

<!DOCTYPE html>
<html lang="uz-Cyrl-UZ">
<head>
   <!-- Global site tag (gtag.js) - Google Analytics -->
   <script async src="https://www.googletagmanager.com/gtag/js?id=UA-2682682-1"></script>
   <script>
      window.dataLayer = window.dataLayer || [];
      function gtag() { dataLayer.push(arguments); }
      gtag('js', new Date());
      gtag('config', 'UA-2682682-1');
   </script>
<title>
	
</title><meta charset="UTF-8" /><meta http-equiv="content-type" content="text/html; charset=UTF-8" /><meta name="viewport" content="width=device-width, initial-scale=1.0, minimum-scale=0.3, maximum-scale=3.0" /><link href="/css/mactform.css" rel="stylesheet" type="text/css" />
    <script src="/assets/js/jquery.min.js"></script>

    <style type="text/css">
        body, html {
            height: 100%
        }

        body {
            margin: 0;
            padding: 0;
            background-color: #fff;
            font-family: Ubuntu;
            font-family: Montserrat
        }

        /* .OFFICIAL_SOUR_TEXT, .PUBLICATION_ORIGIN {
            display: none;
        }*/

        .act_warning {
            color: red;
        }

        .night-mode {
            -webkit-filter: grayscale(100%) !important;
            filter: grayscale(100%) !important;
        }

        #divCont > div {
            /*overflow-y:  auto;*/
            overflow-x: auto;
            max-width: calc(100vw - 4px);
        }

        /*.TABLE_STD .BY_DEFAULT {
            overflow-y: auto;
            max-height: 80vh;
        }*/
    </style>
    <script>
        function toggle_night_mode() {
            $("body").toggleClass("night-mode")
        }
    </script>
</head>
<body>
    <a href="#" onclick="toggle_night_mode()" style="display: none;">toggle_night_mode</a>
    <div id="page">
        <table style="width: 100%; font-family: Arial; font-size: 14px; font-weight: bold;">
            <tr>
                <td style="width: 50%">
                    
                    
                    
                </td>
                <td style="width: 50%" align="right">
                    
                    
                </td>
            </tr>
        </table>
        <div id="divBody" style="padding: 2px;">
            <div id="divCont" style="background:#ffffff;border:none;margin:auto;"><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5987"></label><div name="onLBC8014108" id="onLBC8014108">[<b>ОКОЗ:</b><div id="LBC7699"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.04.00 Дипломатик ва бошқа ваколатхоналар;</span></div><div id="LBC7701"><span class="iorRN">2.</span><span class="iorVal">19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.06.00 Консуллик муассасалари. Консуллик округлари]</span></div></div></div><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5988"></label><div name="onLS8014108" id="onLS8014108">[<b>ТСЗ:</b><div id="LS3780"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">Ташқи сиёсат ва халқаро муносабатлар / Дипломатик ва бошқа ваколатхоналар]</span></div></div></div><div class="ACCEPTING_BODY"><div name="8020132" id="8020132">Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг</div></div><div class="ACT_FORM"><div name="8020133" id="8020133">қарори</div></div><div class="ACT_TITLE"><div name="8020134" id="8020134"><b>Ўзбекистон Республикасидаги хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ва уларга тенглаштирилган Ташқи ишлар вазирлигида аккредитациядан ўтган ташкилотларга хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида</b></div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="8020135" id="8020135"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020136" id="8020136">Ўзбекистон Республикасининг «Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги <a href="/mact/7367697">Қонуни </a>ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасидаги хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ва уларга тенглаштирилган Ташқи ишлар вазирлигида аккредитациядан ўтган ташкилотларнинг республикада бўлиш ва фаолият юритиш шароитларини янада яхшилаш, уларнинг ходимлари ҳаёти ва фаолияти учун муносиб шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020137" id="8020137">1. Ўзбекистон Республикасининг «Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги <a href="/mact/7367697">Қонунига </a>мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига унитар корхона шаклини тугатиш билан боғлиқ ўзгартиришлар киритилгани маълумот учун қабул қилинсин.</div></div><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5987"></label><div name="onLBC8020138" id="onLBC8020138">[<b>ОКОЗ:</b><div id="LBC6144"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;</span></div><div id="LBC7668"><span class="iorRN">2.</span><span class="iorVal">19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.02.00.00 Ташқи алоқаларни ташкил этиш / 19.02.01.00 Ташқи сиёсий ва халқаро муносабатлар соҳасида бошқарув]</span></div></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020138" id="8020138">2. Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги «Дипломатик сервис хизмати» давлат унитар корхонаси негизида Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги «Дипломатик сервис хизмати» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Дипсервис хизмати) ташкил этилсин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020139" id="8020139">3. Қуйидагилар Дипсервис хизматининг асосий вазифалари этиб белгилансин:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020140" id="8020140">Ўзбекистон Республикасидаги хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ва уларга тенглаштирилган Ташқи ишлар вазирлигида аккредитациядан ўтган ташкилотларнинг (кейинги ўринларда — дипломатик ваколатхоналар) Ўзбекистон Республикасида фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, уларга комплекс сервис хизматлари кўрсатиш, дипломатик ваколатхоналарнинг тегишли равишда фаолият кўрсатишини таъминлашга доир масалаларни ҳал этиш ва тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020141" id="8020141">Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларда назарда тутилган дипломатик ваколатхоналарга хизмат кўрсатиш ва уларни жойлаштириш тадбирларини амалга ошириш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020142" id="8020142">дипломатик ваколатхоналар ва уларнинг ходимларини жойлаштириш учун ажратилган бино ҳамда хоналарни ижарага бериш, кўчмас мулкнинг ижара ва олди-сотди шартномаларини расмийлаштиришда кўмаклашиш (воситачилик қилиш), шунингдек, ушбу бино ва хоналардан фойдаланишни таъминлаш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020143" id="8020143">Ташқи ишлар вазирлигига хорижий давлатлар расмий делегацияларининг Ўзбекистонда бўлиши билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда, Ҳукумат ва Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро тадбирларни Ҳукумат даражасида, шу жумладан, хорижий давлатларда ўтказишга, хорижий давлатларга хизмат сафарига борадиган ходимларга авиачипталар харид қилиш, шунингдек, автотранспорт хизматларини кўрсатишда кўмаклашиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020144" id="8020144">Дипсервис хизмати вазифаларига тааллуқли масалаларда давлат органлари ва ташкилотларида дипломатик ваколатхоналарнинг манфаатларини ифода этиш, шунингдек, дипломатик ваколатхоналарда ишлайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020145" id="8020145">дипломатик ваколатхоналар ходимларининг бўш вақти ва дам олишини ташкил этиш, туризм, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида хизматлар кўрсатиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020146" id="8020146">дипломатик ваколатхоналар, халқаро ҳукуматлараро ва ноҳукумат ташкилотлар, хорижий давлатларнинг ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлари, уларнинг ваколатхона ва филиаллари, мухбирлари, мухбирлик пунктлари (бюро, офислари), савдо ваколатхоналари, хорижий банклар ва бошқа тижорат ташкилотлари ваколатхоналари, доимий муассасалар, шунингдек чет эл инвестицияси ва капитали иштирокидаги корхоналар ҳамда Ўзбекистон Республикасида шахсий, хизмат ишлари бўйича, ўқиш ёки туризм мақсадида доимий яшайдиган ёки вақтинча бўладиган хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга тегишли бўлган ёки улар томонидан ижарага олинган автотранспорт воситаларини рўйхатга олиш (қайта рўйхатга олиш), рўйхатдан чиқариш, техник кўрикдан ўтказиш, ҳайдовчилик гувоҳномаларининг эквивалентларини бериш (алмаштириш) ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020147" id="8020147">божхона ҳужжатларини расмийлаштириш, дипломатик ваколатхоналар номига келадиган юкларни декларациялаш, божхонада ишлов бериш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020148" id="8020148">дипломатик ваколатхоналарнинг радиоэлектрон алоқа воситалари ва радиоузатувчи қурилмаларни сотиб олиш, ўрнатиш, олиб кириш ва улардан фойдаланиш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштириш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020149" id="8020149">дипломатик ваколатхоналар меҳмонларини рўйхатга олиш, уларнинг кириш визаларини расмийлаштириш ва уларга виза берилишида кўмаклашиш, дипломатик ваколатхоналарда ишлайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш ҳужжатларини расмийлаштириш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020150" id="8020150">Ўзбекистон Республикаси фуқароларини дипломатик ваколатхоналарга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарига тегишли мурожаатга мувофиқ муддатли меҳнат шартномалари асосида уларнинг маҳаллий ходимларини ишга жойлаштиришни, ишга қабул қилиш ёки бўшатиш тўғрисида тегишли буйруқларни расмийлаштириш, иш стажи ҳисобини юритиш, меҳнат дафтарчаларини шакллантириш ва юритишни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали техник жиҳатдан амалга оширишда кўмаклашиш.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020151" id="8020151">4. Белгилансинки:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020152" id="8020152">а) Дипсервис хизмати:</div></div><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5987"></label><div name="onLBC8020153" id="onLBC8020153">[<b>ОКОЗ:</b><div id="LBC6144"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]</span></div></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020153" id="8020153">Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги «Дипломатик сервис хизмати» давлат унитар корхонасининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ҳамда тузилган шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;</div></div><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5987"></label><div name="onLBC8020154" id="onLBC8020154">[<b>ОКОЗ:</b><div id="LBC6262"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.10.00 Пуллик хизмат кўрсатиш;</span></div><div id="LBC6549"><span class="iorRN">2.