1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ҳисобга олиш, статистика ва ҳисобот]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
Миллий статистика тизими мутахассислари малакасини ошириш ҳамда соҳага рақамли технологияларни жорий этишни янада жадаллаштириш орқали юқори самарадорликка эришиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 февралдаги «Статистика ишларини ташкил этиш ва юритиш тизимини янги босқичга олиб чиқиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-27-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, миллий статистика тизимини замон талаблари асосида янада такомиллаштириш мақсадида қарор қиламан:
I. Асосий мақсадлар
1. Қуйидагилар ушбу қарорнинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:
(а) миллий статистика тизими мутахассислари малакасини оширишда ўқитишнинг замонавий шакл ва технологияларини жорий этиш ва хорижий тажриба асосида статистика услубиётини такомиллаштириш;
(б) ҳар икки йилда 3 минг нафар миллий статистика тизими мутахассисларини ўқитиб бориш имконини яратиш;
(в) яширин ва креатив иқтисодиётни баҳолаш мақсадида статистика методологиясини такомиллаштириш;
(г) миллий статистика тизимини рақамлаштиришни жадаллаштириш, инновацион ечимларни қўллаган ҳолда кўрсатилаётган рақамли хизматлар ҳажмини 2 баробарга ошириш.
II. Миллий статистика тизимида мутахассислар малакасини ошириш ва тадқиқотлар олиб бориш тизимини такомиллаштириш
2. Миллий статистика қўмитасининг Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти (кейинги ўринларда — Институт) фаолиятининг устувор йўналишлари ва уларни амалга ошириш бўйича вазифалар 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилансинки, 2026 йил 1 апрелдан бошлаб Институтда:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг);
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
(а) вазирлик ва идораларнинг маъмурий маълумотларини юритиш, статистика услубиётларини ишлаб чиқиш ва очиқ маълумотлар портали билан ишлашга масъул бўлган ходимлари учун ҳар икки йилда шартнома асосида 48 соатгача бўлган малака ошириш курслари;
(б) статистика ҳисоботларини тақдим этувчи субъектлар, жумладан, тадбиркорлик субъектлари учун зарур амалий кўникмаларни ривожлантириш бўйича ўқув курслари ташкил этилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.02.00 Фан ва фан-техника фаолияти соҳасини бошқариш]
4. Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилсин ва уни молиялаштириш манбалари ҳамда маблағларидан фойдаланиш йўналишлари 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
5. Миллий статистика қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
(а) Институт томонидан Жаҳон банки кўмагида республикада яширин ва креатив иқтисодиёт улушини статистик баҳолаш методикасини такомиллаштириш ва баҳолаш натижаларини эълон қилиб бориш;
(б) ушбу йўналишда ишларни ташкил этиш учун Миллий статистика қўмитаси штат бирликлари доирасида Институтга қўшимча 6 та штат бирлиги ажратиш;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.02.00 Меҳнат соҳасидаги бошқарув]
(в) Институт томонидан ўқув жараёнига профессор-ўқитувчилар ҳамда соҳа бўйича мутахассисларни меҳнатига соатбай (кунбай, ишбай) ҳақ тўлаган ҳолда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жалб этиш.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
6. Миллий статистика қўмитаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2026 йил 1 сентябрга қадар малака ошириш жараёнларини автоматлаштириш учун «Маълумотлар ва таҳлил илми» рақамли таълим платформасини (кейинги ўринларда — Платформа) жорий этсин.
7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
(а) Платформа Жаҳон банки билан ҳамкорликда амалга оширилаётган «Ўзбекистонда статистика тизими салоҳиятини мустаҳкамлаш» лойиҳаси доирасида яратилади;
(б) Платформа оператори Институт ҳисобланади;
(в) Платформани сақлаш харажатлари Миллий статистика қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.
