toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 15.07.1998 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШГА ОИД ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА МУВОФИҚ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КООПЕРАТИВЛАРИ (ШИРКАТ ХЎЖАЛИКЛАРИ) ТУЗИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини, 1998 — 2000 йиллардаги даврда қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурининг бажарилишини таъминлаш, қишлоқда ҳақиқий мулкдорлар синфини шакллантириш, мулкий пайларни жорий қилиш асосида қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари)ни ташкил этиш учун зарур ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «1998—2000 йиллардаги даврда Қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастури тўғрисида» 1998 йил 18 мартдаги ПФ-1973-сон Фармонига мувофиқ республикада йирик товар Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқариш, энг аввало пахтачилик ва ғаллачилик пайчиликка ва оила (жамоа) пудратига асосланган Қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) томонидан амалга оширилади.
Шунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзгўштсутсаноат» уюшмаси, «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси томонидан ишлаб чиқилган жамоа корхоналари (жамоа хўжаликлари)ни тайёрлик даражасига кўра Қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари)га айлантириш жадвали 1-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
* 1-илова берилмайди.
2. Қуйидаги норматив ҳужжатлар тасдиқлансин:
Фаолият кўрсатиб турган жамоа хўжаликларини Қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари)га айлантириш Тартиби 2-иловага мувофиқ;
Мулкий пайларни жорий қилиш асосида қишлоқ хўжалиги корхоналарини қайта ташкил этиш комиссияси тўғрисидаги Намунавий низом 3-иловага мувофиқ;
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)нинг Намунавий устави 4-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)нинг устав жамғармасини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Намунавий низом 5-иловага мувофиқ;
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)нинг бўлинмас жамғармасини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Намунавий низом 6-иловага мувофиқ;
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)да мулкий пайларни шакллантириш, уларни тақсимлаш ва улар бўйича дивидендлар тўлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низом ва мулкий пай тўғрисидаги намунавий гувоҳнома 7-иловага мувофиқ;
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида оила (жамоа) пудрати тўғрисидаги Намунавий низом 8-иловага мувофиқ.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси, «Ўзгўштсутсаноат» уюшмаси маҳаллий шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда 2001 йилгача бўлган даврда фаолият кўрсатиб турган жамоа хўжаликларини пайчиликка асосланган Қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари)га айлантириш, фермер хўжаликлари ва уларнинг бирлашмаларини ташкил этиш юзасидан ташкилий чоралар кўрсинлар.
Фаолият кўрсатиб турган жамоа хўжаликлари (колхозлар)ни Қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари)га айлантиришда ходимларнинг чекланган сони экин майдони, маҳсулот бирлигига кетадиган меҳнат сарфининг белгиланган меъёрлари асосида аниқлансин.
4. Қишлоқ хўжалиги корхоналари раҳбарларига оила (жамоа) пудрати тўғрисидаги Намунавий низом асосида ушбу корхоналарнинг мутахассислари ва аъзолари (ходимлари) иштирокида уч ой муддатда Оила (жамоа) пудрати тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш тавсия этилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари фаолият кўрсатиб турган жамоа хўжаликларига уларни Қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари)га ва хўжалик юритишнинг бошқа шаклларига айлантириш, янги шарт-шароитларда ишларни ташкил этиш, ер ва мол-мулк қиймат баҳосини аниқлаш, устав, бўлинмас ва пай жамғармалари ҳамда мулкий пайлар миқдорларини белгилаш, оила (жамоа) пудратини жорий қилиш бўйича ҳуқуқий, услубий ва амалий ёрдам кўрсатилишини таъминласинлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги:
фаолият кўрсатиб турган жамоа хўжаликларини Қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари)га ва хўжалик юритишнинг бошқа шаклларига айлантиришга оид норматив ҳужжатларни, тавсияномаларни ва бошқа нашрларни бир ой муддатда чоп этсинлар ва жойларга етказсинлар;
пайчиларнинг мулкий ҳуқуқларини тасдиқловчи номи ёзилган гувоҳномалар шаклларини тайёрлашда жамоа хўжаликларига кўмаклашсинлар.
7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотлар ўтказилишини мунтазам равишда таҳлил қилиб борсинлар, қишлоқда мулкдорлар синфини шакллантириш бўйича илғор тажрибани умумлаштирсинлар ва кенг ёйсинлар.
8. Ўзбекистон Республикаси Телерадио компанияси, Давлат матбуот қўмитаси Қишлоқ хўжалиги корхоналарини ширкат хўжаликларига айлантириш ва қишлоқда мулкдорлар синфини шакллантириш масалаларини ёритиш юзасидан махсус эшиттиришлар, кўрсатувлар ва рукнлар ташкил этсинлар.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И. X. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 15 июль,
299-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 15 июлдаги 299-сон қарорига
2-ИЛОВА
Фаолият кўрсатиб турган жамоа хўжаликларини Қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари)га қайта ташкил этиш
ТАРТИБИ
1. Ушбу Тартиб фаолият кўрсатиб турган жамоа хўжаликларини (бундан кейин матнда «хўжалик» деб юритилади) Қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари)га* қайта ташкил этиш механизмини белгилайди.
* Бундан кейин матнда «ширкат хўжалиги» деб аталади.
2. Хўжаликни ширкат хўжалигига қайта ташкил этиш, қоида тариқасида, ўзгартириш шаклида амалга оширилади (ўзгартириш схемаси илова* қилинади).
* Схема берилмайди.
3. Фаолият кўрсатиб турган хўжаликни ширкат хўжалигига ўзгартириш хўжалик аъзоларининг умумий мажлиси қарорига асосан амалга оширилади.
4. Хўжаликни ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган хўжалик аъзоларининг умумий мажлиси ўзгартирилаётган хўжаликнинг кредиторларини бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилишлари шарт.
5. Фаолият кўрсатиб турган хўжаликни ширкат хўжалигига ўзгартириш учун хўжалик аъзоларининг умумий мажлиси қарорига асосан ширкат хўжалигига ўзгартирилаётган хўжалик раҳбарлари, мутахассислари ва аъзоларидан иборат таркибда хўжаликни ширкат хўжалигига қайта ташкил этиш Комиссияси (бундан буён матнда «Комиссия» деб юритилади) тузилади. Туман ҳокимининг қарори билан Комиссия ишида туман ҳокимлиги, молия ва солиқ идоралари, банклар, касаба уюшмаси вакиллари иштирок этадилар. Бу Комиссиянинг Низоми мулкий пайларни жорий қилиш асосида Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қайта ташкил этиш Комиссияси тўғрисидаги Намунавий низомга мувофиқ тасдиқланади.
6. Хўжалик аъзоларининг умумий мажлиси хўжаликни ўзгартириш муддатларини белгилайди.
7. Комиссия қуйидагиларни амалга оширади:
ўзгартирилаётган хўжалик аъзолари ўртасида хўжалик юритишнинг янги шаклининг афзалликлари ва моҳияти тўғрисида тушунтириш-тарғибот ишларини олиб боради;
мол-мулкни рўйхат қилиш, унинг қийматини қайта баҳолашни ўтказишни ҳамда ер участкаларининг қиймат баҳосини аниқлашни ташкил қилади;
таъсис мажлиси ўтказилишидан бир ой олдин мол-мулкка бўлган талабгорларнинг рўйхатини аниқлайди ва уни ёзма равишда эълон қилади;
ширкат хўжалиги устави ва бошқа ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлайди;
номи ёзилган гувоҳномаларнинг Намунавий шаклига асосан пайчиларнинг мулкий ҳуқуқини тасдиқловчи номи ёзилган гувоҳнома лойиҳаларини тайёрлайди;
жамловчи далолатномани ва топшириш балансини тузади;
хўжаликни ширкат хўжалигига ўзгартириш тўғрисидаги ахборот хабарлари лойиҳасини тайёрлайди;
ширкат хўжалигининг таъсис мажлисини тайёрлайди ва унинг ўтказилишини ташкил қилади.
8. Комиссия тайёрлаган материаллар дастлаб хўжалик бошқаруви томонидан кўриб чиқилгандан кейин хўжалик аъзоларининг умумий мажлиси муҳокамасига киритилади. Хўжалик аъзолари умумий мажлисда ширкат хўжалиги устави лойиҳасига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришлари ва келишилган уставни тасдиқлашлари, шунингдек, ширкат хўжалигининг бошқарувини, раисини ҳамда тафтиш комиссиясини (тафтишчини) сайлашлари мумкин. Бу ҳолда бундай мажлис таъсис мажлиси ҳисобланади. Тайёрланган ҳужжатларда жиддий камчиликлар бўлса, улар қайта ишлаб чиқилиши учун муддати кўрсатилган ҳолда Комиссияга қайтарилади.
9. Ширкат хўжалиги аъзоларининг таъсис мажлиси ўтказилгандан сўнг топшириш далолатномаси тузилади.
Топшириш ҳужжати топширилаётган жамоа хўжалигининг моддий жавобгар ходимлари ҳамда ширкат хўжалигининг қабул қилаётган масъул ходимлари томонидан имзоланади ва Комиссия раиси ҳамда ширкат хўжалиги раиси томонидан тасдиқланади.
10. Ширкат хўжалиги раиси уч кун муддатда ширкат хўжалигининг жойлашган жойи бўйича туман ҳокимлигига таъсис ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этиши лозим.
Ширкат хўжалигини давлат рўйхатидан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
11. Ширкат хўжалиги давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб хўжалик ширкат хўжалигига ўзгартирилган деб ҳисобланади.
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 15 июлдаги 299-сон қарорига
3-ИЛОВА