</span><span class="iorVal">07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.05.00 Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини молиялаштириш]</span></div></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020154" id="8020154">фаолиятини ўзини ўзи молиялаштириш (хўжалик ҳисобида фаолият юритиш) асосида, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган пуллик хизматлар кўрсатиш орқали амалга оширади;</div></div><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5987"></label><div name="onLBC8020155" id="onLBC8020155">[<b>ОКОЗ:</b><div id="LBC6158"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.02.00 Давлат эҳтиёжлари. Давлат харидлари;</span></div><div id="LBC6918"><span class="iorRN">2.</span><span class="iorVal">09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.07.00 Капитал қурилиш;</span></div><div id="LBC7699"><span class="iorRN">3.</span><span class="iorVal">19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.04.00 Дипломатик ва бошқа ваколатхоналар;</span></div><div id="LBC7701"><span class="iorRN">4.</span><span class="iorVal">19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.06.00 Консуллик муассасалари. Консуллик округлари]</span></div></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020155" id="8020155">дипломатик ваколатхоналар ҳамда Ўзбекистондан харид қилинадиган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) қисмида Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига хизмат кўрсатиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дипломатик ваколатхоналар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари учун мўлжалланган объектлар ва уй-жойларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш бўйича ягона буюртмачи ҳисобланади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020156" id="8020156">б) Дипсервис хизматининг устави, тузилмаси ва штатлар жадвали Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланади;</div></div><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5987"></label><div name="onLBC8020157" id="onLBC8020157">[<b>ОКОЗ:</b><div id="LBC6213"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.00 Бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.02 Оператив бошқариш ҳуқуқи;</span></div><div id="LBC6794"><span class="iorRN">2.</span><span class="iorVal">08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.06.00.00 Нотурар жойлар. Маъмурий бинолар / 08.06.02.00 Нотурар жой фонди объектларига мулк ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқлар. Балансдан балансга бериш]</span></div></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020157" id="8020157">в) Дипсервис хизмати Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани Лабзак кўчаси 1а-уй манзилида ушбу бино ва иншоот белгиланган тартибда сотилгунга қадар оператив бошқариш ҳуқуқи билан жойлаштирилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020158" id="8020158">5. Дипсервис хизмати қуйидаги ҳуқуқларга эга:</div></div><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5987"></label><div name="onLBC8020159" id="onLBC8020159">[<b>ОКОЗ:</b><div id="LBC6254"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.03 Бинолар ва иншоотлар, корхоналар ижараси;</span></div><div id="LBC6795"><span class="iorRN">2.</span><span class="iorVal">08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.06.00.00 Нотурар жойлар. Маъмурий бинолар / 08.06.03.00 Нотурар жойни хусусийлаштириш. Нотурар жой фонди объектлари билан битимлар;</span></div><div id="LBC6857"><span class="iorRN">3.</span><span class="iorVal">09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.03.00 Биржа (аукцион) савдоларини ўтказиш ва битимларни расмийлаштириш тартиби]</span></div></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020159" id="8020159">Дипсервис хизматининг оператив бошқарувида бўлган бўш бинолар (бинолар қисмлари) ва хоналарни хорижий тижорат ташкилотлари ваколатхоналарига, юридик ва жисмоний, шу жумладан чет эллик шахсларга тўғридан-тўғри кўчмас мулк ижараси шартномасини тузиш (электрон онлайн аукцион ўтказмасдан) орқали ижарага бериш, шунингдек ижара тўловларини мустақил тасарруф этиш;</div></div><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5987"></label><div name="onLBC8020160" id="onLBC8020160">[<b>ОКОЗ:</b><div id="LBC6178"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.09.00 Ваколатхоналар ва филиаллар. Шўъба корхоналар;</span></div><div id="LBC6262"><span class="iorRN">2.</span><span class="iorVal">03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.10.00 Пуллик хизмат кўрсатиш]</span></div></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020160" id="8020160">хорижий тижорат ташкилотлари ваколатхона ва филиалларига, юридик ва жисмоний, шу жумладан, чет эллик шахсларга ўз хизматларини (ишларини) кўрсатиш;</div></div><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5987"></label><div name="onLBC8020161" id="onLBC8020161">[<b>ОКОЗ:</b><div id="LBC6549"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.05.00 Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини молиялаштириш;</span></div><div id="LBC6569"><span class="iorRN">2.</span><span class="iorVal">07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.01.00 Умумий қоидалар]</span></div></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020161" id="8020161">Дипсервис хизмати фаолиятидан олинган даромадлардан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган солиқлар ва йиғимлар тўланганидан сўнг ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун фойдаланиш.