toggle_night_mode
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизимининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
[Кўчирма]
Йирик ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳа объектларини ишга туширишни жадаллаштириш, инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини сифатли тайёрлаш ва уларни комплекс экспертизадан ўтказиш жараёнида замонавий талаб ва механизмларни жорий қилиш мақсадида қарор қиламан:
I. Мақсадлар
1. Қуйидагилар ушбу қарорнинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:
(а) лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш фаолиятини трансформация қилиш ҳамда рақамлаштириш орқали инсон омили, манфаатлар тўқнашуви ва қоғозбозликни камайтириш;
(б) лойиҳаолди ҳужжатларни ишлаб чиқиш сифатини ошириш, профессионал лойиҳа ташкилотлари сонини кўпайтириш;
(в) лойиҳаолди ва харид ҳужжатларининг қийматини бозор конъюнктураси асосида мақбуллаштириш ҳисобига бюджет маблағларини ўртача 15 — 20 фоизга тежаш;
(г) лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертизадан ўтказиш муддатларини мақбуллаштириш ҳамда кўриб чиқишнинг умумий давомийлигини 25 — 30 фоизга қисқартириш.
II. Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш соҳасидаги ваколатли орган фаолиятини трансформация қилиш
2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигининг:
(а) «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДМни «Лойиҳалар ва харидлар самарадорлигини ошириш маркази» ДМ (кейинги ўринларда — Марказ) этиб қайта ташкил этиш;
(б) Марказ фаолиятини лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини ишлаб чиқиш босқичидаёқ сифатли тайёрлашда, инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишда «ёрдамчи-маслаҳатчи» тамойили асосида ишлаш тизимига ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларига доир муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда — Комиссия)ни 1-иловага мувофиқ таркибда ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
4. Комиссияга (А. Арипов) қуйидаги вазифалар юклатилсин:
(а) Марказга 2026 йил 1 мартга қадар тақдим этилган ва комплекс экспертизадан ўтказилаётган лойиҳаолди ва харид ҳужжатларининг кўриб чиқилишини жадаллаштириш чораларини кўриш;
(б) лойиҳалардаги мунозарали ҳолатлар бўйича Марказ ва буюртмачи ўртасида мақбул ечимларни топишга кўмаклашиш;
(в) Марказ фаолиятини таҳлил қилиб, лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертизадан ўтказиш масалаларида вазирлик, идора ва тармоқ раҳбарлари фаолиятига баҳо бериш.
5. Қуйидаги ҳужжатларни Марказда комплекс экспертизадан ўтказиш амалиёти бекор қилинсин:
(а) 2026 йил 1 апрелдан — лойиҳаолди ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун техник топшириқлар. Бунда улар Марказнинг электрон ахборот платформаси (кейинги ўринларда — Платформа)да жойлаштириладиган намунавий шаклдан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилади;
(б) 2026 йил 15 апрелдан — қиймати 15 миллион АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлган қуйидаги лойиҳаларнинг лойиҳаолди ҳужжатлари:
(i) бюджет тизими бюджетлари, давлат мақсадли жамғармалари, белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармалар, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган;
(ii) корпоратив буюртмачилар томонидан амалга оширилаётган;
(в) хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан стратегик фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва (ёки) қайта ишлашни кўзда тутувчи лойиҳаларнинг лойиҳаолди ҳужжатлари (бундан маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимларга мувофиқ амалга оширилаётган лойиҳалар мустасно). Бунда ушбу лойиҳаларнинг лойиҳаолди ҳужжатлари Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Ер қаъридан фойдаланиш марказида экспертизадан ўтказилади;
(г) бинолар, иншоотлар ва муҳандислик коммуникацияларини капитал қуриш ва таъмирлаш бўйича қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг бараваригача бўлган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидларига доир тендер ҳужжатлари ва техник топшириқлар. Бунда ушбу ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш «Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш республика маркази» ДМ ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади;
(д) 2026 йил 1 сентябрдан божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўллаган ҳолда импорт қилинадиган товарлар рўйхати. Бунда мазкур функция «Ўзбекэкспертиза» АЖга ўтказилади.
6. Белгилансинки:
(а) ушбу қарорнинг 5-банди билан лойиҳаолди ва харид ҳужжатлари Марказда экспертизадан ўтказиш амалиёти бекор қилинаётган лойиҳаларни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги ва самарадорлиги юзасидан шахсий жавобгарлик тегишли вазирлик, идора ва ташкилотнинг биринчи раҳбарига юклатилади ҳамда ҳар чоракда кузатув кенгашлари (мавжуд бўлганда) томонидан муҳокама қилинади;
(б) тармоқ илмий-техник кенгашларининг лойиҳаолди ва харид ҳужжатлари бўйича қарорлари (хулосалари) тегишли вазирлик, идора ва ташкилотнинг биринчи раҳбари томонидан тасдиқланиши шарт.
7. Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини халқаро аккредитациядан ўтган консалтинг ҳамда аудиторлик ташкилотлари томонидан экспертизадан ўтказиш ҳамда уларнинг хулосаларини тан олиш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
III. Комплекс экспертиза жараёнининг самарадорлигини ошириш бўйича янги инструментлар