_______________________ вилояти‎

________________________ тумани‎

(номи)‎

юқори бошқарув органининг ‎

199___ йил « _____ »_______ даги‎

_____ -сон қарори билан‎

ТАСДИҚЛАНГАН‎

Мулкий пайларни жорий қилиш асосида қишлоқ хўжалиги корхоналарини қайта ташкил этиш комиссияси тўғрисида
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом мулкий пайларни жорий қилиш асосида қишлоқ хўжалиги корхоналарини (бундан кейин матнда «хўжалик» деб юритилади) қайта ташкил этиш Комиссиясини (бундан кейин матнда «Комиссия» деб юритилади) тузиш тартиби ва фаолиятини, унинг мақсадини, асосий вазифаларини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб беради.
2. Комиссия фаолиятининг мақсади мулкий пайларни жорий қилиш асосида қайта ташкил этиш режасини ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва унинг бажарилишини таъминлашдан иборатдир.
3. Комиссия қайта ташкил этилаётган хўжаликнинг юқори бошқарув органи қарорига асосан тузилади ва фаолият кўрсатади.
4. Комиссия таркибига қайта ташкил этилаётган хўжаликнинг раҳбарлари, мутахассислари, аъзолари (ходимлари) киритилади. Комиссия ишида туман ҳокимининг қарорига асосан туман ҳокимлиги, молия ва солиқ органлари, банк, касаба уюшмалари вакиллари иштирок этади.
II. Комиссиянинг асосий вазифалари ва ҳуқуқлари
5. Комиссиянинг асосий вазифаларига қуйидагилар киради:
хўжалик аъзолари (ходимлари) ўртасида қайта ташкил қилинаётган хўжалик юритишнинг янги шаклининг моҳияти ва афзаллиги ҳақида тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бориш;
мол-мулкини рўйхатдан ўтказишни, унинг қийматини қайта баҳолашни ва ер участкасининг қиймат баҳосини аниқлашни ташкил этиш;
таъсис мажлиси ўтказилишидан бир ой олдин мол-мулкка талабгорлар рўйхатини аниқлаш ва уни эълон қилиш;
янги ташкил этиладиган хўжаликнинг устави ва бошқа ҳужжатларининг лойиҳаларини тайёрлаш;
номи ёзилган гувоҳноманинг Намунавий шакли асосида пайчиларнинг мулкий ҳуқуқларини тасдиқловчи номи ёзилган гувоҳномаларнинг лойиҳаларини тайёрлаш;
жамловчи далолатнома ва топшириш балансини тузиш;
устав жамғармаси, бўлинмас ва пай жамғармаси, шунингдек, мулкий пайларни аниқлаш бўйича материалларни тайёрлаш;
хўжаликни қайта ташкил этиш тўғрисида хабарнома лойиҳасини тайёрлаш;
ташкил этиладиган ширкатнинг таъсис мажлисини тайёрлаш ва ўтказишни ташкил қилиш.
6. Комиссия хўжаликни қайта ташкил этиш жараёнида хўжалик аъзолари (ходимлари)нинг хўжаликнинг қайта ташкил этилиши жараёнида иштирок этишини, қайта ташкил этилаётган хўжаликнинг молия-хўжалик аҳволи ҳақидаги ахборотдан эркин фойдаланишни, шунингдек, қабул қилинаётган қарорларнинг ошкоралигини таъминлайди.
7. Хўжалик мол-мулкининг таркиби ва унинг баланс қийматини баҳолаш учун ишлаб чиқариш ҳамда ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган асосий фондлар ва айланма маблағлар, тугалланмаган қурилиш объектлари ҳамда хўжаликнинг балансида акс эттирилган бошқа бойликлар рўйхатдан ўтказилади.
Мол-мулкни рўйхат қилиш ва унинг қийматини қайта баҳолаш хўжалик бухгалтерияси ходимлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Мол-мулкни рўйхатга олиш ва унинг қийматини баҳолаш далолатномалари Комиссия томонидан тасдиқланади.
8. Комиссия:
хўжалик бошқаруви зиммасига мол-мулкни рўйхат қилиш ва қайта баҳолаш учун бирламчи ҳужжатларни, бухгалтерия ва статистикага оид ҳисоб ва ҳисобот маълумотларни ҳамда бошқа зарурий маълумотларни белгиланган муддатда тақдим этиш вазифасини юклаш;
ижтимоий инфратузилма объектларидан фойдаланиш тартиблари ва шартлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳуқуқига эга.
III. Комиссия фаолиятини ташкил этиш
9. Комиссия мажлислари заруратга қараб, лекин ҳафтада камида бир маротаба ўтказилади.
10. Комиссия мажлисида Комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда, у қарорлар қабул қилишга ваколатли ҳисобланади. Овоз бериш Комиссия аъзолари кўпчилигининг қарорига кўра, очиқ ёки яширин ҳолда амалга оширилади. Комиссиянинг ҳар бир аъзоси битта овозга эга.
Комиссия қарорлари унинг мажлисида қатнашган аъзоларнинг кўпчилиги овоз берган тақдирда қабул қилинади ва баённома шаклида расмийлаштирилиб, Комиссия раиси ҳамда котиби томонидан имзоланади.
11. Комиссия фаолиятига қайта ташкил этилаётган хўжаликнинг юқори бошқарув органи томонидан тасдиқланадиган раис раҳбарлик қилади.
Комиссия раиси ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Комиссия аъзоларига ва қайта ташкил этилаётган хўжаликнинг мансабдор шахсларига бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;
Комиссия аъзолари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
Комиссия фаолияти тўғрисида ҳисобот тайёрлаш.
12. Комиссия аъзолари Комиссия ишида ўзларига белгиланган хизмат вазифаларини бажариш вақтида қатнашадилар ва уларнинг ишига қўшимча ҳақ тўланмайди.
13. Комиссия қарори билан жалб этиладиган маслаҳат берувчи, аудиторлик ва бошқа ташкилотлар хизматлари учун ҳақ мазкур ташкилотлар (пудратчилар) билан қайта ташкил этилаётган буюртмачи-хўжалик ўртасида тузилган шартномаларга асосан тўланади.
Комиссия қарорига биноан жалб этиладиган якка тартибдаги экспертлар ва аудиторлар хизмати учун ҳақ тўлаш уларнинг ҳар бири билан буюртмачи-хўжалик ўртасида тузиладиган шартномаларга асосан амалга оширилади.
Шартномада кўрсатилган иш миқдори бажарувчиларга боғлиқ бўлмаган ҳолда белгиланган муддатда бажарилмаса, буюртмачи-хўжалик сарфланган вақт учун ҳақ ёки келишувга кўра қўшимча ҳақ тўлайди.
IV. Комиссиянинг мажбурияти ва жавобгарлиги
14. Комиссия:
Комиссия иши натижаларининг ошкоралигини таъминлаши;
пайчиларнинг сўровлари бўйича уларнинг фаолияти билан боғлиқ маълумотни тақдим қилиши шарт.
15. Комиссия аъзолари пайчилар олдида ўз ишлари натижаларининг тўғрилиги учун масъулдирлар.
V. Комиссиянинг тугатилиши
16. Комиссия қайта ташкил этилган хўжаликнинг юқори бошқарув органи қарорига биноан тугатилади.
17. Комиссия тугатилгандан сўнг унинг фаолиятига тегишли барча ҳужжатлар янги ташкил этилган хўжалик архивига топширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 15 июлдаги 299-сон қарорига
4-ИЛОВА
___________________вилояти‎ ___________________вилояти‎
___________________ тумани‎ ___________________ тумани‎
ҳокимининг 199 _____ йил «___»__________ даги‎ қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) нинг‎
199 ___йил «____ »________даги таъсис мажлисининг ‎
___-сон қарори билан‎ ___-сон қарори билан‎
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН‎ ТАСДИҚЛАНГАН‎
М. Ў.‎
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)нинг
НАМУНАВИЙ УСТАВИ
I. Умумий қоидалар
1.________________________________________ қишлоқ хўжалиги оперативи‎

(ширкат (номи) ‎

хўжалиги (бундан кейин матнда «ширкат хўжалиги» деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида»ги Қонуни ҳамда бошқа қонун ҳужжатларга мувофиқ ______________________________ширкат‎

(номи),‎

нинг 199__ йил__________даги таъсис мажлисининг ___-сон қарори асосида ташкил этилди. Ширкат хўжалиги ___________ жамоа ‎

(номи) ‎

хўжалигини қайта ташкил этиш асосида тузилган.‎
2.______________________________ жамоа хўжалиги асосида тузилган,‎

(номи) ‎

ширкат хўжалиги жамоа хўжалигининг шартнома ва мажбуриятлари юзасидан унинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.‎
3. Ширкат хўжалиги давлат рўйхатидан ўтган пайтдан бошлаб юридик шахс мақомига эга бўлади, ўз фаолиятида қонун ҳужжатларига, шунингдек, ушбу Уставга амал қилади, Ўзининг мустақил балансига, банк муассасасида ҳисоб-китоб ва бошқа ҳисобварақларга, номи ёзилган думалоқ муҳрига, тамғасига, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳам, шунингдек, ундан ташқарида ҳам қонун ҳужжатларига ва ушбу Уставга зид бўлмаган ҳар қандай битимларни тузиш ҳуқуқига эга бўлади, судда даъвогар ва жавобгар сифатида иштирок этиши мумкин.
4. Ширкат хўжалиги ўз фаолиятини тижорат асосида амалга ошириб, фаолиятининг натижалари ва мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан жавоб беради. Ширкат хўжалиги ўз аъзолари ва давлатнинг мажбуриятлари юзасидан, давлат эса ширкат хўжалиги ва унинг аъзолари мажбуриятлари юзасидан жавоб бермайди.
5. Ширкат хўжалигининг мол-мулки дахлсиздир ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлардан ташқари давлат ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан олиб қўйилишига йўл қўйилмайди.
6. Ширкат хўжалиги қуйидаги номга эга:
___________________________________________ қишлоқ хўжалиги кооперативи‎