</div></div><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5987"></label><div name="onLBC8020162" id="onLBC8020162">[<b>ОКОЗ:</b><div id="LBC7699"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.04.00 Дипломатик ва бошқа ваколатхоналар]</span></div></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020162" id="8020162">6. Давлат активларини бошқариш агентлиги Ташқи ишлар вазирлигининг буюртманомалари бўйича янги очиладиган дипломатик ваколатхоналарни жойлаштириш учун қўшимча зарур бинолар ва хизмат хоналари ажратиб борилишини таъминласин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020163" id="8020163">7. Ўзбекистон Республикасидаги хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ва уларга тенглаштирилган Ташқи ишлар вазирлигида аккредитациядан ўтган ташкилотларига бинолар (бинолар қисми), хоналар ва ер участкаларини тақдим этиш (сотиш) тартиби тўғрисидаги низом <a href="/mact/8014108#8020169">1-иловага</a> мувофиқ тасдиқлансин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020164" id="8020164">8. Ташқи ишлар вазирлиги бир ой муддатда Дипсервис хизматининг устави, тузилмаси ва штатлар жадвалини тасдиқласин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020165" id="8020165">9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига <a href="/mact/8014108#8020229">2-иловага</a> мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020166" id="8020166">10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг <a href="/mact/8014108#8020248">3-иловага </a>мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020167" id="8020167">11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Б.О. Саидов зиммасига юклансин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020168" id="8020168"></div></div><div class="SIGNATURE"><div name="8022567" id="8022567">Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ</div></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS"><div name="8022568" id="8022568">Тошкент ш.,</div></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS"><div name="8022569" id="8022569">2026 йил 23 январь,</div></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS_NUM"><div name="8022570" id="8022570">26-сон</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="8020169" id="8020169"></div></div><div class="APPL_BANNER_LANDSCAPE_TITLE"><div name="8020170" id="8020170">Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 26-сон <a href="/mact/8014108">қарорига</a><br />1-ИЛОВА</div></div><div class="ACT_TITLE_APPL"><div name="8020171" id="8020171"><b>Ўзбекистон Республикасидаги хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ва уларга тенглаштирилган Ташқи ишлар вазирлигида аккредитациядан ўтган ташкилотларига бинолар (бинолар қисми), хоналар ва ер участкаларини тақдим этиш (сотиш) тартиби тўғрисида</b></div></div><div class="ACT_FORM"><div name="8020172" id="8020172">НИЗОМ</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="8020173" id="8020173"></div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="8020174" id="8020174"><b>1-боб. Умумий қоидалар</b></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020175" id="8020175">1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасидаги хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ва уларга тенглаштирилган Ташқи ишлар вазирлигида аккредитациядан ўтган ташкилотларига (кейинги ўринларда дипломатик ваколатхоналар деб аталади) бинолар (бинолар қисми), хоналар ва ер участкаларини тақдим этиш (ижарага бериш, сотиш) тартибини белгилайди.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020176" id="8020176">2. Дипломатик ваколатхоналарни жойлаштириш, уларнинг раҳбарлари ва чет эллик ходимлари яшаши учун ажратиладиган бинолар (бинолар қисми), хоналар ва уларга туташ ер участкалари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг «Дипломатик сервис хизмати» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Дипсервис хизмати) томонидан ҳисобга олинади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020177" id="8020177">Дипломатик ваколатхоналар ва уларнинг чет эллик ходимларини жойлаштириш учун ажратилган бинолар (бинолар қисми) ва хоналарни ижарага бериш ҳуқуқи Дипсервис хизматига тегишлидир.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020178" id="8020178">Дипломатик ваколатхоналарни жойлаштириш, уларнинг раҳбарлари ва чет эллик ходимлари яшаши учун ажратиладиган бинолар (бинолар қисми), хоналар ва уларга туташ ер участкалари, қоида тариқасида, Тошкент шаҳри ҳудудидан ажратилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020179" id="8020179">3. Бинолар, хоналар ва ер участкаларини ижарага ва ўзгага бериш бўйича битимларни расмийлаштириш, шунингдек, уларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш қонунчилик ҳужжатларида, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ва ушбу Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.</div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="8020180" id="8020180"><b>2-боб. Бинолар (бинолар қисми) ва хоналарни ижарага бериш тартиби</b></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020181" id="8020181">4. Дипломатик ваколатхоналар дипломатик ваколатхоналарни жойлаштириш, уларнинг раҳбарлари ва ходимлари яшаши учун бинолар (бинолар қисми) ва хоналарни мустақил равишда танлаш ёки зарур биноларни танлашда кўмаклашиш учун Дипсервис хизматига улардан фойдаланиш мақсади, майдони, хоналари сони, жойлашган жойи ва бошқа шартларни кўрсатган ҳолда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020182" id="8020182">5. Дипломатик ваколатхонадан бинолар (бинолар қисми) ва хоналарни ижарага бериш тўғрисида мурожаат келиб тушганда, Дипсервис хизмати ўз оператив бошқарувида бўлган бўш бинолар (бинолар қисми) ва хоналарни кўриб чиқишни таклиф этади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020183" id="8020183">6. Келишувга эришилган тақдирда, Дипсервис хизмати дипломатик ваколатхона билан бинолар (бинолар қисми) ва хоналар ижараси бўйича икки томонлама кўчмас мулк ижара шартномасини тўғридан-тўғри (электрон онлайн аукцион ўтказмасдан) расмийлаштиради.