8. 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб Марказда лойиҳаолди ҳужжатларни комплекс экспертиза қилишнинг қуйидаги янги тартиб-таомиллари жорий этилсин:
(а) йирик ва мега лойиҳаларнинг ҳамда экспертизадан ижобий хулоса олган лойиҳаларга ўхшаш лойиҳаларнинг лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш жараёнида уларнинг тайёр бўлимларини параллел экспертизадан ўтказиш амалиёти;
(б) тақдим этилган лойиҳа илгари Марказда экспертизадан ўтган лойиҳа билан ўхшаш бўлса, Марказнинг таклифи асосида унинг лойиҳаолди ҳужжатини тезлаштирилган экспертизадан ўтказиш тартиби.
9. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
(а) мавжуд объектларда жисмонан ва маънан эскирган машиналар, ускуналар ва технологик линияларни янгилаш бўйича лойиҳаолди ҳужжатларнинг комплекс экспертизаси соддалаштирилган тартибда амалга оширилади. Бунда фақат техник-технологик, архитектура-қурилиш (зарур ҳолларда) ечимлари ва молиявий-иқтисодий кўрсаткичлар ҳамда товар (иш, хизмат)лар нархлари асосланганлиги ўрганилади;
(б) янги қуриладиган йирик ва мега лойиҳалар бўйича лойиҳаолди ҳужжатларни комплекс экспертизадан ўтказишда Марказ томонидан лойиҳанинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда «бенчмаркинг» усулини қўллаш амалиёти киритилади;
(в) лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертизадан ўтказишда нафақат товар (иш, хизмат)ларнинг бошланғич нархи, балки уларнинг умумий эгалик қилиш қиймати (TCO), шу жумладан, энергия самарадорлиги, эксплуатация ва утилизация харажатлари ҳам инобатга олинади;
(г) Марказ томонидан билдирилган эътироз ва камчиликларни бартараф этиш асосида қайта ишланган лойиҳаолди ҳужжатлар учун такроран тўлов ундириш амалиёти бекор қилинади ва янги асослар бўйича эътирозлар билдиришга йўл қўйилмайди.
IV. Марказ фаолиятини рақамлаштириш
10. Белгилансинки, 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб:
(а) Платформада:
(i) ҳар бир лойиҳаолди ва харид ҳужжатини экспертиза қилиш жараёнининг жамоатчилик учун очиқ бўлган онлайн мониторинги йўлга қўйилади (қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно);
(ii) комплекс экспертизанинг ижобий хулосаси олинган лойиҳалар доирасида харид жараёнлари тасдиқланган асосий техник-иқтисодий параметрларга мослиги юзасидан мониторинг қилинади ва мавжуд маълумотларни «Ягона инвестиция платформаси» ахборот тизимига интеграция қилган ҳолда автоматик тарзда узатиш имконияти яратилади;
(iii) комплекс экспертиза натижасида ижобий хулоса берилган лойиҳаолди ва харид ҳужжатлари ҳамда Марказ таҳлиллари асосида товар (иш, хизмат)ларнинг нархлари, техник кўрсаткичлари ва бошқа тавсифларни ўз ичига олган, доимий равишда (6 ойдан ошмаган муддатда) янгилаб бориладиган маълумотлар базаси юритилади;
(б) комплекс экспертиза натижалари бўйича берилган ижобий хулосалар Ғазначилик хизмати қўмитаси, Божхона қўмитаси ва бошқа давлат органларига «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан фойдаланган ҳолда автоматик тарзда юборилади.
11. 2026 йил 1 сентябргача мазкур қарорга 2-иловада назарда тутилган давлат ташкилотларининг ахборот тизимлари Платформага интеграция қилинсин.
V. Лойиҳаолди ҳужжатларни ишлаб чиқишнинг самарали тизимини жорий қилиш
12. 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб:
(а) Марказ томонидан Лойиҳаолди ҳужжатларни ишлаб чиқувчи лойиҳа институтлари ва ташкилотларининг рейтинги (кейинги ўринларда — Рейтинг)ни юритиш амалиёти йўлга қўйилсин. Бунда:
(i) фаолияти давомида тармоқлар кесимида ишлаб чиқилган лойиҳаолди ҳужжатларнинг комплекс экспертизаси натижаларидан келиб чиқиб, лойиҳа институтлари ва ташкилотлари «юқори», «ўрта» ва «паст» ишончлилик даражаларига ажратилади;
(ii) Рейтинг Платформада жойлаштирилиб, доимий равишда янгилаб борилади;
(б) ўрта, йирик ва мега лойиҳаларнинг лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун лойиҳа институтлари ва ташкилотларини танлашда фақат «энг арзон нарх» мезонидан воз кечиб, «сифат, тажриба ва нарх» мезони мажбурий ҳисобланади;
(в) лойиҳа ташкилотлари ва ташаббускор (буюртмачилар)га нисбатан рағбатлантириш чоралари жорий этилади.
VI. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
13. Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизимининг самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
14. Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги Марказ билан биргаликда:
(а) ҳар бир лойиҳаолди ва харид ҳужжатлари бўйича мавжуд камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф этишни доимий мониторинг қилиб борсин;
(б) ҳар ойнинг 5-санасига қадар лойиҳаолди ва харид ҳужжатларининг жорий ҳолати, кечикиш сабаблари ва икки ой ичида қайта киритилмаган ҳужжатлар ҳамда бунга йўл қўйган ташкилотлар (лойиҳачи ва буюртмачи) тўғрисидаги ахборотни Вазирлар Маҳкамасига киритиб борсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
16. Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
17. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги директори Б.Х. Хайдаров белгилансин.
18. Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси О.А. Хакимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 13 март,
ПҚ-104-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 мартдаги ПҚ-104-сон қарорига
1-ИЛОВА
Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларига доир муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича республика комиссияси
ТАРКИБИ

