Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришнинг техник жиҳатдан таъминланганлиги даражасини оширишга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 20 августдаги 410-сон қарорининг
5-бандини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
«Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси томонидан «Кейс Корпорэйшн» фирамасининг 600 та «Магнум» тракторини жиҳозлашга мўлжалланган «Квернеланд» Норвегия фирмасининг 600 та плугини етказиб бериш юзасидан «Кейс Франс» фирмаси билан 8700 минг АҚШ доллари суммасига контракт тузилганлиги;
контракт қийматининг 1305 минг АҚШ доллари суммасидаги 15 фоизли аванс тўлови «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитасининг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилиши;
контракт қўмитанинг 7395 минг АҚШ доллари суммасидаги 85 фоизини маблағ билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг кредитлари — «GIEK (Норвегия) жамиятининг суғурта қопламаси остида «Экспортфайнес» (Норвегия) молия ташкилотининг қайта молиялаштирилган маблағлари ҳисобига амалга оширилиши;
хорижий банклар кредитларини, фоизларни ва уларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ сарф-харажатларни тўлаш «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси даромадлари ва республика бюджети маблағлари ҳисобга тенг улушларда иловага
* мувофиқ амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири жалб қилинаётган кредит бўйича «Экспортфайненс» молия ташкилотига ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига («Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси мажбуриятлари юзасидан) белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатларини беришга вакил қилинсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатлари бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки белгиланган тартибда «GIEK» жамиятининг суғурта қопламаси остида «Экспортфайнес» молия ташкилоти билан кредит битимини тузсин ва маблағларни «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитасига қайта молиялаштирсин.
5. «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси кўрсатиб ўтилган контракт бўйича республикага етказиб бериладиган плуглар учун бож тўлашдан озод этилсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И. Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.