toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 19.03.2026
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 сентябрдаги 193-сонли қарори билан тасдиқланган Бош, ихтисослаштирилган, туманлараро ва туман (шаҳар) тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари рўйхатига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 2 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2531]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 10 мартдаги 340-сонли «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3794, 19.03.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 сентябрдаги «Тиббий-меҳнат экспертиза хизмати фаолиятини ташкил этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 193-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2010 й., 9-сон, 47-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 сентябрдаги 193-сонли қарори билан тасдиқланган Бош, ихтисослаштирилган, туманлараро ва туман (шаҳар) тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари рўйхатига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур буйруқ 2014 йил 1 январдан кучга киради.
Вазир Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 19 ноябрь,
105-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2013 йил 19 ноябрдаги 105-сон буйруғига
ИЛОВА
Бош, ихтисослаштирилган, туманлараро ва туман (шаҳар) тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари рўйхатига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча

‎‎1. 9-позиция қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

9.‎

Фтизиатрия ТМЭК ‎

Қорақалпоғистон
‎Республикаси‎

Қорақалпоғистон Республикаси
‎сил касалликлари диспансери‎

2. 18-позиция чиқариб ташлансин.

3. 26-позиция қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

26.‎ Фтизиатрия ТМЭК ‎ Бухоро вилояти‎ Бухоро вилояти сил
‎ касалликлари диспансери‎

4. 38 ва 39-позициялар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

38.‎ Фтизиатрия ТМЭК ‎ Қашқадарё вилояти‎ Қашқадарё вилояти
‎сил касалликлари диспансери ‎
39.‎ Психиатрия ТМЭК ‎ Қашқадарё вилояти‎ Қашқадарё вилояти
‎сил касалликлари диспансери ‎

‎‎5. 49 — 53 позициялар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

49.‎ Поп туманлараро ТМЭК ‎ Поп ва Мингбулоқ туманлари ‎ Поп ва Мингбулоқ
‎ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)‎
50.‎ Тўрақўрғон туманлараро ТМЭК ‎ Тўрақўрғон ва Наманган туманлари‎ Тўрақўрғон ва Наманган
‎ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)‎
51.‎ Учқўрғон туманлараро ТМЭК ‎ Учқўрғон, Норин ва Уйчи туманлари‎ Учқўрғон, Норин ва Уйчи
‎ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)‎
52.‎ Чуст туманлараро ТМЭК ‎ Чуст ва Косонсой туманлари‎ Чуст ва Косонсой
‎ТТБ (тегишли ҳудудлар бўйича)‎
53.‎ Янгиқўрғон туманлараро ТМЭК Янгиқўрғон ва Чортоқ туманлари Янгиқўрғон ва Чортоқ ТТБ
‎(тегишли ҳудудлар бўйича)

6. Қуйидаги мазмундаги 701 — позиция билан тўлдирилсин:

701.‎ Психиатрия ТМЭК ‎ Сурхондарё вилояти‎ Сурхондарё вилояти
‎психоневрология диспансери‎


‎7. Ушбу ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишилган.

Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
2013 йил 19 ноябрь
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
2013 йил 19 ноябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 49-сон, 635-модда)