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Республика комиссияси раиси

Б.Х. Хайдаров

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги директори, Республика комиссияси раиси ўринбосари

С.И. Самадов

Бош прокурор ўринбосари

С.А. Мирзаев

Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари

Л.Ш. Кудратов

инвестициялар, саноат ва савдо вазири

Ш.С. Хидоятов

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири

Б.Ф. Исламов

тоғ-кон саноати ва геология вазири

Ж.Т. Мирзамаҳмудов

энергетика вазири

С.А. Садуллаев

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари

Лавозими бўйича

«Лойиҳалар ва харидлар самарадорлигини ошириш маркази» ДМ директори, Республика комиссияси котиби

Изоҳ: Республика комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 мартдаги ПҚ-104-сон қарорига
2-ИЛОВА
«Лойиҳалар ва харидлар самарадорлигини ошириш маркази» ДМнинг электрон ахборот платформасига интеграция қилинадиган вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари
РЎЙХАТИ
1. Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигининг ягона электрон платформаси ҳамда давлат харидлари махсус ахборот портали
2. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси маълумотлар базаси
3. Миллий статистика қўмитасининг саноат маҳсулотлари кўрсаткичлари бўйича маълумотлар базаси
4. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг «Қурилиш ресурслари миллий классификатори» электрон платформаси
5. Адлия вазирлигининг Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими
6. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг «Ягона инвестиция платформаси» ахборот тизими
7. Солиқ қўмитасининг маълумотлар базаси
8. Божхона қўмитасининг импорт қилинадиган товарлар маълумотлар базаси
9. Давлат харидлари электрон тизими операторлари
Изоҳлар:
1. Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар Платформага «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали белгиланган тартибда уланади.
2. Ташкилотлар ўртасида ўзаро маълумот алмашиш хизматлари бепул амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 мартдаги ПҚ-104-сон қарорига
3-ИЛОВА
Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизимининг самарадорлигини ошириш бўйича
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Т/р

Чора-тадбирлар номланиши

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Ижро учун масъуллар

I. «Лойиҳалар ва харидлар самарадорлигини ошириш маркази» ДМ фаолиятини трансформация қилиш

1.

«Лойиҳалар ва харидлар самарадорлигини ошириш маркази» ДМ (кейинги ўринларда — Марказ) фаолиятини трансформация қилиш учун халқаро консалтинг компаниясини жалб қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил 1 сентябрь

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги

(кейинги ўринларда — Агентлик),

Марказ

Марказ фаолиятини ўрганиш натижалари бўйича тегишли таклифларни ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.

Таҳлилий материаллар

2027 1 февраль

2.

Қарор билан белгиланаётган янги талаблардан келиб чиққан ҳолда Марказнинг ташкилий тузилмасини қайта кўриб чиқиш.

Агентлик директори буйруғи

2026 йил 1 сентябрь

Агентлик,

Марказ

3.

Марказ бўлинмаларида экспертларни касбий малакаси бўйича аттестациядан ўтказиш ва натижасига кўра етарли касб маҳоратига эга бўлмаган ходимлар ўрнига юқори малака ва тажрибага эга бўлган профессионал мутахассисларни очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил 1 сентябрь

Агентлик,

Марказ

4.

Марказнинг лойиҳаолди ва харид ҳужжатларининг комплекс экспертизасини сифатли ҳамда тезкор якунлаган эксперт ходимлар учун натижадорликка асосланган қўшимча рағбатлантириш тизимини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил 1 октябрь

Агентлик,

Марказ

II. Комплекс экспертиза жараёнининг самарадорлигини ошириш бўйича янги инструментлар

5.

Лойиҳаларнинг лойиҳаолди ҳужжатларини параллел экспертизадан ўтказиш ва тезлаштирилган экспертиза хизматини кўрсатиш тартибини ишлаб чиқиш.