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020184" id="8020184">7. Ижара шартномаси Дипсервис хизмати билан дипломатик ваколатхона ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи асосий ҳужжат ҳисобланади ва унда жумладан, қуйидагилар назарда тутилиши керак:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020185" id="8020185">ижарага бериладиган бино (бинонинг қисми) ва хонанинг таркиби, майдони ва техник тавсифи;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020186" id="8020186">ижара тўлови, шунингдек, коммунал тўловлар миқдори;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020187" id="8020187">бино (бинонинг қисми) ва хонани таъмирлаш ва жорий сақлаш бўйича томонлар мажбуриятларининг тақсимланиши;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020188" id="8020188">ижара муддати, ижара тўлови ва бошқа тегишли тўловларни тўлаш муддатлари;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020189" id="8020189">дипломатик ваколатхона томонидан коммунал хизматлар ва бино (бинонинг қисми), хоналар ва туташ ҳудудларни жорий сақлаш бўйича тўловларни тўлаш шартлари;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020190" id="8020190">ижарага олинган бино (бинонинг қисми) ва хоналарга етказилган зарар учун ижарачининг жавобгарлиги;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020191" id="8020191">томонларнинг шартнома шартларини бажармаганлиги учун жавобгарлик чоралари.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020192" id="8020192">8. Дипсервис хизмати ижара тўлови ставкалари миқдорини мустақил равишда, бироқ давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган суммадан кам бўлмаган миқдорда белгилайди.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020193" id="8020193">9. Халқаро шартномаларга асосан ижара тўлови бўйича харажатлар қуйидаги шартлар бўйича қопланади:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020194" id="8020194">тўловларни ўзаро ҳисоблаш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020195" id="8020195">икки томонлама бепул (паритет асосида) асосда.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020196" id="8020196">10. Бино (бинонинг қисми) ва хоналар тузилган ижара шартномаси бўйича томонларнинг ваколатли вакиллари иштирокида икки томонлама далолатномани тузиш орқали топширилади ва қабул қилинади ҳамда унда қуйидагилар кўрсатилади:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020197" id="8020197">далолатнома тузилган жой ва сана;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020198" id="8020198">иштирокчиларга томонлар манфаатларини ифода этиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларнинг номи ва реквизитлари;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020199" id="8020199">бино (бинонинг қисми) ва хоналарни топшириш-қабул қилишда асос бўладиган ижара шартномасининг рақами ва имзоланган санаси;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020200" id="8020200">тақдим этиладиган бино (бинонинг қисми) ва хоналарнинг техник ҳолати;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020201" id="8020201">аниқланган носозликларни бартараф қилиш муддатлари ва тартиби;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020202" id="8020202">томонларнинг муҳрлари билан тасдиқланган вакиллар имзолари.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020203" id="8020203">Топшириш-қабул қилиш далолатномаси икки нусхада, ҳар икки томон учун бир нусхадан тузилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020204" id="8020204">11. Дипломатик ваколатхоналар бинолар (бинолар қисми) ва хоналарни мустақил танлашда уни ижарага олиши тўғрисида Дипсервис хизматини олдиндан хабардор қилади ва ушбу бино ҳақидаги батафсил ахборотни (фойдаланиш мақсади, майдони, жойлашган жойи, мулкдор тўғрисида маълумотлар, тузиладиган битим шартлари ва бошқалар ҳақида) тақдим этади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020205" id="8020205">Бунда, дипломатик ваколатхоналарни давлат мулки ҳисобланган бинолар (бинолар қисми) ва хоналарга жойлаштириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига мувофиқ Давлат активларини бошқариш агентлиги, дипломатик ваколатхона ҳамда балансда сақловчи билан тузиладиган уч томонлама ижара шартномаси асосида амалга оширилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020206" id="8020206">Қўшимча бино (бинонинг қисми) ва хоналарни ижарага олиш зарурати юзага келганда, дипломатик ваколатхона бунинг учун тегишли асос тақдим этади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020207" id="8020207">12. Дипсервис хизмати дипломатик ваколатхона томонидан бино (бинонинг қисми) ва хоналар тўғрисида тақдим этилган ахборотни хавфсизлик (шу жумладан ёнғин хавфсизлиги) талабларига жавоб бериши, техник ва санитария шартларига мувофиқлиги, дипломатик ваколатхона вазифаларининг тегишли равишда бажарилишини таъминлаш учун объектнинг ҳолати ва яроқлилигини баҳолаш бўйича ўрганади. Дипсервис хизмати ўрганиш якунлари бўйича дипломатик ваколатхонага тегишли тавсияларини