1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.08.00 Нархлар ва уларнинг шаклланиши (шунингдек, 09.14.02.02, 09.17.03.00ларга қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.02.00 Электротаъминот]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Нархлар ва нархларнинг ҳосил бўлиши;
2.Иқтисодиёт / Энергетика]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АҲОЛИГА СОТИЛАДИГАН ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИ ТАРИФЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Республикага етказиб берилаётган ёнилғи ва бошқа моддий ресурслар нархининг ўсиши муносабати билан ҳамда энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, халқ хўжалиги тармоқлари ва аҳолини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Республика ҳудудида электр энергиясини бош ишлаб чиқарувчи бўлган Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги зиммасига аҳолига сотилаётган электр энергиясининг шартномавий (эркин) тарифларини уни ишлаб чиқаришга қарор топган харажатларни ва аҳоли учун имтиёзли шарт-шароитлар яратишни ҳисобга олиб, Молия вазирлиги билан келишган ҳолда шакллантириш юклансин.
2. Республика аҳолисининг айрим тоифаларига ишлатилган электр энергияси учун ҳақ тўлаш бўйича олдин қабул қилинган қарорларга мувофиқ амалда бўлган имтиёзлар сақлаб қолинсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 30 майдаги 273-сон қарорининг электр энергиясига чекланган тарифларни қўллашга оид қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.