III. Миллий статистика тизимида рақамли хизматлар кўрсатишда янгича ёндашувларни татбиқ этиш
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг);
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.02.00 Фан ва фан-техника фаолияти соҳасини бошқариш]
8. Миллий статистика тизимини рақамлаштириш ҳамда соҳада замонавий хизматларни жорий этиш мақсадида Миллий статистика қўмитаси ҳузурида масъулияти чекланган жамият шаклидаги «Рақамли статистика маркази» — Digitstat (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этилсин.
9. Белгилансинки:
(а) Марказ статистика соҳасида рақамлаштириш йўналишида фаолият кўрсатувчи ягона интегратор ҳисобланади;
IV. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш]
10. Белгилаб қўйилсинки, Миллий статистика қўмитасида рақамли технологияларни ривожлантириш ва уларни қўллаб-қувватлаш харажатлари учун маблағлар Давлат бюджетидан 2026 йилда Статистика дастури доирасида, кейинги йилларда Миллий статистика қўмитасининг асослантирилган талабномасига кўра ажратилади.
11. Қуйидагилар:
(а) Миллий статистика қўмитасининг Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси 5-иловага мувофиқ;
(б) Миллий статистика қўмитасининг Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва устама белгилаш тартиби 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 7-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 8-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
14. Қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб Миллий статистика қўмитаси раиси Б.С. Ҳамраев белгилансин.
15. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 13 март,
ПҚ-103-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 мартдаги ПҚ-103-сон қарорига 1-ИЛОВА
Миллий статистика қўмитасининг Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти фаолиятининг устувор йўналишлари ва уларни амалга ошириш бўйича
ВАЗИФАЛАР
1. Халқаро илғор тажриба асосида миллий ижтимоий-иқтисодий ривожланиш устуворликларига мос илмий ва амалий статистик тадқиқотларни олиб бориш, замонавий таҳлил усулларини жорий этиш орқали ҳудуд ва соҳалар кесимида маълумотларга асосланган таҳлиллар тайёрлаш.
2. Яширин иқтисодиёт ва креатив иқтисодиётни баҳолаш услубиётини такомиллаштириш ҳамда даврий равишда уларнинг иқтисодиётдаги улушини ҳисоблаш ва натижаларини эълон қилиб бориш.
3. Илмий тадқиқот ва инновацияларни кенгайтириш, жумладан, сунъий интеллект (AI) ва катта ҳажмдаги маълумотлар (Big Data) асосида маълумотларнинг сифати ва ишончлилигини ошириш бўйича тадқиқотлар олиб бориш.
4. Статистик маълумотларни муқобил манбалар, жумладан, сунъий йўлдош ва дрон орқали олинган тасвирлар, мобил ва банк тизими маълумотлари ҳамда бошқа маъмурий маълумотлардан фойдаланган ҳолда юритиш усулларини жорий этиш бўйича тадқиқотлар ўтказиш.
5. Статистика органлари ҳамда вазирлик ва идоралар соҳа мутахассисларини қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва билимларини баҳолаб боришнинг узлуксиз тизимини яратиш.
6. Иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларида статистикани шакллантиришнинг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда, махсус таълим модулларини жорий этиш.
7. Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш натижаларини тизимли ва чуқур таҳлил қилиш мақсадида дескриптив ва предиктив статистик таҳлил усулларини ишлаб чиқиш.
8. Давлат органлари учун таҳлилларга асосланган қарорлар қабул қилиш, қарорлар таъсирини баҳолаш ва рақамларга асосланган бошқарув (evidence-based policy) бўйича ихтисослашган ўқув дастурларини жорий этиш.
9. Маҳаллий ва хорижий олим ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда олий таълим муассасаларида иқтисодиёт, ижтимоий соҳа ва ҳудудлар статистикасига оид методологик ва ўқув қўлланмаларни ишлаб чиқиш.
10. Институт фаолияти доирасида нашр этилаётган электрон ва босма материаллар, шу жумладан, илмий мақолалар, таҳлилий ҳисоботлар ва статистик бюллетенлар сифати ва мазмунини доимий равишда такомиллаштириб бориш.