Бунда:

тезлаштирилган экспертизани ўтказиш муддатини икки бараварга қисқартириш ва экспертиза тўловини амалга ошириш;

тезлаштирилган экспертиза хизматидан тушган қўшимча маблағларни экспертиза жараёнига жалб қилинган эксперт ходимларни қўшимча моддий рағбатлантиришга йўналтириш назарда тутилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил 1 август

Агентлик,

Марказ

6.

Мавжуд объектларда жисмонан ва маънан эскирган машиналар, ускуналар ва технологик линияларни янгилаш бўйича лойиҳаолди ҳужжатларни комплекс экспертиза қилиш жараёнининг соддалаштирилган тартибини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил 1 июнь

Агентлик,

Марказ

7.

Базавий тармоқларнинг янги қуриладиган йирик ва мега лойиҳаларининг лойиҳаолди ҳужжатларини комплекс экспертизадан ўтказишда Марказ томонидан лойиҳанинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда «бенчмаркинг» усулини қўллаш амалиётини жорий қилиш тартибини ишлаб чиқиш.

Бунда лойиҳанинг бир бирлик қиймати ўхшаш технологик ечимга эга халқаро ва маҳаллий (эталон) лойиҳаларнинг ўртача бозор қийматидан паст бўлган тақдирда, мазкур лойиҳанинг нарх кўрсаткичлари қисмини экспертизадан ўтказиш талаб этилмаслиги назарда тутилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил 1 июнь

Агентлик,

Марказ

8.

Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертизадан ўтказишда товар (иш, хизмат)ларнинг умумий эгалик қилиш қиймати (TCO)ни ҳам инобатга олиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил 1 июнь

Агентлик,

Марказ

9.

Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини ишлаб чиқиш сифатини тубдан яхшилаш мақсадида лойиҳа ташкилотлари ва ташаббускор (буюртмачи)ларнинг кадрлар салоҳиятини ошириш, шу жумладан, лойиҳа бошқаруви (Project Management) йўналиши бўйича базавий тармоқлар кесимида ўқув курсларини йўлга қўйиш.

Бунда:

лойиҳаолди ва харид ҳужжатлари кесимида ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

Агентлик билан келишган ҳолда ўқув курслари жадвалини тасдиқлаш;

мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўқув курсларини ташкиллаштириш назарда тутилади.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил 1 сентябрдан бошлаб

Агентлик,

Марказ

10.

Лойиҳа ташаббускорлари (буюртмачилари)га йирик ва мега лойиҳаларнинг лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун қўшимча равишда халқаро консалтинг компаниялари хизматларини харид қилишни соддалаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил 1 август

Агентлик,

Марказ

III. Лойиҳаолди ҳужжатларни ишлаб чиқишнинг самарали тизимини жорий қилиш

11.

Хорижий тажриба асосида лойиҳаларнинг лойиҳаолди ҳужжатлари қийматини, шу жумладан, уларда кўзда тутилган товар (иш, хизмат)ларнинг чегараланган қийматлари бозор қийматларига мослигини аниқлаш тартибини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил 1 сентябрь

Агентлик,

Марказ

12.

Тармоқлар кесимида комплекс экспертиза натижалари асосида лойиҳаолди ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича лойиҳа ташкилотларини «юқори», «ўрта» ва «паст» ишончлилик даражаларига ажратган ҳолда уларнинг рейтингини шакллантириш ва Марказнинг электрон ахборот платформасига (кейинги ўринларда — Платформа) доимий равишда жойлаштириб бориш тизимини жорий қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил 1 август

Агентлик,

Марказ

13.

Ўрта, йирик ва мега лойиҳаларнинг лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун лойиҳа институтлари ва ташкилотларини танлашда «энг арзон нарх» мезонидан воз кечиб, «сифат, тажриба ва нарх» мезонини жорий қилиш.

Бунда:

тегишли соҳа бўйича муқаддам лойиҳаолди ҳужжатларни ишлаб чиққан бўлиши;

лойиҳаолди ҳужжатларни ишлаб чиқишда замонавий моделлаштириш, ҳисоблаш технологияларидан (BIM, Micromine, CAD ва бошқалар) фойдаланиши;

«Шаффоф қурилиш» тизимида «С» ва ундан юқори тоифага эга бўлиши;

илгари ишлаб чиқилган лойиҳаолди ҳужжатлар бўйича тегишли экспертиза ташкилотларидан ижобий хулоса олган бўлиши;

Марказ томонидан юритиладиган рейтингда камида «ўрта» ишончлилик даражасига эга бўлиши назарда тутилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил 1 август

Агентлик,

Марказ

14.

