toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2024 йил 18 мартдаги ЎРҚ-922-сон Қонуни ижросини таъминлаш, шунингдек, фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
пенсияларни тайинлаш ҳамда тўлаш тартибларини рақамлаштириш орқали ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш;
пенсия тайинланганлиги тўғрисида қоғоз кўринишидаги гувоҳнома бериш амалиёти бекор қилинганлиги муносабати билан махсус ахборот тизими орқали электрон шаклда маълумотларни шакллантириш;
пенсия миқдорларини товарлар ва хизматларнинг истеъмол нархлари индекси даражасини ҳисобга олган ҳолда индексация қилиб бориш;
маъмурий ислоҳотлардан келиб чиқиб, вазирлик ва идораларнинг номлари ҳамда вазифаларига тузатишлар киритиш.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 29 октябрь,
714-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрдаги 714-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 октябрдаги 637-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2025 й., 09/25/637/0926-сон)
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомда:
1-банднинг ўн биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Изоҳ. Ўқувчилар ва талабалар билан ўқув-тарбия жараёнида юз берган бахтсиз ҳодисалар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишилган ҳолда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда текширилади ва ҳисобга олинади.»;
6-банддаги тегишли келишикдаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банднинг иккинчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари тегишли келишикдаги «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин:
4-банднинг тўртинчи хатбошиси ва 10-банднинг иккинчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-бандидаги «Молия» сўзи «Иқтисодиёт ва молия» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги тегишли келишикдаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари тегишли келишикдаги «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги тегишли келишикдаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ёки «Ўзэнергоинспекция» назорати остидаги корхона (объект)ларда юз берган гуруҳли, оқибати ўртача оғир ёки оғир ва ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисани тегишли ҳудудий меҳнат органининг Давлат меҳнат инспекцияси билан келишилган ҳолда, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ёки «Ўзэнергоинспекция» республика ёки маҳаллий органлари буйруғи асосида тузилган комиссия юқори турувчи хўжалик органи вакили иштирокида текширади. Комиссия раиси қилиб шу орган вакили тайинланади. Комиссия таркибига меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош) давлат техник инспектор киради»;
еттинчи хатбошидаги тегишли келишикдаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари тегишли келишикдаги «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ёки «Ўзенергоинспекция» назорати остида бўлган ташкилотдаги бахтсиз ҳодиса Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси билан келишилган ҳолда, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ёки «Ўзэнергоинспекция»нинг буйруғи асосида тузилган комиссия томонидан юқори турувчи орган раҳбари иштирокида текширилади. Комиссия раиси этиб Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ёки «Ўзэнергоинспекция» раҳбарларидан бири тайинланади. Ўзбекистон Республикаси меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош) давлат техник инспектори комиссия таркибига киритилади.»;
биринчи хатбошидаги тегишли келишикдаги «Саноат хавфсизлиги қўмитаси органи» сўзлари тегишли келишикдаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги тегишли келишикдаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари тегишли келишикдаги «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги тегишли келишикдаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-банднинг иккинчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банддаги тегишли келишикдаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-банддаги тегишли келишикдаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» ва «Саноат хавфсизлиги давлат» сўзлари тегишли келишикдаги «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» ва «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
8-банддаги тегишли келишикдаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига» сўзлари тегишли келишикдаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 31 майдаги 188-сон қарорнинг 3-бандидаги «Молия» сўзи «Иқтисодиёт ва молия» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 декабрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидан маблағ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
II бўлим ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
12-банднинг ўн биринчи хатбошиси, 22 ва 23-бандлардаги «Молия» сўзи «Иқтисодиёт ва молия» сўзлари билан алмаштирилсин;
14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг «Пенсия» ахборот тизими орқали АТ «Халқ банки»нинг ахборот тизимига фуқарога пенсия тайинлангани тўғрисида электрон шаклда маълумотлар юборилади.
Фуқаронинг яшаш жойидаги АТ «Халқ банки»нинг филиали пенсия тайинланганлиги тўғрисида ахборот тизими орқали келиб тушган маълумотлар асосида қўшимча ҳужжат талаб этмаган ҳолда проактив шаклда жамғариб бориладиган пенсия тизимидаги маблағларини фуқаронинг банк картасига (мавжуд бўлганда) ёки АТ «Халқ банки»нинг исталган филиалига мурожаат қилиш орқали нақд пулда тўлаб беради.
Бунда АТ «Халқ банки» фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимидаги маблағларини олиш ҳуқуқи пайдо бўлгани тўғрисида хабардор қилади»;
22-банддаги «Молия» сўзи «Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин;
1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Фахрий унвонлар эгаларига тўловларни тайинлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2008 йил 3 январдаги 2-сон қарорида:
2-банддаги «Молия» сўзи «Иқтисодиёт ва молия» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-бандининг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Пенсионерларга — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан яшаш жойидаги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари орқали тўланади. Бунда республика бюджети ҳисобидан пенсия олувчи пенсионерларга фахрий унвонлар учун ҳар ойлик тўловлар пенсия тайинланган ташкилот орқали республика бюджети маблағлари ҳисобидан пенсия тўлаш тартиб ва муддатларда тўланади».
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 24 июндаги 177-сон қарори билан тасдиқланган Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларининг 73-банди иккинчи хатбошиси ва 6-иловадаги «Молия» сўзи «Иқтисодиёт ва молия» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 19 февралдаги 30-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тўғрисидаги низомда:
биринчи — тўққизинчи боблар номидаги «I.», «II», «III», «IV», «V», «VI», «VII», «VIII» ва «IX» рақамлар тегишли равишда «1-боб.», «2-боб.», «3-боб.», «4-боб.», «5-боб.», «6-боб.», «7-боб.», 8-боб.», ва «9-боб.» сўзлари билан алмаштирилсин;
1, 7-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 18-банднинг биринчи хатбошисидаги, 35, 36, 39 ва 41-бандлардаги «ижтимоий нафақалар,» сўзлари чиқариб ташлансин;
7-банднинг олтинчи хатбоши «Қонунининг» сўзидан кейин «(кейинги ўринларда — Қонун деб аталади)» сўзлари билан тўлдирилсин;
8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин;
«8. Жамғарма ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) Жамғарманинг даромадлари бўйича:
Жамғарма ижтимоий солиқ ва бошқа тўловлардан тушган маблағларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси (кейинги ўринларда Ғазначилик деб аталади) ҳисобрақамига жамлайди ҳамда пенсиялар, компенсация ва бошқа тўловлар бўйича харажатларни молиялаштиришга йўналтиришни таъминлайди. Бунда, компенсация ва бошқа тўловларни республика бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштиради;
ҳар йили манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Жамғарма даромадлари тушумлар прогнозини ишлаб чиқади;
давлат ижтимоий суғуртаси тизимининг барқарорлигини таъминлаш ва уни янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш мақсадида Жамғарма даромадлари ва харажатларининг ўртача ва узоқ муддатли прогнозларини тайёрлайди;
боқувчисини йўқотган тақдирда, шунингдек, меҳнатда майиб бўлганлик ёки ходим меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ касб касаллиги оқибатидаги ногиронлик туфайли тайинланган пенсияларга сарфланган маблағларни Қонунга мувофиқ айбдор юридик ва жисмоний шахслардан регресс даъволар бўйича белгиланган тартибда ундириб олади;
Қонуннинг 12-моддаси «б» банди ва 14-моддасига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлашга сарфланган маблағларни юридик шахслардан регресс даъволар бўйича белгиланган тартибда ундириб олади;
ижтимоий солиқ ва бошқа тўловлар тушиши ҳисобини олиб боради;
б) пенсияларни тайинлаш ҳамда қайта ҳисоблаб чиқиш бўйича:
пенсияларни тайинлаш ва қайта ҳисоблаб чиқиш учун зарур бўлган аризалар ва бошқа ҳужжатларни қабул қилади, уларни қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштиради;
пенсияларни тайинлаш учун юридик шахслар ва фуқаролар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни белгиланган тартибда тайёрлайди, кўриб чиқади ва текширади;
Жамғарманинг туман (шаҳар) бўлимларида пенсиялар тайинлаш бўйича комиссиялар фаолиятини ташкил этади;
пенсионерларнинг пенсия ишларини қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатларни расмийлаштиради, пенсионерларга пенсия гувоҳномаларини беради;
пенсиялар тайинлаш учун ҳужжатларни расмийлаштиришнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибига риоя этилишини назорат қилади;
ташкилотлар, якка тартибдаги тадбиркорлар, ўзини ўзи банд қилган шахслар ва деҳқон хўжаликлари аъзолари томонидан тақдим этилган пенсиялар олиш ҳуқуқини берадиган ҳужжатларнинг ишончлилигини текширади;
в) пенсиялар, компенсация ва бошқа тўловларга харажатларни амалга ошириш бўйича:
пенсияларни ҳисоблаб чиқиш бўйича операцияларни амалга оширади, пенсияни етказиб бериш юклатилган тижорат банклари филиаллари орқали пенсиялар тўлаш юзасидан топшириқларни расмийлаштиради ва беради;
пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот, банклар томонидан пенсияларнинг ўз вақтида ва тўғри етказиб берилиши ҳамда тўланиши юзасидан доимий ўрганишни ва назоратни амалга оширади;
ташкилотларнинг ишлайдиган 16 ёшгача ногиронлиги бўлган боланинг ота-оналаридан бирига (васийга, ҳомийга) бир ойда қўшимча дам олиш куни учун тўлов, Чернобиль ҳалокати оқибатида зарар кўрган фуқароларга компенсация тўловларини ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловларга харажатларини молиялаштиради;
г) фуқароларнинг пенсия таъминоти билан боғлиқ бошқа масалалар бўйича:
оммавий ахборот воситалари ёрдамида республика аҳолисини фуқароларнинг пенсия таъминоти масалалари бўйича хабардор қилади;
белгиланган тартибда тайинланган шахсий пенсиялар тўланишини ташкил этади;
имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларини қўллаш масалалари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, имтиёзли пенсияларни такомиллаштириш ва тартибга солиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил этади;
жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда кўриб чиқади, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади;
пенсия ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ва тижорат банкларида пенсия ва бошқа тўловларнинг ўз вақтида тўланиши бўйича ўрганишни олиб боради;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашади, фуқароларнинг пенсия таъминоти масалалари бўйича замонавий назарий ишланмаларни ва хорижий тажрибани ўрганади;
Жамғарманинг маблағларини олувчилар, пенсиялар тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги ахборотни ишлаб чиқишда қатнашади ва автоматлаштирилган тизимда қайта ишлашни жорий этади;
пенсия таъминоти масалалари бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Жамғарма ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича қонунчилик ҳужжатларини қўллаш амалиётини умумлаштиради;
пенсия таъминоти масалалари ва Жамғарманинг ваколатига тегишли бўлган бошқа масалалар бўйича ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тадбирларини амалга оширади;
д) Жамғарма ваколатига тегишли масалалар бўйича эътироз-даъво ишлари ўтказилишини ташкил этади ва амалга оширади»;
10-банднинг «б» кичик бандидаги тегишли келишикдаги «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни» ва «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг» сўзлари «Қонунга» ва «Қонуннинг» сўзи билан алмаштирилсин;
12-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда — Солиқ қўмитаси) ва ҳудудий солиқ органлари:»;
13-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин;
IV бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4-боб. Пенсиялар, компенсация тўловлари ва бошқа тўловларни молиялаштириш тартиби»;
учинчи хатбошидаги «18» рақами «16» рақами билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи — олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Пенсия жамғармаси ҳисобида турувчи 100 ёшга тўлган ва ундан ошган пенсия олувчиларга ҳар ойда тўланадиган қўшимча тўлов;
1941 — 1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларга бепул етказиб бериладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гигиена товарлари ўрнига қўшимча тўлов;
фуқароларга пенсия ва бошқа тўловларни нақд пул шаклда етказиб бергани учун пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилотга хизмат ҳақи;»;
тўртинчи — олтинчи хатбошилар тегишлича олтинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
«ижтимоий нафақалар ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
«бўлинмалари ва бўлинмаларида» сўзлари тегишли келишикдаги «бошқармалари» ва «ҳудудий бошқармаларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Жамғарманинг ҳудудий бошқармалари тўлов тўланадиган ҳар бир ойнинг 15-кунигача фуқароларга пенсиялар, компенсация тўловлари ва бошқа тўловлар тўлаш учун маблағларга бўлган эҳтиёж ҳажмини ахборот тизим орқали тасдиқлайди ҳамда Жамғарманинг ижро этувчи аппаратига буюртманома тақдим этади.
Бунда Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари пенсиялар, компенсация тўловлари ва бошқа тўловлар учун маблағларга бўлган эҳтиёж ҳажмини Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлимлари томонидан ахборот тизимлари орқали тақдим этилган қайдномалар асосида белгилайди.»;
«18» рақами «16» рақами билан алмаштирилсин;
«ота-оналаридан бирига» сўзларидан кейин «(васийга, ҳомийга)» сўзлари билан тўлдирилсин;
20-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
22-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин;
23-банднинг иккинчи хатбошисидаги «давлат» сўзи чиқариб ташлансин;
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Жамғарманинг Кузатув кенгаши қуйидаги ваколатларга эга:»;
бешинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин;
27-банддаги «Президентининг ҳужжатлари билан» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруқлари билан» сўзлари билан алмаштирилсин;
29 ва 30-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«29. Жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимига номзодлар қонунчиликда белгиланган тартибда очиқ мустақил танлов асосида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг буйруғига мувофиқ ишга қабул қилинади.
Жамғарма ижро этувчи аппаратига номзодлар (ушбу Низомнинг 28-бандида белгиланган қоидалар бундан мустасно) қонунчиликда белгиланган тартибда очиқ мустақил танлов асосида Жамғарма ижро этувчи директорнинг буйруғига мувофиқ ишга қабул қилинади.
Жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари ҳамда Жамғарманинг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи лавозимига номзодлар қонунчиликда белгиланган тартибда очиқ мустақил танлов асосида Жамғарма ижро этувчи директорининг буйруғига мувофиқ ишга қабул қилинади.
Жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда Жамғарманинг туман (шаҳар) бўлимлари ходимлари қонунчиликда белгиланган тартибда очиқ мустақил танлов асосида Жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиғи буйруғига мувофиқ ишга қабул қилинади.
30. Жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари Жамғарманинг ижро этувчи директори тақдимномасига, шунингдек, қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолатлар асосида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг буйруғи асосида лавозимдан озод этилади.
Жамғарманинг ижро этувчи аппарати ходимлари (ушбу Низомнинг 28-бандда белгиланган қоидалар бундан мустасно) қонунчиликда белгиланган тартибда Жамғарманинг ижро этувчи директори томонидан лавозимидан озод этилади.
Жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари ҳамда Жамғарманинг туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари Жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқларининг тақдимномасига, шунингдек, қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолатлар асосида Жамғарманинг ижро этувчи директори томонидан лавозимидан озод этилади.
Жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда Жамғарманинг туман (шаҳар) бўлимлари ходимлари қонунчиликда белгиланган асосда Жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимидан озод этилади»;
33-банднинг олтинчи хатбошисидаги «лавозимига тайинлайди ва лавозимидан озод қилади ҳамда уларнинг» сўзлари чиқариб ташлансин;
34-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига» сўзлари «Қонунга» сўзи билан алмаштирилсин;
40-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«40. Пенсиялар, компенсация тўловлари ва бошқа тўловларнинг тўғри тайинланиши ва тўланишини, шунингдек Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари ва Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати Ички аудит бўлими ҳамда ҳудудий бошқармалари Ички назорат, пенсия ва бошқа тўловларни тайинлаш мониторинги шуъбаси томонидан амалга оширилади.».
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 декабрдаги 361-сон қарори билан тасдиқланган 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгашига ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда:
6-банддаги тегишли келишикдаги «Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг» сўзлари тегишли келишикдаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
28-банддаги тегишли келишикдаги «Молия вазирлиги» сўзлари тегишли келишикдаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 мартдаги 120-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари берилган шахсларга бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлашга маблағлар ажратиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланган шахслар иш ҳақи ёки пенсиясига қўшимча равишда қуйидаги маблағлар ҳисобидан ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорида устама ҳақ оладилар:
ишловчилар (ушбу банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиси мустасно) иш ҳақига қўшимча равишда иш берувчи маблағлари ҳисобидан;
давлат бюджети ҳисобидан пенсия олувчи пенсионерларга пенсия тайинланган ташкилот орқали Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг пенсионерлари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан.».
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13-октябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