юборади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020208" id="8020208">Ташқи ишлар вазирлиги дипломатик ваколатхонанинг кўрсатилган бино (бинонинг қисми) ва хоналарда жойлашиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор вазирлик ҳамда идоралари билан келишилган хулосасини Дипсервис хизматига тақдим этади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020209" id="8020209">13. Ўзбекистон Республикасининг жисмоний ёки нодавлат юридик шахслари мулки бўлган бинолар (бинолар қисми), хоналар ва уларга туташ ер участкалари дипломатик ваколатхонани жойлаштириш, уларнинг раҳбарлари ва ходимлари яшаши учун мулкдор томонидан мажбурий равишда Дипсервис хизмати орқали уч томонлама кўчмас мулк ижара шартномаларини тўғридан-тўғри (электрон онлайн аукцион ўтказмасдан) расмийлаштириш йўли билан тақдим этилади. Бунда, уч томонлама ижара шартномалари мазкур Низомнинг <a href="/mact/8014108#8020184">7-бандида</a> кўрсатилган талабларга мувофиқ расмийлаштирилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020210" id="8020210">14. Дипломатик ваколатхоналар, уларнинг раҳбарлари ва ходимлари тақдим этилган бинолар (бинолар қисми), хоналар ва уларга туташ ер участкаларидан тузилган шартномалар шартларига мувофиқ, фақат мўлжалланган мақсад бўйича фойдаланади ва уларнинг тегишли ҳолатда сақланишини таъминлайди.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020211" id="8020211">15. Дипломатик ваколатхоналар ва бинолар (бинолар қисми) ва хоналарнинг мулкдорлари ижара шартномаси шартларининг ҳар қандай ўзгартирилиши, муддати узайтирилиши ёки амал қилишининг бекор қилиниши тўғрисида Дипсервис хизматини олдиндан хабардор қилишлари шарт.</div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="8020212" id="8020212"><b>3-боб. Бинолар (бинолар қисми), хоналар ва ер участкаларини дипломатик ваколатхоналарга мулк қилиб сотиш тартиби</b></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020213" id="8020213">16. Дипломатик ваколатхоналар қонунчиликда белгиланган тартибда ваколатхоналар биноси, шу жумладан ваколатхона раҳбарининг қароргоҳи сифатида фойдаланиладиган бинолар ёки уларнинг қисмини ваколатхоналар жойлашган ер участкалари билан биргаликда, шунингдек, дипломатик ваколатхоналар биноларини қуриш учун ер участкаларини мулк қилиб сотиб олиш ҳуқуқига эга.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020214" id="8020214">17. Дипломатик ваколатхоналар давлат мулки бўлган бинолар (бинолар қисми), хоналар ва ер участкаларини сотиб олиш учун Дипсервис хизматига улардан фойдаланиш мақсади, майдони, жойлашган жойи ва бошқа шартларини кўрсатган ҳолда мурожаат қилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020215" id="8020215">Дипломатик ваколатхоналар қўшимча ва (ёки) мавжудларининг ўрнига бинолар (бинолар қисми), хоналар ва ер участкаларини сотиб олиш тўғрисида мурожаат қилса, Дипсервис хизматига ушбу бинолар ва ер участкаларининг батафсил тавсифини (фойдаланиш мақсади, майдони, жойлашган жойи) тақдим этади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020216" id="8020216">18. Дипсервис хизмати давлат мулки бўлган бинолар (бинолар қисми), хоналар ва ер участкаларини мулк қилиб сотиш тўғрисидаги масалани маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор вазирлик ҳамда идоралари билан биргаликда қуйидаги мезонлардан келиб чиққан ҳолда кўриб чиқади:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020217" id="8020217">дипломатик ваколатхона томонидан давлат мулки бўлган бинолар (бинолар қисми), хоналар ва ер участкаларини мулк қилиб сотиб олишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида Давлат активларини бошқариш агентлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлигининг хулосалари мавжудлиги;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020218" id="8020218">Ўзбекистон томонининг бинолар (бинолар қисми), хоналар ва ер участкаларини сотиб олиш эҳтиёжлари ҳисобга олинган ҳолда, уларни мулк қилиб сотиш масалаларида Ўзбекистон Республикаси ва мурожаат қилган дипломатик ваколатхона давлати ўртасидаги ўзаро келишув принципларига риоя этиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020219" id="8020219">мурожаат қилган дипломатик ваколатхона давлатида Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг фаолият юритиши учун яратилган шарт-шароитлар даражаси.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020220" id="8020220">19. Дипломатик ваколатхоналар тақдим этишни сўраган давлат мулки бўлган бинолар (бинолар қисми), хоналар ва ер участкаларининг мулк қилиб сотилишига тўсқинлик қилувчи асослар мавжуд бўлганда, Дипсервис хизмати Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишган ҳолда бошқа муқобил бинолар (бинолар қисми), хоналар ва ер участкаларини тавсия қилиши мумкин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020221" id="8020221">20. Дипломатик ваколатхоналарга давлат мулки бўлган бинолар (бинолар қисми), хоналар ва ер участкаларини мулк қилиб сотиш мақсадга мувофиқ деб топилганда, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига дипломатик ваколатхонага бинолар (бинолар қисми), хоналар ва ер участкаларини мулк қилиб сотиш тўғрисида таклиф киритади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020222" id="8020222">21. Агар дипломатик ваколатхонанинг таклифи ушбу Низомнинг <a href="/mact/8014108#8020216">18-бандида</a> кўрсатилган мезонларга мос келмаса, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мурожаат қилган дипломатик ваколатхона давлати билан икки томонлама муносабатларнинг эришилган даражасини ҳисобга олиб, дипломатик ваколатхона томонидан эгаллаб турган бинолар (бинолар қисми), хоналар ва ер участкаларини бўшатиш шарти билан, давлат мулки бўлган бинолар (бинолар қисми), хоналар ва ер участкаларини мулк сифатида тақдим этиш тўғрисида дипломатик ваколатхонанинг мурожаатини қаноатлантириш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш ҳуқуқига эга.