Лойиҳа ташкилотлари ва ташаббускор (буюртмачилар)га нисбатан қуйидаги рағбатлантириш чораларини жорий этиш:

(а) Марказ томонидан лойиҳаолди ҳужжатни комплекс экспертиза қилиш натижасида билдирилган камчилик ва эътирозлар 2 ойдан кам вақтда бартараф қилиниб, ижобий хулоса олинса:

лойиҳа ташкилотларига рейтинг доирасида қўшимча баллар берилади ва ишончлилик даражаси юқори поғонага чиққанда, уларнинг ўхшаш лойиҳаолди ҳужжатларини тезлаштирилган тартибда амалдаги муддатни 5 иш кунига қисқартирган ҳолда экспертиза қилиш;

ушбу лойиҳа ташкилотлари ишлаб чиққан ўхшаш лойиҳаларнинг лойиҳаолди ҳужжатлари қийматидан қатъи назар ташаббускор (буюртмачи) хоҳишига кўра унга параллел экспертиза хизматидан фойдаланиш имкониятини яратиш;

(б) лойиҳаолди ҳужжатни комплекс экспертиза қилиш учун биринчи тақдим этилган босқичдаёқ (қайта ишлашсиз) ёки Марказ томонидан берилган эътирозларни 1 ойдан кам вақтда бартараф қилиб ижобий хулоса олинса, ушбу лойиҳа буюртмачиси учун кейинги экспертиза тўловига бир марталик 10 фоиз чегирма (бонус) бериш ҳамда ушбу банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган рағбатлантириш чораларини қўллаш;

(в) лойиҳаолди ҳужжат ахборот моделлаштириш технологиялари (BIM) ва (ёки) бошқа шунга ўхшаш махсус дастурий таъминот тизимларидан фойдаланиб ишлаб чиқилган бўлса, ушбу лойиҳаолди ҳужжатларнинг тегишли бўлимларини соддалаштирилган тартибда комплекс экспертиза қилиш;

(г) ўрта, йирик ва мега лойиҳаларнинг лойиҳаолди ҳужжатлари бўйича комплекс экспертиза қилиш натижасида билдирилган эътироз ва камчиликларни бартараф этиш асосида икки ой давомида ижобий хулоса олинса, лойиҳани ишлаб чиқишда иштирок этган лойиҳа ташаббускори (буюртмачиси) масъул тузилма раҳбар ва ходимларига бир марталик меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг икки баравари миқдорида рағбатлантириш тўловини амалга ошириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил 1 август

Агентлик,

Марказ

15.

Лойиҳанинг хусусиятларидан келиб чиқиб, халқаро тажрибани ўрганган ҳолда инвестиция лойиҳаларини «fast track» (параллел лойиҳалаш ва параллел қурилиш), «тайёр ҳолда топшириш» (EPC, EPC+F) шартлари асосида амалга оширишнинг замонавий ва аниқ талаблари юзасидан тартиб ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил 1 сентябрь

Агентлик,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Марказ

16.

Тармоқ ва соҳаларнинг Марказдан ижобий хулоса олган лойиҳаларининг лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун техник топшириқ, харид ҳужжатлари ва лойиҳани амалга оширишнинг молиявий моделлари асосида уларнинг намунавий шаклларини ишлаб чиқиш.

Бунда:

молиявий модель структуралашган, ҳисоблаш формулалари ва дастлабки маълумотларга ҳаволаларни акс эттирган ҳолда электрон таҳрирланадиган файл кўринишида бўлиши;

барча молиявий модель ҳисоб-китоблари формулалар орқали автоматик амалга ошириш имконини бериши;

ишлаб чиқилган намунавий шаклларни Платформада жойлаштириб бориш назарда тутилади.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил 1 апрель

Марказ,

Агентлик

17.

Лойиҳаолди ҳужжат ахборот моделлаштириш технологиялари (BIM) ва (ёки) бошқа шунга ўхшаш махсус дастурий таъминот тизимларидан фойдаланиб ишлаб чиқилган бўлса, ушбу лойиҳаолди ҳужжатларнинг комплекс экспертизаси жараёнини соддалаштириш бўйича тартибни ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил 1 август

Агентлик,

Марказ

Марказ ва лойиҳа ташкилотлари ўртасида маълумот алмашиш учун ягона форматни белгилаш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил 1 июнь

Марказ томонидан тегишли эксперт ходимларнинг BIM ва/ёки шунга ўхшаш махсус дастурий таъминот (моделлаштириш) тизимлари билан ишлаш бўйича ўқув курсларида тажриба оширишларини таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил 1 сентябрь

IV. Экспертиза жараёнларини рақамлаштириш

18.

Мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, лойиҳаолди ва харид ҳужжатлари комплекс экспертизаси жараёнида инсон омилини камайтирган ҳолда Платформани такомиллаштириш.

Бунда буюртмачилар томонидан тақдим қилинган аризаларни рўйхатга олиш, ҳужжатларни Марказ бўлинмалари (ходимлари) ўртасида тақсимлаш ва уларнинг тўлиқлигини текширишни автоматик тарзда амалга ошириш назарда тутилади.

Комплекс чора-тадбирлар

2026 йил 1 сентябрь

Агентлик,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Божхона қўмитаси,

Солиқ қўмитаси,

Миллий статистика қўмитаси,

Марказ

19.

