумкинлигини аниқлайди ва тегишли хабарномани Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки номзодга ЯИДХП ёки махсус портал орқали юборади»;
б) қуйидаги мазмундаги 101-102-бандлар билан тўлдирилсин:
«101. Марказ келиб тушган аризаларни бир иш кунида кўриб чиқиб, номзодга Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки номзодга ЯИДХП ёки махсус портал орқали шартномани тасдиқлаш учун юборади.
Номзод шартномани у келиб тушган вақтдан бошлаб ўн кун муддат ичида тасдиқлаши лозим.
Мазкур банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган муддатда шартнома номзод томонидан тасдиқланмаганда ариза рад қилинган ҳисобланади. Бунда номзод ўқув курсларида иштирок этиш учун умумий тартибда қайта мурожаат қилиши мумкин.
102. Таълимда менежмент ёки таълимда бошқарув ихтисослиги бўйича илмий даражага эга бўлган номзодлар сертификат олиш учун Давлат хизматлари маркази, ЯИДХП ёки махсус портал орқали мурожаат қилади.
Институт берилган аризани икки иш кунида кўриб чиқиб, номзод ҳақиқатда ўқув курсида ўқимасдан ҳамда якуний имтиҳонларни топширмасдан сертификат олиш мумкинлигини аниқлайди ва номзод тўғридан-тўғри сертификат олиш ҳуқуқига эга бўлганда сертификатни расмийлаштириб, уни Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки номзодга ЯИДХП ёки махсус портал орқали юборади»;
в) 30-банднинг иккинчи хатбошисидаги «махсус портал орқали номзоднинг шахсий кабинетига» сўзлари «Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки номзодга ЯИДХП ёки махсус портал орқали» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «ёзма ёки электрон шаклда» сўзлари «Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб) ёки ЯИДХП ёки махсус портал орқали» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Марказга бевосита ёки электрон шаклда» сўзлари «Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб) ёки ЯИДХП ёки махсус портал орқали» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «махсус портал орқали электрон шаклда» сўзлари «Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб) ёки ЯИДХП ёки махсус портал орқали» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 59-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Номзодга сертификат Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки ЯИДХП ёки махсус портал орқали юборилади.»;
1-босқич «Тадбирлар» устунининг 1-бандидаги «Марказнинг махсус портал» сўзлари «Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки ЯИДХП ёки махсус портал орқали» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-босқич «Тадбирлар» устунининг 3-бандидаги «сертификатини беради» сўзлари «сертиификати Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки ЯИДХП ёки махсус портал орқали юборилади» сўзлари билан алмаштирилсин;
з) қуйидаги мазмундаги 11-илова билан тўлдирилсин:
«Давлат умумий ўрта таълим муассасалари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
11-ИЛОВА
Давлат умумий ўрта таълим муассасалари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш бўйича
АРИЗА

Ариза берувчи тўғрисида маълумот:

1. Фамилияси:

2. Исми:

3. Отасининг исми:

4. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):

5. Телефон рақами:

6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

7. Яшаш манзили:

8. Таълимда менежмент ёки таълимда бошқарув ихтисослиги бўйича илмий даражага эгалиги:

9. Ўқув курсларида иштирок этиш шакли (ишлаб чиқаришдан ажралган ёки ажралмаган):

10. Ариза тўлдириш сабаби:

Ўқув курсида иштирок этиш учун

Навбатдаги якуний синовда иштирок этиш учун

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2026 й., 09/26/204/0421-сон)