Суд экспертизасини ўтказишда электрон ахборот тизимлари орқали ҳужжатлар алмашинувини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш ва соҳага замонавий технологияларни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 8 сентябрдаги ПҚ-270-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, экспертиза тайинловчи органлар ва суд-экспертиза ташкилотлари ўртасида электрон ахборот тизимлари орқали ҳужжатлар алмашинувини тўлиқ жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш ва соҳага замонавий технологияларни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 8 сентябрдаги ПҚ-270-сон қарорига мувофиқ:
а) экспертиза тайинловчи органлар билан суд-экспертиза ташкилотлари ўртасида электрон ҳужжатлар алмашинувини таъминлашга мўлжалланган «E-ekspertiza» электрон ахборот тизимини жорий этиш белгилангани;
б) 2025 йил 15 декабрдан бошлаб «E-ekspertiza» платформаси экспертиза тайинловчи органларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилингани ва давлат суд-экспертиза муассасалари фаолиятига жорий этилгани;
в) «E-ekspertiza» платформаси ва экспертиза тайинловчи органларнинг ахборот тизимлари ўртасида ўзаро электрон ахборот алмашинуви қуйидаги босқичларда йўлга қўйилиши назарда тутилгани:
2026 йил 1 январдан бошлаб республика даражасидаги экспертиза тайинловчи органларда;
2026 йил 1 июндан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражасидаги экспертиза тайинловчи органларда;
г) 2026 йил 1 июлдан бошлаб нодавлат суд-экспертиза ташкилотларида йўлга қўйилиши белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Суд экспертизасини ўтказишда электрон ахборот тизимлари орқали ҳужжатлар алмашинувини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.01 Электрон ҳужжат айланиши]
электрон ахборот тизимлари орқали ҳужжатлар алмашинувини ташкил этиш;
суд экспертизасини тайинлаш ва иш материалларини юбориш;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
электрон ахборот тизимлари орқали сўровларни қабул қилиш ва тадқиқотларни ўтказиш;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.01 Электрон ҳужжат айланиши;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
электрон ахборот тизимлари орқали ҳужжатлар айланиши тартиби ва муддатлари;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
экспертиза тадқиқотлари якунига кўра хулоса тайёрлаш ва уни электрон ахборот тизимлари орқали юбориш тартиби.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
4. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 20 февраль,
74-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 февралдаги 74-сон қарорига 1-ИЛОВА
Суд экспертизасини ўтказишда электрон ахборот тизимлари орқали ҳужжатлар алмашинувини ташкил этиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.01 Электрон ҳужжат айланиши;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари;
1. Ушбу Низом давлат суд-экспертиза муассасалари, нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари, шунингдек, суд-экспертлик бюроларида (кейинги ўринларда — суд-экспертиза ташкилотлари) ҳамда экспертиза тайинловчи органлар билан «E-ekspertiza» электрон ахборот тизимида (кейинги ўринларда — «E-ekspertiza» платформаси) электрон ҳужжатлар алмашинуви тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низом талаблари давлат сирлари ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирларга ҳамда қўриқланадиган шахслар хавфсизлигига тааллуқли маълумотлар мавжуд бўлган ва ёпиқ суд мажлисларида кўриладиган ишлар бўйича суд экспертизасини тайинлаш ҳамда хулосаларни тақдим этиш ҳолатларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Бошқа барча ҳолатларда экспертиза тайинловчи органлар ва суд-экспертиза ташкилотлари ўртасида идоралараро электрон ҳамкорлик тўлиқ жорий этилгандан сўнг суд экспертизасини тайинлаш тўғрисидаги қарор (ажрим) ва иш материаллари «E-ekspertiza» платформаси орқали юборилмаган тақдирда, бундай қарор (ажрим) асосида суд-экспертиза ташкилотлари томонидан экспертиза ўтказилишига йўл қўйилмайди.