Товар (иш, хизмат)ларнинг нархлари, техник кўрсаткичлари ва бошқа тавсифларни ўз ичига олган маълумотлар базасида сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ва кейинчалик ушбу маълумотлардан жамоатчилик учун фойдаланишни босқичма-босқич таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2027 йил 1 март

Агентлик,

Марказ,

Рақамли технологиялар вазирлиги

20.

Платформага ўзининг товарлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилган хорижий ва маҳаллий технологик асбоб-ускуналарни ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчиларни рағбатлантириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил 1 сентябрь

Агентлик,

Марказ

21.

Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўллаган ҳолда импорт қилинадиган товарлар рўйхатини экспертиза қилиш доирасида «Ўзбекэкспертиза» АЖга ариза ва ҳужжатларни тақдим этиш ҳамда тегишли хулосаларни олиш жараёнларини рақамлаштириш.

Комплекс чора-тадбирлар

2026 йил 1 август

Агентлик,

«Ўзбекэкспертиза» АЖ,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Божхона қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 мартдаги ПҚ-104-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 31 майдаги «Имтиёзлар ва преференциялар бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3756-сон қарорининг 2-бандида:
(а) олтинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» давлат унитар корхонасига» сўзлари «Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги ҳузуридаги «Ўзбекэкспертиза» акциядорлик жамиятига» сўзлари билан алмаштирилсин;
(б) еттинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» давлат унитар корхонасининг» сўзлари «Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги ҳузуридаги «Ўзбекэкспертиза» акциядорлик жамиятининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 июлдаги «Инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларнинг лойиҳаолди, давлат харидига доир тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари ва техник топшириқлар ҳамда шартномаларни экспертизадан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-332-сон қарорида:
(i) биринчи хатбошидаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК» сўзлари «Лойиҳалар ва харидлар самарадорлигини ошириш маркази» ДМ» сўзлари билан алмаштирилсин;
(ii) «а» кичик банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларнинг лойиҳаолди ҳужжатларини»;
«100 бараваридан» сўзлари «200 бараваридан» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Бунда Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетлари ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидларига доир тендер бўйича харид ҳужжатларини комплекс экспертизадан ўтказганлик учун ушбу кичик бандда белгиланган сумманинг 10 фоизи миқдорида ҳақ ундирилади»;
(ii) «б» кичик банддаги «50 минг» сўзлари «100 минг» сўзлари билан алмаштирилсин;
(iii) «д» кичик банд чиқариб ташлансин;
(i) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Ушбу Низом қуйидаги лойиҳалар бўйича ишлаб чиқиладиган ҳужжатларга татбиқ этилади:
а) қиймати 15 миллион АҚШ доллари эквивалентига тенг ва ундан юқори бўлган қуйидаги лойиҳалар:
бюджет тизими бюджетлари, давлат мақсадли жамғармалари, белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармалар, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар. Бунда қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 минг бараваридан кам бўлган лойиҳалар бўйича ишчи лойиҳа ишлаб чиқилади ва уларни экспертизадан ўтказиш «Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш республика маркази» ДМ ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилиши лозим;
корпоратив буюртмачилар томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар;
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар тақдим этишни кўзда тутадиган алоҳида қарорлари асосида амалга ошириладиган лойиҳалар;
в) молиялаштириш манбаидан қатъи назар, стратегик фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва/ёки қайта ишлашни кўзда тутувчи лойиҳалар (олтин изловчилар усулида қазиб олишдан ташқари), шунингдек, қиймати 10 миллион АҚШ доллари эквивалентидан ортиқ бўлган давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида амалга оширилаётган лойиҳалар. Бунда маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимлар (МТТБ) ва давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг лойиҳаолди ҳужжатлари ваколатли органларнинг тармоқ илмий-техник кенгашидан тегишли хулосалар олингандан сўнг улар бўйича тузилган битим шартлари асосида техник-технологик ва архитектура-қурилиш ечимлари ҳамда лойиҳанинг молиявий-иқтисодий самарадорлиги ва молиялаштириш манбаларининг мавжудлиги экспертиза қилинади;
г) давлат ташқи қарзи (халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари қарз маблағлари бундан мустасно) ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларни амалга ошириш доирасида қиймати 5 миллион АҚШ доллари эквивалентига тенг ва ундан юқори бўлган лойиҳалар. Бунда ушбу кичик банд давлат ташқи қарзи ҳисобидан тижорат банклари орқали қайта молиялаштириладиган лойиҳаларга татбиқ этилмайди»;
қуйидаги мазмундаги «в» кичик банд билан тўлдирилсин:
«в) лойиҳаолди ҳужжатлари асосида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ, лойиҳаолди ҳужжатлари комплекс экспертизадан ўтказилмайдиган лойиҳалар»;
«г» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«г) молиялаштириш манбаидан қатъи назар, хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилаётган (бундан маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимларга мувофиқ амалга оширилаётган лойиҳалар мустасно) лойиҳалар»;
(iii) 4-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК» сўзлари «Лойиҳалар ва харидлар самарадорлигини ошириш маркази» ДМ» сўзлари билан алмаштирилсин;
(iv) 9-банддаги «Марказда экспертизадан ўтказилиб» сўзлари чиқариб ташлансин;
(v) 11-банднинг «а» кичик банди чиқариб ташлансин;
(vi) 12-банднинг «а» кичик банди чиқариб ташлансин;
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14. Лойиҳаолди ҳужжатларни комплекс экспертизадан ўтказиш қуйидаги муддатларда амалга оширилади»;
иккинчи ва учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
тўртинчи — еттинчи хатбошилар тегишлича иккинчи — бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
(viii) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Комплекс экспертизадан ўтказиш муддатини ҳисоблаш хизматлар ҳақи тўланганлиги тасдиқланган кундан бошланади»;
(ix) 17-банднинг бешинчи хатбошисидан «техник топшириқлар,» сўзлари чиқариб ташлансин;
(x) 20-банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
(xi) 21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«21. Эътирозлар ташаббускор (буюртмачи) томонидан бартараф этилганда, лойиҳаолди ҳужжатларни такрорий экспертизадан ўтказиш ўн беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади»;
(xii) 22-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Марказнинг ҳужжатлар бўйича эътироз ва таклифлари соҳавий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, меъёрлар, талаблар, стандартлар ва бошқа норматив ҳужжатларга мажбурий тарзда ҳавола қилинган ҳолда шакллантирилади. Бунда тегишли ҳаволаси бўлмаган эътироз ва таклифлар асоссиз деб ҳисобланади»;
(хiii) 23-банднинг «а» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
(хiv) 24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«24. Лойиҳаолди ҳужжатлар Марказнинг ижобий хулосаси олингандан сўнг бир йил (365 календарь кун) давомида тасдиқланмаган тақдирда, улар ушбу Низомда белгиланган тартибда комплекс экспертизадан ўтказиш учун янгидан киритилган ҳисобланади»;
(хv) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