иккинчи хатбоши «жисмоний шахс,» сўзларидан кейин «якка тартибдаги» сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«пенсия ва бошқа тўловлар — давлат пенсиялари, шунингдек, фахрий унвонга сазовор бўлган пенсионерларга қўшимча ҳақ, белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдорида ва ундан кам миқдорда пенсия олувчи шахсларга ва 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига ҳар ойлик қўшимча тўловлар, уй-жой коммунал хизматлари тўловлари ҳамда автобензин сотиб олиш харажатлари учун ҳар ойлик пул компенсация тўловлари, 1941 — 1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларга, ойлик қўшимча тўлов, Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи фуқароларга ва 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ҳар йили санаторийларда соғломлаштириш курсини олиш ўрнига йўлланманинг ўртача қийматига тенг компенсация тўловлари, Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи фуқароларга ва ядро полигонлари ҳамда бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларга йиллик бир йўла моддий ёрдам пуллари, 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва ногиронлиги бўлган шахсларга йиллик бир марталик пул мукофотлари, 1941 — 1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларга бепул етказиб бериладиган зарур кийим-кечак ва пойабзаллар ўрнига кийим-кечак хариди учун ҳар йили август ойида тўланадиган компенсация пули, пенсиялардан алимент тўловлари, ўрнатилган тартибда тугатилган ташкилотлар ходимларига уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарар суммалари»;
саккизинчи ва ўн бешинчи хатбошилар тегишлича тўққизинчи ва ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ахборот тизими — Пенсия жамғармаси ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, унга ишлов бериш ҳамда ундан фойдаланиш имконини берадиган, ташкилий жиҳатдан тартибга солинган жами ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва алоқа воситалари»;
ўн биринчи — ўн олтинчи хатбошилар тегишлича ўн иккинчи — ўн еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
ўн бешинчи хатбошидаги «(ётоқхона, пансионат, ёлғиз кексалар учун махсус уй, ногиронлиги бўлган шахслар, фахрийлар учун интернат уй ва бошқалар)» сўзлари «(ётоқхона, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, фахрийлар учун Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва бошқалар)» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн еттинчи хатбошидаги «ва/ёки нафақа олувчининг» ҳамда «ва/ёки нафақа» сўзлари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги ўн саккизинчи — йигирманчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«пенсия ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) даври — пенсия ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) амалга ошириладиган жорий тўлов ойининг тўртинчидан йигирма еттинчи санасигача бўлган давр;
пенсия ва бошқа тўловларни етказиб бериш участкаси — фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари бинолари, пенсия олувчилар томонидан пенсия ва бошқа тўловларни олиши учун қулай бўлган бошқа маъмурий бинолар;
сайёр касса — касса тармоғидан ташқарида, пенсия ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ёки тижорат банкининг махсус автомашинаси ёрдамида аҳоли яшаш жойига чиққан ҳолда пенсия ва бошқа тўловларни тарқатиш ҳамда коммунал ва бошқа турдаги тўловларни қабул қилиш учун ташкил қилинган етказиб бериш юклатилган тижорат банк кассаси.»;
5-банднинг иккинчи хатбошисидаги «пенсия тайинлаш учун тақдимномани расмийлаштиради ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Ташкилот маъмурияти ходим пенсия ёшига етган кундан кечиктирмай унинг пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлганини билдиришга мажбур.
Ташкилот маъмурияти қонунчиликка мувофиқ ходимнинг пенсия тайинлаш учун зарур бўлган маълумотларни (меҳнат стажи, иш ҳақи ва бошқалар) «ЯММТ» ИДАКга киритиши ва зарур ҳужжатларни расмийлаштириши лозим.
Шахс пенсия тайинлашни сўраб яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига ушбу Низомга 22-иловага мувофиқ шаклдаги аризани тўлдирган ҳолда, шунингдек, Давлат хизматлари маркази орқали ёки ЯИДХПдан рўйхатдан ўтиб ушбу Низомга 28-иловага мувофиқ шакл бўйича сўровнома тўлдирган ҳолда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Давлат хизматлари маркази орқали ёки ЯИДХПдан рўйхатдан ўтган ҳолда пенсия тайинлашни сўраб ушбу Низомга 29 — 31-иловаларга мувофиқ схемалар асосида мурожаат қилинади.»;
8-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар пенсия тайинлаш ёки қайта ҳисоблаш тўғрисида бевосита манзил-колония жойлашган жойдаги Пенсия жамғармаси бўлимига ушбу Низомга 22-иловага мувофиқ шаклдаги аризани тўлдирган ҳолда мурожаат қилиш, шунингдек, пенсия тайинлашни сўраб давлат хизматини кўрсатиш хизматидан фойдаланган ҳолда ушбу Низомга 28-иловага мувофиқ шаклда сўровномани тўлдирган ҳолда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга»;
10-банд қуйидаги мазмундаги еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Агар ариза почта орқали юборилса ва бунда барча зарур ҳужжатлар ҳам илова қилинган бўлса, ушбу аризани жўнатишнинг почта штемпелида кўрсатилган санаси пенсия сўраб мурожаат этилган кун ҳисобланади.
Аризага барча зарур ҳужжатлар илова қилинмаган ҳолларда Пенсия жамғармаси бўлими қўшимча яна қандай ҳужжатлар тақдим этилиши лозимлиги тўғрисида 5 кунлик муддатда ёзма равишда ва ариза берувчининг мобил телефон рақамига «СМС» хабарномани юборган ҳолда маълум қилади. Агар улар қўшимча ҳужжатлар тақдим этилиши лозимлиги тўғрисида хабарнома олинган кундан бошлаб уч ойдан кечикмай тақдим этилса, пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза қабул қилинган кун пенсия тайинлаш учун мурожаат қилинган кун ҳисобланади.
Пенсия жамғармаси бўлими шахсга пенсия тайинлаш (қайта ҳисоблаш) масалалари бўйича тушунтиришлар ҳамда маълумотлар бериши шарт»;
11-банднинг биринчи хатбошисидаги «шубҳа пайдо бўлган тақдирда,» сўзлари чиқариб ташлансин;
«к» кичик банддаги тегишли келишикдаги «Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг» сўзлари тегишли келишикдаги «Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур бандда назарда тутилган ҳужжатлар ҳамда маълумотлар вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларида мавжуд бўлган ҳолларда пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахснинг аризасига илова қилинмайди.»;
15-банднинг «б» кичик бандидаги тегишли келишикдаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари тегишли келишикдаги «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«17. Пенсия жамғармаси бўлимига пенсия тайинлашни сўраб мурожаат қилишда пенсия тайинланаётган шахснинг паспорти ёки хорижга чиқиш биометрик паспорти ёхуд идентификацияловчи ID-карта, истиқомат учун берилган гувоҳнома тақдим этилиши керак»;
учинчи хатбоши «паспорт» сўзидан кейин «хорижга чиқиш биометрик паспорти ёхуд» сўзлари билан тўлдирилсин;
25-банднинг учинчи хатбошисидаги «ташкилотдан ёки» сўзлари чиқариб ташлансин;
26-банднинг учинчи хатбошиси «Пенсия жамғармаси бўлимининг пенсия тайинлаш» сўзларидан кейин «ва/ёки тайинлашни рад этиш» сўзлари билан тўлдирилсин;
биринчи хатбошидаги «а» — «г» кичик бандларида» сўзлари «а» — «г» ва «к» кичик бандларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи ва учинчи хатбошидаги «д» — «и» кичик бандларида» сўзлари «д» — «к» кичик бандларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «а» — «г» кичик бандларида» сўзлари «а» — «г» ва «к» кичик бандларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
29-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилардаги «а» — «г» кичик бандларида» сўзлари «а» — «г» ва «к» кичик бандларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбоши «шахснинг паспорти» сўзларидан кейин «, шу жумладан, хорижга чиқиш биометрик паспортидаги» сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги саккизинчи — ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Бунда меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан ўтган давр учун ижтимоий солиқ (суғурта бадали, ягона ижтимоий тўлов) қуйидаги миқдорларда тўланади:
2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун ҳар бир ойга базавий ҳисоблаш миқдорида;
2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун бир йилга базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт ярим баравари миқдорида;
2020 йил 1 январдан кейинги давр учун йилига базавий ҳисоблаш миқдорида.»;
саккизинчи — ўт еттинчи хатбошилар тегишли равишда ўн иккинчи — йигирма биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Тўланган ижтимоий солиқ (суғурта бадали, ягона ижтимоий тўлов) меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига пенсия тайинлашда иш стажи сифатида ва иш ҳақини ҳисоблаш учун қабул қилинади.
Чет элда бўлиш даври меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар ёки иш берувчи томонидан тақдим этилган меҳнат шартномасига оид маълумотномалар ёки Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг «Labor-migration» дастурий мажмуасидаги маълумотлар, шахснинг паспортидаги, шу жумладан, хорижга чиқиш биометрик паспортидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтганлиги тўғрисидаги ёзувлар (муҳрлар, штамплар ёки белгилар) асосида тасдиқланади.»;
54-банднинг тўртинчи хатбошидаги «тўртинчи — еттинчи» сўзлари «бешинчи — еттинчи» сўзлари билан алмаштирилсин;
71-банднинг еттинчи хатбошисидаги «қўшимча равишда бир баравар ёки икки баравар» сўзлари «икки ҳисса баравар» сўзлари билан алмаштирилсин;
73-банд «паспорт» сўзидан кейин «, хорижга чиқиш биометрик паспорти» сўзлари билан тўлдирилсин;
75-банднинг иккинчи хатбошисидаги «учинчи — еттинчи» сўзлари «бешинчи — еттинчи» сўзлари билан алмаштирилсин;
78-банд иккинчи хатбошисидаги «аризада» сўзи «ариза ёки сўровномада» сўзлари билан тўлдирилсин;
биринчи хатбоши «ҳарбий хизматни ўташ вақти,» сўзларидан кейин «асоссиз равишда жиноий жавобгарликка тортилган, асоссиз равишда қатағон қилинган ва кейинчалик оқланган (реабилитация) фуқароларнинг қамоқда бўлиш ва ҳибсда сақлаш жойларида турган вақти,» сўзлари билан тўлдирилсин;
тўртинчи хатбошисидаги «қайта ҳисоблашда» сўзлари «тайинлашда (қайта ҳисоблашда)» сўзлари билан алмаштирилсин;
86-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«86. Банд бўлган шахснинг пенсия миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган иш ҳақи миқдори ҳисобга олинадиган маълум бир ой (йил) учун Пенсия жамғармасига тўланган маълум бир ойлик ёки йиллик:
2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — суғурта бадаллари суммасини Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини тўлаш даврида амалда бўлган ягона ижтимоий тўлов (микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек, фермер хўжаликлари учун) ва фуқароларнинг суғурта бадалларининг умумий ставкасига;