11. Статистика органлари ходимлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш (KPI) тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш ходимларнинг иш фаолияти натижадорлигини аниқ, ўлчовли ва шаффоф кўрсаткичлар асосида баҳолашга қаратилган замонавий KPI тизимини шакллантириш ва юритиш.
12. Статистика касбининг нуфузини ошириш ва инсон капиталини ривожлантириш мақсадида ёш мутахассисларни статистика соҳасига жалб этиш, ходимларни рағбатлантиришнинг меритократик механизмларини жорий этиш ҳамда узлуксиз касбий ривожланиш тизимини шакллантириш орқали юқори малакали кадрлар таркибини шакллантириш.
13. Интерактив ва рақамли таълим платформасини жорий этиш орқали масофавий, рақамлашган ва гибрид таълимни йўлга қўйиш ҳамда электрон репозиторий ва малака ҳужжатларини рақамлаштириш.
14. Халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва қўшма таълим дастурларини жорий этиш, замонавий статистика услубиётларини ишлаб чиқиш ва халқаро стандартларга мослаштириш.
15. Илмий тадқиқот ташкилотлари, академик муассасалар ва таҳлил марказлари билан ҳамкорлик алоқаларни кенгайтириб бориш ҳамда қўшма тадқиқот ва лойиҳаларни амалга ошириш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 мартдаги ПҚ-103-сон қарорига 2-ИЛОВА
Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти ҳузуридаги Тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш жамғармасини молиялаштириш манбалари
1. Давлат бюджетидан ҳар йили Институтнинг бир йиллик меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг 40 фоизи миқдорида ажратиладиган маблағлар.
2. Халқаро грантлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари.
3. Жисмоний ва юридик шахсларга тижорат хизматларини кўрсатишдан олинадиган даромадлар.
4. Қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 мартдаги ПҚ-103-сон қарорига 3-ИЛОВА
Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти ҳузуридаги Тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш
ЙЎНАЛИШЛАРИ
1. Тадқиқот ва ўқув курсларини ташкил этиш учун жалб қилинган маҳаллий ва хорижий мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш.
2. Миллий статистика тизими ходимларининг касбий салоҳияти ва амалий кўникмаларини ошириш мақсадида хорижий таълим ва статистика муассасаларида стажировкаларни ташкил этиш.
3. Тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш.
4. Ҳудудларга чиққан ҳолда танланма кузатувлар ва синов тадқиқотларини амалга ошириш.
5. Электрон ва босма нашрларни замонавий талабларга мувофиқ тайёрлаш ва тарқатиш.
6. Институт ходимлари томонидан тайёрланган илмий мақолаларни юқори рейтингли хорижий нашрларда чоп этиш.
7. Институтнинг электрон кутубхона фондини замонавий китоблар, илмий нашрлар, электрон қўлланмалар, тадқиқот материаллари ва илмий маълумотлар билан тўлдириш.
8. Институтнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, жумладан, веб-сайтини яратиш ва юритиш.
9. Институт ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 100 фоизигача миқдорда устамалар, мукофотлар, моддий ёрдамлар ва бошқа рағбатлантирувчи тўловлар тўлаш.
10. Институт фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган бошқа тадбирларни амалга ошириш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 мартдаги ПҚ-103-сон қарорига 4-ИЛОВА
1. Миллий статистика тизимини рақамлаштириш, сунъий интеллект (AI) ва катта ҳажмдаги маълумотлар (Big Data) асосида замонавий рақамли ечимларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш.
2. Статистик маълумотларни тақдим этишнинг my.stat.uz порталини ва геофазовий порталини яратиш орқали соҳада рақамли хизматлар улушини янада ошириш.
3. Буюртмага мувофиқ «Survey as a Service» модели ва аутсорсинг асосида статистик кузатувлар, ижтимоий ва маркетинг тадқиқотлар, электрон сўровномалар ўтказиш хизматини кўрсатиш.
4. Қонунчилик ҳужжатлари доирасида статистик ва идоравий регистрларни яратиш, интеграция қилиш ва уларни такомиллаштириб бориш.
