1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 4 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1834-12]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2008 йил 3 майдаги 11/5-сон қарори (рўйхат рақами 1834, 2008 йил 11 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 28-сон, 276-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномагаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 16 февраль,
37/7-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 16 февралдаги 37/7-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«Мазкур Йўриқнома тижорат банклари, шу жумладан микромолия банклари (бундан буён матнда банк деб юритилади) учун мажбурий бўлган бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартибини белгилайди.».
«Банклар ушбу Йўриқномада белгиланган қоидалар доирасида ўзларининг иш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда филиал, банк хизматлари офиси ва бошқа шохобчалар фаолиятида бухгалтерия ҳисобини аниқ ва тўлиқ юритилиши ва ички назорат самарадорлигини таъминлаш мақсадида ҳамда уларнинг даромад ва харажатлари ҳисобини тўғри юритиш, молиявий ва солиқ ҳисоботларини ўз вақтида тайёрлаш ва тақдим қилиш, шунингдек тўлов ҳужжатларини тикиш ва сақлаш ёхуд уларни дастурий равишда электрон шакллантириш ҳамда электрон рақамли имзо орқали расмийлаштириш тартиботларини белгиловчи ички ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишлари лозим.».
«Банк хизматлари офисларида кунлик бухгалтерия ҳужжатлари йиғмажилди мазкур Йўриқноманинг 7-параграфида белгиланган тартибда шакллантирилиши ва сақланиши ёки шакллантирилган кунлик бухгалтерия ҳужжатлари йиғмажилди сақлаш учун даврий равишда, лекин бир ойда камида бир маротаба банк хизматлари офисини ташкил этган банкка (филиалга) етказилиши лозим, дастурий равишда шаклланадиган ҳамда электрон рақамли имзо орқали расмийлаштириладиган электрон ҳужжатлар дастурий тизимда сақланади.»;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Мазкур қоидалар банкнинг ички ҳужжатларида аниқ кўрсатилиши лозим.».
«банклар янги иш кунини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг Ҳисобкитоблар марказида (бундан буён матнда ҲКМ деб юритилади) очилган («21302-Резидент банкнинг вакиллик ҳисобварағи») ташқи вакиллик ҳисобварағининг кун бошига айланма ва қолдиқ суммаларини, ўзларининг («10301-Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағидан олиниши лозим бўлган маблағлар — Ностро») ички вакиллик ҳисобварағининг айланма ва қолдиқ суммалари билан мослигини текшириш билан бошлашади. Ички ва ташқи вакиллик ҳисобварағи айланма ва қолдиқ суммаларини мослигини тасдиқлаш учун ҲКМга электрон файл юборади;»;
учинчи хатбошидаги «тижорат банклари» деган сўзлар «банклар» деган сўз билан алмаштирилсин;
«филиаллари мавжуд банк филиалларига «Тўлов маркази»да очилган ташқи ҳисобварақ («22204-Бош офис/филиалларга филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича тўланадиган маблағлар») ва филиалларда очилган ички ҳисобварақлар («16103-Бош офис/филиаллардан филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар») қолдиқ суммасини мослигини тасдиқлаш Бош банк томонидан амалга оширилади. Ушбу ҳисобварақлар айланма ва қолдиқ суммалари ўртасида фарқ мавжуд бўлса, мазкур филиалга уни бартараф этмагунча филиаллараро ва банклараро тўловларни амалга ошириш ва янги кунга ўтиб ишлашга рухсат этилмайди;».
«139. Банк филиаллари ўрнатилган тартибда кунлик бухгалтерия ҳужжатларини йиғмажилдга тикишлари ва уларни баланс маълумотлари билан солиштиришлари лозим, бундан дастурий равишда шаклланадиган ҳамда электрон рақамли имзо орқали расмийлаштириладиган электрон ҳужжатлар мустасно.».
