1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.06 Пластик карточкалар бўйича ва электрон тўлов тизимлари орқали ҳисоб-китоб;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.20.00.00 Банклар ва кредит ташкилотларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Банк ва кредит фаолиятини лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Стандартлаштириш. Сертификатлаш;
2.Молия / Пул тизими. Ҳисоб-китоблар]
Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки бошқарувининг
қарори
Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 5 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3431-2]
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 18 апрелдаги 8/3-сон қарори (рўйхат рақами 3431, 2023 йил 5 май) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2023-й., 10/23/3431/0265-сон) билан тасдиқланган Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 25 декабрь,
35/16-сон
Келишилди:
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари Ж. УРУНОВ
2025 йил 17 ноябрь
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
2025 йил 17 ноябрь
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 25 декабрдаги 35/16-сон қарорига ИЛОВА
Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«7-боб. Тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилотига қўйиладиган ташкилий, техник, ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш, шубҳали (фрод) операцияларга қарши чоралар кўриш ҳамда фаолиятнинг узлуксизлигига доир талаблар».
учинчи хатбоши «таваккалчиликларни бошқариш тизимларининг самарали ишлаши» деган сўзлардан кейин «, шунингдек ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш ҳамда шубҳали (фрод) операцияларга қарши чоралар кўриш» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
саккизинчи хатбоши «ахборот хавфсизлиги» деган сўзлардан кейин «ва киберхавфсизликни таъминлаш, шубҳали (фрод) операцияларга қарши чоралар кўриш» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
«18. Тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилоти ахборот тизимларининг ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлигини таъминлаши ҳамда ахборот хавфсизлиги сиёсатини ишлаб чиқиши шарт.».
«19. Тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилоти ахборот тизимларини «Тўлов тизимлари операторлари ва тўлов хизматларини етказиб берувчиларнинг тўлов тизимларида ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш ҳамда рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларни олдини олиш чораларини кўриш тўғрисида»ги низомга (рўйхат рақами 3513, 21.05.2024 йил) мувофиқ ташкил этиши зарур.»;
«хавфсизлик сиёсати ҳақидаги, шу жумладан таваккалчиликларни батафсил баҳолашни ўз ичига олган ҳужжат, шунингдек ахборот хавфсизлигини ва киберхавфсизликни ҳамда тўлов хизматидан фойдаланувчиларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш учун таваккалчиликларни, шу жумладан фирибгарлик ҳамда конфиденциал ва шахсга доир маълумотлардан қонунга зид равишда фойдаланиш хавфларини камайтириш бўйича кўриладиган чораларнинг тавсифи».
«тўлов тизимининг узлуксиз ишлашига, шунингдек ахборот хавфсизлигини ва киберхавфсизликни таъминлашга таъсир кўрсатувчи қоидабузарликлар Марказий банкнинг биринчи кўрсатмаси юборилган кундан эътиборан уч ой мобайнида тўлов тизимининг оператори томонидан бартараф этилмаганда;»;
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 10/26/3431-2/0016-сон)