5. Тадқиқотчилар ва бошқа турдаги фойдаланувчилар учун белгиланган тартибда эгасизлантирилган микро даражадаги маълумотларни рақамли тақдим этиш хизматларини йўлга қўйиш.
6. Юридик ва жисмоний шахслар билан тузиладиган шартнома асосида статистик, консалтинг, таҳлилий, ахборот ва ноширлик хизматлар кўрсатишни ривожлантириш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 мартдаги ПҚ-103-сон қарорига 5-ИЛОВА
Миллий статистика қўмитасининг ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти фаолиятини такомиллаштириш бўйича
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Т/р
Чора-тадбирлар номланиши
Амалга ошириш механизми
Ижро муддати
Масъул ижрочилар
1.
Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти (кейинги ўринларда — Институт) таркибидаги бўлимлар ва кафедралар фаолиятини қайта кўриб чиқиш ва уларнинг малакали ходимлар билан тўлдирилишини таъминлаш.
Таълимнинг замонавий услубларини қўллаш, рақамли технологиялар, илмий тадқиқот, таҳлил ишлари кўникмаларига эга бўлган кадрларни ишга қабул қилиш.
2026 йил май
Институт
2.
Мамлакатдаги статистика мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнларини автоматлаштириш учун «Маълумотлар ва таҳлил илми» рақамли таълим платформасини (кейинги ўринларда — Таълим платформаси)ни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.
1. Таълим платформасининг функционал, техник ва ташкилий архитектураси тузилмасини ишлаб чиқиш.
2026 йил апрель
Миллий статистика қўмитаси,
Рақамли технологиялар вазирлиги
2. Таълим платформасининг фаолият учун зарур бўлган ахборот тизимлари билан интеграциясини ташкил этиш.
2026 йил июль
3. Ишлаб чиқилган Таълим платформасини тест синовларидан ўтказиш ва фойдаланишга топшириш.
2026 йил август
3.
Жаҳон банки билан ҳамкорликда амалга оширилаётган «Ўзбекистонда статистика тизими салоҳиятини мустаҳкамлаш» лойиҳаси доирасида, Институтда тадқиқотчилар, талабалар ҳамда бошқа фойдаланувчилар томонидан илмий тадқиқот мақсадларида статистика маълумотларидан эгасизлантирилган шаклда фойдаланиш имконини берувчи Микромаълумотлар лабораториясини яратиш.
1. Институт биносида талабалар ва тадқиқотчилар учун микромаълумотлар билан ишлашга мўлжалланган махсус хона ташкил этиш.
2026 йил май
Миллий статистика қўмитаси,
Институт
2. «Микромаълумотлар»ни Таълим платформаси орқали онлайн режимида олиш имкониятини яратиш.
2026 йил август
4.
Давлат мақсадли дастурлари доирасида статистика услубиёти ва амалиётини такомиллаштириш бўйича тадқиқотлар олиб боришга доир лойиҳаларни амалга ошириш.
1. Статистика услубиёти ва амалиётини халқаро тажриба ва тавсияларга мувофиқ такомиллаштиришга қаратилган тадқиқотлар мавзуларини шакллантириш.
2026 йил июнь
Миллий статистика қўмитаси,
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,
Институт
2. Статистика тадқиқотлари долзарб мавзулари рўйхатини 2026 — 2028 йилларга мўлжалланган Давлат мақсадли дастурларига киритиш учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига тақдим этиш.
2026 йил август
5.
Тармоқлар статистикаси бўйича соҳавий билим ва амалий кўникмаларни чуқурлаштириш мақсадида ихтисослаштирилган таълим модулларини жорий этиш.
1. Тармоқлар статистикасида кузатилаётган тизимли муаммоларни аниқлаш ва таҳлил қилиш, маълумот йиғишдаги камчиликларни аниқлаш ва соҳага доир тавсиялар тайёрлаш.