Босқичлар

Т/р

Тадбирлар

Муддатлар

Масъул ижрочилар

1-босқич.

Техник топшириқ ишлаб чиқиш

1.

Техник топшириқ ишлаб чиқиш, уни ТИТК билан келишиш

Лойиҳа ташаббускорлари (буюртмачилари),

ТИТК

2-босқич.

Лойиҳанинг ТИА(ТИҲК)ни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш

2.

Лойиҳани амалга оширишни молиялаштиришнинг дастлабки шартлари ва манбаларини ҳисобга олган ҳолда тасдиқланган техник топшириқ асосида ТИА/ТИҲК ишлаб чиқиш ва ТИТК хулосасини олиш.

Лойиҳа ташаббускорлари

(буюртмачилари)

3.

ТИА/ТИҲК бўйича:

Марказ

50,0 млн АҚШ долларигача бўлган «кичик» лойиҳалар

Кўпи билан 20 иш куни

қиймати 50,0 млн АҚШ долларидан 200,0 млн АҚШ долларигача бўлган «ўрта» лойиҳалар

Кўпи билан 25 иш куни

қиймати 200,0 млн АҚШ долларидан 1,0 млрд АҚШ долларигача бўлган «йирик» лойиҳалар

Кўпи билан 30 иш куни

қиймати 1,0 млрд АҚШ доллар ва ундан ортиқ бўлган «мега» лойиҳалар

Кўпи билан 45 иш куни

4.

Келтирилган эътирозларни бартараф этиш, ТИТК билан келишиш (технологик ва архитектура-қурилиш ечимлари ўзгарадиган ҳолатларда) ва лойиҳа ТИА/ТИҲКни Марказга такроран киритиш

Лойиҳа ташаббускорлари

(буюртмачилари), лойиҳалаштириш ташкилоти,

ТИТК

5.

Қайта ишланган лойиҳа ТИА/ТИҲКни экспертизадан ўтказиш ва хулоса бериш

Ҳужжатлар пакети тўлиқ тақдим қилингандан кейин кўпи билан 15 иш куни

Марказ

6.

Марказнинг ижобий хулосаси асосида лойиҳа ТИА/ТИҲК параметрларини тасдиқлаш бўйича тегишли қарор лойиҳасини тайёрлаш

Белгиланган муддатларга мувофиқ

Лойиҳа ташаббускорлари

(буюртмачилари)

7.