3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
давлат суд-экспертиза муассасаси — суд-экспертлик фаолиятини амалга ошириш учун ташкил этилган ихтисослаштирилган муассаса, шунингдек, тегишли давлат органлари, вазирликлар ва идоралар тизимидаги ихтисослаштирилган суд экспертизаси бўлинмалари;
нодавлат суд-экспертиза ташкилоти — шартнома асосида фуқаролик, иқтисодий, маъмурий суд ишлари ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича суд экспертизасини ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари юзасидан тадқиқотлар ўтказишга ихтисослаштирилган, штатида суд эксперти сертификатига эга мутахассислари бўлган нотижорат ташкилот;
суд эксперти — хулоса бериш учун фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасида махсус билимларга эга бўлган, белгиланган тартибда суд эксперти сифатида жалб қилинган жисмоний шахс;
суд-экспертлик бюроси — шартнома асосида фуқаролик, иқтисодий, маъмурий суд ишлари ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича суд экспертизасини ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари юзасидан тадқиқотлар ўтказишга ихтисослаштирилган, якка тартибда суд эксперти томонидан таъсис этилган нотижорат ташкилот;
суд экспертизаси тадқиқоти (кейинги ўринларда — тадқиқотлар) — фуқаролик, иқтисодий, жиноят, маъмурий суд ишлари ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ҳолатларини аниқлашга ва суд эксперти томонидан фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасидаги махсус билимлар асосида тадқиқотларни ўтказиш ва хулоса беришга қаратилган фаолият;
суд экспертининг (суд экспертлари) хулосаси — суд экспертининг (суд экспертларининг) суд-экспертиза тадқиқотлари ўтказилишини ва уларнинг натижаларини акс эттирадиган ёзма ёки электрон ҳужжат;
экспертиза тайинловчи органлар — судлар, терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов органлари ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколати бўлган органлар.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари;
4. «E-ekspertiza» платформасидан суд-экспертиза ташкилотларининг суд экспертлари томонидан тегишли тартибда рўйхатдан ўтган ҳамда шахсий кабинет очган ҳолда фойдаланишга рухсат этилади.
Давлат суд-экспертиза муассасаларининг суд экспертлари «E-ekspertiza» платформасида тегишли давлат суд-экспертиза муассасаси томонидан рўйхатдан ўтказилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари;
Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти ва суд-экспертлик бюроси суд экспертлари уларнинг мурожаатига кўра Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» давлат муассасаси томонидан «E-ekspertiza» платформасида рўйхатдан ўтказилади.
5. «E-ekspertiza» платформасига интеграция қилинган экспертиза тайинловчи органларнинг ахборот тизимлари орқали экспертизалар ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатлар электрон шаклда алмашинади.
6. Экспертиза тайинловчи органлар ва суд-экспертиза ташкилотлари ўртасида электрон ахборот тизимлари орқали ҳужжатлар айланиши ушбу Низомга иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
2-боб. Экспертиза тайинлаш ва иш материалларини юбориш тартиби
7. Иш материаллари (тадқиқотларни ўтказишда асли тақдим этилиши шарт бўладиган ёки рақамлаштириш имкони бўлмаган буюмлар, тадқиқот объектлари ва иш материаллари бундан мустасно) экспертиза тайинловчи органнинг (шахснинг) электрон рақамли имзоси (кейинги ўринларда — ЭРИ) билан тасдиқланган қарорига (ажримига) илова қилинган ҳолда, шу куннинг ўзида ахборот тизимлари орқали суд-экспертиза ташкилотларига юборилади.
Бунда электрон шаклда юбориш имкони бўлмаган тадқиқот объектларини (буюмни) экспертиза тайинловчи орган (шахс) томонидан дарҳол суд-экспертиза ташкилотларига юборилиши таъминланади ёки жойига чиққан ҳолда кўздан кечирилиши лозим бўлган тадқиқот объектининг турган (жойлашган) аниқ манзили қарорда (ажримда) кўрсатилади.