(ширкат номи)‎

(ширкат хўжалиги) қисқартирилган ҳолда ____________________ ҚХКШХ.
7. Ширкат хўжалигининг манзили____________________
8. Ширкат хўжалиги фаолиятининг муддати чекланмаган.
II. Ширкат хўжалиги фаолиятининг мақсади ва соҳаси
9. Ширкат хўжалиги фаолиятининг мақсади Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш ҳажмини кўпайтириш, хизмат кўрсатиш турларини кенгайтириш асосида даромад (фойда) олиш ва ширкат хўжалиги аъзоларининг турмуш фаровонлигини оширишдан иборатдир.
10. Қуйидагилар ширкат хўжалиги фаолиятининг соҳаси ҳисобланади:
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, халқ истеъмол моллари ва ишлаб чиқариш техникасига оид маҳсулотлар ишлаб чиқариш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат молларини қайта ишлаш, сақлаш, шу жумладан, ўз савдо шохобчалари орқали сотиш;
инвестицияларни, шу жумладан, чет эл инвестицияларини жалб қилиш ва чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарни ташкил қилиш;
ишлаб чиқариш, уй-жой, маданий-маиший, ижтимоий ва бошқа мақсадларга мўлжалланган объектларни қуриш ва таъмирлаш;
корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда аҳолига транспорт хизмати ва бошқа хизматлар кўрсатиш;
маркетинг тадқиқотлари ва тижорат фаолиятини ташкил қилиш;
ишлаб чиқариш техникасига оид маҳсулотларни ҳамда бошқа зарур товарларни харид қилиш.
Ширкат хўжалиги қонунларда тақиқланмаган бошқа фаолият турларини ҳам амалга ошириши мумкин.
III. Ер участкаси ва ундан фойдаланиш
11. Ширкат хўжалигига доимий эгалик қилиш ёки вақтинча фойдаланиш учун ёхуд ижара асосида бериладиган ер участкаси давлат мулки ҳисобланади ва у хусусийлаштирилиши, олди-сотди, айирбошлаш, гаров, ҳадя қилиш объекти бўлиши мумкин эмас.
12. Ширкат хўжаликларига берилган ерлар жамоат эгалигидаги ерлардан ва деҳқон хўжалигини юритиш учун Фуқароларга бериб қўйилган ерлардан иборат бўлади ҳамда улардан фақат белгиланган мақсадда фойдаланилади, бунда ҳайдаладиган ерлар ўлчами камайтирилишига йўл қўйилмайди.
13. Ширкат хўжалиги ер участкасидан оқилона ва самарали фойдаланишни, унинг унумдорлигини пасайтирмасликни ва экологик вазиятнинг ёмонлашувига йўл қўймасликни таъминлаши шарт.
14. Ширкат хўжалигининг ер участкаси, қоида тариқасида, оилага (жамоа)га оила (жамоа) пудрати шартномаси шартлари асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш мақсадида вақтинча фойдаланиш учун берилади. Бунда ер участкасининг миқдори экин майдони, маҳсулот бирлигига кетадиган меҳнат сарфининг белгиланган меъёрларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Оила (жамоа) пудрати асосида вақтинча фойдаланишга берилган ер далолатнома билан тасдиқланади.
Далолатнома ер участкасининг миқдори, унинг жойи, сифат кўрсаткичлари ва ер участкасида мавжуд бўлган кўп йиллик дарахтзорлар кўрсатилган ҳолда икки нусхада тузилади, хўжалик вакили ва оила (жамоа) пудрати бошлиғи (жамоанинг ваколатли вакили) томонидан имзоланади ва ширкатнинг муҳри билан тасдиқланади. Далолатноманинг битта нусхаси хўжаликда, иккинчиси эса пудратчиларда шартнома муддати тугагунга қадар сақланади.
15. Ширкат хўжалиги аъзолари оиласи, шунингдек, ширкат хўжалиги ҳудудида доимий яшаётган ўқитувчилар, шифокорлар ва бошқа мутахассисларга оилаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида деҳқон хўжаликларини ёки узоқ муддатли ижара ҳуқуқи асосида фермер хўжаликларини ташкил этиш учун тегишли ер участкалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб ва ўлчамларда ширкат хўжалиги аъзолари умумий мажлисининг қарори асосида туман ҳокими томонидан ажратиб берилади.
16. Ширкат хўжалиги ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганда ернинг унумдорлигини ошириш, бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дарахтзорлар қиймати билан боғлик харажатлар тўланади, шунингдек, етказилган бошқа зарарлар қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда қопланади.
IV. Ширкат хўжалиги мол-мулкини шакллантириш тартиби
17. Асосий жамғармалар ва айланма маблағлар, шунингдек, ширкат хўжалигининг мустақил балансида акс эттириладиган бошқа бойликлар ширкат хўжалигининг мулкидир.
18. Қуйидагилар ширкат хўжалиги мол-мулкини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
асосий жамғармалар қиймати;
етиштирилган маҳсулотлар;
маҳсулотларни сотишдан ва кўрсатилган хизматлардан тушган даромад (фойда);
аъзоларнинг пул ва моддий бадаллари;
банк кредитлари;
қимматли қоғозлар;
буюртмачилардан олинган аванслар ҳамда қонунларда тақиқланмаган бошқа манбалар.
19. Ширкат хўжалиги мол-мулки ширкат хўжалиги балансида акс эттирилган Узоқ муддатли ва айланма активлардан иборат.
20. Ширкат хўжалиги мол-мулкини шакллантиришда юридик ва жисмоний шахслар шартнома асосида пул ва моддий бадаллар қўшиш йўли билан иштирок этишлари мумкин.
21. Ширкат хўжалиги томонидан ташкил этиладиган корхоналар ва ташкилотларнинг мол-мулки, шунингдек, хўжаликлараро корхоналар ва ташкилотларнинг мол-мулки унинг улушли иштирокига мувофиқ шу ширкат хўжалигининг мулкидир.
22. Таркибига ширкат хўжаликлари кирган бирлашмаларнинг мол-мулки, агар бирлашмаларнинг таъсис ҳужжатлари ёки қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, шу ширкат хўжаликларига умумий (улушли) мулк ҳуқуқи асосида қарашли бўлади.
23. Ширкат хўжалиги юридик ва жисмоний шахслардан мол-мулкни қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда олиш, ижарага ёки вақтинча фойдаланиш учун олиш ҳуқуқига эга.
24. Ширкат хўжалиги ўз мол-мулкига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқларини мустақил амалга оширади. Ширкат хўжалиги мол-мулки ҳар йили қайта рўйхат қилинади ва унинг натижалари умумий мажлисда тасдиқланади.
V. Устав жамғармаси ва уни тақсимлаш
25. Ширкат хўжалиги фаолиятини таъминлаш учун пай жамғармаси ва бўлинмас жамғармадан иборат устав жамғармаси ташкил этилади. Ширкат хўжалиги аъзоларининг мулкий пайларини аниқлаш ва улар бўйича дивидендларни тақсимлашда пай жамғармаси таркибига ер кадастри асосида аниқланган ер участкалари қиймат баҳоси киритилади. Бунда ер участкасининг қиймат баҳоси ширкат хўжалиги устав жамғармаси миқдорини кўпайтирмайди.
26. Ширкат хўжалиги устав жамғармасининг умумий ҳажми _____ сўмни ташкил этади. Бўлинмас жамғарма________ сўмни ёки устав жамғармасининг ______фоизини ташкил этади. Бўлинмас жамғарманинг ташкил қилиши ва ундан фойдаланиш тартиби Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) бўлинмас жамғармасини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомга мувофиқ белгиланади.
27. Пай жамғармаси ширкат хўжалиги аъзоларининг мулкий пайларига тақсимланади.
28. Аъзоларнинг ширкат хўжалиги ташкил этилган пайтда аниқланган мулкий пайлари уларнинг бошланғич мулкий пайи ҳисобланиб, унинг миқдори таъсис мажлисида тасдиқланади.
29. Устав жамғармасининг миқдори ширкат хўжалиги умумий мажлисининг қарорига асосан олинган соф фойдадан ажратма ҳисобига кўпайиши, мумкин. Бу ҳолда ширкат хўжалиги устави қайта рўйхатдан ўтказилиши лозим.
30. Ширкат хўжалиги ўз аъзоларининг маблағларини қўшимча бадаллар сифатида жалб қилиши мумкин. Бу қўшимча бадаллар бўйича Қишлоқ хўжалиги кооперативида (ширкат хўжалигида) пай жамғармасини шакллантириш, мулкий пайларни тақсимлаш ва улар бўйича дивидендлар тўлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомда назарда тутилган тартибда дивидендлар оладилар. Бу бадаллар пай жамғармаси таркибига киритилади.
VI. Ширкат хўжалигининг аъзолари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
31. Ўн олти ёшга тўлган ширкат хўжалиги уставини тан олувчи ва унинг талабларига риоя этувчи, ширкат хўжалиги фаолиятида ва унинг жамғармаларини шакллантиришда иштирок этувчи жисмоний шахслар ширкат хўжалиги аъзолари бўлишлари мумкин.
Ширкат хўжалигига аъзолик ундан вақтинча чиқиб кетган шахслар учун қуйидаги ҳолларда сақланиб қолади:
ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматни ўтаганда;
давлат ва жамоат органларига сайлаб қўйиладиган лавозимга сайланганда;
ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқишга кирганда;
бошқа ширкат хўжалигига, хўжаликлараро ва бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга ширкат хўжалиги бошқаруви томонидан белгиланган муддатга ишга йўлланганда.
Ширкат хўжалигининг қарилик ёки ногиронлик бўйича ишни тўхтатган аъзолари ўзларининг ширкат хўжалигига аъзоликларини унинг умумий мажлиси қарори билан белгиланган асос ва шартларда сақлаб қоладилар.
Юридик шахслар ҳам ширкат хўжалигига аъзо бўлишлари мумкин ва уларнинг ширкат хўжалиги билан ўзаро муносабатлари шартнома асосида тартибга солинади.
32. Ширкат хўжалиги ташкил бўлиши пайтида аъзолар таркиби ва уларнинг бошланғич мулкий пайларининг миқдори таъсис мажлисида тасдиқланиб, уставга илова қилинади ва унинг ажралмас қисми ҳисобланади.
33. Ширкат хўжалиги аъзолари сонини кўпайтириш умумий мажлиснинг мутлоқ ваколатига киради.
34. Ширкат хўжалиги аъзолари куйидаги ҳуқуқларга эга:
ширкат хўжалиги ишларини бошқаришда иштирок этиш;
ширкат хўжалиги бошқарув органларига сайлаш ва сайланиш;
ширкат хўжалиги фаолияти тўғрисида маълумот олиш, унинг ҳужжатлари билан танишиш;
ўз меҳнати натижаларига мувофиқ даромадлар олиш;
мулкий пайга мувофиқ дивидендлар олиш;
ширкат хўжалиги тугатилган тақдирда кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилингандан кейин қоладиган мол-мулкдан ўз улушини ёки унинг қийматини олиш;
ширкат хўжалигининг маҳсулот ва хизматларидан биринчи навбатда фойдаланиш;
ширкат хўжалиги аъзолигидан ўз хоҳишига кўра чиқиш, ўзининг мулкий пайини қонун ҳужжатлари ва ушбу Устав асосида мерос қилиб қолдириш;
қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш.
35. Ширкат хўжалиги аъзоларининг мажбуриятлари:
қонун ҳужжатлари, ширкат хўжалигининг таъсис ҳужжатлари талабларига риоя қилиш, унинг бошқарув органлари қарорларини бажариш;
ширкат хўжалиги фаолиятига тааллуқли сир тутиладиган тижорат ва бошқа ахборотларни ошкор қилмаслик;
ширкат хўжалиги мол-мулкини сақлаш, ишлаб чиқариш воситаларидан тежамли ва самарали фойдаланиш;
ширкат хўжалигида виждонан меҳнат қилиш ва ўз иш натижалари учун жавоб бериш меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомига, меҳнатни ва табиатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилиш.
36. Ширкат хўжалиги ва унинг аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабатлар қонун ҳужжатлари, мазкур Устав ҳамда бошқарув органининг қарорлари билан тартибга солинади.
37. Ширкат хўжалиги ўз аъзолари ва ёлланган ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш шакллари, тизими ва шартларини қонун ҳужжатларига ва оила (жамоа) пудрати шартномасига мувофиқ мустақил равишда белгилайди. Ҳар бир аъзонинг даромади унинг меҳнат улуши ҳамда ширкат хўжалиги фаолиятининг пировард натижасини ҳисобга олган ҳолда аниқланади ва унинг юқори чегараси белгиланмайди.
38. Ширкат хўжалигига аъзолик қуйидаги ҳолларда тугатилади:
ширкат хўжалиги аъзолигидан ихтиёрий равишда чиқилганда;
ширкат хўжалиги фаолиятида меҳнати билан иштирок этиш тугатилганда;
ширкат хўжалиги аъзолигидан унинг уставида белгиланган ҳолларда ва тартибда чиқарилганда;
бошқарувнинг (раиснинг) ширкат хўжалигига қабул қилиш тўғрисидаги қарори умумий мажлисда тасдиқланмаганда;
ширкат хўжалиги хўжалик юритишнинг бошқа шаклларига ўзгартирилиб қайта ташкил этилганда ёки ширкат хўжалиги тугатилганда.
Ширкат хўжалиги аъзолигидан чиқариш устидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.
Ширкат хўжалиги аъзолигидан чиқишда меҳнат дафтарчасини расмийлаштириш, йил якуни бўйича дивидендлар олиш тартиби ширкат хўжалиги уставида назарда тутилади.
Ширкат хўжалиги аъзоси аъзоликдан чиқиш тўғрисида ширкат хўжалиги бошқарувини икки ҳафта олдин ёзма равишда огоҳлантириши зарур.
Ширкат хўжалиги аъзосининг аризасига мувофиқ ширкат бошқаруви аъзоликдан чиқариш тўғрисида қарор чиқаради ва уни умумий мажлис тасдиғига киритади.
VII. Ширкат хўжалиги аъзоларининг мулкий пайлари ва уларнинг ҳисоби
39. Ширкат хўжалиги аъзоларининг пай жамғармасидаги мулкий пайлари миқдори Қишлоқ хўжалиги кооперативида (ширкат хўжалигида) пай жамғармасини шакллантириш, мулкий пайларни тақсимлаш ва улар бўйича дивидендлар тўлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомга биноан белгиланади.
40. Пай жамғармаси ва унга мувофиқ ширкат хўжалиги аъзолари мулкий пайларининг ўзгариши (кўпайиши ёки камайиши) умумий мажлис қарори билан амалга оширилади.
41. Ширкат хўжалиги аъзоларининг мулкий пайи номи ёзилган гувоҳнома билан расмийлаштирилиб, рўйхатга олиш рақамига эга бўлади ва у қимматли қоғозлар тоифасига кирмайди.
42. Ҳар бир аъзо учун ширкат хўжалиги молия-ҳисоб-китоб марказида шахсий ҳисобварақ очилади ва унда бошланғич мулкий пайи, қўшимча пай бадаллари, мулкий пайнинг йиллик ўсиш суммаси, шунингдек, тўланган дивидендлар акс эттириб борилади. Барча аъзоларнинг шахсий ҳисобварақларидаги мулкий пайларининг йиғиндиси ширкат хўжалигининг пай жамғармаси миқдорига тенг бўлиши керак.
Аъзолар шахсий ҳисобварақларидаги мулкий пайлар улар томонидан қўшимча бадаллар киритилган тақдирдагина шу қўшимча бадаллар миқдорига, шунингдек, ширкат хўжалиги пай жамғармаси кўпайганда ошади.
VIII. Даромад (фойда)ни тақсимлаш ва зарарларни қоплаш тартиби
43. Ширкат хўжалигининг тижорат ва бошқа фаолиятидан олинадиган даромадидан (фойдасидан) солиқ ва бошқа тўловлар тўлангандан сўнг қоладиган қисми бутунлай ширкат хўжалиги тасарруфида бўлади ва уни ширкат хўжалиги мустақил равишда тасарруф этади.
