1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.21.00 Банк фаолиятининг бошқа масалалари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.01.00 Умумий масалалар;
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат (ҳужжат айланиши);
2.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
БАНКЛАРАРО КРЕДИТ БЮРОСИ ВА ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ЎРТАСИДА МАЪЛУМОТЛАР АЙИРБОШЛАНИШИ ҲАМДА КРЕДИТ ТАРИХИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 1 июлда 1380-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 14 январдаги 1/3-сонли «Банклараро кредит бюроси ва тижорат банклари ўртасида маълумотлар айирбошланиши ҳамда кредит тарихи тўғрисидаги ахборотни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1380-1, 30.01.2012 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7, 17-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 апрелдаги 197-сонли «Қарз олувчиларнинг кредит тарихи тўғрисидаги ахборотни ҳисобга олиш тизимини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. «Банклараро кредит бюроси ва тижорат банклари ўртасида маълумотлар айирбошланиши ҳамда кредит тарихи тўғрисида ахборотни тақдим этиш тартиби тўғрисида» низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.