toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг «Янги таҳрирдаги «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида» 1998 йил 1 майдаги қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритиладиган илова қилинаётган ўзгартириш ва қўшимчалар тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги:
ўз норматив ҳужжатларини янги таҳрирдаги «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва мазкур қарорга мувофиқлаштирилсин;
янги таҳрирдаги «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг алоҳида моддаларини қўллаш юзасидан йўриқнома ва тавсияномалар ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б. С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 23 июль,
310-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 23 июлдаги 310-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритиладиган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1992 йил 13 майдаги 235-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 5-сон, 18-модда)даги:
а) қарор ва унга илова матнларидаги меҳнат биржаларига кўрсатма меҳнат органларига кўрсатмалар билан алмаштирилсин;
б) қарорнинг 1-банди тўртинчи хатбошидаги «квоталаш тартиби тўғрисида» сўзлари «қилиш учун ишчи ўринларининг энг кам миқдорини белгилаш тартиби тўғрисида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(«в»-«г» кичик бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(«д» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 1 декабрдаги 504-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
е) 4-илованинг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Биринчи навбатда ривожлантирилиши керак бўлган ҳудудлар ҳар йили жойлардаги давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланади»;
учинчи хатбошидаги «ҳунар-техника билим юртларидаги, ўқув-курс комбинатларида, техника мактабларида» сўзлари «таълим муассасаларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «юқорида санаб ўтилган ўқув юртлари» сўзлари «таълим муассасалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбоши «Меҳнат вазирлиги ва унинг жойларидаги бўлинмаларининг Давлат иш билан таъминлаш хизмати» сўзлари «Меҳнат вазирлиги ва унинг жойларидаги бўлинмалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбошидан «Халқ таълим вазирлиги» сўзлари чиқариб ташлансин;
ўнинчи хатбошиги «маҳаллий бошқарув органлари» сўзлари «жойлардаги давлат ҳокимияти органлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 апрелдаги 173-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2003 й., 7-8-сон, 59-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 13 февралдаги 75-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2001 й., 3-4-сон, 14-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 19 февралдаги 29-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 8-сон, 61-модда)
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоялашни ташкил этиш масалалари ҳақида» 1994 йил 24 августдаги 434-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 8-сон, 40-модда)га илованинг 12-банди учинчи хатбошидаги «меҳнат биржасида» сўзлари «меҳнат бўлимида» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Болали оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 10 декабрдаги 437-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 12-сон, 35-модда) матнидаги меҳнат биржаларига кўрсатмалар меҳнат органларига кўрсатмалар билан алмаштирилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 11 мартдаги 127-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги» 1997 йил 7 апрелдаги 175-сон қарорининг:
2-бандидаги «(меҳнат биржалари)» сўзлари чиқариб ташлансин;
4-банднинг олтинчи хатбошидаги «банд қилинадиган» сўзлари «энг кам миқдорда» сўзлари билан алмаштирилсин.