44. Ширкат хўжалигига етказилган зарарларни қоплаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
45. Ширкат хўжалигининг даромади (фойдаси) умумий мажлиснинг қарори билан бўлинмас жамғармани тўлдириш ва аъзоларга дивидендлар тўлаш учун тақсимланади.
46. Ҳар бир аъзонинг мулкий пайлар бўйича дивидендларини шакллантириш ва тўлаш Қишлоқ хўжалиги кооперативида (ширкат хўжалигида) пай жамғармасини шакллантириш, мулкий пайларни тақсимлаш ва улар бўйича дивидендлар тўлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомга биноан амалга оширилади.
47. Ширкат хўжалиги даромадининг (фойдаси)нинг пайлар бўйича дивидендлар тўлаш учун мўлжалланган қисми йил якунларига кўра тақсимланади ва мулкий пайнинг миқдорига мутаносиб равишда тўланади.
IX. Пайларни ажратиб бериш ва мерос қилиб қолдириш
48. Ширкат хўжалигидан чиқиш фермер хўжалиги ёки янги ширкат хўжалиги ташкил этиш мақсадида амалга оширилган ҳолларда мулкий пайлар қонун ҳужжатларига мувофиқ ажратиб берилади.
49. Ширкат хўжалиги аъзосининг мулкий пайини мерос қилиб қолдириш фақат унинг қийматдаги ифодасида амалга оширилади.
50. Ширкат хўжалиги аъзоси томонидан ўз меросхўрларига мулкий пайга эгалик қилиш ҳуқуқининг берилиши ширкат хўжалиги бошқарувида рўйхатдан ўтказиш йўли билан ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
51. Ширкат хўжалиги аъзоларининг мулкий пайлар бўйича, шунингдек, уларнинг Ширкат хўжалиги билан бўладиган ўзаро муносабатлари Қишлоқ хўжалиги кооперативида (ширкат хўжалигида) пай жамғармасини шакллантириш, мулкий пайларни тақсимлаш ва улар бўйича дивидендлар тўлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомга асосан амалга оширилади.
X. Ширкат хўжалиги бошқарув органлари ва уларнинг ваколатлари
52. Ширкат хўжалигининг умумий мажлиси (вакиллар мажлиси), бошқаруви ва тафтиш комиссияси (тафтишчи) ширкат хўжалигининг бошқарув органлари ҳисобланади. Ширкат хўжалиги аъзоларининг умумий мажлиси ширкат хўжалиги бошқарувининг юқори органи ҳисобланади. Умумий мажлис молия йили тугаганидан кейин ўтказилади. Умумий мажлис ширкат хўжалиги бошқарувининг (раисининг) қарорига биноан ёки ширкат хўжалиги аъзолари камида учдан бир қисмининг ташаббуси билан навбатдан ташқари чақирилиши мумкин.
53. Умумий мажлис:
ширкат хўжалигининг уставини, қабул қилади ва унга белгиланган тартибда ўзгартишлар киритади;
ширкат хўжалигининг раисини, Ширкат хўжалигининг бошқарувини ва тафтиш комиссиясини (тафтишчини) сайлайди ва уларни чақириб олади уларнинг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларини эшитади ва фаолиятига баҳо беради;
ширкат хўжалиги аъзолигига қабул қилиш, аъзоликдан чиқариш тўғрисидаги масалаларни, шунингдек, ширкат хўжалиги аъзолигидан чиқиш билан боғлик масалаларни ҳал этади;
ширкат хўжалигининг ички меҳнат тартиби қоидаларини ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш тартибини белгилайди;
ширкат хўжалиги аъзоларининг мулкий пайлари миқдорини белгилайди;
ширкат хўжалиги фаолиятининг бизнес-режаларини ва уларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тасдиқлайди;
даромадни (фойдани) тақсимлаш тартибини, ширкат хўжалигининг бўлинмас, пай ва бошқа жамғармалари турларини, миқдорини ва улардан фойдаланиш йўналишларини белгилайди;
фуқароларга фермер ва деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкалари ажратиш масалалари бўйича қарор қабул қилади, унинг асосида туман ҳокими тегишли қарор қабул қилади;
ширкат хўжалигини қайта ташкил этиш ва тугатиш, унинг асосида туман ҳокими тегишли қарор қабул қилади;
ширкат хўжалигини қайта ташкил этиш ва тугатиш, унинг уюшмалар, жамиятлар, агрофирмалар ва бошқа бирлашмаларга кириши ва улардан чиқиши масалаларини ҳал этади.
54. Аъзоларининг сони беш юз кишидан ортиқ бўлган йирик ширкат хўжаликларида умумий мажлис ваколатига кирадиган масалаларни ҳал қилиш учун, уставда назарда тутилган холларда, вакиллар мажлиси чақирилиши мумкин.
55. Ширкат хўжалиги аъзоларининг умумий мажлиси жами аъзоларнинг ёки улар вакилларининг камида учдан икки қисми қатнашган (ёки тақдим қилинган) тақдирдагина масалаларни ҳал этиш ҳуқуқига эга бўлади. Умумий мажлис қатнашчиларининг сони юз кишидан ортиқ бўлса, шунингдек, яширин овоз бериладиган ҳолатларда ҳисоб комиссияси сайланади.
56. Ширкат хўжалиги аъзоларининг умумий мажлиси қарорлари кўпчилик овозда очиқ ёки яширин овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Уставга ўзгартишлар киритиш, устав жамғармасини Ўзгартириш, ширкат хўжалигини қайта ташкил қилиш, тугатиш масалалари бўйича қарорлар умумий мажлис иштирокчиларининг ёки улар вакилларининг тўртдан уч қисми овоз берган тақдирда қабул қилинади. Ширкат хўжалиги аъзоси бўлмаган ва унда меҳнат шартномаси асосида ишлайдиган шахслар умумий мажлисда маслаҳат овози ҳуқуқи билан иштирок этадилар.
57. Ширкат хўжалиги бошқаруви умумий мажлис чақирилиши ҳақида аъзоларни камида етти кун олдин хабардор қилиши шарт.
58. Мулкий улуши миқдоридан қатъи назар, бир аъзо бир овозга эга бўлади.
59. Умумий мажлис томонидан________ кишидан иборат ________ йил муддатга сайланган бошқарув ширкат хўжалигининг ижроия органи ҳисобланади.
Ширкат хўжалиги бошқаруви қуйидаги ваколатларга эга:
ширкат хўжалиги фаолиятининг бизнес-режаларини ишлаб чиқиш ва умумий мажлис тасдиғига киритиш;
ширкат хўжалиги аъзоларининг умумий мажлисини чақириш ҳамда мажлис томонидан қабул қилинган қарорларнинг ижросини назорат қилиш;
ширкат хўжалиги жорий хўжалик фаолияти масалаларини унинг уставига мувофиқ ҳал этиш;
ширкат хўжалигига янги аъзолар қабул қилиш ва аъзоликни тугатиш тўғрисидаги қарорни умумий мажлис тасдиғига киритиш;
ширкат хўжалиги мол-мулкининг сақланишини таъминлаш ҳамда етказилган зарарнинг ўрни қопланишига доир чораларни қўриш;
зарурат бўлганда мустақил аудиторлик текширишлари ўтказилишини ташкил этиш;
фермер ва деҳқон хўжалигини юритиш учун Фуқароларга ер участкалари ажратиш тўғрисида умумий мажлис кўриб чиқиши учун таклифлар киритиш;
оила бошлиғи (жамоанинг ваколатли вакили) билан оилавий (жамоа) пудрат шартномаларини, шунингдек, фермер хўжаликлари бошлиқлари билан ва участкаларини ижарага бериш шартномаларини тузиш;
ширкат хўжалиги уставида назарда тутилган бошқа масалаларни ҳал этиш.
60. Ширкат хўжалиги бошқаруви ишига ширкат хўжалиги раиси раҳбарлик қилади. Ширкат хўжалиги раиси умумий мажлисда очиқ овоз бериш йўли билан муқобиллик асосида уч йил муддатга сайланади.
Раис:
ушбу Уставга асосан ширкат хўжалиги номидан ишончномасиз ҳаракат қилади;
ширкат хўжалигининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилади, мол-мулкини тасарруф этади, шартномаларни, шу жумладан, меҳнат шартномаларини тузади, ишончномалар беради, банкда ҳисобварақлар очади ва ушбу Уставга асосан бошқа ишларни амалга оширади;
ширкат хўжалиги умумий мажлиси (вакиллар мажлиси) ва бошқаруви қабул қилган қарорларнинг ижросини таъминлайди ва назорат қилади;
ўз ваколати доирасида буйруқ ва фармойишлар чиқаради, ҳисобот, молия ҳужжатларини ва бошқа ҳужжатларни имзолайди;
умумий мажлис ва бошқарув ролида ҳисобот беради.
Ширкат хўжалиги бошқарувининг аъзолари ўз таркибидан ширкат хўжалигининг уставига мувофиқ ширкат хўжалиги раисининг ўринбосарини ва бошқарув котибини сайлашлари мумкин.
61. Умумий мажлис томонидан____ кишидан иборат _____йил муддатга сайланган тафтиш комиссияси (тафтишчи) ширкат хўжалигининг назорат органи бўлиб, у ширкат хўжалигининг молия-хўжалиги фаолиятини текширади. Комиссия (тафтишчи) бир йилда бир маротаба ширкат хўжалигининг молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилади. Йил давомида заруратга қараб ўтказилган текшириш натижалари ҳамда бир йиллик тафтиш натижаси тўғрисида бошқарувга маълум қилади ва умумий мажлис олдида ҳисобот беради.
62. Тафтиш комиссияси аъзолари (тафтишчи) ширкат хўжалигининг ижроия органи таркибига кириши мумкин эмас.
Умумий мажлис ширкат хўжалигининг ва унинг бошқарувининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш учун белгиланган тартибда аудитор ёки аудиторлик ташкилотини жалб этишга ҳақли.
XI. Ҳисоб-китоб ишлари ва ҳисобот бериш, ширкат хўжалиги фаолиятини текшириш тартиби
63. Ширкат хўжалиги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисоб-китоб ишларини амалга оширади ҳамда бухгалтерия ва статистика ҳисоботини юритади.
64. Ширкат хўжалиги тегишли давлат органларига иқтисодий ахборотларни йиғиш ва таҳлил қилиш учун маълумотлар тақдим этади. Ширкат хўжалиги бошқарув томонидан тасдиқланган рўйхатдаги тижорат сирини ифодалайдиган ахборотларни тақдим этмасликка ҳақли, қонунда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
65. Ширкат хўжалиги фаолияти:
тафтиш комиссияси (тафтишчи);
ширкат хўжалиги таклифига биноан мустақил аудитор ёки аудиторлик ташкилоти;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ органлари ва бошқа ваколатли давлат органлари томонидан текширилади.
Ширкат хўжалиги текшириш ҳуқуқини берадиган тегишли ҳужжатни талаб этиш, текширувчилар ваколатига кирмайдиган масалалар бўйича уларга жавоб бермасликка ҳамда текширув соҳасига боғлик бўлмаган маълумотлар билан уларни таништирмасликка ҳақлидир.
XII. Ширкат хўжалигини қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби
66. Ширкат хўжалигини қайта ташкил этиш қонун ҳужжатларида ва ширкат хўжалиги уставида белгиланган тартибда қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш ва ўзгартириш шаклида амалга оширилади.
67. Ширкат хўжалигининг тугатилиши унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа юридик шахсга ўтмасдан бекор қилинишидир.
Ширкат хўжалиги:
умумий мажлис қарорига биноан;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда суднинг қарорига биноан тугатилади.
68. Ширкат хўжалигини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган умумий мажлис ёки суд бу ҳақда ширкат хўжалигини давлат рўйхатидан ўтказувчи органга дарҳол ёзма хабар бериши шарт, давлат рўйхатидан ўтказувчи орган ширкат хўжалиги тугатиш жараёнида эканлиги ҳақидаги маълумотларни юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритиб қўяди.
Ширкат хўжалигини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган умумий мажлис ёки суд ширкат хўжалигини давлат рўйхатидан ўтказувчи орган билан келишган ҳолда тугатиш комиссиясини (тугатувчини) тайинлайди ҳамда ушбу Уставга мувофиқ тугатиш тартиби ва муддатини белгилайди.
Тугатиш комиссияси (тугатувчи) тайинланган пайтдан бошлаб ширкат хўжалиги ишларини бошқариш соҳасидаги ваколатлар унинг ихтиёрига ўтади. Тугатиш комиссияси (тугатувчи) тугатилаётган ширкат хўжалиги номидан судда иштирок этади.
69. Тугатиш комиссияси (тугатувчи) матбуот органларида маълумот беради, унда ширкат хўжалигининг тугатилиши ҳамда унинг кредиторлари томонидан талабларни баён этиш тартиби ва муддати ҳақида хабар эълон қилинади. Бу муддат тугатиш ҳақида хабар эълон қилинган пайтдан бошлаб икки ойдан кам бўлиши мумкин эмас.
Тугатиш комиссияси (тугатувчи) кредиторларни аниқлаш ва дебиторлик қарзини олиш чораларини кўради, шунингдек, кредиторларни ширкат хўжалиги тугатилиши ҳақида ёзма равишда хабардор қилади.
70. Кредиторлар томонидан талабларни қўйиш учун белгиланган муддат тамом бўлганидан кейин тугатиш комиссияси (тугатувчи) оралиқ тугатиш балансини тузади, бу баланс тугатилаётган ширкат хўжалиги мол-мулкининг таркиби, Кредиторлар қўйган талаблар рўйхати, шунингдек, уларни қараб чиқиш натижалари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.
Оралиқ тугатиш баланси ширкат хўжалигини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган умумий мажлис ёки суд томонидан ширкат хўжалигини давлат рўйхатидан, ўтказувчи орган билан келишган ҳолда тасдиқланади.
71. Агар тугатилаётган ширкат хўжалиги ихтиёридаги пул маблағлари кредиторларнинг талабларини қондириш учун етарли бўлмаса, тугатищ комиссияси (тугатувчи) ширкат хўжалигининг мол-мулкини кимошди савдоси орқали суд қарорларини ижро этиш учун белгиланган тартибда сотади.
72. Тугатилаётган ширкат хўжалиги кредиторларига пул суммаларини тўлаш тугатиш комиссияси (тугатувчи) томонидан қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган навбат тартибида, оралиқ тугатиш балансига мувофиқ у тасдиқланган кундан бошлаб амалга оширилади.
Кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш тугаганидан кейин тугатиш комиссияси (тугатувчи) тугатиш балансини тузади, уни ширкат хўжалигини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган умумий мажлис ёки суд ширкат хўжалигини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи орган билан келишган ҳолда тасдиқлайди.
73. Ширкат хўжалиги тугатилаётганда Кредиторлар талаблари қондирилгандан кейин қоладиган бўлинмас жамғарманинг қисми ва пай жамғармаси ширкат хўжалиги аъзоларининг ёки улар меросхўрларининг пайларига мос равишда тақсимланади.
74. Ширкат хўжалиги тугатилганда унинг аъзолари деҳқон хўжалигини юритиш мақсадида берилган ўз ер участкаларидан меросга қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини сақлаб қоладилар.
75. Ширкат хўжалигининг тугатилиши ҳақидаги ёзув юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритиб қўйилганидан сўнг ширкат хўжалигини тугатиш тамомланган, ширкат хўжалигининг фаолияти эса тугаган ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 15 июлдаги 299-сон қарорига
5-ИЛОВА
_______________________ вилояти‎
________________________ тумани‎
________________________ қишлоқ‎

