1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.01.00 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи / 07.10.01.06 (Кучини йукотган) Норезидентларнинг фойдасини солиққа тортиш / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЧЕТ ЭЛЛИК ЮРИДИК ШАХСЛАРНИ ДАРОМАД (ФОЙДА)ЛАРИНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА ЙЎРИҚНОМАНИ (ЯНГИ ТАҲРИРДА) ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 5 октябрда 1416-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 21 январдаги 2, 2008-04-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1761, 21.01.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддасига асосан, қарор қиламиз:
1. Илова* қилинаётган Ўзбекистон Республикасида чет эллик юридик шахсларни даромад (фойда)ларини солиққа тортиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (янги таҳрирда) тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 1998 йил 13 июлда 37- ва 98-105-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чет эллик юридик шахсларни даромад (фойда)ларини солиққа тортиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (1998 йил 8 октябрь, рўйхат рақами 498-сон);
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 1998 йил 13 август 37/98-105-сон билан тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 8 октябрда 498-сон билан рўйхатга олинган «Ўзбекистон Республикасида чет эллик юридик шахсларни даромад (фойда)ларини солиққа тортиш тартиби тўғрисидаги»ги йўриқномага Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 1999 йил 24 сентябрда 79 ва 99-117-сон билан тасдиқланган 1-сон қўшимча (1999 йил 28 сентябрь, рўйхат рақами 498-1-сон).
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Молия вазири М. НУРМУРОДОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 15 июнь,
87-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2004 йил 15 июнь,
2004-36-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 40-41-сон, 440-модда)