2026 йил август
Институт, вазирлик ва идоралар
2. Соҳалардаги статистика йўналишларига мос курслар тайёрлаш, уларда статистика услубиёти, танланма кузатувларни ўтказиш, маълумот манбалари ва ҳисоб-китоб механизмларини қамраб олган махсус ўқув дастурларини ишлаб чиқиш.
2026 йил октябрь
6.
Институтнинг малака ошириш дастурлари ва илмий фаолиятини халқаро стандартлар даражасига олиб чиқиш, илғор хорижий тажрибаларни жорий қилиш ва статистика соҳасидаги халқаро ташкилотлар билан доимий ҳамкорликни йўлга қўйиш.
1. Маҳаллий мутахассислар учун статистика соҳасидаги Joint-Vienna Institute (JVI), UNSIAP, IMF CCAMTAC, Eurostat, MODS (Корея) каби етакчи халқаро ташкилотлар билан халқаро тренерлар иштирокидаги гибрид, яъни онлайн ва офлайн шаклларда машғулотларни йўлга қўйиш.
Доимий
Миллий статистика қўмитаси,
Институт
2. Халқаро тажрибага асосланган ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, малака ошириш курслари дастурларини OECD, IMF, Eurostat тавсиялари асосида қайта кўриб чиқиш, интерактив ва кейсга асосланган ўқув форматларини жорий этиш.
Доимий
3. Миллий мураббийлар корпусини яратиш мақсадида халқаро экспертлар иштирокида мураббийлар учун тренинг (ToT) сертификатланган курсларни ташкил этиш.
Доимий
4. Статистика органлари мутахассисларининг Институтнинг Тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш жамғармаси ва бошқа грант маблағлари ҳисобидан хорижда малака оширишини ташкил этиш.
Доимий
5. Илғор хорижий тажриба ва халқаро ташкилотлар грант маблағлари асосида фундаментал ва қўшма амалий тадқиқотлар лойиҳаларини амалга ошириш.
Доимий
6. Илмий мақолалар ва ишланмаларни «Scopus» ва «Web of Science» базаларида нашр этишни қўллаб-қувватлаш, халқаро конференциялар ва илмий форумларда иштирок этиш.
Доимий
7.
Илғор жаҳон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда креатив иқтисодиёт фаолияти акс этадиган индикаторларни баҳолаш методикаси асосида мазкур соҳанинг ривожланишини таҳлил қилиш.
1. Креатив иқтисодиётнинг миллий иқтисодиётдаги ўрнини баҳолаш бўйича кўрсаткичларни шакллантириш.
2026 йил октябрь
Институт
2. Шакллантирилган кўрсаткичлар асосида креатив иқтисодиётнинг ривожланиши бўйича таҳлилий маълумот тайёрлаш.
2026 йил декабрь
8.
Иқтисодиётда стартап лойиҳалар салоҳияти ва ўрнини баҳолаш ҳамда таҳлил қилиш тизимини яратиш.
1. Стартап лойиҳаларга йўналтирилган инвестициялар ҳажмини, уларнинг самарадорлигини баҳоловчи индикаторларни ҳисоблаш услубиётларини ишлаб чиқиш.
2026 йил июль
Институт
2. Услубиёт асосида шаклланган кўрсаткичлардан келиб чиқиб таҳлилий маълумотнома тайёрлаш.
2026 йил август
9.
Статистик маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилишда сунъий интеллектдан фойдаланиш тизимини жорий этиш бўйича таклиф тайёрлаш.
1. Мазкур йўналишда чет эл тажрибасини ўрганиш.
2026 йил май
Миллий статистика қўмитаси, Институт
2. Ўрганиш натижаси асосида миллий хусусиятларни инобатга олган ҳолда таклиф ишлаб чиқиш.
2026 йил июнь
10.
Давлат органлари ходимларининг статистика ва маълумотлар таҳлили соҳасидаги касбий кўникмаларини оширишга ихтисослашган, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Замонавий билимлар маркази («Centre of excellency»)ни ташкил этиш.