(номи)‎

хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)нинг ‎
199 йил « _____ »_______ даги ‎
таъсис мажлисининг‎
_____ -сон қарори билан‎

ТАСДИҚЛАНГАН‎

Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)нинг Устав жамғармасини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)* пай жамғармасидан, бўлинмас жамғармадан ҳосил бўлган Устав жамғармасининг ҳамда кейинги фаолияти даврида етиштирилган ва олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг ҳамда бошқа мол-мулкнинг эгаси ҳисобланади. У ўзига қарашли мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф қилиш ҳуқуқларини амалга оширади.
* Бундан кейин матнда «ширкат хўжалиги» деб аталади.
II. Устав жамғармасини шакллантириш
2. Ширкат хўжалиги ўз фаолиятини амалга ошириш мақсадида Устав жамғармасини ташкил этади, унинг миқдори ширкат хўжалиги уставида кўрсатилади.
Устав жамғармасининг шаклланиш манбалари ва ундан фойдаланиш йўналишлари ширкат хўжалиги аъзоларининг умумий мажлисида қонун ҳужжатлари ҳамда ширкат хўжалиги уставига асосан белгиланади.
3. Устав жамғармасини ўзгартириш тўғрисидаги қарор ширкат хўжалиги аъзоларининг умумий мажлисида қабул қилинади, бунда ширкат хўжалигининг устави белгиланган тартибда қайта рўйхатдан ўтказилиши лозим,
4. Ширкат хўжалигининг Устав жамғармаси унинг мулки ҳисобланади ва уни қонунларда назарда тутилган ҳоллардан ташқари олиб қўйиш мумкин эмас.
5. Устав жамғармаси ширкат хўжалигининг балансида асосий воситалар ва айланма маблағларнинг йиғиндиси сифатида акс эттирилиб, ширкат хўжалиги фаолиятининг асоси бўлиб ҳисобланади.
6. Асосий воситаларга бинолар, иншоотлар, механизмлар, машиналар, транспорт воситалари, ишчи ва маҳсулдор моллар, кўп йиллик дарахтлар, коллектор-дренаж тармоқлари ва бошқа гидротехника иншоотлари, йўллар, ижтимоий-маиший объектлар, номоддий активлар, Узоқ муддатли молиявий ва капитал қўйилмалар, бошқа Узоқ муддатли активлар киради.
7. Айланма маблағларга хом ашё, тайёр маҳсулотлар, уруғ, ем-хашак, ўғит, ёнилғи-мойлаш материаллари, эҳтиёт қисмлар, ҳисоб варақлардаги пул маблағлари, дебитор қарзлар, қисқа муддатли молиявий қўйилмалар ва бошқа маблағлар киради.
III. Устав жамғармасини тақсимлаш ва ундан фойдаланиш
8. Устав жамғармаси пай жамғармаси ва бўлинмас жамғармалардан иборат бўлади.
9. Пай жамғармаси Устав жамғармасининг ширкат хўжалиги аъзолари ўртасида мулкий пайларга тақсимланган қисми ҳисобланади.
Пай жамғармаси ширкат хўжалиги аъзоларининг бошланғич ва қўшимча (кўпайган) мулкий пайларидан иборатдир.
Ширкат хўжалиги пай жамғармасининг ва аъзолар мулкий пайларининг миқдорлари ширкат хўжалиги аъзоларининг умумий мажлисида тасдиқланади ҳамда унинг уставида кўрсатилади.
Ширкат хўжалиги аъзолари мулкий пайларини ҳисоблаш ва улар бўйича дивидендларни тақсимлашда пай жамғармаси таркибига давлат ер кадастри бўйича белгиланадиган ер участкаларининг қиймат баҳоси ҳам қўшилади. Бунда ер участкаларининг қиймат баҳоси Устав жамғармасининг миқдорини кўпайтирмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Ширкат хўжалиги тузилаётган вақтда белгиланган пай жамғармаси бошлангич пай жамғармасидир. У ширкат хўжалиги ҳар бир аъзосининг бошланғич мулкий пайини аниқлашда асос бўлади.
Пай жамғармасининг бошланғич миқдори ширкат хўжалиги устави ва Қишлоқ хўжалиги кооперативида (ширкат хўжалигида) пай жамғармасини шакллантириш, мулкий пайларни тақсимлаш ва улар бўйича дивидендлар тўлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомда белгиланган тартибда аъзолар ўртасида мулкий пайларга тақсимланади.
11. Пай жамғармаси ширкат хўжалиги аъзолари томонидан қўшимча бадаллар киритилганда кўпаяди ва тегишли равишда уларнинг мулкий пайларига қўшилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Бўлинмас жамғарма — ширкат хўжалиги Устав жамғармасининг бир қисми бўлиб, у пайчи аъзолар ўртасида тақсимланмайди.
13. Бўлинмас жамғарма Устав жамғармасининг қирқ фоизидан кам бўлмаган миқдорда шакллантирилади ҳамда ширкат хўжалиги аъзоларининг умумий мажлиси қарори билан тасдиқланади.
14. Бўлинмас жамғармани яратиш ва ундан фойдаланиш Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) бўлинмас жамғармасини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Намунавий низом бўйича белгиланади.
IV. Устав жамғармасининг ҳисоб-китоби ва уни рўйхатдан ўтказиш тартиби
15. Устав жамғармасининг ҳаракати (кўпайиши ва камайиши) ширкат хўжалигининг бухгалтерия балансидаги 85-1 «Устав жамғармаси» ҳисоб рақамида қайд қилинади. Бунда иккита иккиламчи ҳисобварақ очилади:
85-1.1. «Пай жамғармаси»;
85-1.2 «Бўлинмас жамғарма».
85-1 ҳисоб рақамидаги маблағнинг қолдиғи (сальдоси) ширкат хўжалигининг таъсис ҳужжатларида белгиланган Устав жамғармасининг миқдорига мос келиши лозим.
Устав жамғармасини кўпайтириш (камайтириш) ҳоллари фақатгина ширкат хўжалиги таъсис ҳужжатларига зарур ўзгартишлар киритилгандан сўнг қонун ҳужжатларида ва ширкат хўжалиги уставида белгиланган тартибда амалга оширилади.
16. Ширкат хўжалиги ўз аъзоларининг махсус рақамли ип билан сўрғичланган, муҳрланган реестр (рўйхат) китобини юритади. Унда қуйидагилар қайд этилади:
тартиб сони (бу сон шахсий варақ сони ҳам ҳисобланади);
фамилияси, исми, отасининг исми;
паспорт серияси ва рақами, қачон ва ким томонидан берилгани;
яшаш жойи;
бошланғич мулкий пайнинг миқдори;
тўланган дивидендлар миқдори;
номи ёзилган гувоҳнома бериш муддати ва қайд этилган рақами;
ширкат хўжалиги аъзоларининг ширкат хўжалиги аъзолигидан чиқиши ва аъзолар ўртасида пайларни ўзгариши, пайчиларнинг ва рўйхатга олувчининг имзолари.
17. Ширкат хўжалиги молия-ҳисоб-китоб марказида ҳар бир аъзо учун шахсий ҳисобварақ очилиб, унда бошланғич мулкий пай, қўшимча пай бадали, мулкий пайнинг йиллик кўпайган миқдори ва тўланган дивиденд ёзиб борилади. Ҳамма аъзоларнинг ҳисобварақларидаги маблағлари йиғиндиси ширкат хўжалигининг пай жамғармаси миқдорига тенг бўлиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Бўлинмас жамғарманинг шакллантирилиши, ҳаракати ва ундан белгиланган мақсадда фойдаланилиши ширкат хўжалигининг молия-ҳисоб-китоб марказидаги махсус ҳисоб бўйича амалга оширилади ва реестр китобида алоҳида ёзув билан акс эттирилади.
V. Ширкат хўжалиги тугатилаётганда Устав жамғармасини тақсимлаш тартиби
19. Ширкат хўжалигини тугатиш учун ташкил этилган тугатиш комиссияси (тугатувчи) матбуот органларида кредиторларнинг талабларини қабул қилиш учун ширкат хўжалигини тугатиш тартиби ва муддатини эълон қилади.
20. Кредиторлар талабини қабул қилиш бўйича белгиланган муддат тугагандан сўнг тугатиш комиссияси (тугатувчи) тугатилаётган ширкат хўжалигининг мол-мулки таркиби, кредиторлар талабининг рўйхати, шунингдек, ушбу масалаларни қўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги маълумотлардан иборат оралиқ балансини тузиб чиқади.
21. Ширкат хўжалиги тугатилаётганда кредиторлар талаби қаноатлантирилгандан сўнг бўлинмас жамғарманинг қолган қиймати пай жамғармаси. билан биргаликда аъзолар ўртасида уларнинг мулкий пайларига мос равишда тақсимланади.
22. Ширкат хўжалигини тугатиш жараёнида келиб чиқадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 15 июлдаги 299-сон қарорига
6-ИЛОВА
_______________________ вилояти‎
________________________ тумани‎