2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун — тўланган ягона ижтимоий тўлов тўлаш даврида амалда бўлган ягона ижтимоий тўлов (микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек, фермер хўжаликлари учун) умумий ставкасига;
2020 йил 1 январдан кейинги давр учун Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 405-моддасида қайд этилган солиқ ставкаларининг 1-позициясида белгиланган миқдорида — ижтимоий солиқ суммасини тўлаш даврида амалда бўлган ижтимоий солиқ ставкасига бўлиш ҳамда олинган натижани 100 га кўпайтириш йўли билан аниқланади.
Мисол: фуқаро ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ихтиёрий равишда 2023 йил учун Пенсия жамғармасига бир миллион сўм миқдорда ижтимоий солиқ тўлади. Ушбу фуқарога пенсия ҳисоблашда унинг 2023 йил учун 8 333 333,33 сўм миқдорда иш ҳақи аниқланади:
йиллик иш ҳақи миқдори қуйидаги тартибда аниқланади:
тўланган ижтимоий солиқ (бир миллион) ÷ ижтимоий солиқ ставкаси (12 фоиз 2023 йил учун ижтимоий солиқ ставкаси) × 100 = 8 333 333,33 сўм.
Бир ойлик иш ҳақи миқдори қуйидаги тартибда аниқланади:
йиллик иш ҳақи миқдори (8 333 333,33 сўм) ÷ иш ҳақи ҳисобланиши лозим бўлган давр (12 ой) = бир ойлик иш ҳақи миқдори (694 444,44 сўм).
Аниқланган бир ойлик иш ҳақи миқдори пенсия ҳисобланаётган шахсга бир ойлик иш ҳақи сифатида инобатга олинади.
Агар банд шахс томонидан ижтимоий солиқ ҳисобот йилида маълум ойлар учун тўланган бўлса, аниқланган бир йиллик иш ҳақи миқдори ўн иккига бўлиш ва ҳосил бўлган натижани иш ҳақи ҳисобланиши лозим бўлган ойлар учун бир ойлик иш ҳақи сифатида ҳисоблаш орқали аниқланади.
Мисол: фуқаро ўзини ўзи иш банд қилган шахс сифатида ихтиёрий равишда 2023 йил январь — май ойлари учун Пенсия жамғармасига бир миллион сўм миқдорда ижтимоий солиқ тўлади. Ушбу фуқарога пенсия ҳисоблашда унинг 2023 йилнинг январь — май ойлари учун 8 333 333,33 сўм миқдорда иш ҳақи аниқланади.
2023 йилнинг январь — май ойлари учун иш ҳақи миқдори қуйидаги тартибда аниқланади:
тўланган ижтимоий солиқ (бир миллион) ÷ ижтимоий солиқ ставкаси (12 фоиз 2023 йил учун ижтимоий солиқ ставкаси) × 100 = 8 333 333,33 сўм.
2023 йилнинг январь — май ойлари учун ойлик иш ҳақи миқдори қуйидаги тартибда аниқланади:
йиллик иш ҳақи миқдори (8 333 333,33 сўм) ÷ бир йил (12 ой) = бир ойлик иш ҳақи миқдори (694 444,44 сўм).
Аниқланган бир ойлик иш ҳақи миқдори пенсия ҳисобланаётган шахсга 2023 йилнинг январь — май ойларининг ҳар бир ойи учун бир ойлик иш ҳақи сифатида (694 444,44 сўм) инобатга олинади.»;
90-банддаги «(ишга кириш ёки ишдан бўшаш муносабати билан)» сўзлари «(иш стаж пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кунга қадар ҳисобланаётганида, ишга кириш ёки ишдан бўшаш муносабати билан)» сўзлари билан алмаштирилсин;
94-банддан «ўн баравари, 2023 йил 1 январдан» сўзлари чиқариб ташлансин;
97-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Пенсия миқдори расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмас»;
119-банддаги, 140-банднинг учинчи хатбошисидаги, 162 ва 163-бандлардаги, 175-банднинг биринчи хатбошисидаги, 177-банднинг биринчи хатбошисидаги, 179-банддаги, 1875-банднинг учинчи хатбошисидаги, 1911-банднинг биринчи ва учинчи хатбошиларидаги, 1912-банднинг биринчи ва учинчи хатбошиларидаги, 194-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 196-банднинг ўнинчи — ўн тўртинчи хатбошиларидаги, 1963-банднинг ўн иккинчи хатбошидаги, 18, 19, 21 ва 22-иловаларнинг матнидаги тегишли келишикдаги «ва нафақа» ҳамда «ёки нафақа» сўзлари чиқариб ташлансин;
тўртинчи ва саккизинчи хатбошилардаги «ёки нафақа» сўзлари чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қўшимча тўлов 2015 йилнинг 1 майига қадар 100 ёшга тўлган ва ундан ошган пенсионерларнинг 2015 йилнинг май ойидан бошлаб пенсионер 100 ёшга тўлган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб ҳар ойда пенсионернинг мурожаатисиз ахборот тизимидаги маълумотлар асосида «проактив» шаклда Пенсия жамғармаси бўлими томонидан тайинланади;»;
олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
еттинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишлича олтинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
111-банддаги «ташкилот ёки» сўзлари чиқариб ташлансин;
116-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«116. Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган иш ҳажмининг қисқариши ёхуд корхона тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахсларга ёшга доир муддатидан олдин (кейинги ўринларда — муддатидан олдин ёшга доир пенсия) бериладиган пенсия Қонуннинг 47-моддасида назарда тутилган муддатларга мувофиқ тайинланади.
Туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан фуқарони ишсиз деб эътироф этилганлиги тўғрисида берилган тақдимнома Пенсия жамғармаси бўлими томонидан муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлаш учун асос бўлиб ҳисобланади.»;
117-банднинг «а» кичик бандидаги «27-банди «а», «б», «в» ва «г» кичик бандларида» сўзлари «27-банди «а» — «г» ва «к» кичик бандларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
125-банднинг учинчи хатбошисидаги «ёки нафақани» сўзлари чиқариб ташлансин;
126-банднинг «д» ва «е» кичик бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«д) қонунчиликка мувофиқ пенсияни ҳисоблаш тартиби ўзгарганда, ёшга доир энг кам пенсия миқдори ўзгарганда, энг кам истеъмол харажатлари миқдори ўзгарганда, пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори ўзгарганда ва пенсия ишини текшириш (ўрганиш) натижасида пенсия миқдорининг ошиши ёки камайиши;
е) даромадларнинг индексация қилиниши. Бунда пенсия миқдори йил давомида товарлар ва хизматларнинг истеъмол нархлари (тарифлари) индекси (инфляция) даражасининг ўсиш суръатларини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларига асосан индексация қилинади (оширилади)»;
133-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«қонунчиликка мувофиқ пенсияни ҳисоблаш тартиби ўзгарганда (иш стажини ҳисоблаш тартиби ўзгарган ҳолатлар бундан мустасно), ёшга доир энг кам пенсия миқдори ўзгарганда, энг кам истеъмол харажатлари миқдори ўзгарганда, пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори ўзгарганда»;
135-банднинг иккинчи жумласи «Пенсияни ҳисоблашнинг» сўзларидан олдин «Ёшга доир энг кам пенсия миқдори, энг кам истеъмол харажатлари миқдори ва пенсияни ҳисоблашнинг» сўзлари билан тўлдирилсин;
138-банднинг учинчи хатбошисидаги «пенсия тайинлангунгача эга бўлинган иш стажи ва иш ҳақи» сўзлари «иш стаж, иш ҳақи ва устама ҳақ» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Пенсионерларга пенсия ва бошқа тўловлар Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати ҳамда пенсия ва бошқа тўловларни етказиб бериш юклатилган ташкилот ёки тижорат банки ўртасида тузиладиган шартнома (келишув) асосида пенсионернинг хоҳишига кўра доимий яшаш ёки вақтинча турган жойидаги пенсия ва бошқа тўловларни етказиб бериш юклатилган ташкилот ёки тижорат банкнинг сайёр кассалари томонидан нақд пулда етказиб берилади (топширилади) ёки пенсионернинг хоҳишига кўра пул маблағларини банк картасига нақд пулсиз ўтказиш йўли билан тижорат банкининг филиали орқали тўланади.»;
141-банднинг иккинчи хатбошиси, 191-банднинг биринчи хатбошиси ва 19-иловадаги тегишли келишикдаги «ёки нафақа олувчи» сўзлари чиқариб ташлансин;
143 — 145-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«143. Пенсия ва бошқа тўловларни етказиб бериш юклатилган ташкилот ёки тижорат банки филиали томонидан пенсия ва бошқа тўловлар уларни етказиб бериш (топшириш)нинг тасдиқланган жадвалига асосан ҳар ойнинг йигирма еттинчи санасига қадар узлуксиз етказиб берилади (топширилади).
Пенсия ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) ҳар ойда мазкур Низомнинг 32-иловасига мувофиқ шаклда тузиладиган пенсия ва бошқа тўловларнинг тўлов қайдномаларига асосан амалга оширилади.
Қайдномалар қуйидаги тартибда шакллантирилади:
асосий қайдномалар — пенсия, вафоти муносабати билан олинмай қолинган пенсия, ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни қоплаш, пенсиядан алимент ва жарималар, ойлик тўланадиган компенсация тўловлари ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа қўшимча тўловларни тўлаш бўйича тўлов ойи учун бир маротаба;
қўшимча қайдномалар — Ўзбекистон Республикаси ташқарисига кўчиб кетиш олдидан 6 ой аввал бериладиган пенсия тўлови тайинланган кунда, бир марталик моддий ёрдам, қонунчиликда назарда тутилган йиллик тўланадиган бир марталик компенсация ва мукофот пуллари.
Қайдномалар пенсия олувчиларнинг яшаш жойлари бўйича жойлашган сайёр кассалар учун ҳақиқий ҳисобланади.
Нақд пул шаклидаги пенсия ва бошқа тўловлар қайдномаларга мувофиқ ҳар ойда етказиб бериш (топшириш) даври мобайнида пенсия олувчининг яшаш жойи бўйича шахсни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилганда топширилади.
Пенсия ва бошқа тўловларни қайдномада кўрсатилмаган шахсларга ишончномасиз топшириш, шунингдек, пенсия олувчиларга улар яшаш жойларидан рўйхатдан чиқарилгандан кейин топшириш, пул-буюм лотереялар ва бошқа маҳсулотларни пенсия ва бошқа тўловлар пуллари ҳисобидан сотиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси ташқарисидаги давлатга доимий яшаш учун кетилган кунгача тайинланган пенсия турар жойидан рўйхатдан чиққан ойнинг охиригача тўланади.
144. Шуъба мутахассиси томонидан қайдномалар ахборот тизимида пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ва тижорат банклари филиаллари бўйича алоҳида ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғини ва тижорат банки филиали бўйича шакллантирилади.
Қайдноманинг варақлари ҳар бир фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари бўйича рақамланади. Қайдноманинг ҳар бир варағига қайднома рақами ва каср чизиғи орқали ушбу қайднома варағининг тартиб рақами ёзилади.
Ўтган тўлов ойида олинмаган пенсия ва бошқа тўловлар суммаси жорий тўлов ойининг қайдномасига киритилади.