2. Институт фаолиятини такомиллаштириш мақсадида ўрганиш натижаларидан келиб чиқиб, тузилмалар таркиби ва вазифаларини қайта кўриб чиқиш.
2026 йил октябрь
3. Маълумотларни таҳлил қилиш (дата аналитика) бўйича мутахассисларни тайёрлаш тизимини жорий этиш.
2026 йил декабрь
11.
Замонавий билимлар марказини (Centre of excellency) ташкил этиш учун Жаҳон банки иштирокидаги «Ўзбекистонда статистика тизими салоҳиятини мустаҳкамлаш» лойиҳаси доирасида Институт биноларини замонавий архитектура лойиҳалари асосида реконструкция қилиш ва жиҳозлаш лойиҳасини амалга ошириш.
1. Институт биноларини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ва экспертизадан ўтказиш.
2026 йил ноябрь
Институт
2. Белгиланган тартибда биноларни замонавий архитектура лойиҳалари асосида реконструкция қилиш ва жиҳозлаш лойиҳасини амалга ошириш.
2027-2028 йиллар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 мартдаги ПҚ-103-сон қарорига 6-ИЛОВА
Миллий статистика қўмитасининг Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва устама белгилаш
ТАРТИБИ
Т/р
Йўналиш
Лавозим
Тартиб
1.
Ходимларга иш ҳақи ҳисоблаш
Бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимларига
Миллий статистика қўмитаси учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва устама белгилаш шартлари, шу жумладан, Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш тариф коэффициентини 1,8 бараварга оширилган ҳолда қўллаш орқали амалга оширилади. Бунда:
Директор
18
Директорнинг ўринбосарлари
16
Бўлим раҳбарлари
16-5%
Бош ва етакчи мутахассислар
13
Кафедра мудирлари
Олий таълим муассасалари учун белгиланган лавозим маошлари маошлари асосида
Профессор-ўқитувчилар
2.
Кўп йиллик ишлаганлик учун ҳар ойлик устама (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда)
Барча ходимлар
(олий таълим муассасалари учун белгиланган лавозимлардан ташқари)
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорларда:
1 йилдан 3 йилгача — 0,3;
3 йилдан 5 йилгача — 0,6;
5 йилдан 10 йилгача — 0,8;
10 йилдан 15 йилгача — 1,0;
15 йилдан 20 йилгача — 1,2;
20 йилдан юқори — 1,5.
Давлат ташкилотлари ҳамда муассасаларида кўп йиллик ишлаганлик учун ҳар ойлик устама олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи қонунчиликда белгиланган тартибга асосан аниқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 мартдаги ПҚ-103-сон қарорига 7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-75-сон қарори 3-бандининг «в» кичик бандидаги «туман (шаҳар) бўлимлари биноларини» сўзлари «биноларни» сўзи билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 686-сон қарори қўйидаги мазмундаги 81-банд билан тўлдирилсин:
«81. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Институтга 2 та, шу жумладан, 1 та хизмат ва 1 та навбатчи енгил автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратсин».
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 612-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентида:
(i) 5-позициянинг иккинчи устуни биринчи хатбошисидаги «0,08» рақами «2,0» рақами билан алмаштирилсин;
(ii) 6-позициянинг иккинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўн иш куни (тўрт иш кунидан ошмаган муддатда сўровномага кўра маълумотнинг мавжудлиги ва қийматини маълум қилади ҳамда тўлов амалга оширилгандан сўнг олти иш кунидан ошмаган муддатда сўралган маълумотларни тақдим этади)»;
(б) 23-илованинг 5-позицияси иккинчи устуни биринчи — тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«КТЯДР базасидан ҳар бир ташкилот бўйича тақдим этиладиган маълумотлар учун:
ташкилот сони 100 тагача бўлганда, БҲМнинг 2,0 фоизи миқдорида;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 мартдаги ПҚ-103-сон қарорига 8-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 686-сон қарорининг 9-банди.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 106-сон қарори.