toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида
Мамлакатимизда Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда республика ҳудудида юритилаётган давлат кадастрларига оид маълумотларни Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасига киритиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 октябрдаги 620-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ техноген хавфи юқори бўлган зоналар давлат кадастри бўйича тематик қатламларнинг атрибутив маълумотларини Давлат кадастрлари ягона тизимига тақдим этиш тартибини янада такомиллаштиришни назарда тутувчи қўшимча киритилсин.
2. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 25 декабрь,
828-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 25 декабрдаги 828-сон қарорига
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 октябрдаги 620-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимча
2-илова қуйидаги мазмундаги бўлими билан тўлдирилсин:
«Тоғ-кон тармоғида, геология, нефть ва газ тармоғида геология-қидирув ишлари, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, кончилик, қаттиқ фойдали қазилмаларни қайта ишлаш ҳамда портлатиш ишларида хавфи юқори бўлган зоналар» тематик қатламининг атрибутив маълумотлари
ЖАДВАЛИ

8-жадвал

Т/р

Объектнинг идентификация рақами

Ер участкасининг кадастр рақами

Объект номи

Объектнинг идоравий мансублиги

Объектнинг жойлашган жойи

(минтақа)

Минтақа (маъмурий-ҳудудий бирликлар белгилаш тизими коди)

1

2

3

4

5

6

7

8-жадвалнинг давоми

Объектнинг жойлашган жойи

(туман)

Туман

(маъмурий-ҳудудий бирликлар белгилаш тизими коди)

Объект вазифаси

Ҳужжат бўйича ер майдони

(га)

Эксплуатацияга киритилган сана

Санитария ҳимоя зонаси

Умумий ходимлар сони

8

9

10

11

12

13

14

8-жадвалнинг давоми

Объектда ходимларнинг (бир сутка давомида) ишлаш вақти

Объектдан аҳоли пунктигача бўлган масофа

(км)

Инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи омиллар

Объектда ёнғин ўчириш техникаси

(модели)

Техноген хавф содир бўлганда зарарланиш майдони

(м кв)

Техноген хавф ривожланишида устунлик қилувчи тур

Техноген хавфи юқори зонадаги объектнинг умумий баҳоси

15

16

17

18

19

20

21

8-жадвалнинг давоми

Объектдан туман ёнғин хавфсизлиги бўлимигача бўлган масофа

(км)

22

Изоҳ. Географик ахборот тизимида ушбу тематик қатлам майдонли шартли белги билан кўрсатилади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2025 й., 09/25/828/1229-сон)