toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуни 16-моддасига мувофиқ техник регламентларда белгиланган талабларни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ушбу қарорга илованинг 1 ва 2-бандлари қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач кучга киради.
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори А.Р. Жуманазаров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 17 февраль,
66-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 17 февралдаги 66-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июлдаги 451-сон қарори билан тасдиқланган Болалар ўйинчоқларининг хавфсизлиги тўғрисида техник регламентда:
а) қуйидаги мазмундаги 21-банд билан тўлдирилсин:
«21. Мазкур Техник регламентга 11-иловага мувофиқ Мажбурий тартибда мувофиқлиги баҳоланиши лозим бўлган болалар ўйинчоқларининг рўйхатида келтирилган болалар ўйинчоқлари Техник регламентни тартибга солиш объектлари ҳисобланади»;
б) 3-банд қуйидаги мазмундаги йигирма, йигирма биринчи ва йигирма иккинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«магнитли ўйинчоқ — ўз тузилишида бир ёки ундан ортиқ магнит ва (ёки) магнит элементларига эга бўлган ўйинчоқ;
ўйинчоқнинг магнит элементи — ўйинчоқнинг бир қисми бўлиб, унда ўрнатилган магнит тўлиқ ёки қисман жойлаштирилган магнитни ўз ичига олган қисмидир;
функционал магнит — магнит, моторлар, релелар, динамиклар ва бошқа электр ёки электрон қисмлар учун мўлжалланган магнит (агар магнит хусусиятлари ўйин хусусиятларига тааллуқли бўлмаса)»;
в) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Учувчи ўйинчоқлар учун шнурлар металл бўлмаган материалдан тайёрланиши ва диэлектрик хусусиятларга эга бўлиши керак»;
г) қуйидаги мазмундаги 61-параграф билан тўлдирилсин:
«61-§. Магнит хусусиятлари
181. Ўйинчоқлардаги магнит элементларининг ҳисобланган магнит оқими кўрсаткичи 0,5 Tl2 mm2 дан ошмаслиги ҳамда нафас йўлларига тушмаслиги ва ютилмаслиги керак»;
д) 30-банддаги «каучукдан, картон ва қоғоздан» сўзлари «жунли ёки тукли материаллардан (каучук, картон ва қоғоз)» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 39-банддаги «Ёғочдан» сўзи «Ёғочли ўйинчоқлар, қоғоз ва картондан» сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) қуйидаги мазмундаги 541-банд билан тўлдирилсин:
«541. Осма беланчаклар чидамли бўлиши керак, уч ёшгача бўлган болалар учун беланчак ўриндиқлари боланинг йиқилишига йўл қўймаслик учун мўлжалланган бўлиши керак»;
з) 4-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4-боб. Болалар ўйинчоқлари мувофиқлигини баҳолаш»;
и) 68-банднинг бешинчи хатбошисидаги, «а» кичик банднинг тўққизинчи ва ўн тўртинчи хатбошиларидаги, «б» кичик банднинг ўнинчи хатбошисидаги, 69-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги «партия» сўзи тегишли келишикдаги «тўпи» сўзи билан алмаштирилсин;
к) 68-банднинг «а» кичик банди ўн тўртинчи хатбошисидаги, 69-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги «5» рақами «3» рақами билан алмаштирилсин;
л) 1, 2, 3-иловаларнинг илова белгисидаги «умумий» сўзи «Болалар ўйинчоқларининг хавфсизлиги тўғрисидаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
м) қуйидаги мазмундаги 11-илова билан тўлдирилсин:
«Болалар ўйинчоқларининг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентга
11-ИЛОВА
Мажбурий тартибда мувофиқлиги баҳоланиши лозим бўлган болалар ўйинчоқларининг
РЎЙХАТИ

Т/р

Маҳсулотлар тури номи

ТИФ ТН коди

Болалар ўйинчоқларининг номи

1.

Болалар учун пластилин

3407 00 000 0

2.

Болалар тўплари

9503 00 990 9

3.

Байрамлар, карнаваллар ёки бошқа кўнгилочар маҳсулотлар, жумладан, фокуслар ва ҳазил-ҳузул кўрсатиш учун буюмлар

9505 10 100 0,

9505 10 900 0,

9505 90 000 0

4.

Уч ғилдиракли велосипедлар, самокатлар, педалли автомобиллар ва бошқа ғилдиракли ўйинчоқлар; қўғирчоқлар учун аравачалар

9503 00 100 1,

9503 00 100 9

5.

Фақат одамларни ифодалайдиган қўғирчоқлар, уларнинг қисмлари ва жиҳозлари

9503 00 210 0,

9503 00 290 0

6.

