1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.08.00 Нархлар ва уларнинг шаклланиши (шунингдек, 09.14.02.02, 09.17.03.00ларга қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.03.00 Газтаъминоти;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.06.00 Кўмир қазиб олиш ва сотиш]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Нархлар ва нархларнинг ҳосил бўлиши;
2.Иқтисодиёт / Энергетика]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АҲОЛИГА СОТИЛАДИГАН КЎМИР, ТАБИИЙ ВА СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ УЧУН ШАРТНОМАВИЙ (ЭРКИН) НАРХЛАРГА ЎТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Кўмир, табиий ва суюлтирилган газни қазиб олиш, ишлаб чиқариш, ташиш харажатларининг қимматлашганлиги муносабати билан ҳамда тегишли тармоқларнинг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1994 йилнинг 1 октябридан бошлаб аҳолига сотиладиган кўмир, табиий ва суюлтирилган газ учун шартномавий (эркин) нархларга ўтилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 18 майдаги 127-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 19-20-сон, 143-модда)
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари аҳолига сотиладиган кўмир, табиий ва суюлтирилган газ учун нархларнинг асосланган ҳолда шакллантирилиши устидан назорат ўрнатсинлар.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 27 январдаги 45-сон ва 1994 йил 30 майдаги 273-сон қарорларининг кўмир ҳамда табиий ва суюлтирилган газнинг чекланган чакана нархлари ва тарифларига доир қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.