8. Суд-экспертиза ташкилотларига ахборот тизимлари орқали юбориладиган иш материаллари сифатли сканер қилинган бўлиши лозим.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.03.00 Ахборот хавфсизлиги (шунингдек, 12.08.00.00 га қаранг);
9. «E-ekspertiza» платформасида шартнома асосида тўлов амалга оширилиши лозим бўлган иш материаллари юзасидан электрон тўлов қилиш имкониятлари яратилади.
10. Экспертиза тайинловчи орган (шахс) ўзи томонидан тайинлаган экспертизанинг ижро ҳолатини ахборот тизимлари орқали онлайн кузатиб боради.
3-боб. Электрон ахборот тизимлари орқали сўровларни қабул қилиш ва тадқиқотларни ўтказиш
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари;
11. Суд-экспертиза ташкилотларига электрон ахборот тизимлари орқали экспертизани тайинлаш тўғрисидаги қарор (ажрим) ҳамда иш материаллари келиб тушган вақтдан бошлаб, тегишли суд эксперти экспертизани ўтказишга киришади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари;
12. Суд экспертининг тақдим этилган тадқиқот объектидаги нуқсонларни бартараф этиш, қўшимча материалларни тақдим этиш ҳақидаги илтимосномалари ЭРИ билан тасдиқланади ҳамда «E-ekspertiza» электрон ахборот тизими орқали электрон ҳужжат кўринишида экспертиза тайинловчи органга (шахсга) юборилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари;
13. Қуйидаги ҳолларда электрон ахборот тизимлари орқали келиб тушган ҳужжатлар экспертиза тайинловчи органга қайтарилади:
тадқиқотларни мазкур суд-экспертиза ташкилотида ўтказиш назарда тутилмаган бўлса;
суд-экспертиза ташкилоти тегишли мутахассисларга ёки асбоб-ускуналарга эга бўлмаса;
экспертиза тайинлашга ваколати бўлмаган орган (шахс) томонидан ёхуд ваколатли орган (шахс) томонидан экспертиза тайинлаш ваколатига кирмайдиган ишлар юзасидан тадқиқотлар тайинланганда.
14. Суд-экспертиза ташкилоти раҳбари ёки унинг бевосита суд экспертизаси йўналишига масъул ўринбосари тадқиқотлар ўтказиш учун тақдим қилинган ҳужжатларни уч иш кунида тадқиқотлар бажарилмаганлиги сабабларини кўрсатган ҳолда, экспертизани тайинлаган ваколатли органга (шахсга) қайтаради.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.12.00.00 Жиноят-процессуал қонунчилиги / 16.12.12.00 Ҳукм, ажрим ва қарорларни ижро қилиш;
15. Қайтариш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф этилганидан сўнг экспертизани тайинлаш тўғрисидаги қарор (ажрим) экспертиза тайинловчи орган (шахс) томонидан такроран тақдим этилиши мумкин.
16. Суд-экспертиза ташкилотлари томонидан электрон ахборот тизимлари орқали тайинланган экспертизалар юзасидан тадқиқотлар суд-экспертлик фаолиятига доир қонунчилик ҳужжатларида кўрсатилган талаблар ва муддатлар асосида ўтказилади.
4-боб. Экспертиза тадқиқотлари якунига кўра хулосани тайёрлаш ва уни электрон ахборот тизими орқали юбориш
17. Суд-экспертиза ташкилотларининг суд эксперти томонидан тайинланган экспертиза тадқиқотлари натижалари юзасидан тайёрланган хулоса ЭРИ билан тасдиқланиши ҳамда электрон ахборот тизимлари орқали экспертиза тайинловчи органга (шахсга) юборилиши лозим.