Кейинги тўлов ойига қайдномалар аввалги тўлов ойи қайдномалардаги барча пенсия олувчилар бўйича тўланган (тўланмаганлиги) тўғрисидаги маълумотлар Пенсия жамғармаси ахборот тизимига келиб тушганидан сўнг шакллантирилади.
Қайдноманинг ҳар бир варағида пенсия олувчиларнинг сони, шунингдек, етказиб берилиши (топширилиши) керак бўлган умумий сумма кўрсатилади.
Шакллантирилган қайдномалар Пенсия жамғармаси бўлими томонидан ахборот тизими орқали пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ёки тижорат банки филиалларига юборилади. Қабул қилинган қайдномалар тўғрисида маълумот пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ва тижорат банки филиали томонидан Пенсия жамғармасининг бўлимига ахборот тизими орқали юборилади»;
145. Қайдномалар:
пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот учун — ҳар тўлов ойининг 2-кунига қадар шакллантирилади ва 3-кунига қадар тақдим этилади;
тижорат банклари филиаллари учун — ҳар тўлов ойининг 3-кунига қадар шакллантирилади ва 4-кунига қадар ахборот тизими орқали тақдим этилади.
Қайдномаларни шакллантириш ҳамда тақдим этишнинг сўнгги куни дам олиш ёки байрам (иш куни бўлмаган) кунларига тўғри келган ҳолларда кейинги иш куни муддатнинг сўнгги куни деб ҳисобланади, шунингдек, пенсия ва бошқа тўловлар тўланиши керак бўлган ойнинг биринчи санаси узоқ муддатли дам олиш ёки байрам кунларига тўғри келганида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг қарорига асосан аввалги ой якунига қадар муддатидан аввал пенсия ва бошқа тўловларнинг тўлов қайдномаларини шакллантиради, пенсия тўлаш ваколати юклатилган ташкилотга қайдномаларни тақдим этади ва тўловларни бошлаш учун етарли маблағларни молиялаштиради.
Пенсия жамғармаси бўлими томонидан қайдномалар пенсия ва бошқа тўловларнинг қуйидаги турларига мувофиқ алоҳида тузилади:
пенсиялар, шу жумладан, фахрий унвонга сазовор бўлган пенсионерларга қўшимча ҳақ ва 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига ҳар ойлик қўшимча тўлов;
уй-жой-коммунал хизматлари тўловлари бўйича компенсация пул тўловлари;
автобензин сотиб олиш харажатлари учун пул компенсация тўловлари;
1941 — 1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларга, бепул етказиб бериладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гигиена товарлари ўрнига ҳар ойлик қўшимча тўлов;
бошқа тўловлар — Чернобил ҳалокатидан зиён кўрган фуқароларга ва 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ҳар йили санаторийларда соғломлаштириш курсини олиш ўрнига йўлланманинг ўртача қийматига тенг компенсация пул тўловлари, Чернобил ҳалокатидан зиён кўрган фуқароларга ва ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларга йиллик бир йўла моддий ёрдам пуллари, 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва ногиронлиги бўлган шахсларга йиллик бир марталик пул мукофотлари, 1941 — 1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларга бепул етказиб бериладиган зарур кийим-кечак ва пойабзаллар ўрнига кийим-кечак хариди учун ҳар йили август ойида тўланадиган компенсация пули.
Пенсия ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) санаси ҳар бир фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кесимида белгиланади ва шу асосда пенсия ва бошқа тўловлар етказиб бериш (топшириш) жадвали тасдиқланади.
Пенсия ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот тўловларни етказиб бериш (топшириш) жадвалини хар тўлов ойининг 3-санасига қадар ахборот тизим орқали Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармаларига электрон шаклда буюртманомаларни юборади. Бунда, ушбу жадвалда Пенсия ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот томонидан тўлов ойининг хар кунлик тўланадиган пенсия, компенсация ва бошқа тўловларнинг қайднома тури бўйича етказиладиган (топшириладиган) маблағлар акс эттирилади.
Пенсия олувчиларга пенсия ва бошқа тўловлар суммаси ҳар ойда уларнинг яшаш жойи бўйича ёки сайёр кассаларда пенсия ва бошқа тўловларни етказиб бериш даврида топширилади. Бу ҳақда пенсия олувчига биринчи марта пенсия ва бошқа тўловлар етказиб берилганда (топширилганда) маълум қилинади.»;
146-банднинг учинчи хатбошисидаги, 177-банднинг учинчи хатбошисидаги, 187-банднинг тўртинчи хатбошисидаги, 1912-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 196-банднинг бешинчи хатбошисидаги, 1962-банднинг бешинчи хатбошисидаги, 197-банддаги, 22-иловалардаги «нафақа» сўзи чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги 1461 — 1469-бандлар билан тўлдирилсин:
«1461. Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати пенсия ва бошқа тўловларни тўлаш учун маблағларни Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармаларининг тегишли ҳисобварағига ўтказади.
Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармалари кўрсатилган маблағларни талабномалар асосида марказлашган тартибда пенсия ва бошқа тўловларни етказиб бериш юкланган пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ёки тижорат банкининг ҳудудий филиалларида очилган алоҳида ҳисобварақларга ўтказиб беради ҳамда ҳисоб-китобларни марказлашган ҳолда юритади.
Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармаси буюртманомада сўралган маблағларни марказлашган тартибда пенсия ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ёки тижорат банкининг ҳудудий филиалларида очилган алоҳида ҳисобварақларга қайднома тури бўйича ўтказиб беради ҳамда ҳисоб-китобларни марказлашган ҳолда юритади.
Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати пенсия ва бошқа тўловларни етказиб бериш юкланган ташкилот ёки тижорат банклари филиаллари томонидан пенсия ва бошқа тўловларини етказиб бериш (топшириш) бўйича хизмат ҳақи учун маблағларни Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари ва пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилотнинг ёки тижорат банкнинг ҳудудий филиаллари ўртасида имзоланган солиштирма далолатномага асосан пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ёки тижорат банкининг Бош офисида очилган тегишли ҳисобвараққа ўтказиб беради.
Пенсия ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) уларнинг ҳар бир тури бўйича пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ва тижорат банк филиалининг махсус ҳисобварағига Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармаси томонидан пенсия ва бошқа тўловлар учун маблағлар молиялаштирилганидан сўнг етказиб бериш (топшириш) даврида амалга оширилади.
Пенсия ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ёки тижорат банки томонидан пенсия ва бошқа тўловлар етказиб (топшириш) даврида мазкур Низомнинг 1466-бандида кўрсатилган сабабларсиз етказиб берилмаган ва ушбу Низом талабларига зид равишда тўловлар амалга оширилган тақдирда тўловларни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ёки тижорат банкидан шартномага мувофиқ пенялар ундирилади.
1462. Пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ва тижорат банки филиалларида пенсия ва бошқа тўловлар тўланишини назорат қилиш Пенсия тўловлари билан ишлаш бўлими (кейинги ўринларда — масъул бўлим) ҳамда ички назорат ва комплаенс хизмати томонидан амалга оширилади.
Масъул бўлим Пенсия жамғармаси бўлими томонидан ахборот тизими орқали юборилган қайдномаларни қоғозга чоп этади.
ички назорат ва комплаенс хизмати ходимлари қуйидаги вазифаларни амалга оширадилар:
пенсия ва бошқа тўловларни олувчиларга пенсия ва бошқа тўловлар тўланишини текшириб бориш;
масъул бўлим фаолиятини назорат қилиш ва қайдномалар тўғри расмийлаштирилганини текшириб бориш;
пенсия ва бошқа тўловлар тўланишини электрон база маълумотлари асосида кунлик мониторинг қилиб бориш;
пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ёки тижорат банки филиалида амалиёт куни охирида пенсия ва бошқа тўловлари бўйича бухгалтерия ва касса ҳужжатларини бажарилган операцияларга мослигини назоратга олиш ҳамда йиғмажилдларга тикилган ҳужжатларни текшириш;
сайёр кассалар томонидан пенсиялар ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) жараёни устидан ўрганишлар ўтказиб туриш;
ўрганиш натижалари бўйича доимий равишда тижорат банки бошқарувига маълумотлар тақдим этиб бориш.
1463. Қайдноманинг ҳар бир варағи пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ёки тижорат банки филиалининг бошқарувчиси (БХМ раҳбари), бош бухгалтери (штат бирлиги мавжуд бўлса) ва масъул бўлим бошлиғи томонидан имзоланган ҳамда муҳр билан тасдиқланган бўлиши керак.
Қайдномаларни расмийлаштиришда ўчиришлар ва тузатишларга йўл қўйилмайди.
Қайдномалар ва уларга илова қилинган ҳужжатларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кесимида сайёр кассаларга жўнатишдан аввал масъул бўлим бошлиғи қайдноманинг ҳар бир варағи имзоланганини текшириши лозим.
Пенсия ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) етказиб бериш участкасининг жойлашган жойини ҳисобга олган ҳолда пенсия ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) жадвалига мувофиқ амалга оширилади.
Пенсия ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) жадвалига мувофиқ уларни етказиб бериш (топшириш) санасида масъул бўлим қайдномалар ва уларнинг варақлари рақамларини қайдномаларни ҳисобга олиш махсус китобига ёзади ва тегишли сайёр касса ходимига ушбу китобга имзо қўйдирган ҳолда топширади.
Пенсия ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш)да сайёр касса ходими пенсия олувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт (идентификацияловчи ID-карта) серияси ва рақамини қайдномада кўрсатилган маълумотлар билан солиштиради.
Пенсия олувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт (идентификацияловчи ID-карта) серияси ва рақамининг бири қайдномада кўрсатилган маълумотлар билан мос келмаган ҳолда, пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ёки тижорат банки филиали томонидан Пенсия жамғармаси тегишли бўлимига ёзма ёки ахборот тизими орқали маълумот берилади.
Пенсия олувчи пенсия ва бошқа тўловларни олганда қайдномада олган санасини кўрсатади ва ўз фамилияси, исми ва отасининг исми қаршисидаги қаторга имзо қўяди.