(номи)‎

қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)нинг ‎
199 йил « _____ »_______ даги‎
умумий мажлисининг_____ - сон қарори билан ‎

ТАСДИҚЛАНГАН‎

Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)нинг бўлинмас жамғармасини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Бўлинмас жамғарма қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)* устав жамғармаси қийматининг бир қисми бўлиб, у ширкат хўжалиги тасарруфида қолади ва пайчи аъзолар ўртасида тақсимланмайди.
* Бундан кейин матнда «ширкат хўжалиги» деб аталади.
2. Ширкат хўжалигининг бўлинмас жамғармаси:
кенгайтирилган такрорий ишлаб чиқариш тадбирларини амалга ошириш;
юқори унумли техника ва бошқа ускуна-жиҳозларни олиш;
технологик босқич яхлитлигини юқори даражада сақлаш;
чет эл инвестицияларини жалб қилиш ва чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш;
тупроқ унумдорлигини ошириш тадбирларини ўтказиш;
ирригация-мелиорация тармоқлари ва иншоотларини барпо этиш, сақлаш;
ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмалари фаолиятининг самарадорлигини таъминлаш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар учун умумтехнологик ва ширкат жамоаси фойдаланадиган инфратузилмаларга кирувчи объектлардан ҳамкорликда фойдаланиш учун шароитлар яратиш;
бошқа умумий ижтимоий ва хўжалик вазифаларини ҳал этиш мақсадларида ташкил қилинади.
3. Ширкат хўжалигининг бўлинмас жамғармаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари дахлсиз ҳисобланади.
4. Бўлинмас жамғарманинг қиймати (миқдори) ширкат хўжалиги мол-мулки миқдори, фаолияти ихтисослашуви, унинг инфратузилмалар объектларини ривожлантириш истиқболини ҳисобга олган ҳолда табақали равишда белгиланади ва ширкат хўжалиги уставида акс эттирилади.
5. Ширкат хўжалиги бўлинмас жамғармасининг миқдорига унинг у ёки бу мақсаддаги йўналишларининг устуворлигини ҳисобга олган ҳолда умумий мажлис қарори билан тегишли ўзгартиришлар киритиш мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Бўлинмас жамғарманинг шаклланиши ва фойдаланишини тартибга солиш ҳамда назорат қилиш ширкат хўжалиги аъзоларининг умумий мажлиси томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ширкат хўжалиги аъзолари томонидан дивиденд олиш мақсадида киритилган қўшимча пай бадаллари бўлинмас жамғарма таркибига киритилмайди.
II. Бўлинмас жамғармани шакллантириш ва ундан фойдаланиш
8. Ширкат хўжалиги ташкил этилаётганда бўлинмас жамғарма, ширкат хўжалиги аъзоларининг умумий мажлиси қарорига кўра, устав жамғармасининг қирқ фоизидан кам бўлмаган миқдорда шакллантирилади.
9. Соф фойдадан ажратмалар ширкат хўжалиги бўлинмас жамғармасини тўлдиришнинг асосий манбаи ҳисобланади,
10. Ширкат хўжалиги ўз бўлинмас жамғармасидан белгиланган мақсадга мувофиқ мустақил фойдаланишга ҳақли.
III. Бўлинмас жамғарманинг ҳисоб-китоби
11. Бўлинмас жамғарманинг шакллантирилиши ва ундан фойдаланиш ҳисоби бухгалтерия ҳисоботи тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)нинг устав жамғармасини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
12. Ширкат хўжалиги бўлинмас жамғармасининг объектлари ва манбалари рўйхат қилинади ҳамда унинг келгуси ҳисобот йилидаги миқдори ширкат хўжалиги аъзоларининг умумий мажлисида тасдиқланади.
13. Соф фойданинг ширкат хўжалиги бўлинмас жамғармасини кўпайтириш учун ажратилган қисми умумий мажлис қарори билан алоҳида иккиламчи ҳисобвараққа ўтказилади.
IV. Ширкат хўжалигини тугатишда бўлинмас жамғармани тасарруф қилиш
14. Ширкат хўжалиги тугатилганда, унинг кредиторлари талаблари қаноатлантирилгандан сўнг, бўлинмас жамғарманинг қолган қисми қиймати пай жамғармаси билан биргаликда аъзолар ўртасида уларнинг мулкий пайларига мутаносиб равишда тақсимланади ва пайчиларнинг номи ёзилган гувоҳномаларида қайд этилади.
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 15 июлдаги 299-сон қарорига
7-ИЛОВА

_______________________ вилояти‎

________________________ тумани‎

________________________ қишлоқ‎

(номи)‎

хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)нинг ‎

199 йил « _____ »_______ даги умумий мажлисининг ‎

_____ - сон қарори билан‎

ТАСДИҚЛАНГАН ‎

Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)да пай жамғармасини шакллантириш, мулкий пайларни тақсимлаш ва улар бўйича дивидендлар тўлаш тартиби тўғрисида
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ширкат хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)* пай жамғармаси ер участкаларини қиймат баҳосини ва асосий жамғармаларнинг қийматини ҳамда ширкат хўжалигининг мажбуриятлардан ҳоли бошқа активлари қийматини ўз ичига олади, бўлинмас жамғармани шакллантиришга йўналтирилган маблағлар бундан мустаснодир. Бунда ер участкаларининг қиймат баҳоси устав жамғармаси миқдорини кўпайтирмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
* бундан кейин матнда «ширкат хўжалиги» деб аталади.
2. Ширкат хўжалигининг пай жамғармаси ширкат хўжалиги устави ҳамда ушбу Намунавий низомга мувофиқ ширкат хўжалиги аъзоларининг қийматда ифодаланган мулкий пайларига бўлинади.
3. Мулкий пай ҳар бир аъзонинг ширкат хўжалиги пай жамғармасидаги улушидир.
II. Мулкий пайни ҳисоблаш тартиби
4. Мулкий пайни ҳисоблаш учун ширкат хўжалигининг ишловчи аъзолари тўғрисида қуйидаги маълумотлар:
меҳнат даври (стажи);
охирги _____ йил мобайнидаги ўртача йиллик иш ҳақи аниқланади.
5. Иш ҳақини ҳисоб-китоб қилиш учун олинадиган давр ширкат хўжалиги аъзоларининг умумий мажлисида тасдиқланади.
6. Ширкат хўжалиги ҳар бир аъзосининг меҳнат стажи кейинги _____йилдаги ўртача йиллик иш ҳақига кўпайтирилиб, унинг йил-сўми аниқланади.
7. Ширкат хўжалигида ишловчи барча аъзоларнинг йил-сўмлари жамланади.
8. Ширкат хўжалигида ишловчи аъзолар ўртасида тақсимланадиган пай жамғармаси ширкат хўжалиги бўйича жами йил-сўмга бўлиниб, бир йил-сўмга тўғри келадиган мулкий пайни акс эттирувчи коэффициент аниқланади.
9. Ширкат хўжалиги ҳар бир аъзосининг мулкий пайи унинг йил-сўмини ушбу Намунавий низомнинг 8-бандида кўрсатилган коэффициентга кўпайтириб аниқланади.
10. Тақсимланадиган пай жамғармасини ширкат хўжалиги аъзоларининг сонига бўлиб бир пайнинг ўртача қиймати аниқланади.
11. Ширкат хўжалиги пенсионерларининг мулкий пайлари умумий мажлис қарори билан пай жамғармасининг ўн фоизигача миқдорда белгиланади ва тақсимланади. Бунда ҳар бир ширкат хўжалигининг ички шароитлари ҳисобга олиниши лозим.
12. Ҳар бир пенсионернинг ширкат хўжалигида ишлаган меҳнат стажи аниқланади ва пенсионерларнинг стажлари йиғиндиси ҳисоблаб чиқилади.
13. Пай жамғармасининг пенсионерларга ажратилган қисми ширкат хўжалигидаги барча пенсионерларнинг умумий меҳнат стажига бўлинади ва бир йиллик стажга тўғри келадиган пай қиймати аниқланади.
Бир йиллик стажга тўғри келадиган мулкий пай қиймати пенсионернинг умумий стажига кўпайтирилиб, унинг мулкий пайи миқдори аниқланади.
III. Ширкат хўжалиги пайчи-аъзолари таркибини ва уларнинг мулкий пайларини аниқлаш тартиби
14. Ширкат хўжалиги пайчи-аъзолари таркиби ширкат уставида белгиланади.
15. Ширкат хўжалиги аъзосининг мулкий пайи қимматли қоғозлар тоифасига кирмайдиган ва ҳар бир аъзога бериладиган номи ёзилган гувоҳнома билан тасдиқланади (Илова).
16. Ширкат хўжалиги ҳар бир аъзосининг умумий мулкий пайи икки қисмдан иборатдир:
ширкат хўжалиги тузилган пайтдаги бошланғич мулкий пай;
аъзоларнинг бошланғич мулкий пайдан ташқари кейинчалик тушган пай бадалларидан иборат қўшимча мулкий пай.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Ширкат хўжалигининг молия-ҳисоб-китоб марказида ҳар бир аъзо учун шахсий ҳисобварақ очилиб, унда пайчи-аъзонинг бошланғич мулкий пайи, қўшимча пай бадали, мулкий пайнинг йиллик кўпайган миқдори ҳамда тўланган дивидендлар ҳисобга олиб борилади. Барча аъзоларнинг шахсий ҳисобварағидаги мулкий пайлари миқдори ширкат хўжалиги пай жамғармаси миқдорига тенг бўлиши шарт.
Ширкат хўжалиги аъзоларининг шахсий ҳисобварақларидаги мулкий пайлари қўшимча бадаллар киритилганда кўпаяди ва қўшилган бадаллар миқдорига тенг бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. Мулкий пайни ажратиб чиқариш ва мерос қилиб қолдириш тартиби
18. Фермер хўжалиги ёки янги ширкат хўжалиги ташкил этиш мақсадида ширкат хўжалигидан чиқилган ҳолларда мулкий пайлар қонун ҳужжатларига мувофиқ ажратиб берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Мулкий пайнинг қийматини тўлаш шакли ва тартиби томонларнинг келишувига биноан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Ширкат хўжалиги аъзоси вафот этган тақдирда унинг меросхўрлари умумий мажлис қарорига асосан ширкат хўжалиги аъзоси бўлишлари ёки ўзларининг хоҳишига кўра қонун ҳужжатларида ва ширкат хўжалиги уставида назарда тутилган тартибда уларга мулкий пайнинг қиймати тўланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Фермер хўжалигини ташкил қилиш мақсадида ширкат хўжалигидан чиқарилганда, шунингдек, ширкат хўжалиги аъзоси вафот этган тақдирда мулкий пай меросхўрларга ернинг қиймат баҳоси чегирилган ҳолда тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Ширкат хўжалиги тугатилаётганда кредиторлар талаби қондирилгандан сўнг қолган мол-мулк ширкат хўжалиги аъзолари ўртасида уларнинг мулкий пайларига мутаносиб равишда тақсимланади.
V. Дивидендларни шакллантириш ва тўлаш тартиби
23. Дивиденд — соф фойданинг солиқлар, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланганидан кейин ширкат хўжалиги ихтиёрида қоладиган, ширкат хўжалиги аъзолари ўртасида тақсимланиши лозим бўлган қисмидир.
24. Ширкат хўжалигининг ҳар бир аъзосига тегишли дивиденд миқдори умумий мажлис томонидан белгиланади ҳамда иш ҳақи, мукофот ва бошқа тўловлар миқдорига боғлик бўлмайди.
25. Бир сўмлик мулкий пайга тўғри келадиган дивиденд миқдори соф фойданинг дивидендлар тўлаш учун ажратилган қисмини пай жамғармасига бўлиш йўли билан аниқланадиган коэффициент тариқасида ҳисоблаб чиқарилади.
26. Ширкат хўжалиги ҳар бир аъзосининг мулкий пай бўйича дивиденди ушбу Намунавий низомнинг 24-бандида белгиланган коэффициентга кўпайтириш йўли билан аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Ширкат хўжалиги аъзолари дивидендларини ҳисоблаш ва тўлаш ширкат хўжалиги молия-ҳисоб-китоб маркази томонидан амалга оширилади.
28. Дивидендларни ҳисоблаш ва тўлаш тўғрисидаги ҳисобот бир йилда бир марта тузилади ва ширкат хўжалиги аъзоларининг умумий мажлиси тасдиғига тақдим этилади.
29. Мулкий пайлар бўйича дивидендларнинг тўғри ҳисобланганлиги ва тўланганлигини назорат қилиш ширкат хўжалигининг тафтиш комиссияси (тафтишчиси) томонидан амалга оширилади.
30. Мулкий пайлар ва дивидендлар юзасидан келиб чиқадиган келишмовчиликлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Қишлоқ хўжалиги ширкатида пай жамғармасини
шакллантириш, мулкий пайларни тақсимлаш ва улар бўйича дивидендлар тўлаш тартиби
тўғрисидаги Намунавий низомга
ИЛОВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

