Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Самарқанд шаҳрида «Ширин» замонавий ишбилармонлик маркази ва турар жойлар комплексини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 20 июлдаги ПҚ-233-сон
қарорига мувофиқ, шунингдек, Самарқанд шаҳрининг меъморий қиёфасини янада яхшилаш, замонавий объектларни қуриш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июндаги 461-сон қарори билан тасдиқланган «Business city» замонавий ишбилармонлик марказлари
рўйхати қуйидаги мазмундаги 20-банд билан тўлдирилсин:
«20. «Ширин» замонавий ишбилармонлик маркази ва турар жойлар комплекси».
2. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими А.М. Бобоев зиммасига юклансин.