Электр поездлари (рельслари билан), светофорлар ва уларнинг бошқа жиҳозлари; моделларни кичрайтирилган ўлчамда йиғиш учун элементлар тўпламлари

9503 00 300 0

7.

Конструкторлик тўпламлари

9503 00 350 0,

9503 00 390 0

8.

Ҳайвонлар ёки бошқа мавжудотларни ифодалайдиган ўйинчоқлар, шунингдек, юмшоқ ўйинчоқлар

9503 00 410 0,

9503 00 490 0

9.

Ўйинчоқ шаклидаги қурилма ва уларнинг мусиқавий асбоблари

9503 00 550 0

10.

Бошқотирмалар

9503 00 610 0,

9503 00 690 0

11.

Қадоқланган тўпламдаги ўйинчоқлар

9503 00 700 0

12.

Моторга эга ўйинчоқ ва моделлар

9503 00 750 0,

9503 00 790 0

13.

Электрон ўйинчоқлар, кўнгилочар маҳсулотлар, стол ёки хона ўйинлари

9504 90 800 9

14.

Қурол шаклидаги ўйинчоқ

9503 00 810 0

15.

Металлдан қуйилган кичик моделлар

9503 00 850 0

16.

Пластмассадан тайёрланган ўйинчоқ ва моделлар

9503 00 950 0

17.

Болалар бино ичида ёки очиқ ҳавода фойдаланадиган ўйин учун баландлиги кўпи билан 120 cm, кенглиги кўпи билан 185 cm, узунлиги кўпи билан 185 cm бўлган газлама ва пластмасса ёки металл (қувур ёки пружинали) каркасли чодирлар, ҳайвонлар, мультипликация персонажлари, транспорт воситалари, геометрик шакллар (масалан, пирамида, конус, куб, кесик пирамида) кўринишида

9503 00 990 1

18.

Бир неча турдаги (комбинация) материаллардан ясалган ва юқоридаги мезонларга тўғри келмайдиган ўйинчоқлар

9503 00 990 9

19.

Мусобақали ўйинлар учун электрон пойга автомобиллари тўпламлари

9504 90 100 0

»;

н) 3-илова қуйидаги мазмундаги 9-банд билан тўлдирилсин:
«9. Истеъмолчи қадоғида ва (ёки) магнит ўйинчоқларни эксплуатация қилиш бўйича йўриқномада, электр ёки электрон ўйинчоқ деталларида функционал магнитлар бўлган ўйинчоқлардан ташқари, қуйидаги мазмундаги огоҳлантирувчи ёзув кўрсатилиши керак:
Диққат! Диққат! Унда бўш магнитлар ва магнит элементлари мавжуд. Фақат катталарнинг бевосита назорати остида фойдаланинг. Агар магнит ва магнит элементлари ютиб юборилган бўлса, тез тиббий ёрдамга мурожаат қилинг!».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 декабрдаги 887-сон қарори билан тасдиқланган Газ ҳолатидаги ёқилғида ишловчи аппаратларнинг хавфсизлиги тўғрисида техник регламентда:
а) 39-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«39. Газ ускуналари нормал фойдаланишда, уларнинг хавфсизлигига таъсир қилиши мумкин бўлган беқарорлик, деформация, синиш, емирилиш ёки бирор-бир зарарли моддаларнинг ажралиб чиқиш ҳолатлари юзага келмайдиган ҳолда лойиҳалаштирилиши ва ишлаб чиқарилиши керак»;
б) 45-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«45. Газ ускуналарининг юқори ҳароратда ишловчи қисмлари билан қобиқ орасида қўлланиладиган иссиқлик изоляцияси меъёрий термик ва механик кучланишларга бардош бериши, фойдаланишнинг нормал шароитларида материалдан бирор-бир зарарли моддалар ажралиб чиқмаслиги керак»;
в) қуйидаги мазмундаги 521-банд билан тўлдирилсин:
«521. Иситиш қозонлари шундай лойиҳалаштирилиши керакки, бунда қуввати 75 кВт дан юқори иситиш қозонлари дудбўрони орқали ёниш маҳсулотидан атроф-муҳитга ажралиб чиқаётган чиқиндилар концентрациясини камайтириш мақсадида махсус фильтр билан жиҳозланган бўлиши керак»;
г) 1-иловада 7-позициясининг «Маҳсулот номи» устунидан «(100 кВт гача)» сўзлари чиқариб ташлансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларида хавфли моддаларни ишлатишни чеклаш тўғрисидаги техник регламентни тасдиқлаш ҳақида» 2025 йил 15 августдаги 517-сон қарорининг 2-бандидаги «олти» сўзи «ўн саккиз» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2026 й., 09/26/66/0162-сон)