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020223" id="8020223">22. Давлат кўчмас мулк объекти (бино қисми, хоналар) тегишли ер участкаси билан бирга мурожаат қилган дипломатик ваколатхонага халқаро шартномаларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига мувофиқ бозор қийматида реализация қилинади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020224" id="8020224">23. Дипломатик ваколатхоналарга бинолар (бинолар қисми), хоналар ва ер участкалари мурожаат қилган дипломатик ваколатхона давлати билан халқаро шартнома тузиш орқали ўзаро келишув (паритет) асосида мулк сифатида тақдим этилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020225" id="8020225">24. Дипломатик ваколатхоналар бинолар (бинолар қисми), хоналар ва уларга туташ ер участкаларини Ўзбекистон Республикасининг жисмоний ва нодавлат юридик шахсларидан сотиб олган тақдирда, мазкур бинолар (бинолар қисми), хоналар ва ер участкаларининг мулкдори тўғрисида улардан фойдаланиш мақсади, майдони, жойлашган жойи ва бошқа шартлар кўрсатилган маълумотни ўз ичига олган хабарномани Дипсервис хизматига ўз вақтида юборади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020226" id="8020226">25. Ўзбекистон Республикасининг жисмоний ва нодавлат юридик шахсларига тегишли бинолар (бинолар қисми), хоналар ва ер участкаларини дипломатик ваколатхоналарга мулк сифатида сотиш тўғрисидаги битимлар нотариуслар томонидан Дипсервис хизмати билан келишилгандан сўнг расмийлаштирилади.</div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="8020227" id="8020227"><b>4-боб. Якунловчи қоида</b></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020228" id="8020228">26. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="8020229" id="8020229"></div></div><div class="APPL_BANNER_LANDSCAPE_TITLE"><div name="8020230" id="8020230">Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 26-сон <a href="/mact/8014108">қарорига</a><br />2-ИЛОВА</div></div><div class="ACT_TITLE_APPL"><div name="8020231" id="8020231"><b>Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар</b></div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="8020232" id="8020232"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020233" id="8020233">1. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 8 майдаги 207-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари тўғрисидаги низомнинг <a href="/mact/338699?ONDATE=25.10.2018 00#4060302">2.6-бандидаги</a> «Ташқи ишлар вазирлигининг Дипломатик корпусга хизмат кўрсатиш бюроси» сўзлари «Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги «Дипломатик сервис хизмати» давлат муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020234" id="8020234">2. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 24 февралдаги 33-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатлар оммавий ахборот воситалари мухбирларининг касб фаолиятини тартибга солувчи асосий <a href="/mact/973647?ONDATE=24.02.2006 00#1010430">қоидаларда</a>:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020235" id="8020235">а) <a href="/mact/973647?ONDATE=25.10.2018 00#4060316">17-бандда</a>:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020236" id="8020236"><a href="/mact/973647?ONDATE=25.10.2018 00#4060316">биринчи хатбошидаги </a>«Ташқи ишлар вазирлиги Дипломатик корпусга хизмат кўрсатиш бюросининг» сўзлари «Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги «Дипломатик сервис хизмати» давлат муассасасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020237" id="8020237"><a href="/mact/973647?ONDATE=25.10.2018 00#4060319">иккинчи хатбошидаги </a>«Дипломатик корпусга хизмат кўрсатиш бюроси» сўзлари ««Дипломатик сервис хизмати» давлат муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020238" id="8020238">б) <a href="/mact/973647?ONDATE=25.10.2018 00#4060322">24-банддаги</a> «Дипломатик корпусга хизмат кўрсатиш бюроси» сўзлари «Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги «Дипломатик сервис хизмати» давлат муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020239" id="8020239">3. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 27 июндаги 131-сон қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситаларига ва уларнинг тиркамаларига бериладиган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами <a href="/mact/1225447?ONDATE=27.06.2007 00#1225693">белгиларида</a>:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020240" id="8020240">I типнинг <a href="/mact/1225447?ONDATE=27.06.2007 00#1225695">биринчи хатбошиси </a>қуйидаги таҳрирда баён этилсин:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020241" id="8020241">«I тип — рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари юридик шахсларнинг автомобилларига берилади (чет эл инвестицияси ва капитали иштирокидаги корхоналар бундан мустасно)»;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020242" id="8020242">IX типнинг <a href="/mact/1225447?ONDATE=27.06.2007 00#1225740">бешинчи хатбошиси</a> қуйидаги таҳрирда баён этилсин:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020243" id="8020243">«аккредитация қилинган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатувчи хорижий тижорат ташкилотлари ваколатхоналарининг ва банкларнинг, шунингдек, чет эл инвестицияси ва капитали иштирокидаги корхоналарнинг хизмат эҳтиёжидаги автотранспорт воситаларига берилади»;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020244" id="8020244">X типнинг <a href="/mact/1225447?ONDATE=27.06.2007 00#1225743">биринчи хатбошиси</a> қуйидаги таҳрирда баён этилсин:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020245" id="8020245">«X тип — «H» серияли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари Ташқи ишлар вазирлигининг хати асосида Ўзбекистон Республикасида шахсий, хизмат ишлари бўйича, ўқиш ёки туризм мақсадида доимий яшайдиган ёки вақтинча бўладиган хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга тегишли бўлган ёки улар томонидан ижарага олинган транспорт воситаларига берилади».</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020246" id="8020246">4. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-банди <a href="/mact/3334124?ONDATE=05.04.2022 00#5980137">иккинчи хатбошисидаги</a> «Ташқи ишлар вазирлигининг Дипломатик корпусга хизмат кўрсатиш бюроси» сўзлари «Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги «Дипломатик сервис хизмати» давлат муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020247" id="8020247">5. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 сентябрдаги 778-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10<sup>1</sup>-бандининг <a href="/mact/4517458?ONDATE=31.12.2020 00#5205863">биринчи</a> ва <a href="/mact/4517458?ONDATE=31.12.2020 00#5205872">иккинчи хатбошиларидаги</a> тегишли келишикдаги «Дипломатик корпусга хизмат кўрсатиш бюроси» сўзлари тегишли келишикдаги ««Дипломатик сервис хизмати» давлат муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин.</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="8020248" id="8020248"></div></div><div class="APPL_BANNER_LANDSCAPE_TITLE"><div name="8020249" id="8020249">Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 26-сон <a href="/mact/8014108">қарорига</a><br />3-ИЛОВА</div></div><div class="ACT_TITLE_APPL"><div name="8020250" id="8020250"><b>Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари рўйхати</b></div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="8020251" id="8020251"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020252" id="8020252">1. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ва уларга тенглаштирилган ташкилотларга хизмат кўрсатишни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 2 июлдаги 550-сон <a href="/mact/4397972">қарори</a>.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020253" id="8020253">2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 сентябрдаги ПФ-5816-сон Фармони)» 2020 йил 1 апрелдаги 195-сон қарорига илованинг <a href="/mact/4778939?ONDATE=01.04.2020 00#4779133">10-банди</a>.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020254" id="8020254">3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг <a href="/mact/5936929?ONDATE=05.04.2022 00#5939777">654-банди</a>.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="8020255" id="8020255">4. Вазирлар Маҳкамасининг «Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида жамоатчилик назорати самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 12 майдаги 255-сон қарорига 3-илованинг <a href="/mact/6008267?ONDATE=13.05.2022 00#6015040">20-банди</a>.</div></div><div class="PUBLICATION_ORIGIN"><label id="s1089"></label><div name="8020287" id="8020287">(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/26/0076-сон)</div></div></div>
        </div>
    </div>
    <div style="display: none;">
<!-- START WWW.UZ TOP-RATING -->
<SCRIPT language="javascript" type="text/javascript">
		<!--
		top_js = "1.0"; top_r = "id=4079&r=" + escape(document.referrer) + "&pg=" + escape(window.location.href); document.cookie = "smart_top=1; path=/"; top_r += "&c=" + (document.cookie ? "Y" : "N")
		//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.1" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.1"; top_r += "&j=" + (navigator.javaEnabled() ? "Y" : "N")
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.2" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.2"; top_r += "&wh=" + screen.width + 'x' + screen.height + "&px=" + (((navigator.appName.substring(0, 3) == "Mic")) ? screen.colorDepth : screen.pixelDepth)
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.3" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.3";
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="JavaScript" type="text/javascript">
		<!--
		top_rat = "&col=0C57A6&t=ffffff&p=DD7900"; top_r += "&js=" + top_js + ""; document.write('<a href="https://www.uz/rus/toprating/cmd/stat/id/4079" target="_blank"><img src="https://www.uz/plugins/top_rating/count/cnt.png?' + top_r + top_rat + '" width=88 height=31 border=0 alt="Топ рейтинг www.uz"></a>')//-->
</SCRIPT>
<NOSCRIPT>
		<A href="https://www.uz/rus/toprating/cmd/stat/id/4079" target="_blank">
				<img height="31" src="https://www.uz/plugins/top_rating/count/nojs_cnt.png?id=4079&pg=http%3A//lex.uz&col=0C57A6&t=ffffff&p=DD7900" width="88" border="0" alt="Топ рейтинг www.uz">
		</A>
</NOSCRIPT>
<!-- FINISH WWW.UZ TOP-RATING --></div>
</body>
</html>
<script>
    function scrollText(hash) {
        location.href = "#" + hash;
        if (window.location.hash) {
            var y = $(window.location.hash).offset().top - 3;
            window.scrollTo(0, y);
        }
    }
</script>