12. 143-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда, банкнинг ягона баланси, шунингдек филиаллар баланси ушбу банддаги мансабдор шахсларнинг электрон рақамли имзолари билан тасдиқланган ҳолда электрон шаклда сақланиши мумкин.».
«144. Банклар баланс, банк актив ва мажбуриятлари, балансдан ташқари ҳисобварақлар билан боғлиқ операциялар, улар билан боғлиқ шартномаларга доир маълумотларни мазкур Йўриқноманинг 81-иловасига мувофиқ Марказий банкка тақдим қилиш учун Бош сервердан Банк тизими маълумотлар омборига (бундан кейинги ўринларда БТМО деб юритилади) кейинги банк иш куни соат 10-00 дан кечиктирмаган ҳолда ҳамда ойлик тақдим этиладиган маълумотларни кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмаган ҳолда тўғри, тўлиқ ва ўз вақтида узатилишини таъминлайди.
Банклар банк ҳисобварақлари ва карталари тўғрисидаги мазкур Йўриқноманинг 81-иловасида кўрсатилган маълумотларни Банк депозиторларининг миллий ахборотлар базасига банк ҳисобварақлари ва карталари очилган, ёпилган ёки ҳолати ўзгартирилган вақтда узатилишини таъминлайди.».
15. 150-банднинг иккинчи хатбошиси «йиғмажилдга тикилади» деган сўзлардан кейин «, бундан тузатиш ордери матнида хато ва камчиликлар ким томондан амалга оширилганлигини дастурий тарзда аниқлаш мумкин бўлган ҳамда иштирокчиларнинг электрон рақамли имзолари билан тасдиқланадиган электрон ҳужжатлар мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
16. 157-банднинг учинчи хатбошиси «тўлов бўйича шаклланган мемориал ордерлар» деган сўзлардан кейин «ва электрон шаклда имзоланган мемориал ордерлар» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
17. 159-банднинг иккинчи хатбошиси «ҳужжатлар ҳам тикилади» деган сўзлардан кейин «, бундан дастурий тарзда шаклланадиган ҳамда электрон рақамли имзо билан тасдиқланадиган электрон ҳужжатлар мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
18. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирдаги 81-илова билан тўлдирилсин.
Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 81-ИЛОВА
Банкнинг баланс, банк актив ва мажбуриятлари, балансдан ташқари ҳисобварақлари билан боғлиқ операциялар, улар билан боғлиқ шартномаларга доир Банк тизими маълумотлар омборига узатиладиган маълумотлар
I. Назорат қилинадиган баланс ҳисобварақлари қолдиқлари ва айланмалари тўғрисидаги маълумотлар
1. Ҳисобварақ номи
2. Мижоз ва унинг корреспонденти маълумотлари (БДМАБдаги коди, СТИР/ЖШШИР)
3. Шахсий ҳисобварақнинг кун боши ва охиридаги қолдиғи, айланмалари суммаси
4. Мижоз ва унинг корреспонденти банк маълумотлари (ҳисобварақ, банк филиали ва банк хизматлари офиси коди)
5. Касса операциялари маълумотлари (касса рамзлари)
7. Қарздорлик билан боғлиқ статистик маълумотлар (қарздорнинг фаолият тури, қарздорлик тури ва бошқалар)
IV. Банк ҳисобварақлари ва карталари тўғрисидаги маълумотлар
1. Банк ҳисобварағи ва картаси эгаси тўғрисидаги маълумотлар (СТИР/ЖШШИР, ҳисобварақ рақами, юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг резидентлиги, иқтисодий фаолият тури (ИФУТ), ташкилий-ҳуқуқий шакли ва бошқалар)
2. Банк ҳисобварағи ҳолати тўғрисидаги маълумотлар (очилганлиги, ёпилганлиги ёки ҳолати ўзгарганлиги)
3. Банк картаси тўғрисидаги маълумотлар (рақами, тури, амал қилиш санаси ва бошқалар).».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.03.2026 й., 10/26/1834-12/0197-сон)