Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги
Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2008 йил 28 октябрдаги 2008-29-сон буйруғи (рўйхат рақами 1872, 2008 йил 21 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 47-сон, 469-модда) билан тасдиқланган Трансфер-агент фаолияти тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
«Ушбу Низом трансфер-агент фаолиятини юритиш тартибини белгилайди.».
2.
4-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда эмитентларга қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш тизимига тааллуқли ҳужжатларни қабул қилиш, уларга ишлов бериш ва уларни топшириш хизматларини кўрсатаётган трансфер-агент инвестиция воситачиси профессионал фаолиятини амалга оширишга ҳақли эмас.».
3. 6-банднинг
учинчи хатбошисидаги «малака гувоҳномаси» деган сўзлар «малака сертификати» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«10. Трансфер-агент инвесторлар ва мулкдорларга қуйидаги хизматларни кўрсатишга ҳақли (бундан учинчи шахслар олдида мажбуриятлар юклатилган қимматли қоғозларни қимматли қоғозларга мажбуриятлар юклатиш тугалланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмасдан ўтказиш мустасно):»;
5. Қуйидаги мазмундаги 201-банд билан тўлдирилсин:
«201. Трансфер-агентнинг функцияларини бажариш учун зарур бўлган ҳужжатлар электрон ҳужжат айланиши тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ электрон рақамли имзо билан тасдиқланган электрон ҳужжатлар шаклида қабул қилиниши, қайта ишланиши ва узатилиши мумкин.».
6. 29-банднинг
тўртинчи хатбошисидаги «гувоҳномасидан» ва «гувоҳномани» деган сўзлар тегишли равишда «сертификатидан» ва «сертификатни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.