Ишчи ҳужжатлар ҳамда тендер (танлов) ва бошқа ҳужжатларни тайёрлаш ва экспертизадан ўтказиш

Ташаббускорлар

(буюртмачилар),

масъул органлар

»;

(хvi) 2-илова изоҳ қисмининг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
(хvii) 5-иловадаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК» сўзлари «Лойиҳалар ва харидлар самарадорлигини ошириш маркази» ДМ» сўзлари билан алмаштирилсин;
(i) 1-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКда» сўзлари «Лойиҳалар ва харидлар самарадорлигини ошириш маркази» ДМда» сўзлари билан алмаштирилсин;
(ii) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Бинолар, иншоотлар ва муҳандислик коммуникацияларини капитал қуриш ва таъмирлаш бўйича қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг бараваридан ортиқ товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат харидини амалга ошириш учун харид қилиш ҳужжатлари Марказга техник топшириқ шаклида лойиҳа-смета ҳужжатлари билан биргаликда киритилади ва улардаги товарлар (ишлар, хизматлар) ҳажмлари ва нарх параметрларининг асослилиги юзасидан экспертизадан ўтказилади»;
(iii) қуйидаги мазмундаги 41-банд билан тўлдирилсин:
«41. Тендер ҳужжатлари ва техник топшириқ ишлаб чиқилган ҳолда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган ҳолларда тендер ҳужжатлари ва техник топшириқ Марказда экспертизадан ўтказилмайди»;
(iv) 3 ва 4-иловалардаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКга» сўзлари «Лойиҳалар ва харидлар самарадорлигини ошириш маркази» ДМга» сўзлари билан алмаштирилсин;
(i) 1-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК» сўзлари «Лойиҳалар ва харидлар самарадорлигини ошириш маркази» ДМ» сўзлари билан алмаштирилсин;
(ii) 1-иловадаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКга» сўзлари «Лойиҳалар ва харидлар самарадорлигини ошириш маркази» ДМга» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 31 октябрдаги «Кон-геология соҳасида инновацион технологияларни жорий қилиш ҳамда таълим ва тадқиқотни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-323-сон қарорида:
(а) 2-банднинг биринчи хатбошиси «McKinsey» сўзидан кейин «ва «IMC Montan» сўзлари билан тўлдирилсин;
(б) 3-бандда:
(i) «а» кичик банддаги «Марказга» сўзи «Колорадо кончилик мактаби ва Марказга» сўзлари билан алмаштирилсин;
(ii) «в» кичик банд қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«(iv) тизимдаги раҳбарлар ва ходимларнинг АҚШда Колорадо кончилик мактабининг махсус дастурлари бўйича малакасини ошириш йўналишларида;
(v) таълим дастурлари, илм-фан йўналишлари ва лабораториялар фаолиятини халқаро аккредитациядан ўтказиш йўналишларида»;
(iii) қуйидаги мазмундаги «в1» кичик банд билан тўлдирилсин:
«(в1) Марказга Колорадо кончилик мактаби ва халқаро нуфузга эга ташкилотлар билан мазкур банднинг «в» кичик бандида белгиланган йўналишларда, шунингдек, Марказ билан келишилган ҳолда Геология фанлари университети фаолияти доирасида таълим, илмий ва инфратузилмавий лойиҳаларни тижоратлаштириш мақсадида Университет талабалари (битирувчилари) иштирокида ташкил этиладиган стартап ва спинофф тузилмалари ва Университет (шу жумладан, унинг тизимидаги ташкилотлар) ўртасида тендер (танлов) ўтказмасдан, тўғридан-тўғри шартномалар тузиш ва амалий ишларни бошлашга рухсат берилади. Бунда:
(i) стартап ва спинофф тузилмаларига Университет кампуси ва унинг бино-иншоотларидан бепул фойдаланган ҳолда талабалар ўзини ўзи банд қилиши учун тижорат фаолиятини юритишга рухсат берилади;
(ii) Марказ томонидан Колорадо кончилик мактаби билан келишилган ҳолда йўналишларга кўра малакали экспертлар ишга қабул қилинади».
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 27 ноябрдаги 750-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига четдан олиб киришда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод қилинадиган, Ўзбекистон Республикасида ўхшаши ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби тўғрисидаги низомда:
(i) иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКга (кейинги ўринларда — Марказ)» сўзлари «Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги ҳузуридаги «Ўзбекэкспертиза» АЖ (кейинги ўринларда — «Ўзбекэкспертиза» АЖ)» сўзлари билан алмаштирилсин;
(ii) бешинчи хатбошидаги «Марказ» сўзи «Ўзбекэкспертиза» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
(б) 4, 6, 8 — 16, 18 ва 19-бандлардаги тегишли келишикдаги «Марказ» сўзи тегишли келишикдаги «Ўзбекэкспертиза» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
(в) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. «Ўзбекэкспертиза» АЖ томонидан экспертиза ўтказганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида тўлов ундирилади»;
(г) иловадаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКга» сўзлари «Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги ҳузуридаги «Ўзбекэкспертиза» АЖга сўзлари билан алмаштирилсин.
Изоҳлар:
а) ушбу илованинг 1 ва 6-бандлари 2026 йил 1 сентябрдан кучга киради;
б) ушбу илова 2-бандининг тегишли қоидалари мазкур қарорнинг 5-бандида назарда тутилган муддатларга мос равишда амалга киритилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2026 й., 07/26/104/0241-сон)