Пенсия ва бошқа тўловлар етказиб берилмаган (топширилмаган) ҳолларда сайёр касса ходими етказиб берилмаганлик (топширилмаганлик) сабаби тўғрисида далолатнома тузади. Ушбу далолатномада пенсия олувчининг пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдининг рақами, фамилияси, исми, отасининг исми, пенсия ва бошқа тўловлар қайси ой учун етказиб берилмагани (топширилмагани), шунингдек, етказиб берилмаганлик (топширилмаганлик) сабаби кўрсатилади.
1464. Қайднома ёки унинг айрим варақлари йўқотилган ҳолларда, сайёр касса ходимлари томонидан унинг сабабини кўрсатган ҳолда икки нусхадаги далолатнома тузилади ва пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ва тижорат банки филиалига юборилади (берилади).
Далолатнома асосида пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ва тижорат банкининг филиали йўқотилган қайднома ёки унинг варағи ўрнига янги қайднома ёки унинг тегишли варағини беради, унинг олд томонида «дубликат» деб ёзиб қўяди. Қайднома дубликатида қайднома рақами ва каср чизиғи орқали йўқотилган қайднома варағининг тартиб рақами кўрсатилади. Дубликат тижорат банки филиалининг раҳбари, масъул бўлими ходими томонидан имзоланган, шунингдек, муҳр изи билан тасдиқланган бўлиши керак.
1465. Пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ёки тижорат банки филиалида операция куни якунлангандан сўнг масъул бўлим ходими қайдномаларнинг барча варақларини кўриб чиқади, жорий операция кунида етказиб берилган (топширилган) суммаларни ҳисоблаб чиқади ва қайднома варақларининг ҳисоб сеткасидаги биринчи жамлама устунини тўлдиради. Бунда сана ва операция куни давомида ушбу варақ бўйича етказиб берилган (топширилган) сумма, шунингдек, ушбу қайдноманинг варағи бўйича тўлов ойининг бошидан бери етказиб берилган (топширилган) сумма ёзилади. Операция кунида барча қайдномалар бўйича етказиб берилган (топширилган) умумий сумма масъул бўлим ходими томонидан касса ҳужжатларига киритилади. Қайдномалар ҳисоб сеткасининг тўғри расмийлаштирилгани, етказиб берилган (топширилган) суммаларнинг ҳисоби ва уларнинг касса ҳужжатларидаги ёзувларга мос келиши масъул бўлим ходими томонидан кунлик текширилади.
Жорий тўлов ойи учун пенсия ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) тугаганда, сайёр касса ходими қайдномаларни тўлдиришда қуйидагиларни амалга оширади:
қайдноманинг ҳар бир варағидаги «Етказиб бериш санаси ёки етказиб берилмаганлик сабаби» устунида етказиб берилган (топширилган) сана (кун, ой) ёки етказиб берилмаган (топширилмаган)лик сабаби (коди)ни рақамлар билан кўрсатиш;
етказиб берилмаган (топширилмаган)лик сабаби (коди) ушбу Низомнинг 1466-бандида назарда тутилган тартибда тўлдириш;
қайдноманинг пенсия ва бошқа тўловлар етказиб берилмагани (топширилмагани) сабаби (коди) қўйилган ҳар бир варағида етказиб берилмаган (топширилмаган) пенсия ва бошқа тўловларнинг сони ва уларнинг суммаси ҳисоблаб чиқиш ҳамда улар сайёр касса ходимлари имзоси ва махсус штамп изи билан тасдиқлаш.
Қайдномалар сайёр касса ходими томонидан масъул бўлим бошлиғига текшириш ва имзолаш учун топширилади.
1466. Пенсия ва бошқа тўловлар етказиб берилмаган (топширилмаган) сабаб (код)лари қуйидагилардан иборат:
1 — вафот этиш;
2 — туман (шаҳар) ҳудудидан ташқарига доимий яшаш учун кўчиб кетиш;
3 — яшаш жойида вақтинча бўлмаслик;
4 — бошқа сабаблар.
Етказиб берилмагани (топширилмагани) сабаби тўғрисидаги далолатнома қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган тартибда қайднома билан бирга сақланади ва йўқ қилинади.
1467. Пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ва тижорат банки филиалида қайдномалар ва ҳисоботларни расмийлаштириш масъул бўлим ходими томонидан амалга оширилади.
Пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилотининг ёки тижорат банки филиалида масъул бўлим ходими қуйидагиларни текширади:
қайдномадаги барча қатор ва устунларнинг маълумотларини ҳисоблаш йўли билан тўғри тузилгани (ҳисоботга мувофиқ пенсиялар ва бошқа тўловлар сони ҳамда суммаси тўғри ҳисоблангани, пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ёки тижорат банки филиали раҳбари имзоси ва банк муҳри изининг мавжудлиги);
ҳисоботда ёзилган етказиб берилмаган (топширилмаган) пенсия ва бошқа тўловлар сони ҳамда суммасининг қайдномалар бўйича етказиб берилмаган (топширилмаган) пенсия ва бошқа тўловлар сони ҳамда суммасига мослиги.
Пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ёки тижорат банки филиаллари ҳар куни тўланган (тўланмаган) пенсия ва бошқа тўловлар суммалари тўғрисида маълумотларни Пенсия жамғармаси бўлимига ахборот тизими орқали тақдим этадилар.
Кунлик тўланган (тўланмаган) пенсия ва бошқа тўловлар суммалари тўғрисида маълумотларни Пенсия жамғармаси бўлимига ахборот тизими орқали тақдим этиш устидан назоратни пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ёки тижорат банки филиали раҳбари амалга оширади.
Тўлов ойи учун пенсия ва бошқа тўловларни топшириш (етказиб бериш) якунлангандан сўнг пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ёки тижорат банки филиаллари тўланган (тўланмаган) пенсия ва бошқа тўловлар суммалари тўғрисида якуний маълумотларни, шунингдек, ҳисоботларни ахборот тизими орқали Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этадилар.
Ҳар бир сайёр касса бўйича пенсия ва бошқа тўловларнинг етказиб берилгани (топширилгани) тўғрисидаги ҳисобот, қайднома кузатув рўйхати ҳисоботининг битта нусхаси тижорат банки филиалида назорат учун қолдирилади.
1468. Ҳисобот ойининг охирида пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ва тижорат банки филиали мазкур Низомнинг 1466-бандида кўрсатиб ўтилган ҳолатлар мавжуд бўлганида етказиб берилмаган (топширилмаган) пенсия ва бошқа тўловлар бўйича суммасини Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармасига қайтариши шарт.
Ҳисобот ойи учун пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ёки тижорат банки ҳудудий филиали томонидан пенсия ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) бўйича тақдим этилган ҳужжатлар (қайдномалар комплектларининг кузатув рўйхати, пенсия ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) тўғрисидаги ҳисоботлар) текширилганидан кейин Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармаси ва пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ёки тижорат банки ҳудудий филиали ўртасида ҳисобот ойидан кейинги ойнинг еттинчи санасига қадар икки нусхада мазкур Низомнинг 33-иловасидаги шакл бўйича умумий солиштирма далолатнома тузилади. Умумий солиштирма далолатнома Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармаси ва пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ёки тижорат банки ҳудудий филиали раҳбари ва бош бухгалтери ҳамда масъул бўлим бошлиғи томонидан имзоланади, шунингдек, муҳр излари билан тасдиқланади.
Солиштирма далолатноманинг бир нусхаси Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармасига топширилади, бир нусхаси пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ёки тижорат банкининг филиалида қолади.
Солиштирма далолатнома Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати томонидан пенсиялар ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) бўйича хизмат ҳақи учун маблағларни пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ёки тижорат банки бош офисида очилган тегишли ҳисобвараққа ўтказиб бериш учун асос ҳисобланади.
Пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ёки тижорат банки филиалида қоладиган қайдномалар, пенсиялар ва бошқа тўловларнинг етказиб берилгани (топширилгани) тўғрисидаги ҳисоботлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда сақланади.
1469. Пенсия жамғармаси бўлимлари — қайдномаларни тўғри ва ўз вақтида тузилишига ҳамда пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ёки тижорат банклари филиаллари тижорат банкига етказилишига;
Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари — пенсия ва бошқа тўловларни тўлаш учун маблағларни қайдномаларга мувофиқ ўз вақтида ва тўлиқ пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ёки тижорат банкининг ҳудудий филиалларидаги тегишли ҳисобварақларга ўтказиб берилишига;
Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати — пенсия ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) бўйича хизмат ҳақи учун маблағларни Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармалари ва пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ёки тижорат банкининг ҳудудий филиаллари ўртасида имзоланган солиштирма далолатномаларга асосан тижорат банки Бош офисида очилган тегишли ҳисобвараққа ўтказиб берилишига;
Пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ёки тижорат банклари филиаллари Тижорат банки — Пенсия жамғармаси томонидан тақдим этилган қайдномаларга мувофиқ пенсия ва бошқа тўловларни қонунчиликда белгиланган тартибда тўлаш ҳамда ҳисоб-китобларни юритиш ва амалга оширилган операциялар тўғрисида Пенсия жамғармасига ахборот тизими орқали кунлик маълумотларни тўғри ва тўлиқ тақдим этишга жавобгар ҳисобланади.»;
147-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Пенсия олувчиларга хизмат кўрсатувчи Пенсия жамғармаси бўлими ходими ва пенсия ва бошқа тўловларни етказиб бериш юкланган ташкилот ёки тижорат банки филиали ходимига ишончнома орқали пенсия ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) қатъий тақиқланади.»;
148-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«148. I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ва мустақил ҳаракатланиш ҳамда пенсия ва бошқа тўловларни сайёр кассалардан олиш имкониятига эга бўлмаган шахсларга пенсия ва бошқа тўловларни етказиб бериш юкланган ташкилот ёки тижорат банки филиали томонидан бевосита уларнинг яшаш жойига етказиб берилади.
Пенсия ва бошқа тўловларни етказиб бериш юкланган ташкилот ёки тижорат банки филиали фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда ҳар ойнинг йигирма еттинчи санасига қадар I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ва мустақил ҳаракатланиш ҳамда пенсия ва бошқа тўловларни сайёр кассалардан олиш имкониятига эга бўлмаган шахслар рўйхатини шакллантириб, тегишли Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимига электрон ва ёзма шаклда тақдим этади.
