Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
«Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат Халқ банки бўлинмалари орқали ишламайдиган пенционерларга пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек, унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрдаги 714-сон «Фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Акциядорлик тижорат Халқ банки ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 12 февралдаги 20, 348-V-1-сон «Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат Халқ банки бўлинмалари орқали ишламайдиган пенсионерларга пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги
қарори (рўйхат рақами 2980, 2018 йил 14 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2018 й., 10/18/2980/0896-сон).
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 3 июлдаги 82, 348-V-1-сон «Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат Халқ банки бўлинмалари орқали ишламайдиган пенсионерларга пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги
қарори (рўйхат рақами 2980-1, 2019 йил 15 июль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.07.2019 й., 10/19/2980-1/3429-сон).