Бунда тайинланган комиссиявий ва комплекс экспертизалар натижаси бўйича тузилаётган хулосаларда суд-экспертиза ташкилотларидан бошқа ташкилотларнинг мутахассислари қатнашганда, уларга электрон ахборот тизимлари орқали хулосани ЭРИ билан тасдиқлаш имкони яратилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.07.00 Электрон почта]
18. Суд-экспертиза ташкилоти электрон ахборот тизими орқали юбориш мумкин бўлмаган тадқиқот объектлари бўлган предметлар ва ҳужжатлар ҳамда бошқа иш материаллари экспертизани тайинлаган органга (шахсга) шахсан берилиши ёки почта орқали юборилишини таъминлайди.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.09.00 Ҳукумат ва бошқа турдаги махсус алоқалар. Фельдъегерлик алоқаси]
Тадқиқот объектларининг ўлчамлари ва хоссалари имкон бермаган ёхуд қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ почта (фельдъегерлик хизмати) орқали юбориш мумкин бўлмаган ҳолатлар бундан мустасно.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.07.00 Электрон почта;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.09.00 Ҳукумат ва бошқа турдаги махсус алоқалар. Фельдъегерлик алоқаси]
19. Суд-экспертиза ташкилоти ўлчамлари ва хоссалари имкон бермаган ёхуд қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ почта (фельдъегерлик хизмати) орқали юбориш мумкин бўлмаган тадқиқот объектларини сақлаб қолади ва экспертиза тайинловчи органни (шахсни) хабардор қилади.
20. Экспертиза тайинловчи орган тадқиқот объектларини олиб кетишни ташкил этиши лозим.
5-боб. Якунловчи қоидалар
21. Экспертиза тайинловчи орган(шахс) ҳамда суд экспертлари электрон ахборот тизимларига киритиладиган маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.03.00 Ахборот хавфсизлиги (шунингдек, 12.08.00.00 га қаранг);
22. Электрон ахборот тизимлари тегишли бўлган вазирлик ва идоралар электрон ҳужжат алмашинуви жараёнида ҳужжатларнинг ошкор қилинмаслигига ҳамда қонунчиликда белгиланган хавфсизлик талабларини таъминлашга масъул ҳисобланади.
23. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Суд экспертизасини ўтказишда электрон ахборот тизимлари орқали ҳужжатлар алмашинувини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Экспертиза тайинловчи органлар ва суд-экспертиза ташкилотлари ўртасида электрон ахборот тизимлари орқали ҳужжатлар айланиши
СХЕМАСИ
Экспертиза тайинловчи орган (шахс)
1. Экспертизани тайинлаш учун экспертиза тайинловчи орган (шахс) қарорини (ажримини) (кейинги ўринларда — сўров) иш материаллари билан бирга суд-экспертиза ташкилотига юборади.
Заруратга кўра
2. Электрон ахборот тизимлари орқали юбориш имкони бўлмаган ёки тадқиқот ўтказишда асли талаб этиладиган иш материаллари ва тадқиқот объектларини суд-экспертиза ташкилотига тақдим қилади.
5 иш кунида
(сўров юборилгандан сўнг)
Суд-экспертиза ташкилоти
1. Келиб тушган сўровни қабул қилади ва ижрога қаратади.
1 иш кунида
2. Заруратга кўра қўшимча маълумотларни ҳамда тўлов амалга оширилишини сўраб илтимосномалар чиқаради.
2 иш кунида
3. Сўровни қайтариш учун асослар мавжуд бўлганда, уни экспертиза тайинлаган органга (шахсга) қайтаради.
3 иш кунида
Экспертиза тайинловчи орган (шахс)
1. Келиб тушган илтимосномани ижрога қаратади.
1 иш кунида
2. Илтимосномани ўрганиб чиқади.
2 иш кунида
3. Илтимосномага жавобни ЭРИ билан тасдиқланган электрон ҳужжат шаклида суд-экспертиза ташкилотига юборади (асли шарт бўлган ёки рақамлаштириш имкони бўлмаган иш материаллари, тадқиқот объектлари бундан мустасно).
7 иш кунида
(сўров келиб тушгандан сўнг)
Суд-экспертиза ташкилоти
1. Келиб тушган илтимоснома жавобини ижрога қаратади.
3. ЭРИ билан тасдиқланган эксперт хулосасини тайёрлайди.
