toggle_night_mode
Ҳужжат 02.04.2026 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июндаги 461-сон қарори билан тасдиқланган «Business city» замонавий ишбилармонлик марказлари рўйхатига қўшимча киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Самарқанд шаҳрида «Ширин» замонавий ишбилармонлик маркази ва турар жойлар комплексини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 20 июлдаги ПҚ-233-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Самарқанд шаҳрининг меъморий қиёфасини янада яхшилаш, замонавий объектларни қуриш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июндаги 461-сон қарори билан тасдиқланган «Business city» замонавий ишбилармонлик марказлари рўйхати қуйидаги мазмундаги 20-банд билан тўлдирилсин:
«20. «Ширин» замонавий ишбилармонлик маркази ва турар жойлар комплекси».
2. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими А.М. Бобоев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 31 март,
134-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2026 й., 09/26/134/0301-сон)