____________________________________ вилояти‎

_____________________________________ тумани‎

____________________________ширкат хўжалиги

(номи)‎

МУЛКИЙ ПАЙ ТЎҒРИСИДАГИ
‎НАМУНАВИЙ ГУВОҲНОМА

______‎

____________________ширкат хўжалигининг ‎

199_йил « ____ » _____________ даги‎

таъсис мажлисида‎

ТАСДИҚЛАНГАН‎

___ -сон баённома‎

‎‎Номи ёзилган мазкур гувоҳнома _____________________________________қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)нинг аъзоси (нафақахўр)______________________________га

(ф. и. о.)‎

кооператив (ширкат хўжалиги) пай жамғармасидан______________________

‎‎(рақам билан)

‎‎( _____________________________) сўмлик бошланғич мулкий пай берилганлигини тасдиқлайди.
(сўз билан)‎
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) раиси ‎‎

__________________‎

__________________‎

(имзо) ‎

(ф.и.о.)‎

Бош бухгалтер‎‎

__________________‎

__________________‎

(имзо) ‎

(ф.и.о.)‎

М .Ў.‎

‎‎199__ йил « ___ »_____________________

Йил‎

Йил бошидаги мулкий пай қиймати, сўм‎

Қўшилган мулкий пай қиймати, сўм‎

Камайган мулкий пай қиймати, сўм‎

Йил охиридаги мулкий пай қиймати, сўм‎

Соф фойдадан тўлаган дивиденд, сўм‎

Пай эгасининг имзоси‎

Масъул шахснинг (рўйхатчининг) имзоси‎

1998‎
1999‎
2000‎
2001‎
2002‎
2003‎
2004‎
2005‎
2006‎
2007‎
2008‎
2009‎
2010‎
2011‎
2012‎
2013‎
2014‎
2015‎
Мулкий пай ва соф фойдадан тўланган дивидендлар ҳаракати
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 15 июлдаги 299-сон қарорига
8-ИЛОВА
_______________________ вилояти‎
________________________ тумани‎
______________________________‎
(номи)‎

умумий мажлиснинг ‎

199 йил « _____ »_______ даги‎

_____ - сон қарори билан ‎

ТАСДИҚЛАНГАН ‎

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида оила (жамоа) пудрати тўғрисида
НАМУНаВИй НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Оила (жамоа) пудратидан келиб чиқадиган муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда ушбу Намунавий низом билан тартибга солинади.
2. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида оила (жамоа) пудрати оила (жамоа)га вақтинча фойдаланишга бериб қўйилган ер участкаларида оила (жамоа) аъзоларининг* бевосита иштирок этишига асосланади.
* Бундан кейин матнда «пудратчилар» деб аталади.
3. Оила (жамоа) пудрати хўжалик юритишнинг қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкати)* аъзоларининг бошқарув номига берилган аризасига мувофиқ танлов асосида ташкил этилади. Аризада пудратчиларга бериладиган ер участкасининг ўлчами, етиштириладиган маҳсулот тури, оила (жамоа)даги меҳнатга лаёқатли аъзоларнинг сони кўрсатилади.
* Бундан кейин матнда «буюртмачи-хўжалик» деб аталади.
Аризалар танлов эълон қилингандан кейин бир ой ичида қабул қилиниб, улар бўйича ўн кунлик муддатда хўжалик бошқаруви томонидан қарор қабул қилинади. Танловда ширкат хўжалиги аъзоларининг Қишлоқ хўжалигида тегишли малака ва иш тажрибаси ҳамда экин майдони, маҳсулот бирлигига кетадиган меҳнат сарфларининг белгиланган меъёрлари ҳисобга олинади.
Танлов натижаси бўйича хўжалик бошқарувининг қарори чиқарилади. Бошқарув қарорида пудратчиларга ажратиладиган ер участкасининг ўлчами, унинг жойлашган манзили, ариза берувчиларнинг талаби қондирилмаганда эса унинг асосланган сабаби кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш бўйича оила (жамоа) пудрати шартномаси ҳар йили тузилади ва ширкат хўжалиги раиси ҳамда оила бошлиғи (жамоанинг ваколат берган вакили) томонидан имзоланади. Шартномада унинг имзоланиш санаси кўрсатилади ҳамда шартнома буюртмачи-хўжаликнинг муҳри билан тасдиқланади.
5. Буюртмачи-хўжалик ер участкаларини қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчи пудратчиларга қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлардан далолатнома асосида беради.
Далолатнома ер участкасининг ўлчами, унинг жойлашган манзили, ҳолати ва ер участкасидаги мавжуд кўп йиллик дарахтлар кўрсатилган ҳолда икки нусхада тузилади, буюртмачи-хўжалик вакили ва оила бошлиғи (жамоанинг ваколат берган вакили) томонидан имзоланади ҳамда буюртмачи-хўжаликнинг муҳри билан тасдиқланади. Далолатноманинг битта нусхаси бошқарувда, иккинчиси эса пудратчида шартнома муддати тугагунгача сақланади.
6. Оила (жамоа) пудрати шартномасида қуйидагилар назарда тутилади:
ер участкасининг ўлчами, жойлашган манзили ва ҳолати;
ер участкасидан фойдаланиш шартлари, томонларнинг алмашлаб экиш схемасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ва ер сифатини ошириш, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш бўйича мажбуриятлари;
етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг миқдори ва турлари, сифати;
етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг баҳоси, унга ҳақ тўлаш ва уни сотиш шартлари;
суғориш учун сув ва моддий-техника ресурслари билан пудратчини таъминлаш;
томонларнинг шартнома мажбуриятларини бажармаганлик учун жавобгарлиги ва уларнинг хоҳишига кўра бошқа шартлар.
7. Шартнома икки нусхада тузилади ва имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради. Шартноманинг бир нусхаси бошқарувда, иккинчи нусхаси пудратчида сақланади.
8. Пудратчиларга берилган ер участкаларидан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланилади, бунда ҳайдаладиган ер майдонлари ўлчамларининг камайтирилишига йўл қўйилмайди.
9. Ер участкасининг ўлчамлари ва унинг чегаралари томонларнинг келишувига кўра ўзгартирилиши мумкин.
10. Алоҳида иш турларини бажариш учун ходимлар жалб қилинганда, уларга пудратчиларнинг иш ҳақи фондидан ҳақ тўланади.
11. Ишлаб чиқариш шароитлари ўзгарган тақдирда, томонларнинг келишувига биноан, шартнома шартлари ҳам ўзгариши мумкин.
12. Пудратчиларга берилган ер участкасида ер участкаси эгасининг розилигисиз бинолар ва бошқа иншоотлар қуриш ман этилади.
13. Оила (жамоа) пудрати бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида ҳам қўлланилиши мумкин.
II. Пудратчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
14. Пудратчилар:
шартномада кўрсатилган миқдордан ортиқ етиштирилган (пахта, ғалладан ташқари) маҳсулотни шартнома бўйича (эркин) нархда сотишга ёки шу нархда буюртмачи-хўжаликка топширишга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ижтимоий таъминот бўйича ҳуқуқлардан, ижтимоий суғурта ва қонунда белгиланган бошқа имтиёзлардан фойдаланишга;
ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган тақдирда уларга етказилган зарар ва бошқа харажатларнинг тўланишини, шу жумладан, бой берилган фойданинг, қонун ҳужжатларига мувофиқ қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
15. Пудратчилар:
берилган ер участкасидан белгиланган мақсадга кўра ва шартнома шартларига асосан фойдаланишлари, ер унумдорлигининг пасайишига, атроф муҳитнинг ёмонлашувига йўл қўймасликлари, агротехника қоидаларига риоя қилишлари;
берилган ер участкаларидаги ирригация ва коллектор-дренаж тармоқларини ўз вақтида тозалашлари, ҳудуддаги кўп йиллик дарахтларни парвариш қилишлари ва сақлашлари;
шартномада назарда тутилган муайян қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштиришлари ва уни келишилган муддатларда буюртмачи-хўжаликка топширишлари;
моддий-техника ресурсларидан фойдаланишда тежамкорликни таъминлашлари, техника хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилишлари шарт.
III. Буюртмачи-хўжаликнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
16. Буюртмачи-хўжалик бошқарув орқали:
пудратчининг фаолиятига аралашмаган ҳолда исталган вақтда бажарилаётган қишлоқ хўжалиги ишларининг ўз вақтида амалга оширилишини ва сифатини текширишга;
агар пудратчи оила (жамоа) пудрати шартномасини бажаришга ўз вақтида киришмаса ёки ишни суст бажариши натижасида уни белгиланган муддатда тугатиш мумкин эмаслиги аниқ бўлиб қолса, шартномани бекор қилиб, етказилган зарарларни қоплашни талаб қилишга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қишлоқ хўжалиги ишларини бажариш вақтида уларни тегишли даражада бажарилмаслиги аниқ бўлиб қолса, пудратчига камчиликларни йўқотиш учун оқилона муддат белгилашга ва бу талабни пудратчи белгиланган муддатда бажармаган тақдирда оила (жамоа) пудрати шартномасини бекор қилиш ёхуд бу ишларни пудратчи ҳисобидан бажаришни бошқа шахсга топширишга, шунингдек, етказилган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Буюртмачи-хўжалик бошқарув орқали:
ер участкасини ва шартномада кўрсатилган бошқа мол-мулкларни пудратчига далолатнома асосида бериши;
ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан назоратни амалга ошириши;
пудратчини уруғ, ўғит, химикатлар ва бошқа моддий-техника ресурслари, зарур техника воситалари билан белгиланган муддатларда таъминлаши, унга пуллик хизмат кўрсатиши;
агротехника тадбирларини ўз вақтида самарали ўтказиш бўйича малакали мутахассислар томонидан маслаҳатлар берилишини ташкил этиши, техника хавфсизлигига риоя қилиниши устидан назоратни таъминлаши;
пудратчи етиштирган, топширган ва сотган маҳсулотларнинг ҳисобини олиб бориш учун даромад ва харажатлар ҳисоб-китоби бўйича хўжалик молия-ҳисоб-китоб марказида унинг шахсий ҳисоб варағини очиши, ўзаро ҳисоб-китоб ишларининг чек ва бошқа ҳужжатлар асосида олиб борилишини таъминлаши;
иш ҳақини ўз вақтида тўлаш, хўжалик томонидан унинг аъзолари учун Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасининг туман бўлимига бадалларнинг тўланишини таъминлаш
Кейинги таҳрирга қаранг.
шартнома мажбуриятлари хўжалик томонидан бажарилганда пахта етиштирувчиларга шартномада назарда тутилганидан ортиқча етиштирилган ҳар бир тонна пахта хом ашёси учун пахта ёғи, кунжара ва шелухани белгиланган тартибда беришни таъминлаши шарт.
IV. Якунловчи қоидалар
18. Буюртмачи-хўжалик ва пудратчи оила (жамоа) пудрати шартномаси шартлари билан белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлар доирасида жавобгар бўладилар.
19. Шартнома шартлари бажарилмаганда айбдор томонга шартномада назарда тутилган жавобгарлик чоралари қўлланилади.
20. Томонлар шартномада назарда тутилмаган масалалар бўйича жамоа шартномаларига ҳамда қонун ҳужжатларига риоя қиладилар. Буюртмачи-хўжалик билан пудратчи ўртасида шартнома мажбуриятларини бажариш юзасидан вужудга келадиган низолар судда ҳал қилинади.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида
оила (жамоа) пудрати тўғрисидаги
Намунавий низомга
1-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва хизматлар кўрсатиш учун оила (жамоа) пудрати тўғрисида
НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА
_______________________________ вилояти____________________________ тумани ________________________________________ номли қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) Бошқаруви орқали бир томондан ва оила бошлиғи (жамоанинг ваколат берилган вакили) ‎
________________________________________________________________‎

