1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.08.00 Нархлар ва уларнинг шаклланиши (шунингдек, 09.14.02.02, 09.17.03.00ларга қаранг);
2.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.09.00 Коммунал хизматларни тўлаш тартиби ва тарифлар ҳамда компенсациялар (имтиёзлар);
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.01.00 Умумий қоидалар]
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
LexUZ шарҳи
Ушбу қарорнинг аҳолига сотиладиган автомобиль бензинининг чегараланган чекланган нархлари ҳамда шаҳарда ва шаҳар атрофига қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти хизматларининг тарифларига оид қисми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 июндаги 330-сонли қарори асосида бекор қилинган.
LexUZ шарҳи
Ушбу қарорнинг электр энергиясига чекланган тарифларни қўллашга оид қисми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 8 сентябрдаги 453-сонли қарори асосида бекор қилинган.
LexUZ шарҳи
Ушбу қарорнинг кўмир ҳамда табиий ва суюлтирилган газнинг чекланган чакана нархлари ва тарифларига доир қисми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 8 сентябрдаги 454-сонли қарори асосида бекор қилинган.
Республикага келтирилаётган нефть ва бошқа ёқилғи ресурслари нархларининг ошиши муносабати билан, шунингдек, энергия ресурсларидан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш ҳамда халқ хўжалиги тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1994 йилнинг 1 июнидан бошлаб ёқилғи-энергетика ресурсларининг чегараланган чакана нархлари ҳамда шаҳарда ва шаҳар атрофига қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти хизматларининг тарифлари иловага мувофиқ белгилансин.
2. Аҳолининг айрим тоифаларига республика Ҳукумати илгари қабул қилган қарорларга мувофиқ берилган амалдаги имтиёзлар сақлаб қолинсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ҳафта муддатда мазкур қарорга иловага мувофиқ янги чакана нархлар ва тарифлар прейскурантларини тасдиқласинлар ҳамда барча манфаатдор вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотларга етказсинлар.
4. Мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар ва ташкилотлар кўмир ва автомобиль бензинининг қолдиқларини 1994 йил 1 июндаги ҳолатга кўра қайта баҳолаб чиқсинлар, қайта баҳолашдан тушган суммани ўзларининг айланма маблағларини тўлдиришга йўналтирсинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 27 январдаги 45-сон, 1994 йил 29 апрелдаги 226-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
30 май 1994 йил,
273-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 30 майдаги 273-сон қарорига ИЛОВА
Ёқилғи, энергия, шаҳарда ва шаҳар атрофига қатнайдиган йўловчиларни ташувчи транспорт хизматига белгиланадиган чакана нарх ва тарифларнинг
чегараланган миқдорлари
Ўлчов бирлиги
Чакана нархи (тариф) бир бирлик учун сўм-купонларда
Табиий газ
1000 м³
3500
Электр энергияси
кВт. соат
30
Электр плиталар билан жиҳозланган уй-жойларда яшовчи аҳолига бериладиган электр энергияси