1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.04.00 Илмий ходимлар, илмий муассасалар мутахассислари (мақом, аттестация, илмий даража ва унвонлар)]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Фан ва илмий фаолият]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ РАЁСАТИ ВА ИЛМИЙ КЕНГАШИ ТАРКИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 мартдаги 65-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсати таркибини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Олий аттестация комиссияси фаолиятини такомиллаштириш, илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш сифатини бугунги кун талабига кўтариш, уларни аттестациядан ўтказишга республиканинг етук олимларини кенгроқ жалб қилиш ҳамда ОАК Раёсати ва Илмий кенгаши таркибини қисман янгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Олий аттестация комиссияси Раёсатининг таркиби 1-иловага мувофиқ ва Илмий кенгашнинг таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1-2-иловалар берилмайди.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг бош илмий котиби мақоми, ижтимоий-маиший, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 25 июлдаги 288-сон қарори ўз кучини йўқотсин.