Пенсия жамғармаси бўлимлари ҳар ойда пенсия ва бошқа тўловларни етказиб бериш юкланган ташкилот ёки тижорат банки филиали томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ва мустақил ҳаракатланиш ҳамда пенсия ва бошқа тўловларни сайёр кассалардан олиш имкониятига эга бўлмаган шахслар қайдномаларига тегишли ўзгартириш киритиб боради.
Пенсия ва бошқа тўловларни етказиб бериш юкланган ташкилот ёки тижорат банки филиали мазкур бандда кўрсатиб ўтилган шахслар учун пенсия ва бошқа тўловларни белгиланган муддатлардан олдин етказиб бериш (топшириш) чораларини кўради.
Пенсионер соғлиғининг ҳолати ва яшаш фаолиятининг чеклангани даражаси ўзгарганда, ТИЭКнинг асоссиз қарори ҳолатлари аниқланганда, ногиронликни белгилашнинг тўғрилигини текширишларда, шунингдек, агар ТИЭК қарори сохта ҳужжатлар асосида чиқарилган бўлса, пенсионер белгиланган тартибда ўтказиладиган такрорий тиббий кўрикдан ўтказиш учун келмаган тақдирда пенсияни тўлаш тўхтатиб қўйилади ва у фақат фуқаро ТИЭКга янгидан мурожаат қилган ва I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этилган кундан бошлаб тикланади.»;
150-банд қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«2011 йил 1 январга қадар ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажаришда ва ҳарбий хизматни ўташ сабабли ногиронлик пенсиялари тайинланган шахсларга пенсиялар ногиронликнинг бутун даврига, жумладан, ушбу шахсларга 2011 йил 1 январдан кейин ногиронлик муддати қайта кўрик натижасида узайтирилганда пенсия тўлови давом эттирилади.
Мисол: Ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажаришда ва ҳарбий хизматни ўташ сабабли 2011 йил 1 январга қадар собиқ ССР Иттифоқининг «Ҳарбий хизматчиларнинг пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонун асосида тайинланган III гуруҳ ногиронлик пенсиялари ногиронликнинг бутун даври давомида тўланади. Ушбу фуқарога 2011 йил 1 январдан кейин такрорий тиббий кўрикдан ўтказилгандан сўнг ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажаришда ва ҳарбий хизматни ўташ сабабли ногиронликнинг III гуруҳи белгиланса собиқ ССР Иттифоқининг «Ҳарбий хизматчиларнинг пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонун асосида тайинланган III гуруҳ ногиронлик пенсия тўлови давом эттирилади.»;
154-банддаги «интернат уйларида (пансионатларда)» сўзлари «Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
155-банднинг саккизинчи хатбошиси «чиқарилган» сўзидан кейин «ойдан кейинги» сўзлари билан тўлдирилсин;
159-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«159. Тайинланган пенсияни тўлаш:
пенсия тўлаш муддати тамом бўлганда;
пенсионер Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб уч ойдан ортиқ вақт мобайнида Ўзбекистон Республикасига қайтиб келмаганида;
муддатидан олдин тайинланган ёшга доир пенсия олувчи ишга кирганида;
кетма-кет уч ойдан ортиқ вақт мобайнида пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот орқали пенсия олинмаганда;
пенсионер озодликдан маҳрум этилганда (манзил-колонияларда жазони ўтаётган шахслар бундан мустасно);
пенсионер руҳий ҳолати бузилган шахслар учун Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида яшаганда;
пенсияни тўлашни тўхтатиб туриш тўғрисида пенсионер ариза ёки сўровнома орқали мурожаат қилганида;
суриштирув, тергов органларидан ва суддан яшириниб юрган, жиноий жазони ўташдан бўйин товлаётган шахсларни қидиришга эълон берилганда, бедарак йўқолганда;
ишончнома берган шахс унга тайинланган пенсияга ҳуқуқни тасдиқлаш учун белгиланган муддатда келмаганда тўхтатиб турилади.
Тайинланган пенсияни тўлаш қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам тўхтатиб турилади.
Пенсияни тўлаш пенсионер ёки унинг қонуний вакили Пенсия жамғармаси бўлимига келгандан сўнг ва у ариза тақдим этгандан, шунингдек, шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатгандан сўнг тикланади.
Пенсионер хорижий давлатда бўлиб Ўзбекистон Республикасига келиш имкониятига эга бўлмаган ҳолатларда пенсионер Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига пенсия тўловини тиклаш юзасидан мурожаат этиши ва хорижий давлат ҳудудида доимий яшаш ҳолати мавжуд эмаслигини, шунингдек, пенсия ёки ижтимоий нафақа олмаслигини тасдиқлаши лозим.
Пенсионернинг суд ҳукми бўйича озодликдан маҳрум этиш жойларида (манзил-колониялардан ташқари) бўлган вақти учун пенсия тўланмайди. Пенсионер озод бўлгандан кейин пенсияни тўлаш Пенсия жамғармаси бўлимига ариза берилган кундан бошлаб тикланади.
Пенсионер озодликдан маҳрум этилганда пенсия суднинг қонуний ҳукми кучга кирган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб тўхтатиб турилади.
Манзил-колонияда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган пенсионернинг жазо тури ўзгарган тақдирда манзил-колония маъмурияти жазо тури ўзгарган куннинг ўзида Пенсия жамғармаси бўлимига бу ҳақда хабар бериши лозим. Пенсия жамғармаси бўлими манзил-колония маъмурияти томонидан берилган маълумот асосида пенсия тўловини тўхтатиб туради»;
биринчи хатбошидаги «18» рақами «16» рақам билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
178-банд қуйидаги мазмундаги учинчи — бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Бунда зарур маблағлар:
пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот учун — ҳар тўлов ойининг 27-кунига қадар;
тижорат банклари филиаллари учун — ҳар тўлов ойининг 5-кунига қадар молиялаштирилади.»;
179-банддан, 186-банддаги, 196-банднинг ўнинчи хатбошидан, 1963-банднинг ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилардаги ва 18-илова матнидаги тегишли келишикдаги «ва нафақа олувчиларнинг» ва «ва нафақалар» сўзлари чиқариб ташлансин;
биринчи ва олтинчи хатбошилардаги «ва нафақага» сўзлари чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Адлия вазирлиги томонидан фуқаро Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб кетганлиги ҳамда вафот этганлиги»;
181-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«181. Шуъба мутахассиси (кейинги ўринларда — Пенсия жамғармаси бўлими масъул ходими) Пенсия жамғармаси «Ишонч телефони»га келиб тушган ёки ёзма равишда пенсия ва бошқа тўловлар етказилиши бўйича қилинган мурожаатларга асосан фуқаро яшаётган ҳудудга бориб, фуқаро билан учрашган ҳолда (кейинги ўринларда — ўрганиш) ўрганиш ўтказадилар. Мазкур мурожаат бўйича ўтказилган ўрганишда ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланганда, ушбу фуқаро яшаётган ҳудуд (кўча, уй ёки маҳалла фуқаролар йиғини)да тўлиқ ўрганилади.
Ўтказилган ўрганиш давомида ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланганда, ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича Пенсия жамғармаси бўлими фуқароларга хизмат кўрсатиш шуъба мутахассиси томонидан фуқаро, тижорат банки ҳудудий филиали масъул ходими ва тегишли фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакили иштирокида далолатнома расмийлаштирилади.
Ўтказилган ўрганиш натижалари ҳар ойда Пенсия жамғармаси ва тижорат банкининг ҳудудий филиаллари ўртасида икки томонлама имзоланади»;
иккинчи хатбошидаги «ва нафақа» сўзлари чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбошидаги «(нафақа)» сўзи чиқариб ташлансин;
саккизинчи ва ўнинчи хатбошилардан «ёки нафақа» сўзлари чиқариб ташлансин;
тўққизинчи хатбошидан «ёки нафақадан» сўзлари чиқариб ташлансин;
ўн еттинчи ва ўн тўққизинчи хатбошиларидаги «бўлими бошлиғининг» сўзлари «ҳудудий бошқармасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
189-банддаги «интернат уйларида» сўзлари «Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидан «(нафақа олувчи)» ва «(нафақа)» сўзлари чиқариб ташлансин;
иккинчи ва учинчи хатбошидан «(нафақа олувчи сўзлари)» чиқариб ташлансин;
«пенсионер ёки нафақа олувчига» сўзлари «пенсионерга» сўзи билан алмаштирилсин;
«нафақа» ва «(нафақа олувчига)» сўзлари чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбошидаги «нафақа» сўзи чиқариб ташлансин;
191-банднинг биринчи хатбошисидан «ёки нафақа олувчи» ва «(нафақа)» сўзлари чиқариб ташлансин;
1911-банднинг иккинчи хатбошисидаги «пенсионер ёки нафақа олувчининг» сўзлари «пенсионернинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
1912-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 196-банднинг ўн учинчи хатбошисидаги, 1963-банднинг ўнинчи хатбошисидаги «(нафақа олувчи)» сўзлари чиқариб ташлансин;
194-банд «вафот этган пенсия ёки нафақа олувчилар» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб кетган ҳамда вафот этган пенсионерлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи ва саккизинчи хатбошлар «ўзгаришлар» сўзидан кейин «, муддатидан олдин пенсия тайинланганидан сўнг ишга киргани» сўзлари билан тўлдирилсин;
бешинчи хатбошидаги «нафақа,» сўзи чиқариб ташлансин;
«Пенсия ёки нафақадан» сўзлари «Пенсиядан» сўзи билан алмаштирилсин;
«пенсионер (нафақа олувчи)нинг» сўзлари «пенсионернинг» сўзи билан алмаштирилсин»;
ўн тўртинчи хатбошидаги «Пенсия ёки нафақадан» сўзлари «Пенсиядан чегирмалар» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «нафақа,» сўзи чиқариб ташлансин;
олтинчи хатбошидаги «ва нафақалардан» сўзлари чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбошидаги «ва нафақаларни» сўзлари чиқариб ташлансин»
«Пенсия (нафақа)дан» сўзлари «Пенсиядан» сўзи билан алмаштирилсин;
«ва нафақалардан» сўзлари чиқариб ташлансин;
ўн иккинчи хатбошидан «ёки нафақасидан» сўзлари чиқариб ташлансин;
1965-банднинг ўн биринчи хатбошисидан «ва нафақасини» сўзлари чиқариб ташлансин;
197-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Пенсиялар тайинлаш ва тўлашни назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати Ички аудит бўлими ҳамда ҳудудий бошқармалари Ички назорат, пенсия ва бошқа тўловларни тайинлаш мониторинги шуъбаси томонидан амалга оширилади.;
14-илованинг ариза матнида:
«нафақа,» сўзи чиқариб ташлансин;
«оила аъзолари таркиби» сўзларидан кейин «ишга жойлашганим,» сўзлари билан тўлдирилсин;
16-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«202__ йилнинг ____________ ойи учун фуқароларга пенсия ва бошқа тўловларни молиялаштиришга
ТАЛАБНОМА

