Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Вазирлар Маҳкамасининг «Банк тизимини такомиллаштириш ва пул-кредит муносабатларини барқарорлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 18 мартдаги 146-сон
қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган
илова қилинаётган ўзгартиришлар тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада касса аъмолларини тартибга солишнинг кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлари тўғрисида» 1992 йил 24 июлдаги 346-сон қарорнинг
2-банди ва 4-банднинг
учинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 27 августдаги 430-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси меҳнат жамғармалари ва аҳолига кредит бериш давлат-тижорат банки («Ўзжамғармабанк»)нинг
Уставида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 8-сон, 32-модда):
«1. Ўзбекистон жамғарма банки («Ўзжамғармабанк») Ўзбекистон Республикаси меҳнат жамғармалари ва аҳолига кредит бериш давлат-тижорат банки ҳисобланади ҳамда кредит-молия муассасаси мақомига эгадир»;
14-банднинг
биринчи хатбоши «кредитларни жалб қилади ва беради» сўзларидан кейин «шу жумладан кичик корхоналар ташкил этиш ва уларни ривожлантириш, фуқаролар томонидан давлат мулкининг хусусийлаштирилиши, турар жой бинолари қурилиши ва уларни тузатиш ҳамда аҳолининг бошқа эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ кредитларни жалб қилади ва беради,» сўзлари билан тўлдирилсин;
«кредит ресурсларидан жисмоний ва юридик шахсларга кредит беришда фойдаланишга, шунингдек, кредит ресурсларини банклараро пул бозорида кимошди савдоси орқали сотишга;
аҳолининг омонатлари бўйича энг кам фоиз ставкаларини юқори чегара билан чекланмасдан мустақил кўпайтиришга;»
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ хўжалигида ҳисоб-китобларни яхшилашнинг кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлари ва корхоналарнинг молиявий аҳволи учун уларнинг жавобгарлигини ошириш тўғрисида» 1992 йил 23 июлдаги 342-сон қарори 9-бандининг
иккинчи хатбошида, «0,1 фоиз» сўзи «3 фоиз» сўзи билан алмаштирилсин.