30 кун ичида
(экспертизанинг мураккаблигидан келиб чиқиб)
4. Экспертизани белгиланган муддатда якунлаш имкони бўлмаганда, қўшимча муддатни келишиш учун экспертиза тайинловчи органга (шахсга) хабар қилади.
Муддатидан 3 иш куни олдин
5. Тайёр бўлган экспертиза хулосасини юборади.
1 иш кунида
Экспертиза тайинловчи орган (шахс)
1. Қўшимча муддат бериш масаласини кўриб чиқади.
3 иш кунида
2. Электрон ахборот тизимлари орқали келиб тушган эксперт хулосасини қабул қилади ва ижрога қаратади.
1 иш кунида
Экспертиза тайинловчи орган (шахс)
Электрон ахборот тизимлари, почта (фельдъегерлик хизмати) орқали юбориш имкони мавжуд бўлмаган иш материаллари, тадқиқот объектлари қайтариб олинишини таъминлайди.
5 иш кунида
Изоҳ.
1. Схемадаги муддатлар тадқиқот объектларининг асли керак бўлган ҳолларда асли келиб тушган кундан бошлаб ҳисобланади.
2. Схемада назарда тутилмаган ҳолатларда суд-экспертлик фаолиятига доир қонунчилик ҳужжатларида кўрсатилган талаблар ва муддатлар асосида ҳаракатлар амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 февралдаги 74-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза марказининг Суд-экспертлик илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 22 ноябрдаги 704-сон қарорига 2-илованинг 3-бандидаги «давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларига» сўзлари «давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари, шу жумладан, суд-экспертлик бюроларига (кейинги ўринларда — давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари)» сўзлари билан алмаштирилсин.
«231. Нодавлат суд эксперти бўлиш учун якуний малака имтиҳони қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Эксперт-малака комиссияси томонидан ўтказилади.
Бунда ўқув режаси ва дастурида назарда тутилган барча модулларни муваффақиятли ўзлаштирган тингловчининг таълим олган вақти, соати, экспертиза йўналиши номи ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичлари акс эттирилган маълумотнома Эксперт-малака комиссиясига тақдим этилгандан сўнг якуний малака имтиҳонини топширишга рухсат этилади»;
33-банд «нодавлат суд-экспертиза ташкилотларида» сўзларидан кейин «шунингдек, суд-экспертлик бюросини таъсис этган ҳолда» сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«суд-экспертлик бюроси — шартнома асосида фуқаролик, иқтисодий, маъмурий суд ишлари ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича суд экспертизасини ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари юзасидан тадқиқотлар ўтказишга ихтисослаштирилган, якка тартибда суд эксперти томонидан таъсис этилган нотижорат ташкилот»;
1-банднинг биринчи хатбошиси «нодавлат суд-экспертиза ташкилоти» сўзларидан кейин «шу жумладан суд-экспертлик бюроси» сўзлари билан тўлдирилсин;
2-банд қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«суд-экспертлик бюроси — шартнома асосида фуқаролик, иқтисодий, маъмурий суд ишлари ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича суд экспертизасини ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари юзасидан тадқиқотлар ўтказишга ихтисослаштирилган, якка тартибда суд эксперти томонидан таъсис этилган нотижорат ташкилот»;
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 19 мартдаги 171-сон қарорига 6-илова қуйидаги мазмундаги 38-позиция билан тўлдирилсин:
«
38.
Институтда ўтказиладиган тадбирлар (конференция, семинар ва бошқалар) иштирокчиларига ва Институт тингловчиларига қўшимча қулайлик яратиш ҳамда ўқув машғулотлари оралиғидаги танаффус вақтлардан унумли фойдаланиш мақсадида кофе-брейклар ташкил этиш, аутсорсинг, кейтеринг ва бошқа хизматлардан фойдаланиш.
Ташкилий чора-тадбирлар
Доимий
Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари
Адлия вазирлиги
(А. Ташкулов)
».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2026 й., 09/26/74/0165-сон)