Жами

шу жумладан:

Пенсия

Пенсионернинг вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсия

Меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ равишда ходим соғлигига етказилган зарар пули

Озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гигиена товарлари ўрнига қўшимча тўлов

Уй-жой коммунал тўловлар бўйича ойлик компенсация

сумма

сони

сумма

сони

сумма

сони

сумма

сони

сумма

сони

сумма

»;

17-иловадаги «18» рақами «16» рақами билан алмаштирилсин;
19-иловадаги «Мониторинг» сўзи «Ўрганиш» сўзи билан алмаштирилсин;
21-илова матнидаги «(нафақа)» сўзи чиқариб ташлансин;
22-илованинг матни қуйидаги таҳрирдаги баён этилсин:

Олд томони

QR-код

_______________

_______________

_______________

(раҳбар кўрсатмаси)

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ________ (республика, вилоят, шаҳар) __________ туман (шаҳар) бўлими бошлиғига

Фуқаро ____________________________________________________________________________

(Ф.И.О.)

Манзили ___________________________________________________________________________

Туғилган санаси ____ паспорт (идентификацияловчи ID-карта) серияси ____ рақами ___________

Берилган вақти ________ ______________________________________ томонидан берилган.

Телефон рақами ___________________

АРИЗА

Менга қонунчилик ҳужжатларига асосан ёшга, ногиронликка, боқувчисини йўқотганликка доир пенсия тайинлашингизни (қайта ҳисоблаш, тиклаш, бошқа турдаги пенсияга ўтказиш, улушини ажратиш, яшаш манзили ўзгаргани муносабати билан ҳисобга қўйиш) сўрайман (кераклигисининг тагига чизилсин).

Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун иш ҳақини (охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет беш йилдаги) ______ йил ____ ойидан ______ йил ____ ойигача олишингизни сўрайман.

Сизга маълум қиламанки, менга авваллари пенсия (нафақа) бошқа асосларга кўра ёки бошқа муассаса томонидан тайинланмаган, тайинланган (кераклисининг тагига чизилсин).

Ҳозирги кунда ишлайман/ишламайман (кераклисининг тагига чизилсин).

Иш жойи _____________________________

Менга пенсия нақд пул шаклида, тижорат банкининг пластик (банк) карточкаси, манзил-колонияси (кераклигисининг тагига чизилсин) орқали тўлансин.

Қонунчилик ҳужжатларига асосан ҳар хил турдаги пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсга фақатгина битта турдаги пенсия олиш мумкинлиги ҳамда пенсия тайинлаш муддати тўғрисида танишдим.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси _______________ туман (шаҳар) бўлимининг тўлиқ давлат таъминотига ўтгани, оила аъзолари таркиби ўзгаргани, яшаш жойи ўзгаргани, ишга жойлашгани каби ўзгаришлар содир бўлганда ўз вақтида хабардор қилиш мажбуриятини оламан.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигини кафолатлайман.

Иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларни Халқ банки филиалига шахсий жамғарилиб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ШЖБПҲ) киритилган жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадаллари орқали, шунингдек, пенсия ва нафақага оид шахсий маълумотларимни тегишли ташкилот ва идоралар орқали, шу жумладан, трансчегаравий узатиш орқали текширишга розилик бераман.

202 __ й. «___»_________ Ариза берувчи имзоси _____ қабул қилувчи имзоси _____

QR-код

Паспорт (идентификацияловчи ID-карта) маълумотлари ва тақдим этилган ҳужжатлар текширилди. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни 202 ___ йил «____»________ қабул қилинди ва ___-сон билан қайд этилди.

Пенсия тайинлаш учун етишмаётган ҳужжатлар

Ҳужжат тақдим этишнинг сўнгги санаси

ҳужжат номи

тақдим этиш санаси

Ариза берувчи имзоси ____________ Қабул қилувчи имзоси ____________

Орқа томони

Аризага илова қилинган ҳужжатлар рўйхати

Қўшимча тақдим этилган ҳужжатлар рўйхати

Т/р

Ҳужжат номи

Сони

Санаси

Т/р

Ҳужжат номи

Сони

Санаси

1.

1.

2.

2.

3.

3.

Фарзандлар тўғрисида маълумот

T/р

Ф.И.О.

Туғилган санаси

1.

2.

3.

...

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси _____________________ туман (шаҳар) бўлими пенсия тайинлаш бўйича комиссиясининг 202___ йил «___» _____________ даги _____-сон қарорининг қисқача мазмуни.

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_____________________________________________________

Комиссия аъзолари имзолари:

Раис

Аъзолар

1.

2.

М.Ў.

3.

4.

--------------------------------- кесиш чизиғи ----------------------------

QR-код

Паспорт (идентификацияловчи ID-карта) маълумотлари ва тақдим этилган ҳужжатлар текширилди. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни 202__ йил «____» _________да қабул қилинди ва __________-сон билан қайд этилди.

Пенсия тайинлаш учун етишмаётган ҳужжатлар

Охирги ҳужжатни тақдим этиш санаси

ҳужжат номи

тақдим этиш санаси

Аризачи имзоси ___________________ Қабул қилувчи имзоси _____________»;

23-илова гувоҳнома матнида:
«ёки нафақа» сўзлари чиқариб ташлансин;
«(Ногиронлик гуруҳи____)» жумласи билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги 32 ва 33-иловалар билан тўлдирилсин:
«Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
32-ИЛОВА

Варақ № ____ 202 __ й. ______ ойи учун пенсиялар ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) учун ______-сонли

ҚАЙДНОМА

QR код

Пенсия ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ёки тижорат банки _____________ филиали

Ўзини ўзи бошқариш органи номи ______

Тўлов тури ______________

Т/р

Пенсияга оид ҳужжатлар йиғма жилдининг рақами

Фамилияси, исми, отасининг исми

Манзили ва телефон рақами

Паспорт (гувоҳнома, идентификация ID карта) серияси ва рақами

Ўтган давр учун сумма

Жорий ой учун сумма

Тўлов учун жами

Етказиб бериш (топшириш) санаси

Олувчининг имзоси

Етказиб берилмаганлик (топширилмаганлик) (коди)

Тўловчининг имзоси

Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
33-ИЛОВА
Пенсия ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ёки тижорат банки _____________ томонидан барча турдаги пенсия ва бошқа тўловлар тўланиши тўғрисида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси _________ бошқармаси билан 202___ йил ___. __________. ҳолатига тузилган
СОЛИШТИРМА ДАЛОЛАТНОМА

Т/р

Тўлов тури

Ҳисоб варақ

Ой бошига қолдиқ

Молиялашган маблағ миқдори

Нақд пулда тўланган маблағ миқдори

Банк хизмат ҳақи

Қайтарилган маблағ миқдори

Қолдиқ

1.

Давлат пенсиялари, шу жумладан, фахрий унвонга сазовор бўлган пенсионерларга қўшимча ҳақ ва 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига ҳар ойлик қўшимча тўлов

22632%001

2.

Уй-жой-коммунал хизматлари тўловлари харажатлари бўйича компенсация пул тўловлари

22632%005

3.

Тугатилган ташкилотлар ходимларига уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарар суммалари

22632%006

4.

Автобензин сотиб олиш харажатлари учун пул компенсация тўловлари

22632%007

5.

Бошқа тўловлар

22632%008

6.

1941 — 1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларга бепул етказиб бериладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гигиена товарлари ўрнига ҳар ойлик қўшимча тўлов

22632%0011

Жами:

0,00

0,00

0,00

0,00

0,00

0,00

Пенсия ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ёки тижорат банк филиали ёки бошқа ихтисослашган ташкилот

____________ вилоят бошлиғи: __________________ ______ ____________

_________________________________ (Ф.И.О.) ________________ (имзо)

М.Ў.

Пенсия ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ёки тижорат банк филиали ёки бошқа ихтисослашган ташкилот

_____________ вилоят бош бухгалтери: ______________ ______ _________

______________________________________(Ф.И.О.)_____________ (имзо)

Пенсия ва бошқа тўловларни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ёки тижорат банк филиали ёки бошқа ихтисослашган ташкилот

_____________ вилоят Пенсия ва нафақалар тўлови билан ишлаш бўлими бошлиғи: _________________ ______ ______________

______________________________________________________________________________(Ф.И.О.)_________________ (имзо)

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси _______________ бошқармаси бошлиғи:

М.Ў.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси _______________ Пенсия ва бошқа тўловларни молиялаштириш шуъба мудири.

».

11. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 21 октябрдаги 654-сон қарори қуйидаги мазмундаги 11-банд билан тўлдирилсин:
«11. Белгилансинки, пенсия ва нафақа олувчи фуқароларга уларнинг мобил алоқа воситаларига бепул қисқа СМС хабарлар юбориш орқали қуйидаги интерактив хизматлар кўрсатилади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларига мувофиқ пенсия ва нафақалар оширилганлиги тўғрисида маълумот юбориш;
пенсия ва нафақа олувчига унинг пенсия ёки нафақаси банк картаси орқали ўтказилганлиги тўғрисида хабардор қилиш;
фуқароларга пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар таъминоти тўғрисида маълумот юбориш;
пенсия ва нафақалар миқдори, тўлаш шакли ва тайинлаш муддатлари тўғрисида уларнинг шахсий сўровларига кўра маълум қисқа рақамларга маълумот бериш.».
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрдаги 714-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 13 апрелдаги 308-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-5723-сон Фармони)» 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 285-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 13 апрелдаги 308-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2020 йил 15 майдаги 286-сон қарори.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармони)» 2020 йил 19 июндаги 391-сон қарорига илованинг 19-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сон қарорига 4-илованинг 74-банди.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 5 мартдаги 122-сон қарорининг 14-банди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарорига 12-илованинг 92-банди.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 598-банди.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 5 августдаги 431-сон қарорига 3-илованинг 37-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2024 й., 09/24/714/0865-сон; 13.10.2025 й., 09/25/637/0926-сон)