3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ТАЛАБАЛАРИГА СТИПЕНДИЯЛАР ТАЙИНЛАШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАСИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 26 августда 1339-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2020 йил 11 мартдаги 8-2020, 11-сонли «Олий таълим муассасалари талабаларига стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1339-6, 27.03.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 13 апрелдаги «2005 йилнинг 1 майидан бошлаб иш ҳақи, пенсия, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги ПФ-3596-сонли Фармонининг (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 15-16-сон, 110-модда) ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги томонидан 2004 йил 10 мартдаги 2-П, 43-сонли қарори билан тасдиқланган «Олий таълим муассасалари талабаларига стипендия тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқномаси»га (2004 йил 16 апрель, рўйхат рақами 1339 — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 15-сон, 184-модда) иловага* мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.