1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.07.00 Муддатидан илгари пенсиялар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҳНАТ ВА АҳОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ
БУЙРУҒИ
АЛОҲИДА АСОСЛАРГА КЎРА МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ БЕКОР ҚИЛИНГАНДА ИШДАН БЎШАТИЛГАН ХОДИМЛАРГА МУДДАТИДАН ОЛДИН ПЕНСИЯ ТАЙИНЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2001 йил 19 майда 588-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 15 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 444-сон, 2001 йил 13 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 75-сон қарорларига биноан, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги 162-сон қарори 4-банди ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот ва Меҳнат вазирликлари томонидан 1998 йил 30 ноябрда 2271/04 ва 1235/04-1-сонлар билан тасдиқланган Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғрисида Йўриқномага (1999 йил 7 январда 588-сон билан рўйхатга олинган) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг ўн кундан кейин кучга киритилсин.
Вазир О. ОБИДОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 16 май,
6-сон
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2001 йил 16 майдаги 6-сон буйруғига ИЛОВА
Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага киритилаётган
ўзгаришлар
1. 12, 15, 16, 17 ва 20-бандларидаги «Пенсия жамғармасига», «Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимига» ва «Пенсия жамғармасининг» сўзлари тегишли равишда «бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг» сўзларига алмаштирилсин.
«Меҳнат ҳамда ижтимоий таъминот бўлимлари тасдиқланган давлат статистика ҳисоботи шаклига асосан муддатидан олдин пенсия олаётган шахслар сони ва тўланган маблағлар миқдори ҳақидаги маълумотларни белгиланган муддатларда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий бош бошқармаларига, улар эса ўз навбатида Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига тақдим этадилар».