(фамилияси, исми, отасининг исми)‎

иккинчи томондан, ушбу Шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:‎
I. Шартнома предмети
1. Оила (жамоа) (бундан кейин матнда «пудратчи деб аталади) 199 йилдан 199 йилга қадар қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)нинг (бундан кейин матнда «буюртмачи- хўжалик» деб аталади қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларидан ________________ гектар ер участкасини оила (жамоа) пудрати шартномаси шартларига мувофиқ далолатнома асосида ернинг сифат кўрсаткичлари кўрсатилган ҳолда олади.
2. Пудратчи ўзига бириктирилган ер участкасида буюртмачи-хўжалик томонидан буюртма қилинган қуйидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳар йили етиштириш ва уларни келишилган нархда буюртмачи-хўжаликка топшириш мажбуриятини олади:

‎‏Экин турлари

Экин майдони, га‎‏

Ҳосилдорлик‎‎‎

Ялпи маҳсулот қиймати, сўм‎‏

Жами маҳсулот учун тўланадиган иш ҳақи, сўм‎‏

Шунинг 70 фоизи йил давомида аванс тариқасида тўланади, сўм‎‏

1 гектар ҳисобига тўғри келадиган аванс миқдори, сўм‎‏

гекдаридан цент. ‎

жами т. ‎

II. Пудратчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
3. Пудратчи:
ер участкасини ушбу Шартноманинг 1-бандига биноан ўз вақтида олиш;
суғориш учун сув олиш;
белгиланган муддатларда ва ҳажмларда уруғлик, экиш материаллари ва бошқа моддий ресурсларни олиш;
Шартномада кўрсатилган миқдордан етиштирилган (пахта ва ғалладан ташқари) маҳсулотни ўз ихтиёрига кўра келишилган нархда сотиш ёки шу нархда буюртмачи-хўжаликка топшириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
буюртмачи-хўжалик айби билан етказилган зарарни, шу жумладан, бой берилган фойданинг қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга
4. Пудратчи:
ўзига бириктирилган ер участкасидан белгиланган мақсадда ва шартнома шартлари бўйича фойдаланиши, тупроқ унумдорлигининг пасайишига йўл қўймаслиги, экинларни буюртмачи-хўжалик ихтисосига мувофиқ равишда етиштириши;
бажариладиган ишга оид талабномани олдиндан — ўн кундан кечиктирмасдан ёзма равишда буюртмачи-хўжаликка топшириши;
бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар юзасидан ҳар ойда буюртмачи-хўжаликнинг молия-ҳисоб-китоб марказига ҳисоботлар топшириши;
мақбул муддатларда ва юқори сифатли маҳсулот етиштиришни таъминловчи агротехника тадбирлари комплексини амалга ошириши;
сувдан агротехника талабларига мувофиқ фойдаланиши;
ажратилган моддий-техника ресурсларини сарфлашда тежамкорликни таъминлаши, техника хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этиши шарт.
III. Буюртмачи-хўжаликнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
5. Буюртмачи-хўжалик:
пудратчидан ишларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини талаб қилиш;
ер участкасидан ва моддий-техника ресурсларидан белгиланган мақсадда фойдаланилишини назорат қилиш;
пудратчи томонидан иш бажарилиши пайтида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
6. Буюртмачи-хўжалик:
олинган ер участкасини ва бошқа мол-мулкни ушбу Шартноманинг 1-бандида кўрсатилган муддатга далолатнома асосида пудратчига бериши;
пудратчини уруғлик, минерал ўғит, химикатлар ва бошқа моддий-техника ресурслари билан белгиланган муддатларда таъминлаши;
Пудратчининг талабномасига кўра ўз ихтиёридаги техника ҳисобидан ёки ташкилотлар билан тузилган шартномага мувофиқ ер участкаларидан сифатли фойдаланиши ва ишлов бериши, экинларни экиши ва ҳосилни йиғиб олиши, ҳосилни йиғиб олиш даврида пудратчини яшик ва бошқа идишлар билан таъминлаши, пуллик хизмат кўрсатишни ташкил этиши;
пудратчи томонидан етиштирилган маҳсулотни тайёрлов ташкилотларига ва сотиш жойига етказиб бериш чора-тадбирларини қўриши;
пудратчига ўз вақтида тўлашни таъминлаши, ишловчиларнинг бадалларини қонун ҳужжатлари бўйича белгиланган ҳажмдан кам бўлмаган миқдорда Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасининг туман бўлимига ўтказишни таъминлаши; алоҳида иш турларини бажариш учун жалб қилинган шахслар бажарган ишларга иш ҳақини хўжаликда белгиланган меъёр ва миқдорлар бўйича пудратчиниинг иш ҳақи фонди ҳисобидан тўлаши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
агротехника тадбирларини ўз вақтида самарали ўтказиш бўйича малакали мутахассисларнинг маслаҳатларини ташкил этиши, техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни таъминлаши;
етиштирилган, топширилган ва сотилган маҳсулотнинг ҳисобини олиб бориш учун даромад ва харажатлар ҳисоби бўйича буюртмачи-хўжаликнинг молия-ҳисоб-китоб марказида пудратчига шахсий ҳисобварақ; очиши, ўзаро ҳисоб-китоб ишларини чек ва бошқа ҳужжатлар асосида олиб борилишини таъминлаши;
шартномада кўрсатилган маҳсулот ҳажми учун маҳсулот қийматидан_____фоиз; шартномада кўрсатилган маҳсулот ҳажмидан ортиқ ишлаб чиқарилган маҳсулот учун____фоиз миқдорида иш ҳақи тўлаши;
шартнома шартлари бажарилганда унда назарда тутилганига нисбатан тежалган моддий сарф-харажатларнинг қийматидан 70 фоизини пудратчига иш ҳақи тариқасида беришни таъминлаши;
шартномада назарда тутилганидан ортиқ маблағ сарфланганида иш ҳақидан ушлаб қолишни амалга ошириш;
хўжалик режани бажарган тақдирда пахта етиштирувчиларга шартномадан ортиқ етиштирилган ҳар бир тонна пахта хом ашёси учун_____кг пахта ёғи,___ кг кунжара,__кг шелухани беришини таъминлаши шарт.
IV. Якунловчи қоидалар
7. Буюртмачи-хўжалик ва пудратчи улар ўртасида тузилган Шартнома шартлари юзасидан ўзларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари доирасида жавобгар бўладилар.
8. Маҳсулот етиштириш мажбурияти пудратчининг айби билан бажарилмаганда буюртмачи-хўжалик етиштирилмаган маҳсулот қийматини унинг бозор нархида тўланишини пудратчидан талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Маҳсулот етиштириш шартлари ўзгарган (моддий-техника ресурслари ва маҳсулотлар нархи, ишлаб чиқариш технологияси, иш ҳақи ошиши) тақдирда томонларнинг келишувига биноан Шартноманинг шартлари ҳам ўзгариши мумкин.
10. Ушбу Шартномада назарда тутилмаган масалаларни тартибга солишда томонлар қонун ҳужжатларига, жамоа шартномаларига, хўжаликнинг меҳнатга ҳақ тўлаш Низомига амал қиладилар. Буюртмачи-хўжалик билан пудратчи ўртасида Шартнома мажбуриятларини бажариш юзасидан келиб чиқадиган низолар судда ҳал қилинади.
11. Ушбу Шартнома икки нусхада тузилади ва имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради. Шартноманинг бир нусхаси буюртмачи-хўжалик бошқарувида, иккинчи нусхаси эса пудратчида сақланади.
Буюртмачи-хўжалик раиси ‎ Оила бошлиғи (жамоанинг ваколат берилган вакили)‎
_________________________________‎ _________________________________‎‎
(фамилияси, исми, отасининг исми) ‎ (фамилияси, исми, отасининг исми)
_________________________________‎ _________________________________‎‎
(имзо) ‎ (имзо) ‎‎‎
М. У. ‎ Пудратчининг меҳнатга лаёқатли аъзолари:

1. ____________________ ‎

__________‎
(фамилияси, исми отасининг исми) ‎ (имзо) ‎

2.____________________‎

__________‎
(фамилияси, исми отасининг исми) ‎ (имзо)‎

3. ____________________‎

__________‎
(фамилияси, исми отасининг исми) ‎ (имзо)‎
199 __ йил « ___» ____________‎
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида
оила (жамоа) пудрати тўғрисидаги
Намунавий низомга
2-ИЛОВА
Ер участкаси бериш далолатномасининг
НАМУНАВИЙ ШАКЛИ
‎‎________________вилояти _________________ тумани Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)
‎‎________________________________________________________ номидан Бошқарув

‎‎(ширкат хўжалиги номи)

‎‎бир томондан, ер участкаси беради, пудратчи номидан оила бошлиғи (жамоанинг ваколат берилган вакили)
‎‎______________________________________________________________________

‎‎(фамилияси, исми, отасининг исми)

‎‎иккинчи томондан, умумий майдони_____гектар бўлган хўжалик ерини, шу жумладан:
‎‎ҳайдаладиган ерлар _________________________________________________‎‎
‎‎пичанзорлар _______________________________________________________
‎‎яйловлар __________________________________________________________
‎‎кўп йиллик дарахтларни ____________________________________________

‎‎(номлари ва сони)

‎‎__________________________________________________________________
__________________________________________________________________‎‎
‎‎__________________________________________________________________‎
‎‎_________________________________________ қабул қилади.
Ер участкаси 199__йилдан 199 __йилга қадар берилади. ‎‎
Тупроқ унумдорлигининг, зарур ҳолларда экологик вазият сифат кўрсаткичлари
‎‎________________________________________________________________
‎________________________________________________________________
Ер унумдорлиги пасайган ва атроф муҳитга зарар етказилган ҳолларда пудратчи ўз маблағи ҳисобидан тиклаш ишларини бажариши шарт.‎‎

Қишлоқ хўжалиги коопераративи (ширкат хўжалиги)

Оила бошлиғи (жамоанинг ваколат берилган вакили) раиси

______________________‎

______________________‎

(имзо) ‎

(имзо) ‎

19 __ йил « __ » ________ ‎

19 __ йил « __ » ________ ‎

______________________ ‎

(ширкат хўжалиги муҳри)‎