Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сон «Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги
қарори ҳамда 2025 йил 16 сентябрдаги 587-сон «Ногиронликни белгилаш тизими рақамлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги
қарорига асосан буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2011 йил 16 августдаги 53-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 сентябрдаги 193-сон қарори билан тасдиқланган Бош, ихтисослаштирилган, туманлараро ва туман (шаҳар) тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари рўйхатига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги
буйруғи (рўйхат рақами 2261, 2011 йил 5 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 36-сон, 372-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2013 йил 19 ноябрдаги 105-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 сентябрдаги 193-сон қарори билан тасдиқланган Бош, ихтисослаштирилган, туманлараро ва туман (шаҳар) тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари рўйхатига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги
буйруғи (рўйхат рақами 2531, 2013 йил 2 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 49-сон, 635-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 10 октябрдаги 66-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 сентябрдаги 193-сон қарори билан тасдиқланган Бош, ихтисослаштирилган, туманлараро ва туман (шаҳар) тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги
буйруғи (рўйхат рақами 2622, 2014 йил 14 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 42-сон, 524-модда).