toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 31.01.2008
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИнинг
Қарори
ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ МОЛ-МУЛКИГА СОЛИНАДИГАН СОЛИҚНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА БЮДЖЕТГА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 10 мартда 1107-4-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 21 январдаги 2, 2008-04-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1761, 21.01.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ, қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2002 йил 22 январдаги 25 ва 2002-13-сонли қарори билан тасдиқланган Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (2002 йил 11 март, рўйхат рақами 1107 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 й., 5-сон, 19-сон; 2003 й., 5-6-сонлар; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 7-сон, 89-модда) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири С.Б. РАҲИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 31 январь,
23-сон
Давлат солиқ қўмитасининг раиси Б.Р. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 31 январь,
2005-17-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 10-11-сон, 81-модда)